Ноаллел генлар ўзаро таъсирининг эпистатик типи.
Доминантлик дейилганда бир генга тегишли бир аллелнинг бошқа аллели устидан устунлик қилиш ҳолатига айтилади. А>a, B>b, C>c. Аммо ўзаро таъсир деган жараён ҳам борки, бунда бир геннинг аллели бошқа бир ген аллелининг фаолиятини босиб туради, масалан: A>B ёки a>b ёки b>A. Бундай доминантлик ҳодисаси эпистаз деб аталади. Бошқа генларнинг фаолиятини босиб турувчи генлар супрессор ёки ингибиторлар деб аталади. Улар ё доминант, ёки рецессив бўладилар. Супрессор генларнинг доминант аллеллари I ёки Su символлари билан, уларнинг рецессив аллеллари эса i ёки su билан белгиланади. Эпистазнинг икки типи - доминант ва рецессив эпистазлар фарқлантирилади.
125-масала*. Товуқ фермасида оқ товуқлар оқ хўрозлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган жўжаларнинг ҳаммаси оқ патли бўлган F1 да олинган товуқ ва хўрозлар чатиштирилганда F2 жўжаларнинг 13/16 қисми оқ патли ва 3/16 қисми чипор патли бўлган. F1 да олинган товуқлар биринчи марта чатиштириш учун олинган оқ патли хўрозлар билан чатиштирилганда эса, кейинги авлодда олинган жўжаларнинг 3/4 қисми оқ патли ва 1/4 қисми чипор патли бўлган. Олинган натижаларга қараб, ўрганилаётган белгининг ирсийланишини тушунтириб беринг ва барча товуқ ва хўрозларнинг генотипини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
Оқ товуқлар билан оқ хўрозлар чатиштирилганда, F1 да фақат оқ патли жўжаларнинг олиниши чатиштириш учун олинган товуқ ва хўрозларнинг гомозиготалилигидан далолат беради. F2 да эса 13:3 нисбатда оқ патли ва чипор патли жўжаларнинг олиниши F1 товуқ ва хўрозларнинг дигетерозиготалилигидан далолат беради. Бундай дигетерозиготалиликни эса IIBB x iibb ёки Iibb x iiBB чатиштиришдан олиш мумкин. Лекин иккинчи чатиштириш орқали белгининг ирсийланишини тушунтириб бўлмайди, чунки бу ерда 13:3 нисбатда ажралиб кетиш имконияти йўқ. Шунинг учун чатиштиришга дастлаб олинган товуқ ва хўрозларнинг генотипини IIBB ва iibb деб олиш мумкин. Бундай ҳолда товуқларда пат рангининг ирсийланишини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Белги Ген
- I
чипор B
оқ iibb
I > B
оқ патли оқ патли
P ♀ IIBB Х ♂ iibb
G IB ib
F1 IiBb - оқ патли
F1 да олинган жўжалар вояга етгач уларнинг ичидаги товуқлари ўзларининг ичидан чиққан хўрозлар билан чатиштирилса, F2 да пат ранги бўйича қуйидагича ажралиш рўй беради:
оқ патли оқ патли
P ♀ IiBb Х ♂ IiBb
g IB, Ib, iB, ib IB, Ib, iB, ib
F 2 IIBB = 1
IIBb = 2
IiBB = 2
IiBb = 4 13/16 оқ патли
IIbb = 1
Iibb = 2
iibb = 1
iiBB = 1
iiBb = 2 3/16 чипор патли
Бу ерда товуқ ва хўрозларда пат рангининг оқ бўлиши генотипда эпистатик хусусиятга эга бўлган доминант I -ингибиторига ёки генотипнинг iibb бўлишига боғлиқ. Пат рангининг чипор бўлиши эса генотипнинг iiBB ёки iiBb бўлишига боғлиқ.
F1 да олинган товуқлар чатиштириш учун дастлаб олинган оқ хўрозлар билан чатиштирилганда қуйидаги натижаларни олиш мумкин:
оқ патли оқ патли
P ♀ IiBb Х ♂ iibb
g IB, Ib, iB, ib ib
FB IiBb - оқ патли
Iibb - оқ патли
iiBb - чипор патли
iibb - оқ патли
Олинган паррандаларнинг 3/4 қисми оқ патли, 1/4 қисми эса чипор патли бўлади.
Агар F1 даги товуқлар ҳар икки ген бўйича доминант гомозиготали оқ патли хўрозлар билан чатиштирилса, у ҳолда:
оқ патли оқ патли
P ♀ IiBb Х ♂ IIBB
g IB, Ib, iB, ib IB
FB IIBB - оқ патли
IIBb - оқ патли
IiBB - оқ патли
IiBb - оқ патли
Ҳамма паррандалар оқ патли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |