Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 2,61 Mb.
bet74/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

12.4. Ер мониторинги бўлими бошлиғи:
ер мониторинги бўлими ишларига раҳбарликни таъминлайди, уларни ташкил қилади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши учун ер мониторинги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек ер қонунчилиги, ер мониторинги масалалари бўйича буйруқлар, кўрсатмалар, йўриқномалар ҳамда маълумотномалар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва таёрлайди;
ҳудудий бўлинмаларнинг ер мониторингини ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш ва ўтказиш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
ер мониторинги тўғрсидаги ҳисоботларни тўплаш, таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш ишларига раҳбарлик қилади.
12.5. Ер мониторинги бўлими бош мутахассиси:
ер мониторингини юритиш соҳасида тегишли тузилмавий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
ер мониторинги бўйича ахборотни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
ер мониторинги бўйича чораклик ҳамда йиллик ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этади;
тегишли тузилмавий бўлинмаларга услубий ёрдам кўрсатишда иштирок этади;
ер мониторинги соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
ер мониторинги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
юзага келган муаммоларни ўрганишда, ҳудудий бўлинмаларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини текшириш ва ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларида иштирок этади;
бўлим бошлиғининг кўрсатмаси бўйича бошқа ишларни бажаради.

13. Ердан фойдаланиш ва ер тузиш бошқармаси ходимларининг

функционал вазифалари


Ердан фойдаланиш ва ер тузиш бошқармаси учта бўлимдан иборат:
Ер муносабатларини тартибга солиш ва ер тузиш бўлими;
Лойиҳалашдан олдинги, лойиҳалаш ишлари ва экс-пертиза бўлими;
давлат ер кадастри бўлими.
13.1. Ердан фойдаланиш ва ер тузиш бошқармаси бошлиғи:
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритади, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига риоя этилишини назорат қилади;
ҳудудлардаги мавжуд ерлар ва улардан фойдаланиш тўғрсидаги йиллик ҳисоботларни қабул қилишни белгиланган тартибда ташкил қилади;
республикада мавжуд ер фонди ва ундан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот ва ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида ҳар йиллик Миллий ҳисобот тузилишини таъминлайди;
ер муносабатларини тартибга солиш тизимини республикада ўтказилаётган иқтисодий-сиёсий ислоҳотларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ер тузишни ташкил қилишни, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни такомиллаштиришга, қулай экологик муҳит ҳамда табиий ландшафтларни яхшилашга қаратилган чоралар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
давлат ер кадатрини юритишни таъминлайди;
вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш, ўзгартириш ишларини ташкил қилади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ер фондидвн фойдаланишни яхшилаш, тупроқлар унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш Миллий дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ер муносабатлари соҳасида ягона илмий-технк сиёсат юритилишини, ер тузиш ишларини юритишнинг энг янги технологияларини ўрганишни ва уларнинг жорий этилишини ташкил қилади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish