Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 2,61 Mb.
bet4/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

2. Таъсис ҳужжатлари
Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Таъсис ҳужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда шароитларини ифодалайди.
Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида икки хил таъсис ҳужжатлари белгилаб берилган:
1.корхона низоми( устави);
2.таъсис шартномаси.
Корхона устави унинг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятиларини белгилаб беради.
Таъсис шартномаси корхонанинг ташкил қилиниши ва якка тарзда ёки ҳамкорликдаги фаолиятнинг бошланишини тавсифловчи ҳужжатдир. У шунингдек, ташкил этилаётган корхонанинг уставини тўлдирувчи ҳужжат ҳам ҳисобланади.
Амалиётда корхона фақат Низом ёки фақат таъсис шартномаси асосида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритиш ҳоллари мавжуд.
Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, корхонанинг (ҳуқуқий шахснинг) таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Низом эса муассис (муассислар) томонидан тасдиқланади. Битта таъсисчи томонидан тузилган ҳуқуқий шахс шу таъсисчи томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият юритади.
Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш устав ва таъсис шартномасининг муҳим қисми ҳисобланади.
Таъсис ҳужжатларини мазмуни ва тайёрлаш тартиби турли ташкилий-хуқуқий шакллардаги корхоналар учун ўзига ҳос бўлиб, улар билан қуйида танишиб чиқамиз.
Хусусий корхонанинг таъсис ҳужжати сифатида унинг устави қабул қилинади.
Хусусий корхонанинг уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • корхонанинг фирма номи;

  • унинг жойлашган ери ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;

  • асосий фаолият турларининг рўйхати;

  • мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;

  • устав фондининг миқдори.

Хусусий корхонанинг устави қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа қоидаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Хусусий корхонанинг устав фонди бўлинмас бўлиб, уни мулкдорнинг ўзи белгилайди.
Пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар, ёҳуд бошқа шахсга бериладиган ўзга ҳуқуқлар хусусий корхонанинг устав фондига қўшиладиган ҳисса бўлиши мумкин. Мулкдор хусусий корхонанинг устав фондига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди.
Агар хусусий корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish