Фаннинг вазифаси – талабаларга геодезия, картография ва давлат кадастри ишларининг моҳиятини тизимли равишда тушунтириш, бажариладиган ишларни таҳлил қила олиш малакасини ҳосил қилиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари иқтисодиёти моҳияти ва уларни ўзига хос хусусиятлари билан атрофлича таништириш ҳамда ушбу мавзулардаги ишларни баҳолаш ва улардан бевосита фойдаланиш бўйича уларга маълум назарий билим ва амалий кўникма беришдан иборатдир.
Геодезия, картография ва кадастр иқтисодиёти фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган талаблар доирасида бакалавр:
- геодезия, картография ва кадастр иқтисодиёти фанининг предмети, усуллари, мазмуни ва моҳиятини ҳамда геодезия, картография ва кадастр ишларини бажариш томоилларини ва усуллари ҳақида билиши керак;
- ишлаб чиқаришни режалаштириш, хўжалик ҳисобида иш юритиш, ишлаб чиқаришни материал техник-таминлаш, меҳнатни меъёрлаш, меҳнатга ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантириш, смета меъёрлари ва ўзаро шартномовий муносабатларни ташкил этиш, бухгатерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, корхона самарадорлигини иқтисодий таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- геодезик, картографик ва кадастр ишларини юритишда масофадан туриб зондлаш усулларини, компьютер дастурларини, геоинформацион технологияларни, телекоммуникация воситаларини қўллаш малакаларига эга бўлиши керак.
Геодезия, картография ва кадастр иқтисодиёти фани ихтисолик фани ҳисобланиб, у 8- семестрда ўқитилади. Ушбу фан ўқув режасида кўрсатилган “Геодезия”, “Картография”, “Картографик чизмачилик ва карталарни жихозлаш”, “Давлат кадастрлари асослари”, Кўчмас мулк кадастри, Кўчмас мулкни баҳолаш, “Компьютер графикаси” ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ.
Геодезия, картография ва кадастр йўналишларида тахсил олаётган бакалаврлари ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятида, геодезия, картография ва кадастр ишларини олиб борувчи ташкилотлар ва корхоналардаги иш жараёнлари билан дойимий равишда танишиб борадилар. Бу борада “Геодезия, картография ва кадастр иқтисодиёти” фанидан тўплаган назарий билимларига ва амалий кўникмаларига таянадилар. Шу жиҳатдан “Геодезия, картография ва кадастр иқтисодиёти” ўқув фани юқори малакали геодезия, картография ва кадастр бакалаврлари тайёрлаш тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади. Геодезия, картография ва кадастр ишларини ривожлантиришда келиб чиқадиган муаммоларни ечиш учун ўзининг услубиётига, тадқиқот йўлларига эга янги билим соҳасини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмак берувчи мутахассисларни етиштиришда фаннинг ишлаб чиқариш билан узвий алоқаси ва ўрни мавжуд.
Талабаларнинг мазкур ўқув фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, бу жараёнда янги информацион- педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий машғулот дарсларида мавзуга мос равишдаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади.
Фанни ўқитиш мавзулар маъруза ва амалий ишлар шаклида олиб борилади, шунингдек фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг “БББ”, “ФСМУ”, “Кластер” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |