Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети



Download 1,25 Mb.
bet43/76
Sana24.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#507978
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76
Bog'liq
Турабеков Масала китоб

135-масала*. Қора донли сули ўсимликлари кулранг донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 4/8 қисми қора, 3/8 қисми кулранг ва 1/8 қисми оқ донли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.
Масаланинг ечилиши:
Масаланинг шартидан кўриниб турибдики, чатиштириш учун олинган ўсимликлардан бири дигетерозиготали ва иккинчиси моногетерозиготали бўлган ( чунки оқ донли, яъни рецессив белгили ўсимликлар 1/8 қисм бўлган). Қора донли ўсимликлар энг кўп ( 4/8 қисм) бўлгани учун уларнинг генотипини AaBb деб олиш мумкин, унда кулранг донли ўсимликларнинг генотипи aaBb бўлади. Буни генетик жиҳатдан қуйидагича ифодалаш мумкин:
қора кулранг
P ♀ AaBb X ♂ aaBb
g AB, Ab, aB, ab aB, ab
F1 AaBB - қора AaBb - қора
AaBb - қора Aabb - қора
aaBB - кулранг aaBb - кулранг
aaBb - кулранг aabb - оқ
Жавоб: қора донли ўсимликларнинг генотипи AaBb ва кулранг донли ўсимликларнинг генотипи aaBb.


136-масала. Қора донли сули ўсимликлари ўзаро чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг 12/16 қисми қора, 3/16 қисми кулранг ва 1/16 қисми оқ донли бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.


137-масала. Қора донли сули ўсимликлари кулранг донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 50% и қора, 25% и кулранг ва 25% и оқ донли бўлган. Чатиштиришдан олинган қора донли ўсимликларнинг айримлари оқ донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 1/2 қисми қора, 1/2 қисми оқ донли бўлган. Айрим қора донли ўсимликлар оқ донли ўсимликлар билан чатиштирилганда эса 2/4 қисм қора, 1/4 қисм кулранг ва 1/4 қисм оқ донли ўсимликлар олинган. Олинган натижаларга асосланиб, ўрганилаётган белгининг ирсийланиши ҳақида нима дейиш мумкин? Чатиштириш учун олинган ва чатиштиришдан кейин олинган барча ўсимликларнинг генотипини аниқланг.
138-масала. Қора донлардан униб чиққан сули ўсимликларидан ҳосил йиғиб олинганда, унинг 277 таси қора, 81 таси кулранг ва 26 таси оқ донли бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятини тушунтириб беринг ҳамда фенотип бўйича олинган амалий нисбатнинг назарий жиҳатдан кутилган нисбатга яқин ёки узоқ эканлигини статистик метод ёрдамида аниқланг.


139-масала. Сариқ мевали қовоқ ўсимликлари оқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг меваси оқ мевали бўлган. F2 да эса 204 та оқ мевали, 53 та сариқ мевали ва 17 та яшил мевали ўсимликлар олинган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг ва чатиштиришдан кейин олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг. F1 да олинган оқ мевали ўсимликлар яшил мевали ўсимликлар билан чатиштирилса, кейинги авлоддаги ўсимликлар мева ранги бўйича қандай фенотипга эга бўлади?


140-масала. Сариқ мевали қовоқ ўсимликлари оқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 да олинган ўсимликларнинг меваси оқ мевали бўлган. F2 да эса ўсимликларнинг 204 таси оқ мевали, 53 таси сариқ мевали ва 17 таси яшил мевали бўлган. Ўрганилаётган белгининг ирсийланиш қонуниятини тушунтириб беринг. Олинган натижа қандай нисбатга тўғри келади? Статистик метод ёрдамида амалий олинган нисбатнинг назарий жиҳатдан кутилган нисбатга қанчалик тўғри келиш ёки келмаслигини аниқланг.


141-масала. Оқ мевали қовоқ ўсимликлари яшил мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда, кейинги авлодда олинган ўсимликларнинг 50% и оқ, 25% и сариқ ва 25% и яшил мевали бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг генотипини аниқланг.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish