БОБ. Суғорма деҳқончилик маданияти ва ирригацион тафаккур тараққиётининг
цивилизация ривожидаги ўрни.
3.1. Суғорма деҳқончилик маданиятининг шаҳарсозлик ва давлатчилик, минтақа цивилизациясининг шакллланиши ва ривожланишида тутган аҳамияти.
Маълумки, Қадимги Шарқда цивилизация1 йирик ва серсув дарёлар водийларида шаклланди. Буни Нил дарёсининг Қадимги Миср, Евфрот ва Дажла дарёларининг Шумер ва Аккад, Ҳинд дарё-сининг Хараппа ва Моҳенжо Дора, Хуанхе дарёсининг қадимги Хи-той, Амударё ва Сирдарёнинг Турон цивилизацияси пайдо бўлиши ва тараққиётида тутган ўрни мисолида ҳам кўрамиз. Даврлар ўтиши билан антропоген ландшафтлар кенгайиб, янги-янги ерлар ўзлашти-рилди, тўғонлар, йирик каналлар барпо этилиб, суғорма деҳқончилик маданияти ривожланиб борди. ХХ-XXI аср бошларида олиб борилган тарихий археологик тадқиқотлар натижалари қадимда Турон, Турки-стон номлари билан аталиб келинган минтақамизнинг2 ҳам Қадимги
1 Цивилизация сўзи лотинча (civilis) гражданлик, давлатчилик сўзидан келиб чиққан. Унинг асосида civiliser (“ахлоқни яхшилаш, маърифатли қилиш)” ва civilisé ( “тарбияли, маърифатли”) сўзлари ётади. Бу тушунчани илмий доирага биринчи бўлиб шотланд философи Адам Фергюсон 1767 йилда чоп етилган “An Essay on the History of Civil Society” (“Фуқаролик жамияти тарихи тажрибаси”) асарида олиб кирди. А.Фергюсон кишилик жамиятини ёввойилик, ваҳшийлик ва цивилизация даврларига бўлиб чиқди. (“Болаликдан балоғатга бўлган йўлни нафақат ҳар бир индивид, балки бутун инсоният жамияти босиб ўтади. Бу йўл ёввойиликдан цивилизация сари йўлдир. А.Фюргюсон).
2 Минтақамизга нисбатан “Ўрта Осиё” атамаси, асосан, XIX асрдан бошлаб Рос-сия шарқшунос ва географлари томонидан қўлланила бошланган. Бу атама ХХ аср давомида, асосан, собиқ иттифоқ таркибига кирган республикаларга (Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва қисман Қозоғистон) нисбатан ишлати-либ келинди. Европа ва умуман Ғарб олимлари томонидан эса анча кенг географик ҳудудларни (ҳозирги Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитойнинг шимолий қисмини ўз ичига олган Шарқий Тур-кистон, Мўғулистон) қамраб олувчи ерларга нисбатан “Марказий Осиё” минтақаси термини қўлланилади. Ишимизда бу икки терминнинг географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўллашга харакат қилинади.
Шарқ цивилизацияси марказларидан бири сифатида эътироф этили-шига олиб келди.
Минтақа цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланишида ир-ригацион тафаккур, яъни суғорма деҳқончилик маданияти муҳим ўрин тутиб, илк деҳқончилик воҳалари шаҳарлар, ёзув маданияти, илк дав-латларнинг пайдо бўлиши ва минтақа ҳудудида бошқа муҳим тари-хий жараёнлар босқичма-босқич ривожланиб боришида асосий ўрин тутиб келди. Инсон табиатида биологик эҳтиёж, хусусан озиқ-овқатга бўлган талаб доимий равишда меҳнатни, индувидиал ва уюшган жа-моавий меҳнатни талаб этарди. Ўзлаштирувчи хўжалик миқдор ва сифат кўрсаткичлари жиҳатидан узлуксиз кенгайиб бораётган жами-ят эҳтиёжларини қондира олмаслиги аҳоли миграциясини, ўзлашти-рилмаган янги ерларни эгаллаш, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг янги усулларини яратишни талаб этарди. Шу эҳтиёж асосида пайдо бўлган ирригацион тафаккур суғориш иншоотлари барпо этиш ғоясини юзага чиқарди. Сувнинг озуқа экинлари етишти-ришда тутган аҳамиятини англаш, табиатни, мавжуд иқлим шароити-ни ўрганиш асосида аста-секинлик ирригацион тафаккур шаклланди ва ривожланиб борди. Ирригацион тафаккур жамиятнинг эҳтиёжлари ҳосиласи улароқ пайдо бўлди, ҳудудий, назарий ва амалий жиҳатдан босқичма-босқич кенгайиб борди. Аҳоли миграцияси сабабли сув заҳираларидан узоқлаша бошлаган жамиятлар ҳаёт манбаи бўлган сувни ўзлари билан олиб кетиши шарт эди. Бу дастлаб кичик ўлчам-ли, кейинчалик жамият тараққиёти ва жамият аъзоларининг ошиб бо-раётган эҳтиёжлари сабабли катта-катта ҳудудларга сув олиб боришга хизмат қилган йирик ҳажмдаги каналлар барпо этилишига, суғориш иншоотлари тизими яратилишга олиб келди.
Суғорма деҳқончиликка асосланган иқтисодий тизим, мураккаб ва кенг тармоқли суғориш иншоотларини барпо этиш, уларнинг самара-ли ишлашини назорат қилиш ва бошқаришга бўлган талаб Қадимги Шарқда деспотик давлатлар пайдо бўлишига олиб келганлиги ҳақидаги қарашлар1, назаримизда бирмунча бурттирилган. Қадимги Рим импе-рияси тарихига, бошқарув шакли ва усуллларига назар ташлашнинг ўзиёқ бундай фикрлар бирёқламалигин кўрсатади.
1 Батафсил қаранг: Маманов А. Миллий менталитет: хусусиятлар ва омиллар. -
Самарқанд: Зарафшон, 2015. - Б. 93-106.
Минтақада цивилизация асослари шаклланишида сўнги бронза ва илк темир даври муҳим ўрин тутган. Бу даврга хос ер-сув ва улар би-лан боғлиқ мулкчилик муносабатларини ўрганишда Зардушт таълимо-тининг илоҳий китоби ҳисобланган “Авесто”даги маълумотлар муҳим ўрин тутади. Бу китобда Ер ва Сувнинг муқаддаси унсур деб эътироф этилиши ўзбек халқи ирригацион тафаккури ривожидаги янги даврни бошлаб берди. Шу сабабли бу муҳим ва ноёб манбага, ундаги ўргани-лаётган мавзуга тегишли маълумотларга тўхталиб ўтиш зарур.
Полетеизмни, яъни кўпхудоликни инкор этиб, Ахурамазда тимсо-лида якка худоликни тарғиб этувчи зардуштийлик таълимоти бутун инсониятнинг бебаҳо маънавий мулки ҳисобланди. Зардуштийлик таъ-лимотининг бош ғояси бўлган эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, бу мангу курашда инсонлар учун энг қудратли қурол “эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” эканлиги “Авесто”да баён этилган. “Авесто”нинг энг қадимий қисмларида кенг ҳудудда жойлашган жамият ва ундаги ижти-моий қатламлар, ижтимоий муносабатлар ҳақида ҳали ёзув мадания-ти мавжуд бўлмаган қадимги замонларга оид маълумотлар сақланган. “Авесто” Ўрта Осиё вилоятларининг қадимги тарихи, ижтимоий ту-зуми, иқтисодий ҳаёти ва маънавий маданиятини ўрганишда муҳим манбадир. “Авесто”нинг энг қадимги ҳудудий географик номлари Ўрта Осиё вилоятлари билан боғланган (Яшт китоби, 10-боб). Рўйхат-даги биринчи мамлакат кўпдан-кўп яйловларга эга баланд тоғлар, кенг дарёлар ва чуқур кўллар мавжуд бўлган “Арёнам Вайчах” ёки “Арё-шайёна”, “Арёнам Вайжо”. Яшт китобида Иската, Поруту, Моуру, Гава Суғда (Суғд макони) ва Хоразм каби бошқа мамлакатлар ҳам тилга олинган1.
Яшт китобида келтирилган қуйидаги маълумотлар эътиборга лойиқдир: “У юртнинг жасур сардорлари кўпдан-кўп ҳарбий юришлар қилади, унинг кенг яйловларга эга, сувга сероб тоғларида чорва тинч ўтлов ва емиш билан таъминланган, бу ердаги серсув чуқур кўллар тўлқинланиб туради, кема қатнайдиган кенг дарёларнинг оқими Пору-тадаги Иската, Харайвадаги Моури, Суғддаги Гава ва Хваризам томон-га тошиб интилади”2.
1 Авесто / Асқар Махкам таржимаси. – Тошкент, 2001. – Б. 107.
2 Авесто / Асқар Махкам таржимаси. ... – Б. 107.
“Авесто”нинг Видевдат китобида зардуштийларнинг улуғ худоси Ахурамазда пайғамбар Зардуштга ўзи яратган ва одамлар яшаши учун энг яхши бўлган мамлакатларни қуйидаги кетма-кетликда келтириб ўтади.
Ванхви Датьё дарёсидаги Арёнам Вайжо.
Гава Суғда.
Қудратли Моури.
Баланд байроқли гўзал Баҳди1.
Шундан сўнг маълум кетма-кетликда ягона тангри Ахурамазда яратган бошқа мамлакатлар санаб ўтилади. “Авесто”да тилга олин-ган ва биз юқорида келтириб ўтган мамлакатлар ҳозирги Ўзбекистон ва унга қўшни ҳудудлар билан боғланади. Бу манбада тилга олинган қадимги элатлар номлари, алоҳида жойлар, тоғлар, дарёлар ва кўллар-нинг номлари ҳам минтақа тарихини ёритишда муҳим ўрин тутади.
“Авесто”да бизнинг тадқиқот мавзумизга тегишли бўлган, қадимги жамиятнинг ижтимоий қатламларини, бошқарув тизимини аниқлаштирувчи муҳим маълумотлар мавжуд. Унда қадимги деҳқонлар ва чорвадорлар жамияти, қадимги халқлар ва уларнинг ҳудудий жойла-шуви, уруғ, қабила ва ўлкаларнинг маъмурий-бошқаруви билан боғлиқ атамалар мавжуд. “Авесто”даги маълумотларга кўра, Аҳамонийлар босқини арафасида жамиятининг асосини бир неча оилалар бирики-шидан иборот бўлган катта патриархал оила ташкил этарди. Уруғчилик даврининг кўпгина хусусиятларини сақлаб қолган, Катта Ота – Патри-арх томонидан бошқарилган ушбу оила аъзолари ягона хўжаликни таш-кил этиб, ўзларига тегишли ерга, сув манбаларига биргаликда эгалик қилишган. Бундай патриархал оилаларнинг ер эгалиги, хусусий мулк ва чорва бойликлари турли хил бўлиб, бир-биридан анча фарқ қилган. “Авесто”да қадимги жамиятнинг турли ижтимоий қатламларини ифо-даловчи алоҳида сўзлар учрайди2.
1 Авесто / Асқар Махкам таржимаси. ... Б. 107; Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х., Аб-дуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лаҳалар. – Тошкент: Адолат, 2001. – Б. 242-244.
2 Масалан, уй-жой (оила жамоаси)- “нмана”, “дмана”, уруғ жамоаси - «вис» , қабила- «занту», қабилалар иттифоқи-«дахъю», оила, уруғ ва қабила бошлиғи “Пати”, қабилаларнинг ҳарбий йўлбошчиси “Састар”, халқ йиғилиши (мажлис) “Въяха”, мамла-кат ҳукмдори “Кави” ёки “Састар” деб аталган.
Биз учун муҳим маълумот шундаки, “Авесто”да ҳалол меҳнат, ху-сусан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш улуғ Тангри Аҳурамазда бандалардан талаб қилган пок иш сифатида улуғланади. Хусусан, “Ким дон сочиб, ғалла етиштирса, у тақводорлик, ҳаққонийлик ўрнатган бўлади”, “Ким агар сўл ва ўнг қўли, ўнг ва сўл қўли билан бу заминга ишлов берса, о Спитама Заратуштра, у ерга манфаат келтира-ди” деб таъкидланади “Авесто”нинг “Видевдат” китобида1.
Ерга уруғ қадаш ерни қувватлантиради, қувончга тўлдиради, ерга уруғ қадаб, уни кўкартирган, ҳосил етиштирган одам мингта девни ўл-дирган кишининг савобини олади деб таъкидланади “Авесто”да. Шу сабабли ҳам деҳқончилик ва тинч меҳнатга, фаровон турмуш барпо этишга даъват улуғ Тангри Ахурамазда томонидан инсониятга бери-лган улуғ неъмат сифатида баҳоланади. Видевдатнинг иккинчи бўли-мида тангри Ахурамазда ўз пайғамбарига одамлар яшаши учун қўлай бўлган ерга энг ҳушбўй, емишли ўсимликларнинг уруғларини олиб боришни, ерни тавони билан эзғилаб, қўллари билан шудгор қилишни буюради2.
Пайғамбар Зардуштнинг дунёдаги “Замини ҳаммадан кўра бахтлироқ бўлган жой қаерда” деган саволига улуғ Тангри Ахурама-зда “Бир Ашаван (яъни одам) ҳаммадан кўпроқ буғдой, ёғ ва мевали дарахтлар эккан, одамлар қуруқ ерларга сув чиқарган, сувли ерларни шудгор қилган заминдир” деб жавоб қайтаради3.
“Авесто”да қадимги чорвачилик ва унинг тинч ва фаровон ҳаётни барпо этишдаги аҳамияти ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Хусу-сан, “Биз Ахурамаздани улуғлаймиз... Ахурамазда яратган барча нарса-нинг ичида энг муҳим бўлиб, биринчи ўринда чорва туради. Биз чор-вага тинч ўтлов ва емиш таъминлашга чақирамиз” каби маълумотлар мавжуд.
Шу тариқа, “Авесто” Марказий Осиё халқларининг сўнгги бронза ва илк темир даврларидаги моддий ва маънавий ҳаёти, диний қарашлари, олам ва одам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маданияти ва маънавий қадриятлари ҳақида, минтақанинг тарихий географияси
1 Авесто / Асқар Махкам таржимаси. – Б. 109.
2 Авесто / Асқар Махкам таржимаси. – Б. 107.
3 Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон цивилизация-
си: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лаҳалар. – Тошкент: Адолат, 2001. 257-бет.
тўғрисида муҳим маълумотлар беради. Унда маънавий юксакликка, покликка даъват, жамиятда меҳр-оқибатнини мустаҳкамлашга оид фи-крлар, эзгуликка йўналтирилган ғоялар илгари сўрилиб, муқаддас ва покловчи унсур сифатида Ер, Сув, Тупроқ ва Ҳаво улуғланган.
Хулоса қилиб айтганда “Авесто”да улуғланган Ер ва Сув инсоният ҳаётининг, фаровон турмушнинг асоси эканлиги тўғрисидаги тушунча асрлар давомида халқимизнинг кундалик турмуш тарзида қатъий ўрна-шиб, олий қадрият даражасига етди.
Суғорма деҳқончилик маданияти шаклланган илк даврлардаёқ қадимги аждодларимиз тоғ ва тоғ олди ҳудудлари, ҳосилдор текисли-клар ва дарё водийлари, чўлу даштлар билан чегарадош жойларни ўз-лаштириб ўз даври учун мураккаб бўлган суғориш иншоотларини бар-по этганлар. Қадимги ирригаторлар, мироблар ва миришкор деҳқонлар қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган ҳудудлардаги табиий сув манбаларидан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланиш услублари-ни ишлаб чиққанлар ва такомиллаштириб борганлар. Қадимги деҳқон аждодларимиз ернинг мелиоратив ҳолатини, тупроқнинг ҳосилдорлик даражасини, сув манбаларидан узоқда жойлашган далаларга сувни етказишда минтақа табиий шароитига мос бўлган оптимал суғориш тизимини барпо этганлар. Сув манбалари оқимининг қўлай жойлари-да махсус дамбалар қурилиб, йиғилган сув канал ва ариқлар орқали экинзорларга, боғларга олиб келинган. Бу анча сермашаққат ва кўп меҳнат талаб этувчи жараён бўлгани боис, ирригация ва мелиорация тизимини яратиш, назорат қилиш ва бошқариш умумжамоа, умумдав-лат миқиёсида амалга оширилган1.
Бу жамоалар вакиллари алоҳида қишлоқлар, экинзорлар ва суғориш тармоқлари билан чегараланган, яъни тўла ўзлаштирилган ва мутта-сил хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиб келин-ган воҳа-туманларда ҳаёт кечириб, ўз ички ва ташқи муносабатлари келиб чиқадиган муаммоларини ҳал қилишда, бирлашишга ҳаракат қилганлар. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти, ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, жамоадаги диний урф-одатларни
1 Умурзаков У.П., Абдуллаев З.С., Абдураҳимов И.Л. Эволюция менежмента в сфере водопользования и водного хозяйства в Центральной Азии. – Ташкент: Фан, 2006. – С. 25; Умурзоков Ў.П., Абдураҳимов И.Л. Сув хўжалиги менежменти. – Тош-кент: IQTISOD-MOLIYA, 2008. 44-60-бетлар.
бажариш каби масалалар бошқарувнинг янги шаклларини пайдо бўли-шига асос солди.
Ўрта Осиёда илк давлатчилик тузумига ўтиш учун ижтимоий ва иқтисодий асос бронза даврида пайдо бўлган суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши, яъни меҳнатнинг иккинчи ижтимоий тақсимотидир. Албатта Ўрта Осиёда давлатчилик тузумига ўтиш жараёни фақат ички сабаблар би-лан боғлиқ бўлмай, Қадимги Шарқ цивилизацияси марказлари билан йўлга қуйилган иқтисодий ва маданий алоқаларга ҳам боғлиқ эди.
Илк давлатлар бир қанча қўшни деҳқончилик туманлари ҳудудидан ташкил топган бўлиб, хўжалик юритиш мақсадида ўзлаштирилган бу ҳудудларни “деҳқончилик туман-воҳалари” деб аташ мумкин. Улар-нинг ҳар бирида ҳосилдор ерлар ва суғориш тизимидан ташқари уй-қўрғонлар ва манзилгоҳлар (қишлоқлар), экин экилмаган ерлар ва яй-ловлар мавжуд бўлган. Қадимги деҳқончилик туманларининг тузили-ши табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий муҳит билан боғлиқ эди. Бир неча туманлар бирлашиб вилоятни ташкил этган.
Маълумки, давлатчиликнинг пайдо бўлиши ҳақида фанда бир қанча илмий қарашлар мавжуд1. Улар ичида қуйидагиларни қайд этиб ўтиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |