65
4. Шахслараро оммавий мулоқот. «1-1» ва «1-бир нечта»нинг
мулоқотлари шахслараро мулоқотга, «1-кўп» мулоқоти эса оммавий
мулоқотга олиб келади. Оммавий мулоқотнинг матбуот, радио, телевидение
каби воситалари турли жанрдаги матнлар ҳамда реклама роликларидаги
«суҳбат» томошабинлар билан «сен» орқали кечади. Масалан,
рекламалардаги «чанқоғингга ишон‖, ―сенинг ишончли ҳамкоринг‖, ―.....‖
каби мурожаатлар шулар жумласидан. Оммавий мулоқот бу - очиқ чиқиш,
маъруза, доклад, давлат раҳбарининг
мурожаатномаси, ташқи ишлар
вазирлигининг баѐноти ва ҳоказолардан иборат. Оммавий мулоқот матнини
тузишда лексик ва грамматик қоидаларга жиддий эътибор қилиш зарур.
5. Хусусий-расмий мулоқот. Хусусийдан фарқли ўлароқ,
расмий
мулоқот матни кўпгина стереотип хусусиятларга эга. Масалан, икки
томонлама келишув ва битимлар, дипломатик ҳужжатлар ва баѐнномалар,
шартнома ва бошқа шу каби расмий қоғозлар матни расмий мулоқот турига
мисол бўлади. Бунда сўзлашув нутқининг лойиҳаси ва лексикаси муҳим ўрин
тутади.
Муомала маданиятида хушфеъллик,
хушмуомалалик, ҳаѐ-иболилик,
беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари ахлоқий меъѐрлар муҳим
саналади. Биз шулардан айримларини кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.
Хушфеъллик. Ушбу ахлоқий хатти-ҳаракат меъѐрийлик нуқтаи
назаридан ғоят муҳим. Чунки ҳар бир жамият даражаси маълум маънода
ундаги фуқаролар муомала маданиятининг юксаклиги билан ҳам
белгиланади. Зеро, хушфеъл, ширинсухан инсон ўзининг ҳар бир
муваффақиятсизлигига фожиа сифатида қарамайди, алам ѐки ғазаб билан
ѐмон кайфиятини бошқаларга ўтказишга интилмайди. Атрофдаги ахлоқий
муҳитни бузмайди. Натижада ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам кўтаринки кайфият,
тарли-туман омадсизликларнинг ўткинчилигини англатувчи ҳаѐтбахш бир
умид бағишлайди. Жамият доимо ана шундай одамларни ҳурмат қилади ва
улардан ўрнак олишга интилади.
Хушфеъллик, ширинсуханлик қай даражададир кўпроқ
кишининг
маълум бир инсоний табиатга интилиши билан боғлиқ бўлса, босиқлик,
камтарлик, камсуқумлик, аксинча, кўпроқ ирода кучи натижасида юзага
келади. Зотан инсоннинг ўз ғазабини боса билиши, норозилигини барвақт
билдирмаслиги; сўзлагиси, бирор-бир гап билан ўзини кўрсатгиси
келиб
қолганда ўша истакни тўхтата олиши кучли иродани талаб қилади. Шу боис
муомала босиқ, камтарин етти ўлчаб бир кесиш тамойили асосида иш кўрган
шахслар оқил одамлар саналади ва улар жамиятда ҳам намунавийлик
мақомига ноил бўладилар.
Хушмуомалалик. Муомаланинг асосий манбаини сўз ташкил этиши
барчамизга маълум.
Шунингдек, сўз инсоннинг ботинидан чиқиши, инсон
ботинидан чиқадиган сўзга эгалик қила олишини ҳам биламиз. Бироқ,
ташқарига чиққан сўз инсоннинг ўзини қулга айлантириб қўйишини доим
66
ҳам билавермаймиз. Яъни оғиздан чиққан яхши-ѐмон сўз бевосита инсоннинг
руҳиятига ўрнашади: яхши сўз билан муомала қилинса – яхшилик топилади,
ѐмон сўз билан муомала қилинса – ѐмонлик.
Хушмуомалалик ижтимоий аҳамиятига кўра хушфеълликка нисбатан
кенг қамровлидир. У инсоннинг ҳам хатти-ҳаракати, ҳам мулоқоти
натижасида вужудга келади. Хушмуомалалик ўз ичига мулойимлик, муросаи
мадора, оҳисталик, тагдорлик каби сифатларни қамраб олади.
Шунингдек, хушмуомалалик қатьий тартибга асослаган ахлоқий меъѐр
ҳисобланади: у ўзгани ранжитмаслик, бировга ѐмон сўз айтмаслик, баҳс-
мунозарага киришганда муҳолифни ҳурмат қилиш, қўрслик ва чапаниликдан
ҳоли бўлиш ҳамда суҳбатлашганда эҳтиросларга берилмасликни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: