61
идрок этишнинг ҳамкорликдаги стратегиясидир». Бу муаммонинг объекти –
идеал руҳий воқеликдир. Бу ерда гап инсон тафаккурининг ақлий, ҳиссий ва
ихтиѐрий пайдо бўлиши ҳамда унинг руҳиятини онгости жараѐнларида юзага
келиши ҳақида кетяпти. Унинг предмети эса инсонлар муомаласи ва
фаолиятининг руҳий ва ахлоқий тарафи ҳамда турли хил вазифада фаолият
юритувчи инсонлар гуруҳининг ўзига хос руҳий жараѐнлари ҳисобланади.
Муомала маданиятининг асосий тушунчалари ва тузилиши
Муомала шахслараро муносабатнинг шундай кўринишики, унинг
ѐрдамида одамлар бир-бирлари билан ахлоқий, эстетик, маданий, сиѐсий ва
руҳий
жиҳатдан
алоқага
киришадилар,
таъсир
ўтказадилар
ва
таъсирланадилар. Шу боисдан
муомала ижтимоий категория сифатида
турмушнинг барча соҳаларида қўлланиш моҳиятига кўра бевосита ѐки
билвосита иштирок этади.
Дастлаб «муомала» ва «алоқа-коммуникация» тушунчаларининг ўхшаш
томонларини аниқлаб олиш лозим. Алоқа-коммуникация - ялпи алоқанинг
бир тури бўлиб, йўналтирилган алоқа деб юритилади. У моҳиятан маълум
бир ҳодиса ҳақидаги маълумотни бошқаларга узатади. Масалан, оммавий
ахборот воситаларида кўрсатув учун йўналтирилган маълумотларда муомала
алоқа-коммуникация воситаси вазифасини бажаради. Бошқача қилиб
айтганда, бундай ҳолатда муомала, энг аввало,, субъект-объект муносабати
сифатида намоѐн бўлади.
Муомала жараѐни икки тарафлама характерга эга: у ўз моҳиятига кўра
ахборот ѐки маълумотларни шунчаки узатиш ва қабул қилишга қараганда
кенг қамровли бўлиб, икки ѐки ундан ортиқ инсонлар ўзаро таъсирининг
мураккаб тизими ҳисобланади. Шунга кўра
муомала акти бир инсоннинг
бошқа инсон(лар) билан муомалага киришиб, унда ўзиникига ўхшаш
хусусиятларни топа олиши, уларга муносиб жавоб қайтариши. Улар билан
ўзаро мулоқотда оптимал даражага эришсагина ўзининг муомала
жараѐнидаги муносиб ўрнига эга бўлади. Бундай ҳолатда муомала, энг
аввало,, субъект-субъектга муносабати тарзида кўзга ташланади.
Лекин шуни таъкидлаш лозимки, кўпгина илмий-оммабоп адабиѐтларда
муаллифлар «муомала» ва «коммуникация» тушунчаларини синоним тарзида
ишлатадилар. Айтиш мумкинки, муомала жараѐн
сифатида тугал натижани
объектив эҳтиѐжлар, аниқ манфаатлар, мақсадлар, тузилмалар, воситалар,
муомала техникаси нуқтаи назаридан кўриб чиқади. У пайдо бўлганидан
бошлаб илмий тавсифланадиган қатор даража ва босқичлардан ўтиб келган.
Шунингдек, муомала ҳамкорлик фаолиятининг муҳим омили эканини
алоҳида таъкидлаш лозим. Муомаланинг ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий,
ҳуқуқий соҳалардаги ҳамкорлиги иккала томоннинг манфаатига асосланади.
Шундай бўлган тақдирдагина, мулоқот самарали якунланиши мумкин. Бу
борада мамлакат Биринчи Президентининг давлатлараро ҳар
томонлама
62
шартномани имзолаш учун олиб борадиган мулоқотлари юқоридаги
фикрларимизга мисол бўлади.
Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, мулоқот жараѐнида ҳамкорларнинг
ўзаро мулоқотида умумий манфаатлар кузатилмайди, шу билан бирга, бу
ҳолат ҳамкорликнинг узилишига ҳам олиб келмайди. Бундай ҳолат аксарият
ҳолларда сиѐсий, иқтисодий соҳа вакилларининг ўзаро кузатувчи ва эксперт
сифатида иштирок этадиган учрашувларида кузатилади.
Псиҳолог
олим
Э.Ғозиев
муомала
тузилиши
тўғрисидаги
тадқиқотларида муомаланинг қуйидагилардан таркиб топганлигини
кўрсатади:
1. Коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш.
2. Интерактив (икки томонлама ўзаро таъсир).
3. Перцептивлик (ўзаро бир-бирини идрок қилиш).
Жумладан, ―муомаланинг
биринчи томонида - тилга ва унинг амалий
ифодаси бўлмиш нутқ фаолиятига бевосита мурожаат қиладилар.
Муомаланинг
иккинчи томони - мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро
таъсири, уларнинг нутқ фаолиятида нафақат сўз орқали
фикр алмашинуви,
балки хатти-ҳаракати ва хулқ-атвори билан ўзаро таъсир ўтказиш,
таъсирланишдан иборат. Муомаланинг
учинчи томонида - мулоқотга
киришувчилар ўзаро бир-бирларини идрок қилиш жараѐни намоѐн бўлади,
инсонни инсон томонидан идрок қилиш юзага келади‖
1
.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, мулоқот жараѐнининг стихияли ва
англанмаганлик даврида натижа иккиѐқлама бўлиши мумкин: мулоқот якун
топиши (масалан, «Бизнинг алоқаларимиз ва муносабатимиз тасодифий
боғланган эди. Яна шундай тасодифий муносабатимиз тез ажралади‖) ѐҳуд
ички таъсир натижасида юзага келган мулоқот жараѐнида
унинг кейинги
босқичларида ҳам давом этиши мумкин. Давомига тегишли манфаат юзага
келади. Агар мулоқот барқарор бўлса, у ҳолда ҳамкорларда аниқ мақсадлар
пайдо бўлади: турли ахборотларни узатиш; билим ва тажриба алмашиш; бир-
бирини тушунишга эришиш; ҳаракатлар бирлигига эришиш кузатилади.
Муомаланинг юқорида қайд этилган таркибини алоҳида кўриб ўтиш
мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: