Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар



Download 252,67 Kb.
bet4/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer

Хитой манбалари. Ўрта Осиёнинг қадимги давлатлари, аҳолиси, хўжалиги, иқтисодий ҳаёт билан боғлиқ кўрлаб муҳим маълумотлар қадимги Хитой манбаларида ҳам сақланиб қолган1. Минтақанинг ан-тик давр ва илк ўрта асрлардаги тарихига оид ўта муҳим маълумот-лар Марказий Осиё минтақасига турли мақсадларда ташриф буюрган Хитой сайёҳлари томонидан ёзилган хисобат асарлар, кундаликларда мавжуд. Бу маълумотларнинг муҳимлиги боис уларга кенгроқ тўхталиб ўтиш мумкин. Улар ичида “Тарихий хотиралар”)2, Бан Гунинг “Цянь-Хань-Шу” (“Катта Хан сулоласи тарихи”)3 асарлари катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Маълумки, қадимги Хитойнинг “Ғарбий ўлкалар”4 билан бевосита танишуви мил. авв. II аср ўрталарида, Хитойнинг Хань сулоласи даври-да5 Марказий Осиёда вужудга келган геосиёсий вазиятга боғлиқ ҳолда бошланди. Император У-Ди ҳукмронлиги даврида (мил. авв. 140-87 йиллар) олиб борилган ташқи сиёсатида кўчманчи ҳунларга қарши ку-рашда ҳарбий-сиёсий иттифоқчилар топиш мақсадида “Ғарбий ўлка-


1 Бу манбалардаги маълумотлар дастлаб И.Н. Бичурин томонида XIX асрда рус тилига таржима қилиниб илмий муомалага киритилган эди. Биз мавзумизга тегишли маълумотларни бу (Қаранг: Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, об-итавших в Средней Азии в древние времена. В трех частях. – Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, 1998. Ч. II. – С. 145-348) ва бошқа тадқиқотчиларнинг асарларидан олдик.


2 Сыма Цянь. Исторические записки. – М., 2003.


3 Боровкова Л.А. Царства «Западного края» во II-I веках до н. э. Восточный Турке-стан и Средняя Азия по сведениям из «Ши цзи» и «Хань шу». – М.: ИВ РАН – Крафт, 2001.


4 “Ғарбий ўлкалар” деганда қадимги хитойликлар ўз мамлакатларининг бевосита ғарбида жойлашган ҳудудларни, яъни ҳозирги Шарқий Туркистон ерларини тушуниш-ган. Кейинчалик, қадимги хитойликларнинг географик билимлари ошиб боришига мос равишда, “Ғарбий ўлкалар” Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар ҳисобига кенгайиб борди.


5 Хитойни эр. авв. 206 – мил. 220 йилларда идора қилган бу сулола Катта Хань (мил. авв. 206 - мил. 25 йй.) ва Кичик Хань (25-220 йй.) сулоласига бўлинади.



16




лар” билан алоқалар ўрнатишга ҳам катта эътибор қаратилди. Бу инти-лиш Хитой учун “Ғарбий ўлкалар” ва улар орқали Ўрта Осиё ва бошқа мамлакатлар, хусусан, Парфия, Ҳиндистон ва Рим империяси билан изчил алоқаларининг бошланишига олиб келди. Бу алоқаларга Хань империясининг пойтахтидан чиққан элчи Чжан-Цзян1 асос солди. Хи-тойнинг ғарбидаги ўлкаларга 13 йил давомида қилган “саёҳати”2 на-тижасида у Ўрта Осиёдаги Усунлар юрти, Даван ва Қанғ давлатлари, Катта Юечжи (Кушонлар давлати), Дахя (Бақтрия), Аньси (Парфия), Яньцай каби ўлкалар ҳақида, уларнинг шаҳарлари, қишлоқлари, че-гаралари, қишлоқ хўжалиги, боғдорчилиги, етиштириладиган экин турлари, савдо йўллари ҳақида, минтақанинг йирик шаҳарларидан Хитойгача бўлган масофа ва бошқа тарихий-географик йўналишдаги маълумотлар тўплашга эришди3.

Ўрта Осиёнинг тарихий-маданий ўлкалари тарихига тегишли муҳим маълумотлараксэтганасарларилкўртаасрлардавридакўплабпайдобўл-ди. Бу даврга мансуб Хитой манбаларида Ўрта Осиёнинг турли мулкла-ри, шаҳарлари, қўрғонлари, қишлоқлари, деҳқончилик ва боғдорчилик, чорвачилик, сув манбалари, уларнинг жойлашуви, чегаралари ва бошқа тарихий жиҳатдан катта илмий аҳамиятга эга маълумотлар мавжуд.


Хитой манбалари ичида илк ўрта асрларда Хитойда ҳукмронлик қилган сулолалари тарихи ёритилган манбалардаги маълумотлар муҳим


1 Чжан Цзянь – Қадимги Хитойнинг буюк саёҳатчиси ва Ўрта Осиёга келган бирин-чи элчиси. Мил. авв. 140 йилда “Ғарбий ўлкалар”га иттифоқчи топиш мақсадида элчи сифатида жўнатилган. Унга келиб чиқиши ҳунлардан бўлган Тань-фу Хунугань фу де-ган киши йўлбошчилик қилган. Чжян Цзяннинг саёҳати 13 йил давом этиб, саёҳат таф-силотлари махсус ҳисобот тарзида Императорга топширилади (Чжан Цзянь ҳисоботи тарихчи Сима Цяннинг “Тарихий йилномалар” асарига киритилган). Ҳунларга қарши курашда иттифоқчилар топиш вазифаси бажарилмаган бўлса-да, бу саёҳат хитойли-кларнинг “Ғарбий ўлкалар” ва уларга олиб борувчи йўллар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтирди, Хитой ва Ўрта Осиё ўртасида изчил алоқалар бошланишига ва тегишли йўллар фаолиятига асос яратди.


2 Бу саёҳат санаси турли манбаларда турлича кўрсатилган. Сўнгги йилларда чоп этилган асарларда бу саёҳат мил. авв. 138-125 йилларда амалга оширилганлиги қайд этилган. Бу ҳақда қаранг. Ўзбекистон тарихининг энг асосий саналари. – Тошкент: Шарқ, 2006. – Б. 9. (б.127.)


3 Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В 3-х частях. – Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, 1998. Ч. II. – С. 151-158.



17




аҳамиятга эга. Улар ичида “Бэйши”1, “Суйшу”2 ва Таншу3 каби расмий сарой салномалари ҳамда Хитойдан Марказий Осиё ва Ҳиндистонга саёҳат қилган Будда роҳиблари кундалик асарларининг аҳамияти ниҳоятда катта. Хитойдан махсус топшириқ билан саёҳат қилган эл-чилик миссиялари аъзоларига (улар “Хинь-жэнь” деб аталган), Будда роҳибларига саройдан махсус топшириқ берилар, унга кўра саёҳат да-вомида борилган ўлкалар ҳақида имкон даражасида кенгроқ маълумот тўплаш шарт эди.

Кичик Хан сулоласи даврида Хитойнинг “Ғарбий ўлкалар”, яъни Марказий Осиё ўлкалари билан алоқалари унчалик изчил ривожлан-маган бўлиб, айрим ҳукмдорлар бу алоқалар Хитой учун анча сер-харажат ва кераксиз деб ҳисоблар эди. Бунга олиб келган сабаблар ичида Хитойда ва Марказий Осиёда рўй берган ижтимоий-сиёсий жа-раёнлар, йирик салтанатларнинг емирилиши ва тарих саҳнасига ўза-ро зиддиятда бўлган ва бир-бирини кетма-кет йўқотиб турган кичик подшоликларнинг чиқиши, “Буюк ипак йўли” бўйлаб иқтисодий ва маданий алоқаларнинг заифлашиши, карвон йўлларида элчилар, сав-до карвонлари ва саёҳатчиларнинг хавфсизлиги таъминланмаганлиги ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бундай ҳолат то V аср ўрталаригача сақланиб қолди.


VI аср ўрталарида Хитойнинг ғарбида Бэй Чжоу (Вэй) сулоласи (557-587 йй), шарқида Бэй Ци (550-557) сулоласи даврида “Ғарбий ўлкалар” билан алоқаларни тиклаш бошландики, бу Марказий Осиё минтақасида рўй бераётган сиёсий жараёнларни, хусусан, Эфталитлар давлатининг пайдо бўлиши ва қудратининнг ошиб боришини Хитой ҳукмрон доиралари эътиборсиз қолдирмаганлигини кўрсатади.


Мавзуни ёритишда илк ўрта асрларда, хусусан Тан сулоласи дав-рида (618-907 йй.) Хитойдан Марказий Осиё ва Ҳиндистонга саёҳат қилган Будда роҳиблари кундалик асарларидаги тегишли маълумот-лардан ҳам кенг фойдаланилди. Илк ўрта асрларда Ҳиндистондаги Будда зиёратгоҳларини кўриш мақсадида Хитойдан сафарга чиқан Будда монахлари ўз саёхатлари тафсилотларини кундаликлар тарзида


1 “Бэйши” – IV-VI асрларга оид манба. УндаВэй сулоласи (386-557), Бэй-Чжоу


(557-587) ва Бэй-Ци (550-557) ва бошқа сулолалар даври тарихи акс этган .


2 Суйшу – Суй сулоласи тарихи. Бу сулола 589-618 йилларда ҳукмронлик қилган.


3 Таншу – Тан сулоласи тарихи. Бу сулола 618-907 йилларда ҳукмронлик қилган.



18




қайд этиб борганлар. Бугунги кунда уларнинг саёҳатлари қайдларига ўта муҳим тарихий манба сифатида қаралади. Ана шундай асарлар ичида Тан сулоласи даврида, аниқроғи 630 йилда Жанубий Ўзбекистон ҳудуди орқали Ҳиндистонга ўтган Сюань Цзаннинг “Да Тан Сиюй цзи” (“Сюан Цзиннинг саёҳати қайдлари”) ҳамда 723-727 йилларда Хитой-дан сув йўли орқали Ҳиндистонга, бу ердан Тоҳаристон ва Суғдиёна (кейинчалик Фарғона ва Шарқий Туркистон) орқали юртига қайтган кореялик Будда монахи У Кунниинг “У Кун жу Чжу цзи” (“У Кун-нинг Ҳиндистонга саёҳати қайдлари”) асарларидаги маълумотларни алоҳида қайд қилиб ўтиш мумкин1. Улар ва шу турдаги бошқа асарлар Марказий Осиёнинг илк ўрта асрлар даври тарихи ва тарихий геогра-фияси бўйича муҳим манбавий асос ҳисобланади.


  1. Download 252,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish