67
эга; ахлоқий меъѐрлар бир-бири билан шу даражада чамбарчаски, баъзан
бирини иккинчисидан аниқ ажратиш қийин, зеро улар хулқ ва одоб
доирасидаги ахлоқий амалиѐтлардир.
Муомалада юзага келадиган зиддиятлар ва инсон феъл-атвори
Тараққиѐт зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва бартараф
қилиниши жараѐнидан иборат. Шунга кўра, зиддиятларнинг кўриниши ҳам
турли хил бўлиб, улар нарса-ҳодисаларнинг ҳаракати ва ривожланишида
турлича аҳамият касб этади. Зиддиятлар ички, ташқи, асосий, асосий
бўлмаган каби кўринишларга эга.
Жумладан,
ички зиддиятлар – нарса ва
ҳодисалардаги ички жараѐнларнинг ифодаси, ҳаракатланишнинг манбаи
ҳамда ривожланишнинг асосий сабабидир.
Ташқи зиддият - нарса ва
ҳодисалар ўртасидаги муносабатларнинг ифодаси ҳисобланади.
Жамият
ривожланишининг мазмуни ва моҳияти ҳам асосан ички зиддиятларнинг хал
қилиниши билан белгиланади. Бироқ ривожланишда ташқи зиддиятларнинг
иштироки камроқ бўлади, деган фикрга бормаслик керак. Зеро, глобаллашув
ва интеграция жараѐнларида ташқи зиддиятларнинг ҳам ўз ўрни бор. Нарса-
ҳодисаларнинг
моҳияти,
ҳолати,
келиб
чиқиш
ва
ривожланиш
қонуниятларини белгиловчи зиддиятлар эса
асосий зиддиятлар деб аталади.
Асосий зиддиятлар тараққиѐтда белгиловчи (бошқарувчилик) вазифани
бажаради ва барча бошқа зиддиятларга таъсир кўрсатади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, зиддият
муомалада -инсонлар
ўртасидаги мулоқотларда – сўзлашиш, фикр алмашиш, музокара олиб бориш,
баҳслашишда бири иккинчисини инкор этадиган иккита муомала натижасида
вужудга келади.
Шуни таъкидлаш лозимки, зиддиятли вазиятлар асосида алоҳида
шахслар ва гуруҳларнинг қарама-қарши
фикрлари, мақсади ҳамда шу
мақсадга
эришишнинг
воситалари
ѐтади.
Ижтимоий
псиҳология
зиддиятларни манбаига қараб бир неча турларга ажратади. Масалан, зиддият
ички-шахсий (раҳбар билан ходим ўртасида) ва шахс-ташкилот (шахслар,
гуруҳлар
ва
ташкилот
ўртасида)
бўлиши
мумкин.
Шунингдек,
зиддиятларнинг
горизонтал
таснифи
ҳам
мавжуд
(бир–бирига
бўйсунмайдиган ходимлар ўртасида), вертикал (бир-бирига бўйсунувчи
ходимлар ўртасида) ва аралаш турдаги зиддиятлар ҳам мавжуд. Кундалик
ҳаѐтда вертикал ва аралаш турдаги зиддиятлар учраб туради. Агар бундай
зиддиятлар жамоада 70-80%ни ташкил этса, бу раҳбар учун хавфли
ҳисобланади. Бундай вазиятда раҳбарнинг ҳар қандай ҳаракати
зиддиятлар
призмаси орқали олиб қаралади.
Муомала маданиятида зиддиятлар англашмовчилик, бир-бирини
тушунмаслик ҳамда ўзаро манфаатлар тўқнашуви натижасида келиб чиқади.
Шунингдек, зиддиятларни келтириб чиқарувчи сабаблар хусусиятига қараб
тавсифлаш мумкин. Р.Л.Кричевский ўзининг «Агар сиз раҳбарсиз‖ китобида
зиддиятларни келтириб чиқарувчи омилларни 3 гуруҳга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: