11.2. Давлат кадастрлари ягона тизими бўлими бошлиғи: Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
ваколатли вазирликлар ва идоралар томонидан давлат кадастрларини юритишга оид ахбборотни таҳлил қилиб ҳамда умумлаштириб боради;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ҳамда жисмоний шахсларни давлат кадастрларининг барча турлари бўйича уларнинг фаолияти учун зарур бўлган ахборот билан белгиланган тартибда таъминлашни назорат қилишни ташкил қилади;
давлат кадастрларининг барча турлари бўйича кадастр ахборотининг тўғрилиги ва очиқлигини таъминлашни назорат қилишни ташкил қилади;
ДКЯТ объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашнинг ягона технологиясини яратишни ташкил қилади;
ҳисобот маълумотларининг ўз вақтида тузилиши ва белгиланган муддатларда ва тартибда тақдим этиб борилишини таъминлайди;
меҳнат ва ижроия интизомини мустаҳкамлаш, ички тартиб қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирларни таъминлайди;
11.3. ДКЯТ бўлими бош мутахассиси: давлат бошқаруви органларининг тегишли давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
ваколатли вазирлик ва идоралар томонидан давлат кадастрларини юритиш бўйича ахборотни таҳлил қилиш ҳамда умумлаштиришда иштирок этади;
тегишли идоралар ва тузилмавий бўлинмаларга давлат кадастрларини яратиш ва юритиш борасида услубий ёрдам кўрсатишда иштирок этади;
ДКЯТни юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
ишлаб чиқариш технологияси, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича таклифлар тайёрлайди;
юзага келган муаммоларни ўрганишда, ҳудудий бўлинмаларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини текшириш ва ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларида иштирок этади;
бўлим бошлиғининг кўрсатмаси бўйича бошқа ишларни бажаради.
11.4. Бино ва иншоотлар давлат кадастри бўлими бошлиғи: бўлим ишига раҳбарлик қилади ва ишларнинг бажарилишини назорат қилади;
бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишни ташкил қилади;
бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил қилади;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган ахборотнинг таркиби бўйича таклифлар тайёрлайди;
бино ва иншоотлар давлат кадастри ахборотини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ҳамда жисмоний шахсларни уларнинг фаолияти учун зарур бўлган бино ва иншоотлар давлат кадастри ахбороти билан белгиланган тартибда таъминлашни ташкил қилади;
бино ва иншоотлар давлат кадастри ахборотининг тўғрилиги ва очиқлигини таъминлашни ташкил қилади;
ҳисобот маълумотларининг ўз вақтида тузилиши ва белгиланган муддатларда ва тартибда тақдим этиб борилишини таъминлайди;
меҳнат ва ижроия интизомини мустаҳкамлаш, ички тартиб қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирларни таъминлайди;
бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, бино ва иншоотлар давлат кадастрини яратиш ва юритишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш борасида таклифлар киритади;
бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишнинг махсус қоидаларини белгилашда иштирок этади.