Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ёшларни миллий ғояга ишонч ва эътиқодини мустаҳкамлаш ва ғоявий-мафкуравий курашчанлигини оширишнинг муҳим шарти



Download 0,97 Mb.
bet98/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Ёшларни миллий ғояга ишонч ва эътиқодини мустаҳкамлаш ва ғоявий-мафкуравий курашчанлигини оширишнинг муҳим шарти.


Мустақилликни мустақкамлашнинг муҳим шартларидан бири бу ғоявий тарбияни кучайтиришдан иборатдир.
Бу борада кишиларимизда ёт ва зарарли ғояларга қарши курашиш учун мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарур. Албатта, мафкуравий иммунитетни шакллантириш кишилар онгига бир хил ғояни зўр бериб тиқиштириш эмас, балки одамларда оқ-қорани ажратиш, зарарли ғояларга қарши хушёр ва огоҳ бўлиш хусусиятларини тарбиялаш демакдир. Ҳар бир давлат, жамиятнинг қудрати унинг ички хавфсизлиги ва барқарорлигига таянади. Яъни жамият, миллат ўз ғоясида мустаҳкам турса, иккиланмаса, ҳар қандай душман қўллаши мумкин бўлган мафкуравий таҳдидларидан қўрқмаса, бундай миллатни енгиш мумкин эмас. Аксинча, жамият ичида ғоявий парокандалик, бўлинишлар бўлса, (бунга тарихда мисоллар кўп) душманларга, уларнинг ёт мафкураларига йўл очиб беради.
Мамлакатимизнинг хавфсизлиги, барқарор тараққиёти ҳеч бир Ўзбекистонликни бефарқ қолдирмаслиги керак. Чунки улар ўз, ягона Ватанининг тарихи қандай машаққатли, азобли асрларни ўтказиб, мустақилликка эришганлигини яхши биладилар. Шундай экан, Ватан - Ўзбекистоннинг посбони ҳам миллатидан, динидан, туғилган жойидан, касбу-ёшидан қатъий назар унинг Ўзбекистон фуқароси бўлишидир. Демак, мамлакатимизнинг хавфсизлиги учун энг биринчи кафолат – Ўзбекистонликларнинг миллий ғоя атрофидаги жипслигидир. Шу тариқа миллий ғоя бизни ўтмишимиз, ҳозирги ҳаётимиз ва келажагимиз билан боғлаб туради. Шу сабабли Ўзбекистон халқининг миллий истиқлол ғоясига асосланган иммунитети - Ватан хавфсизлиги даражасининг муҳим кўрсаткичларидан бирига айланади.
Шундай экан мақсад – таълим-тарбия жараёнларида талабаларнинг мафкуравий иммунитетини, улардаги ғоявий курашчанликни, халқимиз менталитетига, манфаатига зид бўлган зарарли ғояларнинг туб моҳиятини очиб берган ва англаб етган ҳолда, уларни “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси атрофида жипслаштириш ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўз эътиборимизни таълим тарбия тизимида қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратишимиш зарур:

  1. Миллий ғоянинг туб мазмун-моҳиятини, унинг жамият хаётидаги долзарблигини янада кенгроқ тушунтириш орқали ёшларни бош ғоямизнинг асосий мақсад-вазифаларига атрофида янада жипслаштариш.

  2. Ёшларда Озод шахс ва эркин фуқаронинг асосий жиҳатларини тарбиялаш.

  3. Мафкуравий иммунитет, унинг мазмун-моҳияти ва уни ташкил этувчи таркибий қисмлари билан ёшларни кенгроқ таништириш.

  4. Дунёнинг сиёсий-мафкуравий манзарасини, унда кечаётган ғоявий курашлардан кўзланган туб мақсад-манфаатларнинг асл қиёфасини очиб бериш.

  5. Ёшларга бугунги кунда фикрни, ғояни таъқиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмаслигини, нажот фақат маърифатда эканини тушунтириш.

  6. Ёшларда ғоявий-мафкуравий таҳдидларга нисбатан доимо огоҳ ва хушёр бўлиш кўникмаларини шакллантириш.

  7. Ёшларга мустақилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини ёритиб берган ҳолда улардаги Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш.

  8. Ёшларда тарихий хотира, маданий меросга ҳурмат, миллий ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлаган ҳолда уларда ўз куч ва имкониятларига таяниб яшаш ҳиссини шакллантириш.

  9. Ёшларда ғоявий-мафкуравий таҳдидларга, “оммавий маданият” ниқоби остидаги турли хил ҳатти-ҳаракатларга нисбатан доимо огоҳ, сезгир ва хушёр бўлиш кўникмаларини шакллантириш.

  10. Турли миллат ва дин вакиллари орасида тотувликни мустаҳкамлаш томон қаратилган тадбирларнинг ҳозиржавоблиги ва таъсирчанлигини ошириш.

  11. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги, манқурт тушунчаларининг мазмун-моҳиятини, уларнинг жамият хаётидаги зарарли жиҳатларини тушунтириб бериш орқали уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиларига айлантиришга эришиш.

  12. Соғлом фикр ва дунёқарашга эга бўлган кадрларни тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини ватан равнақи юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида сафарбар қилишга, навқирон авлодда ватанпарварлик туйғуси, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга кенг эътибор бериш муҳим.

Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни янги-янги ҳудуд ва минтақаларни, инсон фаолиятининг барча соҳаларини ўз домига тортмоқда. Айниқса, мафкуравий ва маънавий соҳада ўз ғоя ҳамда мафкураларини сингдириш, таъсир доираларини кенгайтиришда глобаллашув жараёнлари муҳим ҳалқа бўлиб хизмат қилаётгани ҳаммамизга аён.
Биргина ахборот-коммуникация соҳасидаги глобаллашув жараёнини кузатар эканмиз, унинг таъсири жаҳонда ғоявий ва маданий гегемонлик учун асосий қуролга айланаётганини кўрамиз. Ахборот технологиялари юксалган давлатлар эса, бу жараённинг ҳаракатга келтирувчи кучлари бўлмоқда. Бизнингча, глобаллашув жараёни билан боғлиқ зиддиятлар, аввало маданий-маърифий соҳада яққол намоён бўлмоқда.
Глобаллашув яратаётган имкониятлардан ҳозирги кунда маънавий бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилаётган сиёсий ва мафкуравий марказлар фойдаланмоқдалар. Бунинг оқибатида инсоният томонидан катта маънавий йўқотишлар, миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётганини, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзига хавф солаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур хатарлар маънавиятга қаратилган таҳдидлар бўлиб, Ислом Каримов мазкур хавфлар ҳақида фикр юритиб, уларни қуйидагича таърифлайди: "Маънавий таҳдид деганда, аввало тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларини назарда тутиш лозим, деб ўйлайман" дейди88.
Маънавий таҳдид инсон эркинлигига, уни ғоявий қарам қилиш, руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган бўлиб, у жозибали шиорлар ва ғоялар остида яширинади, диний ва миллий ришталарга болта уради, ёшларнинг қалбини ва онгини эгаллашга, уларнинг дунёқарашига зарарли фикрларни тиқиштиради, охир-оқибатда мамлакат хавфсизлигига ва миллий манфаатларга таҳдид солиб, жамиятни инқироз кўчасига олиб келади. Демак, мазкур хатарлар мамлакати, миллати, ўзи яшаб турган жамиятнинг келажаги ҳақида қайғурадиган, ўзини фуқаролик позициясига эга, юртга дахлдорлик ҳисси юксалган ҳар бир инсонни ташвишга солиши, ўз навбатида унинг олдини олиш учун ўз иқтидори ва салоҳиятини ишга солишни талаб этади.
Маънавий қуролсизлантирилган ва бунинг оқибатида маънавий илдизлари заифлашган халқ энг оддий хавф-хатар олдида ҳам ожиз бўлиб қолади. Бугун дунёдаги катта-кичик ҳар бир мамлакат-она сайёрамизнинг дуч келган чорраҳасида ўз манфаатини қидириб, воқеа-ҳодисаларга баҳо беришда, аввало, ўз манфаатларидан келиб чиқар экан, янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга тўғри келади. Нияти холисликдан йироқ кучлар бугунги глобаллашув замонида ўзга бир халқ, миллат маънавиятига қарши кураш бошлар экан, бир қарашда беозор кўринадиган "мафтункор, жозибали" воситалардан, жумладан интернет, радио ва телевидение имкониятларидан, чиройли кўриниш ва манзараларга буркалган кўп серияли кино маҳсулотларидан, оммавий ахборот воситаларидан ғоятда унумли фойдаланади. Бунда асосий куч ва имкониятлар ёш авлод онги ва қалбига таъсир ўтказиш, уларни тўғри йўллардан оғдиришга қаратилади.
Глобаллашувнинг ёшлар тарбиясига ўтказаётган салбий таъсири қуйидагиларда намоён бўлмоқда:

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish