Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улугбек номидаги


Ғаззолий яшаган тарихий даврнинг ўзига хос хусусиятлари ва мутафаккирнинг ҳаёти ва ижодий мероси



Download 63,07 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi63,07 Kb.
#234481
1   2   3   4
Bog'liq
Ғаззолий-курс иши 2021

2. Ғаззолий яшаган тарихий даврнинг ўзига хос хусусиятлари ва мутафаккирнинг ҳаёти ва ижодий мероси
Зайниддин Муҳаммад Абу Ҳамид бинни Муҳаммад Аҳмад ал-Ғаззолий ат-Тусий (1058 – 1111) мусулмон оламида "Ҳужжатул-ислом" унвони билан машҳур. У Хуросоннинг Тус шаҳрида туғилган, болалиги Ғаззола қишлоғида кечган. Муҳаммад Ғаззолий болаликда машҳур олим Аҳмад Розиқонийдан фиқҳ дарслари олди; ўсмирликда Журжон шаҳрига бориб, Абу Наср Исмоилийдан тавҳид илмидан сабоқ олди. Сўнг Нишопур шаҳрида Имом Ҳорамайндан мазҳаб, раҳбарлик, баҳс, ҳадис усуллари ва мантиқ илмларини ўрганди, илм-фан арбобларининг таълимотларини чуқур ўзлаштирди. 20 ёшида севимли ва зукко шогирд сифатида эл оғзига тушди. Имом Ҳорамайн: "Ғаззолий - бутун оламни қамраган бир денгиз, Қиё саҳросининг телба арслони, Ҳавофилни ҳам ёқиб юборадиган оташдир", деб таърифлаган эди. 1085 йилда, яъни 27 ёшида Имом Ҳорамайн вафот этгандан кейин турк султони Алп Арслоннинг машҳур вазири Низомулмулк ҳузурига боради ва саройда уюштирилган баҳсларда -ҳамма олимларни енгиб чиқади, мамлакатнинг энг номдор Низомия мадрасасига бош мударрисликка тайинланади. Ўн-ўн бир йил ичида шуҳратнинг энг юксак чўққисига кўтарилади, дунёда энг машҳур асарларидан бири - "Иҳьёи улуми ат-дин"ни яратади. Оддий одамларгина эмас, ҳатто вазирлар, маликалар, амирлар ҳам унинг фатволарига қулоқ соладилар. Имом Ғаззолий Сурия, Искандария, Мағриб сингари мусулмон ўлкаларида яшади, умрининг охирида ўз қишлоғида хонақоҳ ташкил қилиб, ўша ерда вафот этди.
Имом Ғаззолий ижодини фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш нафақат ҳозирда балки, истиқболда шу соҳадаги олиб борилиши лозим бўлган илмий изланишларни самарали давом эттиришда муҳим аҳамиятга эга. Ғаззолийнинг фалсафий қарашлари унинг барча асарларида ифодаланган. Жумладан унинг “Файласуфлар ихтилофлари”, “Таҳофут ул-фалосифа” (“Файласуфларни рад этиш”), “Кимёи саодат” (“Саодат кимёси”), “Ихйо улум ад-дин”(диний илмларни тирилтириш”), “Мукошафат ул қулуб” каби асарларида фалсафий масалалар ислом илоҳиёти нуқтаи-назаридан маълум бир тизимга солинган. Ғаззолийнинг фалсафий қарашлари асосан анъанавий сунъийлик ва суфийлик идеаллари билан уйғунлаштирилган ҳолда таъриф ва тасниф этилган.
Абу Ҳамид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолий 1111 йилда вафот этади. Ғаззолий бор-йўғи 53 йил умр кўрди. Аммо шу умри давомида юзга яқин асар ёзиб қолдирди. Бу асарлар тафсир, ҳадис, тарих, фалсафа, фиқҳ, тасаввуф олимлари учунгина эмас, илм ўрганишни истаган барча инсонлар учун ҳам қимматлидир . Ғаззолийнинг "Босит", "Вожиз", "Восит", каби асарлари фақиҳлар; "Қавоид ал-Ақоид", "Ар рисолат ал-Қудсия", "Ал-Иқтисод фиъл-Эътиқод" сингари китобларидан тафсирчилар, калом илмининг олимлари; "Иҳяи улум ад-дин", “Кимиёи саодат”, “Мукошафат ул-қулуб” номли буюк асарларидан тасаввуф мухлислари баҳраманд бўлдилар. Олимнинг "Ат-тибр ал-масбук фи насиҳат ул-мулк"("Султонларга насиҳат") асарида давлат ҳукмдори, унинг хислатлари, фазилатлари, зиммасида ётган мажбуриятлар батафсил баён қилиниади. Асарда ижтимоий муносабатлар тартиби, ҳоким ва фуқаро муносабатлари батафсил тушунтириб берилади.
Имом Ғаззолий мантиққа оид асарлар ҳам ёзган. Олим ҳаёти давомида икки марта ўзи ҳақида шубҳага борган. Биринчисида, ўрганган илмларининг ҳаммасида камчиликлар кўп бўлса керак, деб шубҳага боради ва ўзича мутлақ ҳақиқатни излай бошлайди. У олдинига ҳақиқат туйғуларда деб билади, аммо тез орада туйғулар алдаши мумкинлигига ишонч хосил қилади. Сўнгра аниқ билимлар ҳақ, деган хулосага келади ва “балки ақл ҳам алдар”, деб иккиланади. Пировардида, Аллоҳнинг ҳидояти - қалбга ёруғлик берувчи илмлар каби, аниқ илмлар ҳам ҳақиқат эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Ғаззолийнинг иккинчи руҳий изтироби 38 ёшида юз беради. Бир куни у: "Қилаётган барча ишларим шон-шуҳрат, амал-мансаб, нуфуз ва мол-дунё учун эмасми?"- деган шубҳага тушиб, тинчини йўқотади. Шу боис у, мударрисликдан воз кечиб, фақирона ҳаёт кечиришга ўтади. Ейиш-ичишни ҳам кескин камайтириб, жисмонан заифлашади. Ҳақиқат фақат мутасаввифларнинг камтарона яшаш тарзида бўлиши мумкин, деган хулосага келиб, умрининг охирига қадар кўзга ташланмай яшайди.
Аллома тасаввуфни ислом илмларининг таркибий қисми сифатида чуқур ўрганиб, тариқатни одамнинг ахлоқини покловчи ва ҳалок этувчи хислатлардан қутқарувчи йўл деб кўрсатади.
У ҳар бир илмни дадиллик билан ўрганган. Ҳар бир тоифанинг ақидасини яхшилаб тафаккуридан ўтказган. Имом Ғаззолийнинг ёзишича, илм икки хил бўлади. Бири - тақлидий илм, яъни ўтмишдан мерос қолган, ота-она ва устозлардан олинадиган билимлар. Иккинчиси - кашф этилган илм. Тақлидий илм кўр-кўрона эргашиш билан бўлади, кашф этилган илм эса ҳар бир шахснинг қобилияти, шуурий изланиши орқали қўлга киритилади. Ҳаётда жуда кўп одамлар тақлидий билимлар билан қаноатланадилар. Чунки янгилик яратмай, тайёр ҳунарлар, илмларни ўрганиб, кўп қатори яшаш осон. Аммо тараққиёт учун, инсоният тафаккурини олға силжитиш учун илоҳий ва дунёвий ҳақиқатларни, моҳиятларни излаш, кашф зтиш зарур. Бу айрим буюк шахсларнинг насибаси. Шундай буюк шахслардан бири бўлган Имом Абуҳомид Ғаззолий Ҳақиқат толиби бўлиб, аввал калом нлмини, сўнгра фалсафани, кейин исмоилия таълимотини ва охири тасаввуфни ўрганишга киришган. У илми калом ҳақида, фалсафа ва исмоилия ҳақида бир нечта китоб ёзади. Олим шундай хулосага келадики, илми калом ҳам, фалсафа ва исмоилия ҳам илоҳий ҳақиқатларни янгилатишга қодир эмас. Мана унинг хулосалари:
«Мутакаллимлар ўз ақидаларини чуқурлаштириш учун жавҳар ва араз (фалсафа тушунчалари) масалаларида баҳс бошладилар ва фалсафага қўл урдилар. Лекин улар илмнинг мақсади бошқа бўлгани сабабли уларнинг сўзи нишонга етмади ва одамлар орасидаги шак-шубҳаларни бартараф қилолмадилар»17.
«Икки йил ичида файласуфлар илмини эгалладим. Яна бир йил тафаккурга берилдим. Уларнинг китобларини такроран ўқир эдим. Уларнинг хато ва адашишларини англадим, раддига йўл топдим ва билдимки (фалсафа) ипсон камоли учун етарли эмас»18.
«Таълимийлардан (исмоилия аҳли) бир кишини учратдим. . . уларнинг китобларини топиб ўқидим, сўзларини кўрдим. . . Уларнинг фасоҳатоларини далиллар билан исботладим. Хулоса шуки, уларда ҳам ишга ярайдиган ва фойда берадиган сўз тополмадим»19. Шундан кейин Ғаззолий тасаввуф ва тариқатга юзланади. У ёзади: «Ҳақиқат юзасидап англадимки, бу жамоат, (яъни сўфийлар) аҳвол эгаларидирлар, сўз аҳли эмаслар. Бу илмни таҳсил билан имкон қадар ўргандим, аммо қолган кимсаларни дарс таҳсили ва суҳбат билан эгаллаб бўлмасди, балки бу завқ ва сулукни талаб қиларди. Менга шу нарса аён бўлдики, тариқатнинг асоси тарки нафс, тарки алоиқ экан, уқбога кўнгил боғлаш. бутун ҳиммат билан Худо сари юзланиш экан. Ўз ҳолимга қарадим ва кўрдимки, тааллуқларга ғарқ, дунё ташвишига кўмилган эканман»20. Шундан кейин Ғаззолий қалбида ўтли ғалаёнлар бошлангани, шариат илми ва фалсафадан, дарсу таълимлардан совиганлигини ёзади. «Худо оғзимга қулф урди ва дарс айтолмадим, дейди у, овқат томоғимдан ўтмади, қувватим сусайиб борарди». Табиблар уни кўриб, руҳий муолажага муҳтож эканини айтадилар. Ғаззолий сафарга чиқиб ўн йил шаҳарма-шаҳар юради. «Ва бу хил вақтларда менга шундай нарсалар намоей бўлдики, деб таъкидлайди улуғ олим, айтиб адо қилолмайман. Аниқ билдимки, сўфийлар Худой таоло йўлининг ошиқу соликлари экан ва уларнинг сийратлари сийратларнинг энг яхшиси ва уларнинг йўли энг тўғри йўл ва ахлоқлари энг покиза ахлоқдир. Шу даражадаки, агар дин асрорининг барча оқилу донишмандларини бир бирларига қўшсалар ва хулқу атворлари, сийратларини ўзгартирсалар ва яхшилансалар ҳам бу даргоҳга йўл топмаслар. Чунки сўфийларнинг жамики ҳаракат ва сўзлари зоҳиру ботинда Пайғамбарнинг чароғдонидан нур олгандир. Барча мукошифа ва мушоҳада Пайғамбар нуридан бошланади»21.
Имом Ғаззолий ўз асарларида фалсафа ва диннинг ўзаро алоқаси ва фарқини тушунтириш учун, фалсафий билимларни олти гуруҳга бўлади ва ҳар бирига изоҳ бериб ўтади.
Биринчи гуруҳ, аниқ фанлар. Имом Ғаззолий бу гуруҳга математика, геометрия, география каби фанларни киритади. Бу нарсаларда динга аралашилмайди чунки булар аниқ далиллларга асосланган илмлардир. Шу боис уларни инкор қилиб бўлмайди аммо, мусулмонлар бу нарсаларни кўриб фалсафага оид ҳамма нарса шундай бўлади деган тасаввурга эга бўлиб қолмаслиги керак, деб таъкидлайди.
Иккинчи гуруҳ, мантиқ. Бунда ҳам динга тегишли нарса йўқ, мантиқ асосан, ақлий ўлчовларга назар солиш билан шуғулланади дея фикр юритади Имом Ғаззолий хазратлари.
Учинчи гуруҳ, табиий фанлар. Имом Ғаззолий бу илмларнинг барчаси тажрибага асосланган нарсалар, шунинг учун буларни инкор этиб бўлмайди ва шу нуқтаи назардан бу фанларнинг ҳам динга алоқаси йўқ деб айтиб ўтади.
Тўртинчиси, сиёсий фанлар. Ғаззолий файласуфларнинг бу соҳадаги барча билимлари дунёвий ишларга боғлиқ нарсалардан иборат шунинг учун, бу билимларнинг ҳам динга алоқаси йўқ деб таъкидлайди.
Бешинчиси, аҳлоқий фанлар. Файласуфларнинг бу борадаги кўп фикрлари суфийларнинг фикрларига тўғри келади. Улардан Ислом таълимотига тўғри келадиганини олиб қолганидан воз кечиш керак деб айтиб ўтади Ғаззолий хазратлари.
Олтинчи гуруҳ, илоҳиётга оид фанлар. Имом Ғаззолий айнан шу бўлимда файласуфлар ўзлари мантиқда қўйган шартларига вафо қилмадилар, улардан ташқарига чиқдилар ва катта хатога йўл қўйдилар дея уларни аёвсиз танқид қиладилар.
Ўз навбатида Имом Ғаззолий файласуфларнинг баҳслари ҳеч қачон ечим топмайдиган тортишувлардангина иборат деган хулосага келади. Чунки аллома улар баҳслашаётган масалалар аллақачон Ислом таълимотида, ишончли манбаада аниқ баён этиб қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Фақат файласуфлар уни чуқурроқ тушуниши кифоя деб айтиб ўтадилар.
Ғаззолийнинг қарашлари кенг қамровли таълимот ҳисобланади. Уларнинг ичида ўзига хос ўринга эга бўлгани бу инсон маънавий борлиғи тўғрисидаги қарашлари. Хусусан, унинг “Иҳйа ал-улум-ад-дин” асарида барча инсонларнинг аввал руҳдан яратилиб, улар Аллоҳга “Сенга иймон келтирамиз, ҳақиқат ва эзгулик йўлида яшаймиз, бизна ҳақ йўлға ҳидоят қил, бизни адашганлардан, ғазабинга учрайдиганлардан қилмагин, биз фақат Сенга ибодат қиламиз, фақат Сендан нажот тилаймиз”- деб ваъда берганларини, сўнг кўпчилик инсонлар ал – Мисоқ – Аҳдлашув куни берган ана шу ваъдасини унутиб, ёвузлик, гуноҳкорлик йўлида яшаётганларни айтади.(Зотан, Қуръони Каримнинг “Фотиҳа” сурасида ҳам шу ҳақда) Мутафаккир инсонларни икки тоифага бўлади: Биринчи тоифадаги одамлар Ал – Мисоҳда Худога ваъдаларини унутиб, иймонсиз бўлиб, қолган. Бундай инсонларнинг кўзи очиқ,лекин қалби кўр бўлиб, қолган. Иккинчи тоифадаги одамлар эса ақл, тафаккур ва дилнинг қудрати ёрдамида ваъдаларини эслаб, иймонли, фазилатли, сабр-қаноатли, шукр қилувчи, меҳр-мурувватли, раҳмдил олий жаноб инсонлар бўлиб, қолган. Булар ҳақиқат ва маърифат нури билан қалби, кўнли ёришган одамлардир. “Кимиёи саодат” да Ғаззолий табиийюнчиларнинг ожизлигини қуйидаги ҳикоятни келтиради. Бир гуруҳ кўрлар йўлни кўрмай четроқда кўзалар турган жойдан ўта бошладилар ва “кимдир йўлимизга тўсиқлар қўйибди”, деб шикоят қилди. Аслида улар кўрлиги туфайли тўғри йўлдан адашган эдилар. Жалолиддин Румийнинг “Маснавий маънавий” асаридаги кўпчилик ҳикоялар “Иҳё”дан олинганлиги диққатга сазовордир. Нафс (руҳ) чавандозга, бадан отга ўҳшайди. Чавандознинг кўрлиги отнинг кўрлигидан зарарлироқдир.Яна: Ақл қалбга кирган нурдир.
У сўфийлик йўлидаги камолот фақат танланган, нодир инсонларга хосдир, барча мусулмонлар Ҳаққа яқинликка муносиб эмас, деб ҳисоблайди. Шу сабабли, у авом халққа бошқа сўзларни айтади ва ҳол илмига доир билимларни барчага айтишга рухсат йўқ, деб тушунтиради. Чунки, Ғаззолий фикрича, авом одамлар олий ҳақиқатларни билишга тоқатлари етмайди. Айни вақтда у, тасаввуфга кириш учун барчага йўл очиқ, лекин кўпчилик бу йўлнинг машаққат – риёзатларига чидамайди, дейди. Ғаззолий “Мезон ул-амал” асарида комил инсоннинг иймон-эътиқоди бошқа мусулмонлар иймонидан фарқланишини айтади. Аммо бу фарқларни ҳам барчага ошкора айтиш мумкин эмас. Ғаззолийнинг билиш назариясига оид қарашлари фалсафа илмлари ва бошқа фанлар учун ҳам қимматлидир. Ғаззолий фикрича, тасаввуф аҳли турли ҳол мақомларида бошқалар юз йилда эришолмаган билимларга бир неча лаҳзада эриша оладилар. Ўзбекистонда миллий истиқлол туфайли Ғаззолий ижодий, фал. ва маънавий меросини ўрганишга йўл очилди.
Ғаззолий руҳ камолоти босқичлари ҳақида фикр юритиб, ўсимликлар руҳи ҳайвонот руҳи, инсоний руҳ, фаришталар руҳи ва илоҳий руҳни фарқ қиладилар.Бу учала донишманд ҳайвоний руҳдан инсоний руҳга илм-маърифат, машаққат чекиш билан дилни ҳайвоний истак, майллардан тозалаш, поклаш билан етиш мумкинлигини айтадилар. Яъни барча инсонларга маънавий камолот йўлларини кўрсатадилар.22 Уларни инсонни маънавий борлиғи, хусусан нафс ҳақидаги фикр-мулрҳазаларини қадр-қиммати ва бугунги кундаги аҳамияти ана шулар билан белгиланади. Руҳий оламида кўра олса, қалб кўзи очилгайдир.Агар инсон ўз кўнглидаги осмон-у замин, ўзга мавжудотлардан бехабар қолса, руҳидан айрилгусидир.
Хулоса
Республикамизда мустақиллик шарофати билан мумтоз меросимиз, жумладан, диний Шарқ фалсафаси ва маданиятини ўрганишда катта ишлар амалга оширилди. Энг аввало буюк зотлар, улар яшаб, ижод қилган тарихий шаҳарлар Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Самарқанд, буюк авлиёлар, олиму-фузалолариинг ётган жойлари обод қилинди. Буюк файласуфлар бўлган Беруний, Ибн Сино, ибн Рушд, Фаробий, Имом Ғаззолий, Ал – Хоразмий ва кўплаб олим – у фузалоларимизнинг илмий асарлари таржима қилиниб ўрганилди. Шарқ қўлёзмалари ва уларнинг таржимаси, фалсафий таҳлилига алоҳида эътибор қаратилиб, Юртбошимиз томонидан Шарқ фалсафий қўлёзмаларини ўрганишнинг ҳуқуқий асослари ҳам яратилди.
Бутун маънавият тарихи шуни кўрсатадики, цивилизация дегани-бу инсоининг ўз-ўзини англаши, ўзини камол топтириш учун олиб борган курашининг ҳосиласидир. Барча динлар, таълимотлар, тафаккур даҳолари инсон қобилияти, руҳияти ва ахлоқини ўрганиш, инсонни тарбиялаб, тўғри ёълга бошлаш, ноқисликлар ва иллатлардан халос этиш билан шугулланиб келган. Инсон нима, инсонни нега у шунчалик буюк ақлли бўлгани ҳолда, яна тубан ишларга қўл уради, ҳайвоний ҳирсу нафс домига тушиб ўзини, жамиятини хароб этади, деган саволлар Шарқ мутафаккирлари қалбини қадимдан безовта қилиб келган.
Қуръони Каримнинг "Ал-Исро" сурасида: "Ва лақод карамна бани адама" (Одам болаларини мукаррам қилиб яратдик). Шунга асосан, тасаввуф аҳли инсонни Худонинг ердаги халифаси, икки оламнинг гултожи, қаймоғи деб таъриф этади. Алишер Навоий эса "Маҳбуб ул-қулуб" асарида "Одамий шарифул кавнайндур" деган сўзни келтиради. Яъни: "Одам икки дунёнинг энг азиз ва энг шариф махлуқидир". Парвардигор оламларни яратар экан, мақсади Инсон эди. Одам Парвардигор ҳусну-жамоли учун кўзгу бўлса, Инсон бу кўзгунинг мазҳари - Тангри таоло қудрати ва сиру асрори, илму каромати акс этган мўъжиза, хилқат. Инсон қалби эса Тангри илми ва ишқининг хазинасидир.
Абу Ҳомид Ғаззолий "Кимиёи саодат" асарида: "Инсон фаришта ва ҳайвон орасидаги махлуҳдир. Ҳайвон ривожланмайди, чунки унинг камолот қуввати ёъқ. Фаришта ҳам ривожланмайди, чунки унинг ўзи пок илоҳий нурдан иборат. Фақат инсондагина ривожланиш, руҳий камолот хислати мавжуд", дея таъкидлайди. Хуллас, шахс ижтимоийлашуви, тарбияси, инсонни нуқсонлар, гуноҳлардан қутқариш улуғ аждодларимизнинг қайғуси бўлиб келган.. Айниқса, тасаввуфда жамият ислоҳи учун инсон тарбияси, инсонни риёзатлар билан поклаш марказий ўрин эгаллаб келган. Шу асосда улар комил инсон концепциясини ишлаб чиққанлар. Бу борада баҳс – миунозара қилишда, унинг тўғри юритилишида ҳам инсон ахлоқининг, унинг тарбиясининг ўрни беқиёс.


Download 63,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish