Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 2,61 Mb.
bet64/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

3.3. Бош мутахассис:
асосий воситаларни, товар-моддий бойликларни, ишлаб чиқариш харажатларини, етказиб берувчилар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ишларини бажаради;
ишончномалар ва накладнойлар ёзади, уларни ҳисобга олиб боради, улар бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида бўлишини таъминлайди;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ҳисоб-китоб рақамидан ўтадиган пул ва товар-моддий бойликлар бўйича тўплама қайдномани юритади, улар баланснинг тегишли счетларига тўғри киритилшини таъминлайди, бош китоб бўйича ҳисобга олиш ишини юритади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси аппаратида дебиторлик-кредиторлик қарздорлигини ҳисобга олиш ишини юритади, уларнинг аниқлиги даврий равишда таққослаш далолатномалари билантасдиқланишини таъминлайди;
асосий фондлар, моддий бойликлар, номоддий активлар ва пул маблағларини белгиланган тартибда инвентаризация қилади;
асосий воситалар ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси марказий аппарати балансининг бошқа кўрсаткичларини белгиланган тартибда қайта баҳолаш ишларини бажаради;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси бўлинмаларининг чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузишда иштирок этади, уларнинг белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди, баланс фаолиятининг турлари ва умуман “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси бўйича жамлама бухгалтерия ҳисоботини тузади;
бўлинмаларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ҳолатини текшириш ишларида иштирок этади;
раҳбариятнинг бухгалтерия ҳисоби, солиқлар тўлови ва бошқа масалаларга тегишли бўлган бир маротабали топшириқларини бажаради.


3.4. Бош мутахассис, иқтисодчи:
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси марказий аппаратининг штатлар жадвалини ишлаб чиқишда иштирок этади, марказий аппарат фаолиятини таъминлаш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишувдан ўтказади;
ҳисо-китоб йилида республика бюджетидан молиялаштириладиган ер тузиш, геодезия, картография ва кадастр ишлари бўйича маблағга бўлган талабни аниқлашда иштирок этади. Давлат геодезия назорати инспекцияси, Ердан фойдаланиш ва ер тузиш ҳамда Давлат кадастри бошқармалари билан ҳамкорликда барча иш турлари ва йил чораклари бўйича молиялаштириш ҳажмлари тақсимотини ишлаб чиқади;
ер тузиш ишлари харажатлари сметаларини белгиланган шаклда тузади. Геодезия, ер тузиш, картография ва давлат кадастри ишлари бўйича чораклик ҳамда йиллик ҳисоботлар турлар бўйича тузилишини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини таъминлайди;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва унинг вилоятлардаги бўлинмаларининг ҳисо-китоб йилида инвестицион лойиҳалар бўйича ва техник жиҳозлаш учун маблағларга бўлган талабини аниқлашда иштирок этади. Улар бўйича адрес рўйхатлари ва ички таркибий титул рўйхатларини ишлаб чиқади;
вилоят бошқармаларида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида маблағлар келиб тушадиган махсус ҳисо-китоб рақами бўйича харажатлар сметалари ҳамда штат жадвалларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
капитал маблағлар бўйича статистика ҳисоботини, инвестицион лойиҳалар бўйича даврий ҳисоботларни тузади;
геодезия, картография, ер тузиш ва давлат кадастри ишлари бўйича шартномаларни рўйхатга олади ва тўплайди, ушбу шартномаларга оид тўловлар бўйича тўплама қайдномаларни юритади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича маблағларга бўлган талабни аниқлашда иштирок этади, шартномаларни ва уларга оид тўловлар бўйича тўплама қайдномаларни рўйхатга олдади ва ўзида тўплайди;
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида, Божхона қўмитасида ва банкда хорижий фирмалар билан тузилган шарномаларни рўйхатга олади, импорт юкларини божхонага оид расмийлаштириш ишларини бажаради;
бўлинмалардан чораклик, йиллик бухгалтерия ҳисоботларини қабул қилишда иштирок этади;
Молия вазирлигига тақдим этиш учун геодезия, картография, ер тузиш ва давлат кадастри ишлари, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси марказий аппарати ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган тузилмавий бўлинмалар фаолиятини таъминлаш бўйича харажат жадвалларини ишлаб чиқади;
раҳбариятнинг топшириғи бўйича бошва ишларни бажаради



Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish