Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улугбек номидаги


I-БОБ. Ислом фалсафасининг шаклланиши ва унда Абу Ҳомид Имом Ғаззолийнинг тутган ўрни ва роли



Download 63,07 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi63,07 Kb.
#234481
1   2   3   4
Bog'liq
Ғаззолий-курс иши 2021

I-БОБ. Ислом фалсафасининг шаклланиши ва унда Абу Ҳомид Имом Ғаззолийнинг тутган ўрни ва роли

  1. Ислом фалсафасининг фан сифатида шаклланишига таъсир кўрсатган омиллар

Илк ўрта асрларда мусулмонлар борлиқни яратилиши ва мавжудотларнинг объектив дуиёсини тадқиқ Қилиб юнон асарларига диққатларини қарата бошладилар. Бу юнонлардан олинган илм яъни фалсафа айни паятда «Ҳикмат илми» деб ҳам аятилдики, Ҳикматнинг маъноси фалсафадан кўра умумийроқ бўлиб, бошҚа аниқ илмларни ҳам ўз ичига оларди. Ислом маданиятида файласуф деб, юнон илмлари билан, хусусан, мантиқ, табиатшунослик, илоҳиётшунослик, аҳлоқ илми ва айниқса Арасту ва Афлотун асарлари билан таниш бўлган кишиларга аятилган1. Ислом маданиятида Қадимги юнон фалсафаси, Пифагор ва Афлотун қарашлари ёки янгипифагорчилик ва янгиафлотунчилик қарашлари Искандарий йўлидан Яқин Шарқ илмий марказларига ва шу орқали ислом марказларига тарқалган ҳамда минтақамиз ҳаётига кириб келган. Баъзи файласуф олимлар ислом мамлакатларида ўша даврда шуҳрат топган бошқа фалсафий йўналишларни, масалан, монийлик, ҳиндуларнинг қарашларини ҳам ўрганганлар. Баъзи донишмандлар бир неча йўналишларни аралаштириб, ҳар биридан ўз мақсадлари йўлида унумли фойдаланганлар. Масалан «Ихвон-ус-Сафо» вакиллари ўз асарларида Арасту, Афлотун, Пифагор қарашлари билан бирга ислом дини манбаларини, шунингдек бошқа манбалардан ҳам фойдаланишни лозим кўришган. Розий ўз қарашларида Пифагор, Суқрот ва Арастугача бўлган бошқа қадимий фалсафаларни ва монийлик динининг қарашларидан фойдаланган.
Кичик Осиё ва Яқин Шарқцаги исломнинг дастлабки уламолари орасида ҳам Арасту ва Афлотун, янгиафлотунчилик ва янгиарастучилик қарашларидан фойдаланиш, буларни ўзаро ва ислом диний манбалари билан аралаштириш ва улар ўртасида ўзига хос фалсафани яратиш хаётга кириб келган. Масалан: Машоиййунлар Арасту қарашларини, унинг сўзларининг исботини ҳимой қилиш билан бирга янгиафлотунчилик ғояларининг қаттиқ таъсири остида бўлган.
Баъзи фалсафий масалаларни масихий-христиан муаллимларидан ўрганиш ёки улар китобларининг мусулмонлар орасига кириб келиши ҳам мавжуд бўлган. Масихийларнинг фикри ислом фалсафасининг баъзи йўналишларига тўғридан-тўғри ва хеч бир воситасиз кириб келган, уларнинг асарлари мусулмонлар томонидан таржима қилинган. Бу фикрларнинг таъсири хатто мўътазилий йўналишига ҳам таъсир этган. Ислом мутафаккирлари ва файласуфлари орасида ҳам христиан файласуфлари шухрати йхши бўлганки Арасту ёки Афлотун каби Юханно ад- Дамашқий, Юханно ан-Нахвий, Флутинс олимлари шулар жумласидандир. Бунга қўшимча равишда шуни ҳам аятиш керакки, христианликнинг турли оқим ва мазҳабдаги олим ва файласуфлари мусулмонлар билан ҳам қадам ва замондош бўлишлари билан бирга баъзи масихий олимлар ислом мутакаллимлари ва файласуфларига ушбу соҳада устозлик қилганликлари тарихдан маълум2. Масалан: Абу Наср Фаробий фалсафа ва мантиқ илмини ўша даврдаги насроний файласуф Юханно ибн Хайлондан, кейинчапик Бағдодда Матто ибн Юнусдан ўрганган3.
Юқоридагилардан келиб чиқиб аятиш мумкинки, фалсафа йўналиши араб-мусулмон маданиятида антик дунё фалсафасининг таъсири остида юзага келган. Дастлаб фалсафа фақат Қадимги юнон фикрларининг қаята тикланиши, уларнинг сурий ва кейинчалик араб тилларига таржима қилиниши ва қўшни халлар ҳикмати билан танишув воситаси бўлган. Улар билан танишув мавҳум характерга эга бўлмай, балки монотеизм таълимотининг ғоявий-назарий асосларини, шунингдек рационал билимларни тахдил қилиб, тез кунда «фалсафа» мазмун моҳияти билан ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб қолди. Араб-мусулмон маданиятида монотеизм ғояларини яккахудоликни фалсафий тушуниш учун бир қанча йўналишлар мавжуд бўлган. Фалсафа ҳам шулар жумласидан бўлишига қарамай у диний фалсафий йўналишлардан фарқли ўлароқ давлатнинг дунёвий институтлари бошқарув ишлари билан боғлиқ қурилиш, савдо, географий, геодезий, математика, астрономий, физика ва мусиқа каби ижтимоий ҳаётнинг маънавий эҳтиёжларига қараб, дунёвий таълимотларнинг ўзида мужассамлаштиради. Файласуфлар-султонлар, амирлар ҳузуридаги маслаҳатчи, табиб ва бошқа лавозимларни эгаллаган сарой олимлари бўлганлар. Ибн Рушд каби «Қози», давлат ҳаётига жалб қилиниши бу уларнинг ҳаётий эҳтиёжи ёки моддий таъминоти бўлган, шу фаолият билан биргаликда у кўп сонлй асарлар ёзган ва тингловчиларга дарс берган.
Фалсафада антик фикрларга бўлган қизиқиш асосий ўринда турган, табиий - илмий билимларга, мантиқнинг ривожланиши ақлий билиш ва дунёни англашнинг воситаси сифатида қараган грек донишмандларига асосий эътибор қаратилган. Ушбу фалсафанинг марказида Аристотель турган, шунинг учун фалсафа - Аристотель таълимотларининг ўша даврдаги устунлигига қараб, Шарқ перипатетизми яъни машшоийюнлик (машшоийюнлар - Аристотель издошлари) деб ҳам аталади.
Фалсафа дастлаб ўша давр жамиятининг умумий дунёқараш масалаларини кўриб чиқиш билан бирга, динга оид яккахудолик, монотеизм, пайғамбарлик, ваҳий каби масалаларни ҳам кўриб чиқади.
Фалсафанинг мустақил мақрми халифалик тугагандан сўнг, халифалик ҳукуматдан маҳаллий ҳукуматлар ажраб чиқа бошлагандан сўнгина ўрнатила бошланди. Тарихга назар ташласак, халифаликнинг поятахти 762 йили Дамашкдан Бағдодга кўчирилади. Олимлар ҳам янги поятахтга ўтишлари билан тез орада Бағдод давлатнинг илмий марказига айланади. Аббосий халифалар Мансур (754-775), Хорун ар Рашид (786-809) ва унинг ўғли ал-Маъмун (813-833) даврида халифалик илм-фан айниқса фалсафа, математика, астрономийнинг ривожига ҳомийлик қилади4.
Маҳаллий ўринбосарлар саройга олиму шоир ва файласуфларни жалб қилиш билан бирга ўзига ҳашаматни лозим кўришган. Масалан, ал-Форобий Алепподаги Сайфудцавла саройига таклиф қилинган эди. Бундан кўринадики, Сурия ҳукмдори ундан бўйсунганларни бошқаришни ва йўл-йўриқларни кўрсатиб туришга қодир бўлган сиёсий мутафаккирни кўрган. Абу Бакр ар-Рози табиб бўлишига қарамай балки шоҳ саройида маслаҳатчи бўлиб, давлат ишларини ҳам бирга олиб борган. Маълумки Ибн Сино (980-1037) ва Беруний (973-1048) ҳам Хоразмда яшаб, маҳаллий ҳокимнинг маслаҳатчиси бўлган. Ибн Божа шахзода Абу Бакр ибн Иброҳим ал-Масуфийнинг вазири бўлган. Ибн Туфайл (1110-1184) Гренада ўринбосарининг котиби вазифасини бажарган. Кейинчалик Мароккода Абу Яқуб Юсуфнинг яқинларидан бири бўлган. Ибн Рушд эса (1126-1198) сиёсат ва қонунчилик ишлари билан шуғулланувчи оилага мансуб бўлганлиги учун отасининг ишини бажариб, Севильйнинг кейин Кордованинг Қозиси бўлган5.
Ислом фалсафасининг шаклланишига ва ривожланишига таъсир кўрсатган омиллардан йна бири ислом динининг ёйилиши, уни бошқа динлар билан тўқнашишга олиб келганлиги ва ўзи билан бирга янги масалалар, талабларни юзага келтирганлиги бўлди. Ислом дини бунга жавоб бериши керак эди. Бу ўз навбатида, табиий равишда янги ғоя ва йўлларнинг пайдо бўлишига сабаб бўларди, бундан ташқари мусулмонларни янги изланишларга мажбур қилардики, бу исломнинг фикрловчи доираларида калом баҳсларининг пайдо бўлишига замин ҳозирлади. Бу фаннинг мавзуи ислом ахдида тинчлик бермаётган шубҳаларни бартараф этиш мақсадида диннинг асосий арконларини назарий жиҳатдан ўрганиш ва мувофиқ талқинлар топиш эди.
Ислом манбаларини шархдашда ақлни асосий мезон ҳисоблаш, барча нарсаларни ақл воситаси билангина билиш мумкин деб қараш, мусулмонлар орасида хулафои рошидинлар ҳукмронлигидан кейинги даврларданоқ пайдо бўла бошлаган эди. Машхур сўфий, аллома ҳасан ал-Басрийнинг шогирди Восил ибн Ато бир мажлисда кишининг гуноҳи кабирани қилиши билан диндан ҳам чиқмайди ва динда ҳам бўлмайди, балки ҳар иккисининг ўртасида қолади (манзил байнал манзилатайн) деган фикри билан бошқаларнинг фикрларига қарши чиқади. Мана шу сабаб бўлиб, у мажлисдан четлаштирилади ва диндан чиққан деб эълон қилинади. Ислом манбаларини ўз фикрича шарҳлаш, ақпни асосий мезон қилиб, ақл идрок қила олмайдиган нарсаларни қабул қилмас ёки фалсафанинг илоҳиётга даҳл қилиши ва бу соҳада мантиққа берилишлик мана шу воқеадан кейин вужудга келади. Восил ибн Атонинг издошлари мутазалийлар деб атала бошланди ва улар ислом ақидасига муносабатда рационал методни қўллашга ўтдилар. Мутазалийларни исломнинг ғоявий доираларида калом ипмининг биринчи вакиллари деб расман тан оладилар, чунки айнан мутазалийлар биринчи бўлиб дин масалалари, янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилишда ақпга суйнган эдилар6.
Уларнинг фаолияти Аббосий халифалар Хорун ар Рашид ва Маъмун даврида турли халқларнинг, хусусан, йҳудий, форс, юнон, ҳинд каби миллатларнинг диний, фалсафий мероси араб тилига таржима қилина бошлангандан сўнг йна кучайиб кетди.
Халифа Маъмун давридан бошлаб давлат амалдорлари Платоннинг идеал шоҳ-файласуф ва файласуф шоҳ ғояларини етарли даражада тушуна бошладилар. Абу Сулаймон ас Синжистоний ал-Маъмуннинг туши ҳақида хабар беради. У Аристотелни тушида кўради ва мутазалийларнинг машҳур саволи эзгулик нима деб сўрайди. Эзгулик ва ёвузлик табиатини аниқлаб Аристотел ақл деб жавоб беради. Иккинчи ўринда шариат ва кейин учинчи ўринга жамоат фикрини қўйди. Бу туш халифанинг мутазалийлар билан яқинлашувига ва ақл ҳақидаги баҳс-мунозараларнинг бошланишига сабаб бўлади. Мутазалийлар Аристотелнинг мухлислари бўлишган719. Уларнинг инсоният олдидаги асосий хизмати тажриба ва билимнинг инсоният тараққиётидаги ролини тан олган ҳолда ақл, онгнинг аҳамиятини ҳам юқори кўтариш билан белгиланади. Мутазалийлик таълимоти расмий дин сифатида тан олинган минтақалар айниқса Мовароуннаҳр, Эрон ва Испанийда илм-фан, фалсафанинг ривожланишига замин ҳозирлади. Мутазалийлик таълимоти халифа Мутаваккил (847-861) даврида ман этилиб бидъат деб эълон қилинди. Мутазалийлар фаолияти «Ихвонус-сафо» номи остида бирлашган эркин фикрловчи олим файласуфлар гуруҳининг келиб чиқишига замин ҳозирлайди.
«Ихвонус сафо» олимлари табиат, математика, астрономий, фалсафа фанларига кўпроқ аҳамият берганлар, илмда ҳалоллик учун курашганлар. Улар Қадим Ионий фанига, Аристотел, Пифагор, Гиппократ таълимотларига юқори баҳо бердилар. Дин масалаларида олимлар синергетик назарийнинг тарафдорлари бўлганлар. Аристотел олдинга сурган масала модда ва шакл мааласи уларни айниқса қизиқтиради8. Юнон файласуфлари таълимотларига суйнган ҳолда илм- фанни диннинг энг биринчи устуни деб ҳисоблайдилар. Бугунги кунда Ўз РФА Шарқшунослик институтида сақданаётган «Ихвонус сафо» олимларининг «Рисолалар»ини ўрганиш, уларни илмий тадқиқ этиш бугунги кун ислом фалсафасининг олдида турган муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
X асрга келиб мутазалийлар таълимотининг мавқеи дейрли пасайиб, унинг ўрнига асосчиси Абу ҳасан ал- Ашаърий (873-935 йй) бўлган апгьарийлар йўналиши пайдо бўлади. Тарихдан маълумки, Ашаъарий қирқ йил мутазалий тарафдори бўлган ва мутазалийларнинг энг катта пешволаридан бўлмиш Абу Али Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб ал-Жуббоийнинг (850-917 йй) шогирди ҳисобланган. Лекин, уч ака-уканинг охиратдаги тақдири ҳақидаги масала бўйича Ашъарий ўз устозидан қониқарли жавоб ололмайди ва шу сабабли у улардан юз ўгиради9. Сўнгра у Бағдодда ўз фаолиятини олиб боради. Биз мутазалий ва ашъарийларнинг билиш ҳақидаги қарашларига кейинги бобда алоҳида тўхталамиз.
Улар кўпроқ диний фалсафа ёки илоҳиёт масалалари билан шуғулланганлари учун мутакаллимлар ҳисобланганлар. Мутакаллимлар яъни, калом тарафдорлари ҳам Қадимги грек файласуфларидан, масалан, материалистик дунёқарашнинг асосчиси Демокрит (эр.авв. 470-360й)нинг атомлар ҳақидаги таълимотидан ўз мақсадларида фойдаланганлар. Уларнинг фикрича, абадийлик фақат Аллоҳга хос хуссият, буюмларда эса абадийлик йўқ, атомлар субстанций сифатида бир хил, лекин уларга хос хусусиятлар фавқулодда буюмлар ва уларни ташкил этган атомлар фаол ҳаракатдан маҳрум бўлганлари учун улар орасида ҳеч қандай объектив алоқа ҳам бўлиши мумкин эмас. Атомлар ҳаракатини Аллоҳ ҳохдаган вақтда ўзгартириши ёки тўхтатиши мумкин. Шундай қилиб, агар Аристотель, Платон, Пифагор, Сократ ва бошқа грек файласуфлари таълимотлари ўрта аср ислом мамлакатларида ривожланган илғор фикр, фалсафага асос бўлса, материалистик дунёқарашнинг асосчиси Демокрит таълимоти диний асосга кўйилиб ўзгартирилган. Шуниси қизиқки, Форобий, ал-Киндий, Ибн Сино, Ибн Рушд каби ҳурфикрли олимлар ҳам Демокрит таълимотини ҳимой этмаганлар10.
Фалсафа ҳақида мутафаккирлар ўзларининг фикрларини аятиб ўтишган. Масалан, биринчи араб файласуфи Киндий фикрича, фалсафа бу борлиқни билиш воситасидир. Унинг ёрдамида табиат ва жамиятдаги нарса ва ходисаларнинг моҳиятини англаш мумкин. У «Биринчи фалсафа ҳақида» рисоласида ёзишича, фалсафа бу-ҳақиқатга эришиш воситасидир. Модомики фалсафа бу нарсаларнинг моҳияти ҳақидаги фан экан, унинг вазифаси нарсаларнинг ҳақиқий хусусиятларини билишдан иборатдир. Ал-Киндий таъкидлайдики, фалсафа душманлари ҳам гарчи улар унинг керакмаслигини исботлашга уринувчи далиллар келтирсалар ҳам улар фалсафага муҳтождирлар11.
“Фалсафа ҳам дин ҳам бир хил нарсани, предметни яъни мавжуд нарсаларнинг ибтидосини ва интиҳосини ўз ичига олади” - дейди ислом фалсафасини асосини қуриб берган буюк ватандошимиз ал-Форобий. Агар фалсафа буни ақл тушунчалари ёрдамида берса, дин уни эътиқод кўринишида тақдим қилади. Натижада, фалсафа ақлга муофиқ нарсаларни исботлайди, дин эса унданда юқори булган асосларга ишонтиради. Бошқа файласуфлар каби Форобий ҳам инсоният билимларининг ҳамма жиҳатларини ўзида қамраган йгона фан - бу фалсафа деб ҳисоблайди12. Форобий - ҳақиқий дунёда фалсафа ҳақиқат ҳақидаги фан бўлиб, ҳақиқатни фақат шу орқали англаш мумкинлигини баён қилади.
Ҳақиқатни эса «фаол ақл билан» қўшилган одамгина қабул қила олиши мумкин. Ўз ақлини охиригача такомиллаштирган одамгина шу мартабага кўтарилиши мумкинлигини қайд этиш жоизки, Форобий каби файлсауфлар фикрича ҳақиқат бир нечта бўлиши мумкин эмас, ҳақиқат - битта, фалсафа эса унинг ифодаси, шу боис фалсафа ҳам бир нечта бўлиши мумкин эмас. Форобий ҳақиқатнинг ўзгармаслигига ишонган ва фалсафани ҳақиқатнинг бирдан-бир ифодаси деб билган13.
Фалсафа илоҳиёт ва ҳуқуқий масалаларнинг ғоявий асосида вужудга келган бўлса ҳам, у мутафаккирлар томонидан ишлаб чиқилган, ва ўз ечимини топмаган масалаларни ҳал қилишда дунёвий кўриниш сифатида шаклланди. Унинг диққат марказида ҳақиқий билимларни ўрганиш бўлган, яъни ердаги барча нарса-ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини, тафаккурнинг янги кўринишларини, ҳаётга янгича қарашни, янги дунёни ҳис этишни келтириб чиқарган. Араб-мусулмон файласуфлари томонидан яратилган фалсафа уларнинг ҳаётий, тажрибавий ва илмий қизиқишларига тўғри келарди. Шунинг учун уларнинг диққати антик дунёнинг илмий йўналтирилган фалсафий тизими яъни перипатетизм-машоиййунликка қаратилиши тасодифий эмас эди. Антик дунёда ҳам, ўрта асрларда ҳам файласуфларни қизиқтирган асосий масала бу борлиқнинг йгоналиги масаласи бўлиб, қадимда ҳам, ўрта асрларда ҳам бу масала ҳар томонлама тадқиқ қилинган. Мусулмон файласуфлари диққат марказида борлиқ, унинг тузилиши, бирлик ва кўплик (вахдат ва касрат)нинг мавжуд бўлиши, борлиқнинг имкониятлари, ҳақиқий ва нореал борлиқ, борлиқнинг турли кўринишлари, нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сабабли боғланишлар турган. Улар баъзи бир илоҳий мавзулар билан ҳам шуғулланганлар. «Яратувчининг ҳамма яратган нарса ва ҳодисаларининг мазмунини билиш бу билимга киради дейди Ибн Сино. Хамма фанларнинг тамойиллари ушбу фанда асосланади, гарчи уни охирида ўрганишса ҳам, ҳақиқатда у биринчи фандир». Ибн сино ҳам илоҳиётчилар фанининг устунлигини тан олади. Бугунги кунда барчамиз Ибн Синони табиб, табобат илмида беназир олим сифатида биламизки, ваҳоланки Ибн Сино шу билан биргаликда ўша даврнинг энг машҳур файласуфи ҳам бўлган. У дастлабки фалсафий билимларни ан-Нотилий исмли файласуфдан олган ва унинг ёрдамида олим ва файласуф Порфирийнинг «Исағучи» асарини ўрганган. Кейин мустақил равишда Евклиднинг «Бошланғич» асарини ва Птоломейнинг «Алмагест» асарларини ўрганиб чиқади. У шунингдек ўз асарларида Аристотельнинг «Метафизика» асарини ўрганишдаги қийинчиликларини жонли тарзда баён қилиб беради. Ибн Сино Аристотелнинг “Метафизикасини” 38 маротаба ўқиб англай олмаганлигини, кунлардан бир кун бозорда китобдордан уч дирҳамга Форобийнинг «Метафизика асарининг мақсадлари» номли асарини олиб ўқиб Аристотел таълимотининг моҳиятига етиб борган14.
Ислом фалсафаси ва ўрта асрлардаги фалсафий фикрларни ўрганишда Абулҳасан Юсуф Омарийнинг қарашлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Машкуй Розий ўзининг «Жовидони хирад» номли китобида X асрда яшаб ижод этган бу олимни донишманд файласуфлар ва инсониятнинг ғоявий йўлбошчилари қаторида санаб ўтади.
Омарий фалсафий фанларнинг ҳамма турларини умуман ва қисман олганда ҳам ақлий далилларга тайнувчи ва равшан ақл билан мувофиқ келади деб ҳисоблайди. Ва дейдики: «Ақлий далиллар исботланадиган ва акл ҳақиқат деб қабул қилишни зарур ҳисоблайдиган нарсалар дин арконлари билан ҳеч қачон мувофиқ келмаслиги мумкин эмас.»
Бироқ, Омарий назарида ҳақиқий фалсафа: «биринчидан, нарсаларнинг моҳияти ҳақида билим беради, бунинг натижасида (шу билимлар асосида) инсон бу нарсаларни эгаллаш ва улар билан муомалада бўлиш, ўз йўлини топиш имкониятини топади;
Иккинчидан, инсонни Илоҳий холиқият сирлари билан, холиқиятнинг ажойиб-ғаройиб тизими билан, Олам уйғунлигининг восита ва сабаблари билан таништиради;
Учинчидан, файласуфга қувват ато этади, токи у ўз далиллари воситасида бошқаларнинг эшитилган ва фойдасиз усулларига уятли тарздаги эргашишдан ўзини халос эцин». Кейин Омарий фалсафа илмларининг ҳар бирининг хусусиятларини кўрсатиб ўтади ва кўшиб қўйди: «Улар билан дин орасида ҳеч бир ҳолатда номувофиқлик мавжуд эмас, бу илмлар динга зид эмас»15. Ислом файласуфлари фалсафа сўзининг изоҳлари устида ишлаганлар ва қадимий манбалардан фойдаланган ҳолда ҳикмат атамасига аниқлик киритганлар.
Ўрта аср ислом фалсафасида фалсафий назарияси катта ўрин тутади ва ислом файласуфлари ва мутакаллимлари томонидан анча батафсил ишлаб чиқилган. Улар орасида билиш манбаи сифатида фақат ақлни тан оладиган рационалистлар ҳам, ҳар қандай билиш имкониятини инкор этадиган скептиклар ҳам, ҳис-туйғулар воситасида билишни ёқловчи иррационализм тарафдорлари ҳам мавжуд эди. Шу тариқа Ўрта аср ислом фалсафасида фалсафанинг асосий масалалари, шу жумладан, билиш масаласи бўйича турлича таълимотлар - сенсуализм, эмпиризм, рационализм, агностицизм, иррационализм ва бошқалар пайдо бўлган.
Ўрта аср араб олимларининг кўплари ўз асарларида кўрсатилган фалсафий таълимотларни батафсил таҳлил қиладилар ва уларни мукаммал мантиқий таснифлашга ҳаракат қиладилар, бу таснифлашларнинг ҳаммаси асосий жиҳатларда бир-бирига мувофиқ келади.
Юқоридагилардан шуни англаш мумкинки, фалсафа илмда ҳеч қандай чегара билмай, ҳоҳ у юнон фалсафаси бўлсин, ҳоҳ у ислом тафаккури бўлсин олимлар томонидан ўрганилган, ўрта аср уламоларимизнинг диққат марказида турган эътиборли фанлардан ҳисобланган. Илмга ақл орқали интилиш ўрта аср араб-ислом маданиятига икки асрдан кейин умуминсоний маданият ривожланишида бутун бир даврни ташкил этган фикр равнақига эришиш имконини берди. Ушбу фикр ютуқлари кўп жиҳатдан фалсафа олими сифатида файласуфларнинг фаолияти бнпан чамбарчас боғланганлиги билан белгиланди - файласуфлар орқали унда энг илғор ғояларнинг туғилиши ва мустаҳкамланиши рағбатлантирилди, фикр эса, ўз навбатида файласуфлар изланишларининг ташаббускори бўлди. Фан билан иттифоқ туфайли фалсафа амалиёт соҳасига кириб, фикрни соф мавҳумликдан чиқарди ва унинг ҳаёт билан алоқасини юзага чиқарди. Бу эса фалсафани ривожлантириш, унинг илмий билиш услубиятини, унинг механизми, унсурларини, хусусан, унда тажрибаларга асосланувчи илмни ривожлантиришга ҳам имкон берди.
Аббосийлар давридаги маданиятнинг ажойиб хусусияти ва аҳамиятли томони шундаки, фаннинг ва бадиий ижоднинг ҳамма соҳаларида диний мафкуравий чекланганликдан юқори кўтарилиб дунёвийлик таъминланган. У давр олимлари ислом ақидаларига маҳкам боғланиб қолмаган, балки эркин фикрлаш даражасигача кўтарилдилар. Улар инсон табиатнинг энг олий мавжудоти эканлигини тасдиқлайдилар16.
Файласуфлар гарчи бевосита ҳокимиятни бошқарган бўлмасаларда, уларнинг ёнларида бўлганлар ва ижтимоий ҳаёт муаммоларини етарлича аниқ тасаввур этишлари мумкин бўлган. «Файласуф»ларнинг мулоҳазаларидаги муҳим йўналишлардан бири жамиятни идеал қаята қуришнинг идеал тимсолини ёки уни ал-Форобий таъкидлаганидек, фозил шаҳарни яратишга уриниш бўлган.
Ислом фалсафасининг муҳим хусусияти ҳаётий нарсаларга янгилик олиб кириш, фалсафа ёрдамида жамиятнинг амалий эҳтиёжларига жавоб беришга интилишда эканлигида кўришимиз мумкин. У дин билан биргаликда шаклланган бўлса ҳам, ундан алоҳида йўналиш сифатида ривожланган, баъзан фалсафа диннинг ўзига ҳам жиддий таъсир кўрсата олган, унинг назарий-илмий жиҳатдан ишлаб чиқилишига кўмак берган. Гарчи ХИИ асрдан бошлаб «фалсафа»нинг роли анча заифлашиб, ўз ўрнини калом илмига бера бошлаган бўлсада, унинг таъсири йўқолмади, «фалсафа» Мағриб, Шимолий Африка ва араб Испаниясига кўчиб ўтди.
Юртимиз раҳбари буни қуйидагича таърифлайди: «Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацийси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу Қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган».

Download 63,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish