Давлатларнинг учинчи тури – мулк, бошқарув шакли – қабила йўлбошчилари ва уруғ бошлиқларининг меросий ҳокимияти. Давлат уюшмаларининг қадимги тури бўлган мулклар тарихий-маданий ви-лоятлар асосида шаклланади. Бу турдаги вилоят-мулклар “Авесто”да, юнон-рим маълумотларида (Геродот, Арриан ва бошқ.), қадимги Хитой ёзма манбаларида эслатиб ўтилади.
Тадқиқотларга кўра, Юнон-Бақтрия подшолиги инқирозидан кей-ин мил.авв. 126-йилда Бақтрияга келган Хитой сайёҳи Чжан Цзянь, Бақтрия кўплаб кичик мустақил мулкларидан иборатлигини таъкид-лаб, “бу ердаги деярли ҳар бир шаҳар ўз ҳукмдорига эга” бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Шунингдек, Хитой манбалари Ғарбий ўлка ҳудудларида ўзининг маълум мустақиллигига эга бўлиб, ташқи сиёсат олиб борган 55 та мулк ҳақида маълумотлар беради. Шу тариқа, илк ўрта асрлар даврида мулк-давлатлар ўз тараққиётнинг юқори даража-сига кўтарилиб, бу анъаналар ўрта асрларда ҳам давом этади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, демак қадимги Шарқнинг илк давлатлари тарихи дастлаб жамиятнинг қуллар ва қулдорларга бўлинишидан бошланмаган экан. Ушбу жараённинг муҳим омилларидан бири мулкий табақаланиш бўлмасдан, синфий қарама-қаршиликка алоқаси бўлмаган жамиятнинг ижтимоий-амалий вазифалар жиҳатидан бўлинишидир. Бу ҳол, энг аввало, ижтимоий-иқтисодий, ҳарбий ва диний омилларга боғлиқ бўлган. Давлатчилик-нинг асослари, сиёсий институтлар шакллангандан кейинги даврлар
чуқур ижтимоий табақаланиш жараённинг бошлангани билан харак-терланади.
Илк давлатларнинг иқтисодий ҳаётида жамиятнинг эркин аъзолари меҳнати асосий ўрин тутган. Аҳоли сонининг ўсиши ҳамда янги аҳоли жойлаша оладиган ҳудудларга, бўз ерлар ва чорва учун яйлов, маъдан-ларга бой манбаларга эга бўлиш эҳтиёжи жамият тараққиётини белги-ловчи омиллардан эди. Ўзбекистонда илк давлатлар деҳқончиликдан иқтисодий, ихтисослашган ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиши ту-файли шаклланган шаҳар марказлари асосида пайдо бўлган.
Ўзбек халқи ва унинг аждодлари давлатчилик тарихи турли ўтроқ деҳқончилик вилоятлари тарихи билан боғланади. Қадимги Хоразм давлати шулар жумласидандир. Аҳамонийлардан олдинги даврда Хо-размда кучли давлат вужудга келган. Хоразмда милоддан аввалти VII-VI асрга мансуб турли суғориш иншоотларининг қолдиқлари ўргани-либ, улар қадимги Хоразм цивилизациясининг иқтисодий асосларини аниқлаштиришда муҳим ўрин тутади. Амударёнинг ўрта ва қуйи оқими ерларида жойлашган Хоразм давлати ҳудудидан милоддан аввалги VII асрнииг охири - V асрга оид кўпдан-кўп уй-қўрғонлар, қишлоқ ва шаҳар харобалари тадқиқ этилган.
Бу даврда Бақтрия ҳудудида ўтроқ аҳолидан ташкил топган Балхоб, Сурхон, Қундуз, Кофирниҳон, Вахш ва Панж вилоятлари бўлиб, улар ўзида 30 та воҳани бирлаштирган. Бу вилоятлар аҳолисининг маданий муносабатлари, хўжаликлар ривожланишининг бир-бирига ўхшашли-ги, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлари-нинг яқин даражаси, умумий жойлашув ҳудуди сиёсий вазиятга боғлиқ бўлган ҳудудий уюшмалар, вилоятга қараганда кенгроқ бўлиб, улар ёзма манбалардаги «мамлакат»га тўғри келиши тахмин қилинади.
Аҳоли аралаш ҳудудларда жойлашган ўтроқ вилоятлар сиёсий уюш-маларининг шаклланишини кучайтирган омилларидан бири ташқи ху-жум хавфи бўлиб, у айниқса даштлардаги кўчманчи қабилалар томони-дан кучайиб борган.
Cуғд ҳудудида ҳам давлатчиликнинг шаклланишида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Мил.авв. VII-VI асрларда Cуғдда тўртта деҳқончилик вилоятлари мав-жуд бўлган. Уларга ўрта Зарафшон, Бухоро воҳаси, Қарши воҳаси ва қадимги Кешни киритиш мумкин. Ушбу вилоятлар тўғрисида археоло-гик тадқиқотлар натижасида топиб текширилган ёдгорликлар далолат
бериб, македониялик Александр юришлари тарихчилари асарларида ва бошқа ёзма манбаларда Наутака (Шарқий Қашқадарё, маркази Узунқир шаҳар харобаси), Никшапайя – Ксениппа (Қуйи Қашқадарё, маркази Ерқўрғон), Баги, Бага (Бухоро воҳаси) ва Мароқанда деб аталган1. Ушбу вилоятларда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари македониялик Алек-сандрнинг юришларидан бир неча асрлар олдин пайдо бўлиб, “Авесто” ва қадимги форс битикларида алоҳида тилга олинмаган.
Умуман олганда, Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик вилоятларида давлатчилик тизимига ўтиш жараёни жуда эрта, милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталарида бошланди. Милоддан аввалги IX-VIII асрларда «Авесто»да «Арёшайёна» ёки «Арёнам Вайжо» номи би-лан машҳур қадимги сиёсий бирлашма таркиб топган бўлиб, бу бир-лашма ҳарбий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этган. Шу билан бирга Зарафшон, Қашқадарё, Сурхон ва Мурғоб воҳаларида майда давлат ташкилотлари ривожланган. Ушбу ўринда милоддан аввалги VII-VI асрларда қадимги Хоразм ва қадимги Бақтрия мисолидаги йирик дав-лат уюшмаларининг вужудга келиши ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари Тохаристон, Cуғдиёна, Хоразм, Чоч ва Фарғона ҳамда мазкур тарихий-географик ҳудудларга қарашли мулкларда деҳқончилик, боғдорчилик, айниқса, узумчилик, пахта етиштириш ва уй чорвачилиги қадимдан ривожланиб келганлигини исбртлади. Иқтисодий ҳаётнинг муҳим жиҳатларидан бири саналган савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик ҳам давлатлар пайдо бўлган қадим даврлардан ривожланиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |