“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ваколатларига кирувчи геодезия ва картография масалалари бўйича қарорларни тайёрлашда иштирок этади;
топография-геодезия ишлаб чиқариши учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар киритади.
10.2. Геодезия бўйича бош мутахассис:
давлат аҳамиятидаги ва махсус аҳамиятдаги геодезия фаолиятини режалаштришда иштирок этади; бош метролог вазифаларини ижро этади; топография-геодезия ишларининг фан ва техниканинг ҳозирги кундаги ютуқлари асосида бажарилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради; ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ўлчаш воситаларини такомиллаштириш бўйича янги техникани жорий этиш, ташкилий-техник материаллар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқаришни илмий асосда ташкил қилишни такомиллаштириш, замонавий дастурий таъминотни жорий этиш, дала ҳамда камерал топография-геодезия ишларини механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича чоралар кўради; “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ваколатларига кирувчи геодезия масалалари бўйича қарорларни тайёрлашда иштирок этади; геодезия соҳасига оид норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади, давлат ва тармоқ стандартларини жорий этишда ёрдам кўрсатади;
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш борасида ўтказиладиган тадқиқотларда, бўлинмаларнинг зарурий ускуналарга, дастурий таъминотга ва ўлчаш вомиталарига бўлган талабларини аниқлаш ишларида иштирок этади;
бажарилган ва лойиҳалаштирилаётган топография-геодезия ишларининг турлари бўйича маълумотлар банкини (жадваллар, схемалар, картограммалар, бланк карталари ва ҳ.к.) тўлдириб бориш ишларини юритади. Уларнинг бажарилиш муддатлари ва сифатини назорат қилади;
геодезия бўйича белгиланган ҳисоботларни тузиш ва уларни давлат хизматининг тегишли органларига тақдим этиш ишларида иштирок этади;
бўлинмаларда ишлаб чиқиладиган, шунингдек бошқа корхона ва ташкилотлардан келиб тушадиган техник ҳамда бошқа ҳужжатлар экспертизаларини ўтказади;
топография-геодезия ишларининг бажарилиши сифатини назорат қилиш бўйича Давлат геодезия назорати инспекцияси билан биргаликда ҳаракат қилади, ишларни дала ва камерал текширувларида ҳамда қабул қилишда иштирок этади;
геодезия ва картография соҳасида кадрлар малакасини ошириш ишларида иштирок этади;
раҳбариятнинг топшириғи бўйича бошқа ишларни бажаради.
10.3. Картография бўйича бош мутахассис:
давлат аҳамиятидаги ва махсус аҳамиятдаги картография фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштиришда иштирок этади. картография ишларининг замонавий фан ва техника ютуқлари асосида, Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган маҳсулотни метрологиялаш, стандартлаштириш ва сертификациялаш борасидаги қоидаларга мувофиқ бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил қилади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимида чиқариладиган картографик маҳсулотнинг барча турларини яратишда таҳририй ишларга услубий раҳбарлик қилади; ишларнинг перспектив режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тайёрлашда иштирок этади; топография-геодезия ишлаб чиқаришига оид илғор технологияларни ўрганиш мақсадида республика ва ўзга давлатлардаги бошқа идораларнинг картографик хизматлари билан илмий-техник ҳамда ишлаб чиқариш алоқаларини амалга оширади; бўлинмалар таҳририят хизматларининг ишини маҳсулот сифатига қўйилган замонавий талаблар асосида ташкил қилади;
Ўзбекистон республикаси ҳудуди бўйича 1:25 000 масштабдаги базавий топографик картанинг тўхтовсиз тузилиб ва янгилаб борилишини таъминлшда ёрдам кўрсатади;
янги картографик асарлар – Ўзбекистон Республикаси атласлари, тематик карталар ва ҳ.к.лар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
картография ишларини бажарувчи ташкилотлар ўртасидаги низоли масалалар ва келишмовчиликларни кўриб чиқади; ишларнинг айрим турлари ва объектлари бўйича таҳририй режалар ҳамда кўрсатмаларни кўриб чиқади;
Do'stlaringiz bilan baham: |