Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар



Download 252,67 Kb.
bet6/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer

1.2.2. Тарихшунослик масалалари. Марказий Осиё минтақасида деҳқончилик маданияти шаклланишида ва ривожланишида мамлака-тимиз ҳудуди марказий ўрин тутиб келган. Ўзбек халқининг қадимги аждодлари ривожланган бронза давридаёқ сунъий суғоришга асослан-ган ўтроқ деҳқончилик маданиятига асос солиб, минтақа цивилизаци-яси ривожидаги илк босқични бошлаб берганлар. Асрлар давомида ер ва сувга муносабат такомиллашиб миллий қадрият даражасига етган.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, янги давр талаблари асосида суғориш лойиҳаларининг тузилиши муноса-бати билан ирригация тарихини ўрганиш йил сайин ҳам илмий, ҳам амалий аҳамият касб этмоқда. Халқимизнинг суғорма деҳқончилик та-рихи, ирригация техникаси бўйича асрлар мобайнида тўпланганбой та-жрибаларини ўрганиш ҳам илмий ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Бу та-рих фани олдига, тарихчилар олдига ҳам маълум масъулият юклайди.,


Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик тарихи ёритилган асарлар ичи-да ХХ аср бошларида В.В.Бартольд томонидан ўрта асрлар даври ёзма манбалари маълумотлари асосида ёзилган “К истории орашения Туркистана” номли монографияси муҳим аҳамият касб этади1. Араб, форс ва бошқа тилларда ёзилган тарихий ва географик манбалардан тўпланган бой фактик маълумотлар асосида ёзилган бу асарда илк бор Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик тарихига оид ёзма манбалар маълу-мотлари кенг доирада умумлаштирилди. Бу шубҳасиз, ўз даврида рус шарқшунослиги фанига қўшилган катта илмий ҳисса бўлган эди. Бирок В.В. Бартольднинг Ўрта Осиёнинг суғорилиш тарихига бағишланган бу асарига баҳо берган тарихчилар, аниқроғи Я.Ғ. Ғуломов бу асарда ирригация масалалари мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тарихи


1 Бартольд В.В. К истории орошения Туркестана. Сочинения. Т. III. -М.: Наука,


1965. - С. 95-231.



20




билан боғлаб берилмаганлиги, Ўрта Осиёнинг қадимги деҳқончилик воҳаларининг суғорилиш тарихига оид жуда бой фактик маълумотлар-дан тегишли тарихий умумлаштиришлар қилинмаганлиги, шунингдек, Ўрта Осиёда суғоришнинг энг асосий воситаси бўлган ирригация тех-никаси масаласи муаллиф тадқиқотларидан четда қолганлигини қайд этган эди1.

Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилиги тарихини қадимги деҳқончилик воҳаларида кенг кўламда археологии, геоморфологик ва картографик тадқиқот ўтказиш билан боғлиқ ҳолда ўрганиш та-лаб этиларди. Бундай тадқиқотлар эса фақат ХХ асрнинг 30-йилла-рининг охирларида бошланган эди Биз тадқиқ қилаётган мавзунинг муҳим жиҳатлари С.П.Толстов раҳбарлигида Амударё ва Сирдарё этакларида кўп йиллардан бери кенг кўламда археологик тадқиқотлар олиб борган Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси (ХАЭЭ) тадқиқотларида ёритиб берилган2.


С.П. Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологик ва этнографик экспедициясининг кўп йиллардан бери кенг кўламда олиб борган тадқиқотлари туфайли Хоразм воҳаси археологик жиҳатдан жуда яхши ўрганилди. Хоразм экспедицияси томонидан тўпланган жуда бой ар-хеологик, этнографик ва тарихий материаллар С.П. Толстов, Я.Ғ. Ғуломов, Б.В. Андрианов ва экспедициянинг бошқа аъзоларига Ўрта Осиёнинг Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида яшаган қадимги аждодларимиз томонидан яратилган юксак деҳқончилик маданиятини ёритишлари учун асос бўлди. ХАЭЭ тадқиқотлари натижалари С.П. Толстовнинг “Қадимги Хоразм”, “Қадимги Хоразм маданиятини из-лаб” ва “Окс ва Яксартнинг қадимги дельталари бўйлаб” номли мо-


1 Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Т., 1959.


2 ХАЭЭ - Хоразм воҳаси археологик маданияти ва тарихини ўрганиш мақсадида ташкил этилган экспедиция. Расман 1937 йилда С.П.Толстов раҳбарлигида ўз фа-олиятини бошлаган. ХАЭЭ тадқиқотларида археологлар, этнографлар, антрополо-глар, меъморлар, рассомлар ва бошқа мутахассислар фаолият юритганлар. Экспедия ҳисоботлари “Труды Хорезмской археолого-этнографической экспедиции” номи билан нашр қилинган.



21




нографик асарларида1 ва бир нечта йирик мақолаларида2 ёритилган. Бу асарлар, айниқса Хоразм воҳасининг суғорма деҳқончилик маданияти тарихига оид маълумотлар, тарихий умумлашмалар ва хулосалар бу-гунги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотмаган.

Амударё ва Сирдарёнинг қадимги дельталари ва уларнинг ўзлашти-рилиши тарихига оид илмий адабиётлар, археологик ва топографик маълумотлар ХАЭЭ таркибида узоқ йиллар тадқиқотлар олиб борган археолог олим Б.В.Андриановнинг Орол бўйининг қадимги суғориш тизими тарихига бағишланган йирик монографиясида умумлаштири-либ чиқилди3. Икки қисмдан иборат бу асарининг биринчи қисмида, қадимги ирригация тизими тарирхини ўрганиш усуллари ҳамда хори-жий тилларда ёзилган адабиётлардан олинган жуда бой қиёсий маълу-мотлар асосида ибтидоий деҳқончиликнинг пайдо бўлиши ва унинг энг қадимги ўчоғлари ҳамда суғорма деҳқончилик тарқалган минтақалари ва ирригациянинг келиб чиқиши масалаларига ёритиб берилган. Биз-нинг мавзумизга оид муҳим маълумотлар асарнинг иккинчи қисмида кўриб ўтилган. Унда Амударёнинг қадимги ўзанлари - Оқчадарё ва Сариқамиш дельталари ҳамда қуйи Сирдарёнинг суғориш тизими эво-люцияси масалаларига тегишли муҳим маълумотлар келтирилган.





  • асрнинг ўрталарида Марказий Осиёнинг яна бир қадимий тари-хий-маданий ўлкаси бўлган Суғдиёна ҳудудида суғорма деҳқончилик маданияти ва ер-сув муносабатлари тарихини ўрганиш бошланди. Бу йўналишда олиб борилган тарихий-археологик тадқиқотлар асосан Я.Ғ. Ғуломов бошлиқ Мохондарё археологик отряди томонидан олиб борилди. Мазкур экспедиция аъзолари томонидан Зарафшон дарёси ва

1 Толстов С.П., По древним дельтам Окса и Яксарта. - М.: Изд-во Восточной ли-тературы, 1962; Ўша муаллиф. ҚадимгиХоразм маданиятини излаб. - Тошкент: Фан, 1964; Ўша муаллиф. Древний Хорезм, Опыт историко-археологического исследования. - М.: Изд. МГУ, 1948..


2 Толстов С.П. Древняя ирригационная сеть и перспективы современного ороше-ния (По исследованию древней дельты Сыр-Дарьи). // Вестник АН СССР. – М.,1961.





  • 11. - С. 59-66; Ўша муаллиф. О землях древнего орошения в низовьях Аму-Дарьи и Сыр-Дарьи и возможности их освоения в современных условиях. // Общественные науки в Узбекистане. - М, 1961. № 8. - С. 3-10.

3 Андрианов Б.В. Древние оросительные системы Приаралья (В связи





  • историей возникновения и развития орошаемого земледелия. - М.: Наука, 1969.

22




Қашқадарёнинг қуйи оқимларида суғорма деҳқончилик маданияти та-рихи бўйича ўта муҳим маълумотлар тўпланди, хусусан, антик ва ўрта асрлар даврида фойдаланилган, умумий майдони қарийб 600 минг гек-тар суғорилган ва сув чиққан ерлар борлиги аниқланди1.

Сурхондарёнинг қуйи оқимида, қадимги Термизда суғорма деҳ­ қончилик маданияти тарихига бағишланган илк тадқиқотлар ХХ асрнинг 40 йилларида Д.Д. Букинич томонидан олиб борилди. Бу тадқиқотлар на-тижалари муаллифнинг қатор мақолаларида ўз аксини топди2.





  • асрнинг 30-60 йилларида археолог Б.А. Латинин томони-дан олиб борилган тадқиқотлар натижасида минтақанинг қадимий деҳқончилик марказларидан бири бўлган Фарғона водийсида суғорма деҳқончилик ва ирригация тизими тарихига оид муҳим маълумотлар фанга киритилди3.




  • асрда Ўзбекистон ва унга қўшни ҳудудлардаги бошқа йирик дарёлари ҳавзасида ер-сув муносабатлари ва суғорма деҳқончилик мада-нияти тарихини ўрганиш бўйича ҳам қатор тадқиқотлар олиб борилда. Бу тадқиқотлар Я.Ғ. Ғуломов томонидан қисқача умумлаштирилиб чиқилган4.

Ўзбекистонда суғорма деҳқончилик тарихига оид археологик маълумотлар ХХ аср ўрталарида йирик каналлар барпо этилиши жа-


1 Гулямов Я.Г. Қуйи Зарафшон водийсинингсуғорилиш тарихи (Қадимги даврдан то XX аср бошларигача). - Тошкент: Фан, 1972; Ўша муаллиф. Исследование исто-рической гидрографии низовьев Кашкадарьи и Зарафшана // История материальной культуры Узбекистана. - Ташкент: Наука, 1965. - Вып. 6. - С. 17-21; Гулямов Я.Г., Исла-мов У., Аскаров А. Первобытная культура и возникновение орошаемого земледелия в низовьях Зарафшана. - Ташкент: Фан, 1966.


2 Букинич. Д.Д. Краткие предварительные соображения о водоснабжении и ирри-гации Старого Термеза и его района. // Труды АН УзССР, сер. I, история, археология, вып. 2. - Ташкент, 1940; Ўша муаллиф. Каналы древнего Термеза // Труды АН УзССР, т. II, сер. I. - Ташкент, 1945.


3 Латынин А. К вопросу об истории ирригации // Сб: Академику АН СССР Н.Я. Марру. - М.-Л., 1935. - С. 697-708; Ўша муаллиф. Вопросы истории ирригации древней Ферганы // Краткие сообщения Института истории материальной культуры. - М., 1956.



  • Вып. 64. - С. 15-26; Ўша муаллиф. Вопросы ирригации древней Ферганы // Краткие сообщения Института этнографии АН СССР. - М., 1957. Вып. XXIV. -.С. 12-15; Ўша муаллиф. Вопросы хронологии земледельческих культур древней Ферганы, Исследо-вания по археологии СССР, Сборник ЛГУ в честь проф. М.И. Артамонова. - Л., 1961.

– С. 111-119.


4 Батафсил қаранг: Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. - Т., 1959.



23




раёнида олиб борилган кузатишлар натижасида ҳам қўлга киритилган. Хусусан, Катта Фарғона, Шимолий Тошкент каналлари, Каттақўрғон, Чимқўрғон, Жанубий Сурхон, Туябўғиз сув омборлари,Чорвоқ ГЭСи зоналари ҳамда Аму-Бухоро, Аму-Қарши ва Марказий Фарғона ка-наллари бўйида олиб борилган археологик кузатишлар натижасида, минтақанинг қадимги деҳқончилик маданиятига оид жуда бой архео-логик материаллар қўлга киритилди.

Археологик ёдгорликларни кенг кўламда ва мунтазам равишда ўрганиш Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий ва иқтисодий тари-хи масалалари билан бир қаторда, Ўрта Осиёнинг катта-кичик дарё ҳавзаларида деҳқончилик маданиятининг мужудга келиши ва унинг асоси бўлган сунъий суғоришнинг пайдо бўлиши ҳамда ирригация-нинг тараққиёт тарихи билан боғлик, бўлган жуда кўп масалаларга ойдинлик киритилди.


Мустақиллик йилларида бу масалалар тарихчилар томонидан бир-мунча кўриб ўтилган бўлсада1, Ўзбекистон ҳудудида ер-сув муноса-батлари, суғорма деҳқончликнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси билан боғлиқ масалалар бўйича йирик тадқиқотлар олиб борилмади. Тарих фанидаги бу бўшлиқни мутахассис ирригаторлар бирмунча тўлдириш-га муваффақ бўлдилар. Бу муаммолар сувдан фойдаланиш ва сув хўжа-лиги бўйича йирик ирригатор мутахассислар томонидан кўриб ўтилга-ни замонавий тарих фанига ҳам муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. Хусусан, т.ф.д., профессор Ў.П. Умурзоқов бошчилигидаги муаллифлар гуруҳи томонидан яратилган қатор монографик асарларда Ўзбекистон ва унга қўшни ҳудудларда суғорма деҳқончилик, ер-сув муносабатлари, сув хўжалигининг бошқаруви масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган2. Ўрга-нилаётган масала шунингдек, “Ўзбекистон тарихи” бўйича яратилган дарсликларда ҳам қисман кўриб чиқилган.


1 Маманов А. Миллий менталитет: хусусиятлар ва омиллар. – Самарқанд:


Zapafshon, 2015/


2 Умурзаков У.П., Абдуллаев З.С., Абдурахимов И.Л. Эволюция менежмента в сфе-ре водопользования и водного хозяйства в Центральной Азии. – Ташкент: Фан, 2006; Умурзоқов Ў.П., Абдураҳимов И.Л. Сув хўжалиги менежменти. I жилд. – Тошкент: IQTISOD-MOLIYA, 2008.



24





  1. Download 252,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish