Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобал хавфсизлигини таъминлашнинг ғоявий-мафкуравий омиллари



Download 0,97 Mb.
bet101/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобал хавфсизлигини таъминлашнинг ғоявий-мафкуравий омиллари.
Глобаллашув шаклланиш ёки ислоҳотлар босқичида турган миллий иқтисодларга муайян даражада хавф туғдиради. Бу трансформацион сиёсий тизимларга ҳам тегишли. Сиёсий тизимларнинг ривожланиши, глобаллашув тарафдорларининг фикрига кўра, глобал иқтисодиёт талабларига мос келмоғи ва “тенглаштириш” омили бўлмоғи лозим. Алоҳида давлат даражасида олинганда глобаллашув давлат иқтисодиёти ва жаҳон хўжалиги ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг жадаллашуви (интенсивность) сифатида тушунилади. Алоҳида мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига тортилганлик даражаси турлича бўлиб, у мамлакат ялпи ички маҳсилотида экспорт ва импорт улуши, хорижий инвестициялар ҳажми, технологиялар алмашинуви бўйича тўловларнинг оқиб (қуйилилиб) келиши ва кетиши каби кўрсаткичларга қараб баҳоланади. Тенг ҳуқуқли бўлмаган рақобат экспорт ва импорт улушини импортнинг фойдасига ўзгаритириши ва шу тариқа маҳаллий саноат ва қишлоқ хўжалиги иқтисодий базасини ишдан чиқариши мумкин. Ўз навбатида бу ижтимоий кризисли ҳодисаларга ҳамда кучли рақобат қурбони бўлган мамлакатлар ички ишига четдан аралашувлар бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай мамлакатларда инвесторлар, асосан, хомашё тармоқларини кўзлайдилар ва узоқ муддатли ҳамда индустриал (саноат бўйича) истиқболли лойиҳалардан манфаатдор бўлмайдилар.
Неолиберал глобаллашув сиёсати сайёрада тенг бўлмаган ҳаёт шароитини очиб ташлайди ва кескинлаштиради. Глобал тенгсизлик миқёслари жиддий хавотир уйғотмаслиги мумкин эмас. БМТ экспертлари маълумотларига кўра, дунёнинг 1% бой аҳолиси даромади сайёранинг 57% камбағал аҳолиси даромадига тенг. 25 млн. энг бадавлат америкаликнинг даромади дунёнинг қашшоқ қисмидаги 2 млрд одамнинг даромади билан баробар экан1.
Гап нафақат даромадлар бўйича диспаритетда. Ҳозирги дунё мисли кўрилмаган тор ва “шаффоф” бўлиб қолди. Телевидение туфайли ҳар қандай киши турли мамлакатлардаги – ижтимоий спектрнинг ҳар икки қутбидаги ҳаёт шароитини таққослаб кўриши ва баҳолаши мумкин. Ва бу ҳол глобал тенгсизликни сира тоқат қилиб бўлмас ва хавфли даражага олиб келади. Либерализация (эркинлаштириш) жараёнларини тезлаштириб юбориш ҳамда тартибга солмаслик ўпирилишларга, айрим ҳолатларда эса ҳатто кўплаб халқлар турмуш тарзининг тарихий қарор топган анъаналарини бузилишига олиб келади. Боз устига бу яшаш шароитининг ёмонлашуви билан бирга кечса, унда шу тариқа аҳоли ялпи гуруҳлари ўртасида ғарбни ёқтирмасликка, ҳатто унга душманлик кўзи билан қарашга замин ҳозирланади. Бу кўпинча экстремистик хатти-ҳаракатлар тарзида ўзини намоён этади.
Бунга ахборот инқилоби ва электрон масс-медиа асрида маданий ва дунёқараш жиҳатдан турлича бўлган йўл тутишлар, ахлоқий тасаввур ва анъаналарнинг бевосита ва жипс туташиб туришлари ҳам ёрдам беради. Бунинг заминида маданий хусусиятдаги ва дунёқараш жиҳатдан зиддиятлар кескинлашади. Масалан, бунинг оқибатини мусулмон оламида кузатишимиз мумкин. Неолиберал глобаллашувнинг салбий оқибатлари бу билан тугамайди. Глобаллашув атроф муҳитни асраш ва муҳофаза қилишнинг глобал муаммоларини ҳал қилишда ижобий силжишларга олиб келмади. У кўпроқ аҳволнинг ёмонлашувига йўл очди. Глобалллашув халқаро рақобатни кескинлаштириб, трансмиллий корпорациялар фаолиятида экологияга қарши амалиётни сақлашга мажбур қилмоқда. Глобаллашувнинг оғир эклологик оқибатлари қашшоқ мамлакатларда айниқса сезилмоқда. Табиатни асраш меъёрларининг пасайиши бу мамлакатлар учун асосий рақобат афзалликларидан бири, хорижий инвестицияларни жалб қилиш усули ҳисобланади. Тайинки, глобаллашув ўзининг Ҳозирги шаклида халқаро муносабатлар барқарорлигини оширишга ёрдам бермайди. Аксинча, у “жаҳон айвонида” (“жаҳон қишлоғида”) ижтимоий-иқтисодий кескинлик ва низоларнинг ўзига хос катализатори бўлиб чиқди. Бойлик ва қашшоқликнинг қутбланиши, бозор учун, энергетик ва бошқа ресурсларни эгаллаш учун кураш, бошқалар томонидан уларнинг моддий ва тамаддуний (цивилизацион) ўзига хослигига таҳдид сифатида қабул қилинган ғарбнинг ахборот ва маданий экспанцияси – буларнинг барчаси миллий ва диний фундаментализм ҳамда экстримизм учун, этник айирмачилик, ксенофобия ва терроризм учун озиқ берувчи замин бўлиб хизмат қилади.
“Кераксиз давлатлар” деб аталувчиларга қарши авж олдириб юборилган “ахборот уруши” террористик ва экстремистик ташкилотлар қўлида самарали қуролга айланмоқда. Бундай ҳодисанинг мавжудлиги, сўзсиз, ҳар қандай давлат, умуман минтақа хавсизлиги ва барқарорлигининг янги чақириқлари сифатида қаралиши мумкин. Бундан ташқари, ахборот хуружи ташаббускорларини аниқлаш кўпинча “бу кимга фойда?” деган саволга жавоб бериши мумкин. Тахмин қилиш мумкинки, “ахборот хуружи” бундан кейин ҳам теракт ташаббускорлари ва бошқа деструктив кучлар томонидан ўз асл мақсадларини хаспўшлаш учун қурол сифатида фойдаланилади. Глобаллашувнинг ўсиб бораётган тенденцияси шароитида қудратли ҳарбий-сиёсий, иқтисодий ресурсларга эга бўлган давлатларнинг хатти-ҳаракатлари алоҳида хавфни юзага келтиради. Дунёнинг у ёки бу қисмида ёки мамлакатда ўз миллий манфаатларини амалга ошириш зарурати тўғрисида сўз бораётганда, бундай мамлакатлар учун халқаро ҳуқуқнинг ишлаб чиқилган умумэътироф этилган меъёр ва тамойиллари кўп ҳолларда шартли нарсага айланади.
Биринчи галда, информатика ва телекоммуникация соҳасидаги технологик инқилоб билан шартланган объектив ҳодиса сифатидаги глобаллашувни ва молиявий “еттилик” давлатларига бу жараённи, аввало, ўз манфаатларига йўналтиришга имкон берувчи неолиберал глобаллашув сиёсатини фарқлаш керак. Неолиберал (“Вашингтон консенсуси руҳидаги”) глобаллашув мафкураси ва сиёсатининг моҳияти бутун дунё бўйлаб сармоя (капитал), товар ва хизматларнинг “тенг” шароитда эркин ҳаракатланиши ва миллий тўсиқларни бартараф этиш учун қолган дунёга бозор либерализмини мажбуран қабул қилдиришдир. Аммо шу билан бирга турли мамлакатлар мавқеидаги катта фарқ ва нотенгликка аҳамият берилмаётган ва ишчи кучининг эркин ҳаракти истисно қилинаётган бўлса, қандай “тенглик” ҳақида гапириш мумкин?
Кўпчилик ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатининг куч майдонида тутган заиф позицияси (модернизация бошланиш шароитининг яхши эмаслиги, сармоя бозорлари ва янги технологияларга етишиш ҳамда савдо шароитининг тенг эмаслиги ва ш.к.) уларни текнологик жараён лидерларидан келгусида ортда қолишга мажбур этади Сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликнинг қарор топган глобал тузилмасида барча давлатлар бир-бири билан ўзаро, аммо турли даражада боғлиқдир. Иқтисодий ва сиёсий муносабатлардаги мавжуд халқаро тизим асиммитрик кўринишга эга. Глобаллашув жараёни халқаро тизимдаги конфигурацияга сезиларли таъсир кўрсатади. Аслида, ташкилий шакллар ва мамлакатлар ҳамкорлигининг янги вариантлари юзага келадиган шарт-шароитлар тўғрисида сўз бормоқда.
Бугунги кунда жаҳон бозорларида трансмиллий корпорациялар ҳукмронлик қилмоқда. Бой мамлакатлар ўзининг дунёдаги устун мавқеи туфайли хорижий активлар ва юқори малакали мутахассис кадрларни кенг миқёсда ўзига тортиш учун бозор кучларини тегишли равишда йўналтиришга қодир. Улар назорати остида бўлган молия, биржа, савдо сиёсати механизмлари молиявий ва ақлий ресурсларни бошқа мамлакатлардан, жумладан, ривожланаётган ва қолоқ давлатлардан энг бой мамлакатларга тортиб оладиган қудратли насос каби ишлайди. Дунёни ҳукмрон Марказга ва қарам Периферияга тақсимлаш мустаҳкамланмоқда. Бундай сиёсат мафкурачилари улар нуқтаи назаридан жуда қулай бўлган глобаллашув тушунчасини бажону дил (жон деб) илиб олдилар, чунки улар тасвирлаб берган жараён табиий, муқаррар ва муқобили йўқ шаклда гавдаланади. Лекин бу глобаллашув ва унинг оқибатларини баҳолаш борасидаги ўткир мунозараларга халақит бермади. Фикрлар хилма-хиллиги диапазони глобаллашув келтирган ҳақиқий фаровонликни мақташ ва сўзсиз ёқлашдан тортиб, уни империализм-мустамлакачиликнинг янги шакли сифатида қоралашгача тарқалган. Бировлар унда умумий тараққиёт ва фаровончиликнинг енгиб бўлмас ҳаракатланувчи кучини кўришса, бошқалар ўз ҳаётий манфаатларига ва дунёдаги барқарорликка таҳдидни кўрадилар.
Неолиберал глобаллашув халқаро иқтисодий муносабатларга путур етказади – бировлар чайқовчилик келишувлари билан бойлик орттирса, ва қонунга зид найрангларни ишга солса, бошқалар фонд биржаларидаги силкинишлар, миллий валютанинг қадрсизланиши ва сармояларнинг қочиб кетиши натижасида жуда катта зарар кўрадилар. Глобаллашув жараёнига трансмилилй жиноятчилик, наркотрафик, халқаро терроризмнинг мослашуви ушбу ҳодисанинг иккинчи томони бўлиб чиқади. Халқаро жиноятчи синдикатлар ва террорчи гуруҳлар глобаллашув шароитининг барча ахборот ва молиявий афзалликлари билан ўзини қуроллантиради. Натижада бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ҳаракат қилаётган жиноятчи уюшмалар глобаллашувнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Кейинги йиллар амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, бу хилдаги уюшмалар билан бундай шароитда курашиш етарли даражада қийин. Глобаллашув афзалликлари уларнинг мобил ҳаракатланишини, ўз хатти-ҳаракатларини бир мамлакатда тайёрлаб, бошқасига ўтказиш имкониятини, ўзлари учун қулай жойда жангарилар тайёрлашни молиялаштириб, уларни керак бўлган жойда ўз вақтида етказишларини таъминлайди. Терроризм билан курашишга доир барча машҳур ҳужжатларда террористик ташкилотларга ҳарбий ёки тезкор қарши ҳаракатланишга, ушбу офат билан курашишда ҳуқуқий майдонни кучайтиришга асосий урғу берилади, аммо ушбу ташкилотлар бутун дунё бўйича тўпланган бир шароитда бу чоралар етарли бўлмаяпти.
Юзага келган вазиятни нима тубдан ўзгартириши мумкин? Энг аввало, ҳозирда машҳур бўлган чораларни уч йўналишда амалга ошириш зарур:

  1. Нафақат террористлар ва уларга алоқадор шахс ва ташкилотларни таъқиб этиш ва жазолашга оид дастакларни, балки ушбу офатни уни тайёрлашнинг барча босқичларида олдини олиш мажбуриятини давлатларга юкловчи универсал халқаро-ҳуқуқий инструмент (восита)ларни ривожлантириш. Халқарор терроризм билан курашда иккиёқлама стандартларга йўл қўймайдиган принцип ва нормаларни қабул қилиш;

  2. Терроризмга қарши кураш ва уни олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи марказалар тузилмаларини ривожлантириш, уларнинг иш механизмларини ҳар томонлама такомиллаштириш, шунингдек, аксилтеррор гуруҳ ва марказларнинг қудратли моддий-техник базасини яратиш мақсадида молиялаштириш манбаларини кенгайтириш;

  3. Иккиёқлама стандартларни бартараф этишга, ҳар қандай кўринишдаги диний-сиёсий фундаментализм ва экстремизмни қабул эттирмаслик учун мутлақ руҳий иммунитетни яратишга қаратилган универсал аксилтеррор мафкурани шакллантириш ва ривожлантириш.

Жиноятчилик, наркотрафик, халқаро терроризмнинг глобал кўринишлари билан курашда бунга мос сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва ахборотга оид чоралар зарур.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish