“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ваколатларига кирувчи картография масалалари бўйича қарорларни тайёрлашда иштирок этади; картография соҳасига оид норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини режалаштиради ва уларда иштирок этади;
топонимик объектларнинг номлари бўйича фаолиятни ташкил қилади;
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш борасида ўтказиладиган тадқиқотларда, бўлинмаларнинг зарурий ускуналарга, дастурий таъминотга ва ўлчаш вомиталарига бўлган талабларини аниқлаш ишларида иштирок этади;
картография соҳасида кадрлар малакасини ошириш ишларида иштирок этади;
раҳбариятнинг топшириғи бўйича бошқа ишларни бажаради.
10.4. Давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўлими бошлиғи:
умумий йиғилишларда ва ишчи комиссияларда эксперт сифатида иштирок этади, вазирликлар ва идоралар ишларда ҳамкорлик қилади, делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича топография-геодезия ва картография ишларини бажариш технологиясини ишлаб чиқади. Давлат чегарасининг ўтиш чизиғини дала шароитида текшириш ва унга аниқлик киритиш, уни таъриф ва карта ҳужжати листига мувофиқ жойда инвентаризация қилиш ишларида иштирок этади;
Давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш ишларининг бажарилишида, топографик-геодезик маълумотларни ва картографик материалларни тайёрлаш ва комиссия ва ишчи гуруҳларни улар билан таъминлаш ишларида бевосита иштирок этади;
чегара чизиғи бўйлаб жойни дала шароитида, кейинчалик Давлат чегараси чизиғини чегара белгилари билан бевосита белгилаган ва бу жараён билан боғлиқ барча ёрдамчи ишларни бажарган ҳолда, дастлабки батафсил ўрганиш (текшириш) бўйича аралаш ишчи комиссия (топографлар, топонимлар, геодезистлар, ер тузувчилар ва картографлар) таркибида иштирок этади;
чегаранинг дастлаб картада танлаб олинган ва комиссияда тасдиқланган белгиларининг жойлардаги чегарадош давлатлар вакилларининг бевосита кузатуви ҳамда назорати остида белгиланадиган геодезик координаталарини аниқлашда иштирок этади. Ушбу ишлар Давлат чеагарсини демаркациялаш бўйича чегара белгилари баённома-таърифи матнини тайёрлашнинг умумий ва мажбурий қоидаси ҳисобланади;
баённома-таъриф матнини тайёрлаш учун карталарнинг проекцияси ва масштабини, шартли белгиларни, листлар форматларини, рамкадан ташқари расмийлаштириш танлашни келишувдан ўтказишда, заруратга кўра эса, топографик карталарни янгилаш ва уларга тузатишлар киритишда иштирок этади;
демаркациялашга оид жамлама ҳужжатларни тайёрлаш учун улар бўйича топографик, картографик ва бошқа материаллар тайёрланадиган ҳамда расмийлаштириладиган норматив-техник ҳужжатлар ва йўриқномаларни келишувдан ўтказади;
географик терминларнинг стандартлаштирилган вариантларини қабул қилишга оид ҳужжатларни келишувдан ўтказади;
баённоа-таъриф матнини ва демаркацион карталарни давлат тилида тайёрлашни ташкил қилади;
делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича техник масалаларни мувофиқлаштиради ҳамда чегарадош давлатлар вакиллари ўртасида келишувдан ўтказади;
демаркация ишлари бўйича иш ҳажмларини ва харажатларни дастлабки белгилаш ва техник режалаштириш ва уларни паритет тақсимлаш ишларини бажаради;
жойдаги участкаларни рекогносцировкалаш бўйича ишлар режа-графикини ишлаб чиқади;
ҳар бир учрашув, йиғилиш ва протокол қарор бўйича ахборот тайёрлайди. Ишлар бажарилишининг навбатчи картограммасини юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |