Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети


Ноаллел генлар ўзаро таъсирининг полимерия типи



Download 1,25 Mb.
bet44/76
Sana24.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#507978
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   76
Bog'liq
Турабеков Масала китоб

Ноаллел генлар ўзаро таъсирининг полимерия типи.
Организмларда морфологик-сифат белгилардан ташқари яна шундай белгилар ҳам борки, масалан, ўсимликларнинг бўйи, пахта толасининг чиқиши, пахта толасининг узунлиги, ҳайвонларнинг тирик вазни, қорамоллардан соғиб олинадиган сутнинг миқдори ва унинг ёғлилиги каби белгиларни аниқ фенотипик синфларга ажратиб бўлмайди, уларни тортиш, ўлчаш, санаш, яъни миқдор жиҳатдан баҳолаш керак бўлади. Бундай белгилар одатда миқдор белгилар деб юритилади. Миқдор белгилар қандай ирсийланади?
Миқдор белгиларнинг ирсийланишини назорат қилувчи генлар полимер генлар деб аталади, чунки улар ривожланаётган битта белгига бир хил эффектда таъсир кўрсатади. Улар бош ҳарфлар билан белгиланиб, ҳар бир ген аллеллари индекслар билан белгиланади. Масалан, битта белгининг назорат қилинишида 3 та аллел бўлмаган генлар иштирок этаётган бўлса, уларни қуйидагича белгилаймиз: А1, А2, А3. Нафақат миқдор белгилар, балки морфологик - сифат белгилар ҳам полимер типда ирсийланиши мумкин.
142*-масала. Буғдой ўсимлигида доннинг рангли бўлиши икки жуфт аллел бўлмаган доминант генларга боғлиқ. Доннинг тўқ қизил ранги А1А1А2А2 генотипга, қизил бўлиши А1А1А2а2 ва А1а1А2А2 генотипларга, оч қизил бўлиши А1А1а2а2, а1а1А2А2, А1а1А2а2 генотипларга, жуда оч қизил бўлиши А1а1а2а2, а1а1А2а2 генотипларга ва оқ бўлиши а1а1а2а2 генотипга боғлиқ. Қуйидаги генотипга эга бўлган буғдой ўсимликларини чатиштирилганда кейинги авлодда олинадиган ўсимликларнинг генотипини ва фенотипини ҳамда уларнинг нисбатини аниқланг:
1) А1а1А2А2 х а1а1а2а2; 2) А1а1а2а2 х а1а1А2а2; 3) А1а1А2а2 х А1а1А2а2.

Масаланинг ечилиши:


1) P ♀ A1а1А2А2 X ♂ а1а1а2а2
g А1А2, а1А2 а1а2
F1 А1а1А2а2 , а1а1А2а2
1 оч қизил 1 жуда оч қизил
2) P ♀ A1а1а2а2 X ♂ а1а1А2а2
g А1а2, а1а2 а1А2, а1а2
F1 А1а1А2а2 , А1а1а2а2 , а1а1А2а2 , а1а1а2а2
1 оч қизил 2 жуда оч қизил 1 оқ

3) P ♀ A1а1А2а2 X ♂ А1а1А2а2


g А1А2, А1а2, а1А2, а1а2 А1А2, А1а2, а1А2, а1а2
F1 1. А1А1А2А2 = 1 тўқ қизил 1 тўқ қизил
2. А1А1А2а2 = 2 қизил
3. А1а1А2А2 = 2 қизил 4 қизил
4. А1а1А2А2 = 4 оч қизил
5. А1А1а2а2 = 1 оч қизил 6 оч қизил
6. а1а1А2А2 = 1 оч қизил
7. А1а1а2а2 = 2 жуда оч қизил 4 жуда оч қизил
8. а1а1А2а2 = 2 жуда оч қизил
9. а1а1а2а2 = 1 оқ 1 оқ



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish