Биринчидан, информацион воситаларнинг юксак ривожланиши натижасида Интернет, уяли телефон, телекоммуникациялар ва турли ахборот нашрларининг кириб келиши. Бу воситалар орқали таклиф этилаётган “қадриятлар” кўп ҳолларда ёшларимизни ўзимизнинг миллий қадриятларимиздан узоқлаштириб қўймоқда, бошқача қилиб айтганда ўзига хос “илдизи йўқ индивид”ларнинг шаклланишига, ўз тарихий илдизларидан узоқлашувига олиб келмоқда.
Иккинчидан, "оммавий маданият" турли хил кўринишларининг ёшлар орасида тобора кенг тарқалиши. Булар асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш вақтни ўтказишда, дидларнинг саёзлашувида, миллий қадриятларга муносабатда намоён бўлмоқда. Ёт маданият қадриятларини ўзида ифода этаётган “оммавий маданият” ёшларимизда ғарбона индивидуализм, эгоцентризм, нигилизм, андишасизлик, беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби иллатларни келтириб чиқармоқда.
Учинчидан, ёшлар орасида тақлидчилик, ғарбона идеалларга кўр-кўрона эргашиш каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофильмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини чулғаб олаётганлигини сезиш қийин эмас. Оқибатда, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинлари олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда.
Маълумки, Ғарб дунёсида устувор ҳисобланадиган қадриятлар сифатида, шахсий эркинлик ва индивидуал ҳуқуқлар, шунингдек, ўзлигини намоён қилиш эркинлиги устун қўйилса, Шарқ маданиятида устуворлик жамоа манфаатлари, оила шаъни ва муқаддаслиги, ижтимоий анъана ва тартиботлар, катталарга ҳурмат каби қадриятларга ажратилади. Инсон ва жамиятга нисбатан қарашларда мавжуд бўлган мазкур жиддий тафовутлар цивилизациялараро қарама-қаршиликларга сабаб бўлмоқда ва яқин йилларда уларнинг янада кучайиши тахмин қилинмоқда. Глобаллашув шароитида маданиятлараро интеграция энг аввало, маънавий-ахлоқий ва маърифий мезонлар, умуминсоний қадриятлар асосига қурилмоғи лозим. Афсуски, аксарият ҳолларда ёшларни босқичма-босқич миллий ўзлигидан айириш, миллий анъаналари ва урф-одатларига зарба бериб, тарихий хотирасини қирқиш, шу орқали миллатлар устидан ҳукмронликка эришиш тамойили кучаймоқда. Бу ҳақда Ислом Каримов "Юксак маънавият — енгилмас куч" асарида шундай ёзади: "Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг геополитик, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасида чуқур ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда"89.
Хўш, бундай мураккаб ва шиддатли кечаётган шароитларда, глобаллашувнинг ёшлар тарбиясига ўтказаётган салбий таъсирларидан қандай ҳимояланиш мумкин?
Фикримизча, бунинг учун қуйидаги йўналишларга асосий эътибор қаратиш лозим:
— миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигига эришиш. Бунда, асрлар оша қон-қонимизга сингиб кетган ота-онани улуғлаш, оилани муқаддас сақлаш, фарзанднинг бурчи, ўзаро меҳр-оқибат, иффат, ор-номус, ҳаё каби фазилатлар, устоз ва шогирдлар одоби каби эзгу қадриятларга содиқ қолиш;
— ёшлар онгини шакллантиришга оид умумбашарий тажрибаларнинг ютуқ ва камчиликларини ўрганиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, бошқа миллатларни ҳурмат қилиш, уларнинг маданияти ва миллий қадриятларига онгли ёндашиш, ижтимоий муносабатларда инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларининг акс этиши;
— тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда ёшларнинг истак ва хоҳишларини инобатга олиш, унда ҳар қандай зўрлик ва мажбурловлардан воз кечиш, ёшларнинг асосий қизиқиши ва фаолият доирасини ташкил этаётган турли хил соҳаларни тарбия жараёнида тўлиқ қамраб олиш. Бунда, ахборотли технологиялар (оммавий ахборот воситалари — газета, журнал, радио, телевидение ва интернет) хизматидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирадиган интернет сайтлари, мультимедия ва роликларни кўпайтириш. Ёшлар онгига ижобий таъсир этувчи мусиқа ва кино санъатининг тарбиявий имкониятларидан фойдаланиш;
— миллий интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш. Бунинг учун таълим ва миллий тарбияни ривожлантириш, урф-одат, анъана ва қадриятларни умумбашарий қадриятларга уйғун ҳолда ёшлар дунёқарашининг ажралмас қисмига айлантириш. Ёшларнинг сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик маданиятини юксалтириш;
— ёшларда умуммиллий ва жамият манфаатларини шахсий манфаатлардан юқори қўя олишлари, жамият ва миллат олдидаги инсоний бурчларини тўлақонли англашлари, халқ бахт-саодати ҳамда юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилишларига эришиш учун ижтимоий ва психологик шароит яратиш;
— ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий ғоя тарғиботини изчил давом эттириш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг қарор топиши, шунингдек, таълим-тарбия жараёнида ёшларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши глобаллашув шароитида тарбия жараёнининг муваффақиятини таъминлайди. Шунингдек, Юртбошимиз "Маънавият — қудратли қурол" эканлигини, жамиятимизга таҳдид солувчи иллатларга қарши курашда бой маънавиятимиз биз учун нажоткор ва халоскор куч вазифасини бажаришини алоҳида эътироф этади. Халқимизда асрлар давомида сайқаллашиб янада ёрқинлашиб ва янада бойиб келаётган маънавий-ахлоқий қадриятлармиз биз учун қалқон бўлиши, мамлакатимиз юксалишига хизмат қилиши шубҳасиздир.
Маънавий-ахлоқий тарбия икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич миллий маънавиятимиз тарихий такомилидан келиб чиқувчи шахс маънавиятининг асосий таркибий жиҳатлари - имон, илм, масъулият, меҳр туйғуларинишакллантиришгақаратилган бўлиб, эътиқод тарбиясидан бошланади. Иккинчи босқич маънавиятнинг моддий воқеликда аксланиши, яъни маданият билан боғлиқ бўлиб, кўпинча маънавият ва иқтисод, маънавият ва сиёсат кесишувида шаклланадиган мураккаб тарбия йўналишларидан иборат бўлади. Ушбу мақола имкониятлари даражасида соф маънавий тарбия йўналишларига тўхталиш билан чегараланишга тўғри келади.
Бу соҳада аждодларимиз бизга мерос қолдирган беқиёс бойлик шу қадар катта имкониятларни ўз хазинасида асраб келмоқдаки, уларни тўлиқ ишга солиш нафақат миллат тарбиясига, балки жаҳон педагогика илми ривожига ҳам ўз сезиларли улушимизни қўшишга сабаб бўлиши мумкин.
Албатта, асосий мақсад – ёш авлод тарбияси, аммо бу мақсадга эришиш учун ишни тарбиячиларни тарбиялашдан бошлаш кераклиги айтиб ўтилди. Ушбу масала билан боғлиқ ҳолда миллий тарбия йўналишлари ва миллий тарбия усулларини бир-биридан фарқ қилишимиз лозим бўлади.
Тарбия йўналишлари деганда тарбияланувчилар маънавиятининг турли қирраларини шакллантириш назарда тутилади, тарбия усуллари эса тарбия жараёнида қўлланиладиган турли таъсир воситаларини номлаш учун ишлатиладиган тимсол-тушунчалар бўлиб, тўлиғича тарбиячиларга алоқадор нарса. Масалан, меҳр тарбияси, ибрат тарбияси, ўйин орқали тарбиялаш, ваъз (маъвиза) усули, мукофот ва жазо усули, меҳнат тарбияси, турли таълим тизимлари ва ҳоказолар тарбия усулларига киради. Тарбия йўналишлари эса инсон ва жамият ҳаётининг асосий соҳалари ва шахс маънавиятининг таркибий жиҳатлари бўйича маънавий баркамол шахсни шакллантириш учун зарур бўлган ёшлар тарбиясининг барча асосий ва қўшимча турларини қамраб олади.
Ёшлар тарбиясига таъсир қилувчи омиллар ниҳоятда хилма-хилдир. Уларданинг биринчисини атроф-муҳит таъсири, катталар ибрати деб белгилаш мумкин. Айниқса, ота-она ва устоз-тарбиячиларнинг ибрати, намунаси ёш болага катта таъсир кўрсатади. Демак, тарбия усулларидан энг биринчиси ибрат маърифати экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |