56
АДАБИЁТЛАР
Асосий
1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: ―Маънавият‖,
2008.
2. Ҳусанов Б.Э. Ғуломов В.Х. Муомала маданияти. Т.: 2007.
Қўшимча
1. Муҳаммаджонова Л. Нотиқлик санъати Т.: ―Университет‖ 2007.
2. Михневич А.Е. О красноречьи в шутку и всерѐз. – М.: ―Знание‖ 1989
3. Бегматов. Э. Нотиқнинг нодир бойлиги. – Т: ―Ўзбекистон‖. 1981.
3. Голубь И.Б. Книга о хорошей речи- М.: 1997.
4. Иванова С.Ф. Учиться убеждать. Беседа об ораторском искусстве –
М.: 1989.
БОШҚАРУВДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ АСОСИЙ
ЖИҲАТЛАРИ
Инсоннинг гўзал ҳаѐт
кечириши, жамиятда ўз ўрнини топа олиши,
бошқаларнинг ҳурмат - эҳтиромига эришишда муомала маданиятининг ўрни
каттадир. Инсоннинг ширинсўзлиги унинг тарбияланганидан гувоҳлик берса,
сўзга бойлиги, чечанлиги, билимдон ва ўқимишли, эканлигини кўрсатади.
Гўзал муомала инсон дилини қанчалик
хушнуд этса, аксинча аччиқ сўз,
қўпол муомала инсон қалбини ларзага солади.
Муомала қилишни билиш – авваламбор, суҳбатни олиб бора олиш
қобилиятидир. Бу ерда ҳам умумқабул қилинган қоидалар мавжуд.
Суҳбатдошингизни гапини бўлмасдан уни эшитишни ўрганинг. Зеро
суҳбатдошингизга ҳамдардлик, лаѐқатлилик,
яхши ниятли эканлигингизни
кўрсатиб, уни диққат ва сабр-тоқат билан эшита олишнинг ўзи - бу истеъдод.
Лекин бу истеъдод туғма эмас – ҳар бир инсон уни ўзида ҳамда
фарзандларида
мужассам
этиб,
тарбия
топтириши
мумкин.
Суҳбатдошингизни тинглаѐтиб, иложи борича унинг кўзига қарашга ҳаракат
қилинг. Суҳбатдошингизнинг гапларига тасдиқ сифатида ѐ бошингизни
силкитиб ѐҳуд сўзлар билан суҳбатга бўлган жонли қизиқишни кўрсатишга
ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон суҳбатдошингизни гапини бўлиб, у
билан
баҳслашишга ва раддия билдиришга интилманг. Агар суҳбатдошингиз сизни
унга бўлган эътиборингизни суиистеъмол қила бошласа, чиройли қилиб узр
сўраган ҳолда вақтингиз озлигини, бандлигингизни айтиб суҳбатни бошқа
кунга кўчиришни сўранг. Фақатгина ўз
дардини гапириш учунгина
суҳбатлашадиган одамдан ѐмон суҳбатдош чиқади. Зеро, охир-оқибат у
тингловчиларсиз қолиши мумкин.
Муомала одоби бошқа, кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига
қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъѐрий талабларни бажаришни тақозо этади.
Шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоѐн этиши, билан
57
ҳам ажралиб туради. Унинг энг ѐрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоѐн
бўлиши нутқ воситасида амалга ошади. Сўзлаш ва тинглай билиш
суҳбатлашиш маданиятининг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис
муомала одоби ўзини, энг аввало,, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик,
хушфеъллик сингари ахлоқий меъѐрларда намоѐн қилади.
Муомала
одобларининг яна бири бу –
инсоний нигоҳ. Маълумки, одамнинг нигоҳида,
юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабабдандир тилда
ифодаланмаган ҳиссиѐти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи,
суҳбатдошининг
гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш ѐки қўпол
муомалада бўлиш маданиятсизликни англатади. Суҳбатдошингизни фикрини
нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида
муносабатда бўлиб,
―Менимча адашдингиз?‖ ―Узр, мен бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: