72
Иккиюзламачи ѐки ―Ёлғончи ғамхўр‖ – ўзини сизга яхшилик қилаѐтган
каби кўрсатади, бироқ қалбида бошқаларга
нисбатан адоват, кўролмаслик
мавжуд бўлган одам.
―Сурункали айбловчи‖ – доимий равишда ўзгаларнинг айбини
қидирадиган (тирноқ орасидан кир қидирадиган), ўзини доимо ҳақ деб
ҳисоблайдиган шахс.
Зиддиятли ҳолатлар юзага келганда унинг олдини олиш учун
қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:
1. Зиддиятли ҳолатларда инсоннинг хатти-ҳаракатини ақл эмас,
балки
ҳиссиѐтлар бошқаришини унутманг. Зеро, ақл ѐн берган пайтда инсон
ўзининг сўзи ва хатти-ҳаракатига жавоб бера олмайди.
2. Муомаланинг
кўплаб
муқобил
усулларидан
фойдаланинг,
суҳбатдошингизни ―жеркиб‖ ташламанг, ўзингизга ―Мен ҳам янглишишим
мумкин-ку!?‖ деган саволни беринг.
3. Зиддиятнинг моҳиятини тўлақонли тушунишга ҳаракат қилинг ва «Мабодо
зиддият ҳал этилмаса-чи?‖ деган хавотирдан йироқ бўлинг.
4. Агар суҳбатдошингиз қаттиқ ҳаяжонда ѐки ғазабланаѐтган бўлса, уни
«совутишга‖ интилинг, зинҳор ундан баланд келишга уринманг: ўзингиз
жим бўлинг-да ундан буни талаб қилманг.
5. Суҳбатдошингизга ўзини сизнинг ўрнингизга қўйиб кўришини сўранг,
яъни «Агар сиз менинг ўрнимда бўлганингизда қандай йўл тутган бўлар
эдингиз?‖ деган саволни бериб кўринг.
6. Қилган хизматингизни ҳаддан зиѐд мақтайверманг ва миннат қилманг.
7. Зиддиятнинг юзага келишига сабабчи бўлган ҳамкорингизни ҳадеб
айблайверманг.
8. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзаро муносабатни сақлаб қолишга ҳаракат
қилинг.
Сўзлашув маданияти ҳар бир тил бирлигини шароитга қараб,
йиллар
мобайнида қабул қилинган меъѐрлар асосида қўллаш санъати ҳисобланади.
Масалан, сўрашиш, саломлашиш маданиятини олайлик. Сўрашиш барча
халқларнинг муомала маданиятидаги муҳим восита бўлиб, у ҳар бир
халқнинг миллий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос кўринишга
эга. Таъкидлаш зарурки, сўрашиш билан саломлашиш айнан бир тушунчалар
эмас. Саломлашиш барча халқларда салом бериш одоби қоидаларига
асосланади, у фақатгина қўл бериб кўришишдан иборат эмас. Сўрашиш эса
сўз,
имо-ишора, мимика ва хатти-ҳаракат орқали ҳам амалга ошириладиган
жараѐн бўлиб, у инсон фаолиятининг барча жиҳатларини қамраб олади.
Ўзбекларда нутқий муомала маданиятида жамоа,
одамлар билан
ҳамжиҳатликда бажариладиган ҳашар, ободонлаштириш ишларида иштирок
этаѐтганларга
«Ҳорманглар» дейилади ва улар томонидан
«Саломат бўлинг»
ѐки «
Бор бўлинг» деган жавоб қайтарилади. Ҳосил йиғим-терими пайтида
хирмон тепасида кўришганда эса
«Хирмонга барака» дейилади ва улар
томонидан «
Умрингизга барака» деган жавоб қайтарилади. Мазкур сўрашиш
73
маданиятига
эътибор берсангиз, мурожаат оҳанги ҳам, жавоб оҳанги ҳам
мантиқийлик, нафосат ҳамда кишига хуш ѐқадиган тарзда ифода этилади. Бу
сўзларнинг қудрати шундаки, уларни жаҳл устида, ғазаб билан айтсангиз
ҳам бировга оғир ботмайди.
Тарихимизга назар солар эканмиз, ўзбек тили ҳам ўтмишда нақадар бой,
сўрашиш услублари хилма-хил ва катта эътиборга эга бўлганлигининг гувоҳи
бўламиз. Масалан, аждодларимиз меҳмонни «
Ҳуш келибсиз, қадамларингизга
Do'stlaringiz bilan baham: