Кутилмаганда кириб келган коронавирус пандемияси аҳолимизнинг соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканини кўрсатди.
Инфекция, айниқса, юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик касаллигига чалинган инсонлар ҳаётига жиддий хавф солди. Жуда кўпчиликни бу дунёдан бевақт олиб кетди.
Барчамиз бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда зарарли одатлардан воз кечиб, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур.
Соғлом турмушт тарзи платформасининг мобил иловасини юклаб олиш қуйидаги тарзда амалга оширилади
1. Бунда Play market мобил иловалар дўконинг қидирув сатридан 1hls (бир эйч эл эс)ни излаб, юклаб оламиз.
2. Ўрнатиб олинганидан сўнг, иловада ўзимизга қулай бўлган тилни танлаймиз.
3. Бу ерда Оммавий офертани кўришингиз мумкин бўлади. Оммавий оферта - бу фуқаролар билан давлат органлари ўртасидаги шартнома бўлиб, пулларнинг қай тарзда келиб тушиши, антропометрик маълумотлар, ахборот ҳафсизлиги ҳақида ёзилган келишувдир.
4. Диққатлик билан ўқиб танишиб чиқганимиздан сўнг, розиман деган тугма таланилади ва кейинги қадамга ўтилади.
5. Рухсат тугмаси босилгандан сўнг, телефондаги мавжуд акселерометр ва бошқа тегишли қурилмаларга ҳам рухсат берамиз.
Акселерометр ҳар бир қурилмада мавжуд бўлиши керак. Агарда қурилмада ушбу функция ишламаса ёки телефонда мавжуд бўлмаса, мобил илова тўлиқ ишламаслиги мумкин.
6. Ҳар бир бўлим билан танишиб чиқиб, рухсат берилгандан сўнг, Ягона идентификация тизими ID.EGOV.UZ орқали рўйхатдан ёки авторизациядан ўтиш сўралади.
7. Рўйхатдан ўтиш ҳеч қанча вақт олмайди. Қуйида қандай рўйхатдан ўтиш кераклиги батафсил кўрсатилган бўлиб, маълумотлар билан тўлиқ танишиб чиқганингиздан сўнг рўйхатдан ўтиш тугмаси босилади ва қандай маълумотлар киритилиши қайд этилгани танишиб чиқиш мумкин.
Бу ерда рўйхатдан ўтиб бўлганимиздан сўнг ёки ўтиб бўлган бўлсак, фақатгина авторизациядан ўтишимиз лозим бўлади. Логин ва пароль терилади ва тизим очилади.
8. Кейинги қадамда антропометрик маълумотларни киритиб ўтамиз. Бунда сиз асосан яшаб турган ҳудуд ёки туманни кўрсатишингиз мақсадга мувофиқ.
9. Манзил танлаш нега керак? Келгусида ҳудуд, туман бўйича биринчиликни оладиган бўлсак. Шу туман номидан номзодимиз қўйилади. Бу ерда сиз рўйхатдан (пропискадан) ўткан ҳудуд, туманни кўрсатишингиз шарт эмас.
10. Кейинги қадамга ўтамиз, бу ерда агарда Сизнинг мобил қурилмангизда Google Fit ўрнатилмаган бўлса юклаб олишимиз керак бўлади.
11. Юклаб олинган Google Fit га кириш учун Google аккаунтдан фойдаланамиз.
Таъкидлаб ўтиш жойизки, Google аккаунтда ҳар бир фойдаланувчининг асосан ишлатадиган почтаси киритилиши лозим бўлади ва ушбу почтани кўрсаткан ҳолда аккаунтга кирамиз.
Агарда Сиз 2 ва ундан ортиқ Google аккаунтдан кирган бўлсангиз, бошқа аккаунтлар мобил иловадан чиқарилиб юборилиши ва носозлик юзага келиши мумкин бўлади. Фақатгина бир дона аккаунтдан киришни тавсия этамиз.
12. Биз бу ерда шахсий аккаунтимизни танладик. Барча маълумотларимиз Google Fit дан тортиб олиниши учун рухсат бериш тугмаси босилади.
13. Таъкидлаб ўтаман, агарда бир неча Google аккаунтдан фойдаланаётканлигингиз ёки Ягона индентификация тизимида (id.egov.uz) ҳамда мобил иловада қандайдир ножўя ҳаракат орқали ва қасддан ахборот хавфсизлигига дахлдор ишлар қилиб қўшимча маблағга эга бўлиш ҳаракатларингиз аниқланса, операторлар томонидан ҳеч қандай хабарларсиз мобил иловадан фойдаланишингиз чегараланади ва умуман фойдаланишингиз ноаниқ муддатга чекланади.
14. Юқорида кўрсатилган барача амалларни бажарганимиздан сўнг мобил иловадан фойдаланишга рухсат берилади. Бунда, кўриб турганингиздек бугун кун давомида юрган қадамларимни кўрсатиб берди.
Бу эса кунлик маълумотлар. Қайси кунларда қанча юрганимизни соатбайини кўришимиз мумкин бўлади. Ҳудди шундай, ҳафта ва ой кесимида ҳам.
15. Созламалар қаторида эса, тилни ўзгартириш имконияти бўлади.
Созламаларда илова ҳақида бўлимига (1hls.uz веб ҳаволасига) кириб, янгиликлар билан танишишимиз ва республика, ҳудуд, туман бўйича кимлар биринчиликларни қўлга киритаётганини ҳамда давлат органлари тўғрисидаги маълумотлар ва улардаги энг соғлом турмуш тарзини танлаган давлат органлари рейтинги ҳам кўриб боришимиз мумкин бўлади.
Илованинг созламалар бўлимининг ҳамён маълумотларида карта рақами ва амал қилиш муддатини киритиш орқали электрон ҳамёнингизга бириктириб олишингиз мумкин. Бунинг натижасида Сизга электрон ҳамёндаги пулларни картангизга ўтказиб олиш имконияти ҳам яратилади.
Бугунги кунда дастурчилар томонидан электрон ҳамёндаги пулларни картага ўтказиб олиш юзасидан техник ишлар амалга оширилмоқда.
Агарда, Сизда қадамлар ҳисобламаётган бўлса платформанинг сўнги талқинини ўрнатиш мақсадида айни вақтда телефон қурилмангизга ўрнатилган 1hls мобил иловасини ўчириб қайта ўрнатишингиз мақсадга мувофиқ.
“Соғлом турмуш тарзи” мобил иловаси сиз ўйлагандан ҳам оддий ва қулай бўлиб, ундан ўзгалар ёрдамисиз ҳам бемалол фойдалана оласиз.
Азизлар, саломатлик сари ташланган ҳар бир манфаатли қадамингиз, аввало, соғлигингиз гарови эканини унутманг!
Do'stlaringiz bilan baham: |