Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобал хавф-хатар кўринишлари ва уни олдини олиш



Download 0,97 Mb.
bet102/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобал хавф-хатар кўринишлари ва уни олдини олиш.
Ядро таҳдиди хавфи сақланиб қолмоқда. Бу ядро қуролига эга бўлган давлатнинг аниқ мақсаддаги ядро зарбаси ҳам, яхши режалаштирилган куч ишлатиш хатти-ҳаракати ёки коррупция туфайли ядро қуролини қўлга киритган террористларнинг ядро интенданти ҳам бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам бу минтақавий ёки глобал ҳалокатга олиб келиши мумкин.
Дунёдаги вазиятни яхши томонга ўзгартиришнинг реал имкониятлари мавжуд. Технологик ва ташкилий имкониятлар нуқтаи назаридан бугунги кунда глобаллашувнинг стихияли жараёнларини назорат остига олиш ва жаҳон тараққиёти бошқарилишини таъминлаш учун бартараф этиб бўлмайдиган тўсиқлар йўқ. Дунёнинг ўзаро боғлиқлиги янада ортган ва айни пайтда у янада кўпроқ қисмларга бўлинган бир шароитда сиёсат, бошқарув ва очиқ институтларнинг аҳамияти ортиб бораётгани жаҳон афкор оммаси томонидан кенг эътироф этилмоқда ва бунга эътироз қилувчилар кам учрайди.
Очиқ институтлар самарадорлиги ҳақида, бозорларни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишга қандай ёрдамлашган маъқуллиги тўғрисида баҳслашадилар. Бу албатта, муҳим. Аммо шуниси ҳам муҳимки, миллий ва очиқ глобаол институтлар одиллик ва бирдамлик тамойиллари асосида иш тутсинлар, амалда кишиларнинг ҳуқуқи ва шаънини, асосий эркинликларини, турмуш тарзини эркин танлаш ва уларнинг ўз маданий-тамаддуний хослигини сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида қайғурсинлар.
Ва яна, глобаллашувга аввало, бириктирувчи омил сифатида қараш лозим. Глобаллашувнинг бу томондан фойдаси фундаментал фанларни ривожлантириш бўйича саъй-ҳарактларни бирлаштириш, илмий маълумотларнинг глобал глобал тизимини яратиш, турли халқ ва давлатларнинг тарихий, маданий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, диний тажрибаларини умумлаштиришдир. Ер куррасининг миллий-этник ва диний турфа хиллигига қарамасдан дунё ягона цивилизацион моделни яратиш томон ҳаракатланмоқда. Бу модель миллий ва диний хилма-хиллик ва ўзига хосликни инкор қилмайди, аксинча, маданиятлар бир-бирини бойитишнинг ривожланган механизмлари ёрдамида суверен ривожланиш учун шароит яратади. Фақат глобаллашувни ижобий қабул қилишгина (идрок этишгина) биргаликда мавжуд бўлишнинг шундай тартибига олиб келадики, унда ҳар бир халқ, ҳар бир алоҳида олинган шахс ўзининг миллий ёки диний мансублигига боқмасдан табиат берган инъомларга эга бўлади ва улардан фойдаланади.
Глобаллашув объектларидан ҳеч бири (стратегик, маданий, иқтисодий ва ш.к. бир қатор параметрларга кўра) алоҳида ҳолда қандай бўлсада бирор-бир таъсирчан ва самарали муқобилни таклиф этиш ва таърифлаш лаёқатига эга эмас. Глобал (оламшумул) чақириқ шунга яраша глобал (оламшумул) жавоб бўлишини кўзда тутади, акс ҳолда қаршилик кўрсатаётган субъект оддийгина вақтинча айланиб ўтилади ёки у ўзининг бор куч ва ресурсларини муқаррар ҳодиса билан курашга сарфлайди.
ХХ асрнинг 60-70 йилларида глобал муаммолар тўғрисида халқаро жамият томонидан жиддий гапирила бошланди. У даврларда асосан атроф-муҳитнинг жиддий салбий ўзгариши, демократик хавф, табиий бойликлар, озиқ-овқат ва энергия манбаининг танқислиги, бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги фарқнинг тобора катталашиши инсониятни кўпроқ ташвишлантирган. Ундан ташқари ўша даврнинг йирик хавфи - атом урушнинг бошланиши инсоният тарихидаги энг йирик глобал таҳдид эканлиги очиқдан-очиқ гапирила бошлаган.
Вақтлар ўтиши билан учинчи жаҳон урушининг олди олинди ва бу катта тарихий ҳодисага айланди. Бугунга келиб, инсониятнинг глобал муаммоларга бўлган муносабати тубдан ўзгарди ва чуқурлашди.
Халқаро иқтисодий глобаллашув, телекоммунакация соҳасидаги ўзгаришлар, минтақавий интеграциянинг ривожланиши натижасида глобал муаммоларнинг олдини олиш учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга бу шарт-шароитларга тўсқинлик қилаётган бир қанча омиллар ҳам мавжуд. Сиёсий харитада ўнлаб янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши ва уларни ташқи ва ички сиёсатида муаммолар келиб чиқиши оқибатида экология, табиий ресурслар, демография, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш Билан боғлиқ глобал муаммолар иккинчи даражага ўтиб қолди. Икки қутбли дунёнинг тугаши билан янги хавфлар вужудга кела бошлади: диний экстремизм, халқаро терроризм, этник, миллий, тарихий, маданий муаммолар шулар жумласидандир.
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик муаммолари тўғрисида тўхталар эканмиз, фикримизча, минтақа давлатлари атрофидаги вазиятни бир бутун ҳолда ўрганиш ҳамда уларда кечаётган туб ўзгаришлар, жумладан ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимдир. Зеро, юқорида кўрсатиб ўтилганидек «хавфсизлик» тушунчаси бугунги кун нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ҳар томонлама ва кўп томонлама ёндашувни талаб қилади.
Бугунги кунда минтақавий муаммоларнинг туркум омиллари ялпи хавфсизликка асосий таҳдид солаётган бир даврда, фикримизча, минтақавий хавфсизлик бўйича тадқиқот олиб борган мутахассисларнинг фикрини кўриб чиқиш ва уларни тадқиқ этиш муҳим. Тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдидларни асосан 5 блокка ажратиш мумкин.
Биринчи блокка биз тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган диний ва сиёсий экстремизмни1, халқаро терроризмни2 ва наркобизнес каби омилларни киритдик. Улар томонидан мазкур таҳдидлар билан боғлиқ муаммолар борган сари чуқурлашиб бораётганлиги таъкидланади.
Глобаллашув жараёнининг ривожланиши нафақат ижобий, балки салбий оқибатларга олиб келмоқда. Халқаро терроризм, диний ва сиёсий экстремизм, наркобизнес, ноқонуний қурол савдоси, уюшган жиноятчилик каби омиллар дунёга кенг ва тез тарқалиши тенденцияси кузатилмоқда. Дунёда содир бўлаётган воқеалар глобал муаммоларнинг характери ва моҳиятининг ўзгаришига таъсир кўрсатмоқда. Марказий Осиё минтақаси ҳам бундан холи эмас. Бугунги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг террористик таҳдидлар сонини оширишга ва ички беқарорлик вазиятини келтириб чиқаришга қаратилган фаолияти нафақат мусулмон аҳолисига эга бўлган давлатларда, балки МДҲ, Россия, Украина ва Европа давлатларида ҳам кузатилмоқда. Диний экстремистларнинг фаолияти эса катта молиявий тармоқлар воситасида ташқи кучлар орқали бошқариб келинмоқда.
Ҳозирги кунда энг оғир уюшган жиноятчилик бу - халқаро терроризмдир. Терроризм кеча ёки бугун вужудга келмаган, у ўзининг тарихи, сабаблари ва ўзига хос таъсир этувчи омилларга эгадир. Биз терроризмни тарихи тўғрисида эмас, балки унинг нима эканлигига қисқача тўхталмоқчимиз.
Террор - лотин тилидан қўрқув, дахшат, хатар тушунчаларини англатади1. Бугунга келиб халқаро терроризм илмий, сиёсий характерга эга бўлган очиқ ҳақиқатга айланди.
Халқаро муносабатларда шу кунгача терроризм атамасига универсал изоҳ мавжуд эмас, ҳар бир давлат ўз ёндошувларидан келиб чиққан ҳолда талқин қилишга ҳаракат қилади. Масалан:
1. АҚШ Мудофаа вазирлигининг берган изоҳига кўра, терроризм – бу маълум бир гуруҳларнинг сиёсий, диний ва ғоявий, нопок мақсадларга эришиш учун ҳокимият ва жамият ўртасида қўрқув уйғотишга қаратилган зўравонлиги.
2. АҚШ ҳукумати Агентликларининг эътироф этишича, сиёсий зўравонликнинг барча кўринишлари бу – терроризмдир2.
3. АҚШ Федерал қидирувлар бюроси томонидан: терроризм – бу шахс ёки маълум бир объектга ноқонуний куч ишлатиш, зўравонлик билан ҳукуматни қўрқитиш ёки мажбурлаш орқали ўзининг сиёсий ёки ижтимоий мақсадларига эришиш харакатидир3.
4. АҚШ Давлат департаментининг берган изоҳи қуйидагичадир: терроризм – бу давлатнинг ичидаги баъзи бир гуруҳлар ёки бошқа бир давлатнинг жосуслари томонидан жамиятга таъсир этиш мақсадида олдиндан кўзланган ва режалаштирилган ҳолда ноҳарбий объектларга нисбатан олиб бориладиган, сиёсий мотивга эга бўлган зулм ва зўравонлик1.
5. Ғарб олимларининг фикрича, терроризм – шахс ёки гуруҳ, баъзи ҳолларда давлат томонидан олиб бориладиган жиноий фаолият2.
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, мазкур муаммога турлича ёндашувлар мавжуд. Аммо шунга қарамасдан, мавжуд концепцияларнинг барчасида терроризм ўзининг ёвуз ниятларига эришиш мақсадида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига хавф туғдираётган гуруҳлар фаолиятидан иборат бўлиб, унинг ғоятда оғир жиноят эканлиги таъкидланади.
Ҳозирги даврда террорчиларнинг анъанага айланган фаолият шакли бу диний экстремизмдир. Уларнинг, хусусан, «ислом» динини ниқоб қилиб, инсониятнинг муқаддас қадриятлари ва идеаллари орқали ўз ёвуз ниятларига эришмоқчи бўлаётгани энг даҳшатлидир. Ундан ҳам даҳшатлиси, айрим давлатларнинг терроризмни қўллаб-қувватлашидир. Замонавий халқаро ҳуқуқ нормативлари терроризмни ноқонуний зўравонлик, куч ишлатиш, жамият ўртасида хавф уйғотиш, амалдор шахслар ҳаётига суиқасд қилиш, давлатни танлаган демократик йўлидан қайтариш каби энг оғир жиноятларда айблайди. Дунёда охирги ўн йилликда содир этилган террорчилик ҳаракатларининг энг кўп миқдори 1997 йилда рўйхатдан ўтказилган бўлиб, 12941 киши ҳаётдан кўз юмган3.
Терроризмга қарши кураш муаммоси барча давлатларнинг миллий манфаатларига жавоб беради. Бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан мазкур муаммо бўйича бир қанча халқаро конференциялар, лойиҳалар, шартномалар ишлаб чиқилган. халқаро ҳамжамиятнинг ҳар бир аъзоси Женева конвенцияларини (1937-1949й.) бажариш мажбуриятини олган. Масалан: АҚШ террорчиликка қарши курашга йилига 5 млд. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлайди. Шунга қарамасдан, бу офатнинг олдини олиш борган сари қийинлашиб бормоқда.
Маълумки, 2001 йил 11 сентябрда инсоният терроризмни глобал шакли билан тўқнаш келди. АҚШда содир этилган воқеалардан сўнг терроризмга нисбатан дунё сиёсати тубдан ўзгарди. Халқаро терроризм ва диний экстремизм тўғрисида тўхталар эканмиз, бевосита биз уни Афғонистон билан боғлаймиз. Тадқиқиотчилар ҳам мазкур омилларни Афғонистон билан чамбарчас боғлайдилар. Марказий Осиё эса бевосита Афғонистон билан чегарадош. Марказий Осиё давлатларида мустақилликнинг биринчи йилидан бошлаб Афғонистон масаласи ҳам миллий, ҳам минтақавий хавфсизлик борасида устувор масала сифатида эътироф этилди.
Халқаро терроризм ва диний экстремизм наркобизнес билан ўзаро боғлиқ. Минтақада диний экстремистик марказларни ва халқаро террорчилик ташкилотларини бошқариб турувчи ва идора қилувчи кучлар наркотрафикни ҳам назорат қиладилар. Террористик ва экстремистик ҳаракатларни олиб бориш ўз-ўзидан катта молиявий харажатларни талаб қилади. Бу эса ўз навбатида наркобизнес билан амалга оширилади.
Бугунги кунда афғон наркотиклар муаммоси ўта долзарб масалага айланди. Урушдан сўнг мамлакатни қайта тиклаш масаласининг халқаро ҳамжамият томонидан орқага сурилиши, иқтисодий-гуманитар ёрдамнинг етарли даражада ажратилмаганлиги аксарият аҳолининг оғир аҳволга тушишига олиб келди ва мамлакатда оммавий наркотик етиштириш ва ишлаб чиқариш бошланди.
Минтақа давлатларининг жуғрофий жойлашуви, уларда бошланган ижтимоий формациялар, самарали минтақавий хавфсизлик тизимининг эндигина шаклланаётганлиги каби омиллар наркобаронлар учун қулай имкониятлар очиб бермоқда. Минтақанинг доимий равишда беқарор ҳудудга айланиши биринчи навбатда наркабаронлар манфаатига мос келади. Кўриниб турибдики, терроризм ва экстремизм наркобизнес билан ўзаро боғлиқ ҳолда фаолият олиб бормоқда. Маълум бир вақтда наркобизнес терроризмга молиявий кўмак берса ва у орқали диний экстремизм ғояларидан фойдаланилса, бошқа вақтда терроризм ва экстремизм наркотрафикни таъминловчи воситага айланади. У ёки бу ҳолатда ҳам биринчи навбатда Марказий Осиё минтақасига катта хавф солинади. Минтақадаги беқарорлик эса дунё хавфсизлик тизимига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Мазкур ҳаракатлар бевосита уюшган жиноятчилик ва ноқонуний қурол савдоси билан боғлиқ. Терроризм зўравонлик, куч ишлатиш йўли билан амалга оширилар экан, бугунги кунда глобаллашув ва тараққиёт натижасида халқаро ҳамжамият олдида яна бир таҳдид – биотерроризм вужудга келмоқда. Террористларнинг энг замонавий қуроллар билан қуролланиш тенденцияси шак-шубҳасиз ядровий ва оммавий қирғин қуроллари таҳдидини вужудга келтирмоқда. Марказий Осиё минтақаси ядро қуролига эга бўлган давлат қуршовида жойлашганлиги ҳам бу таҳдидларнинг эҳтимоллик даражаси юқори эканлигидан далолат беради.
Марказий Осиёда ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий барқарорликка кафолат берувчи минтақавий хавфсизлик тизими шаклланмоқда. Аммо тан олиш керакки, бу жараён Афғонистондаги мазкур комплекс муаммолар натижасида бир қанча қийинчиликларга учрамоқда.
2001 йил 11 сентябрда Нъю-Йорк ва Вашингтонда содир этилган воқеалардан сўнг халқаро терроризмга қарши глобал уруш эълон қилинди. Натижада унинг илдизига катта зарба берилди ва Афғонистондаги вазият барқарорлашди. Аммо ҳозирда ҳам мазкур таҳдидларнинг шаклланиши ва авж олишига таъсир кўрсатаётган бир қанча омиллар, шарт-шароитлар мавжуд. Жумладан, булар қуйидагилар:
-Афғонистонда олиб борилган аксилтеррор операциясидан сўнг мамкатдаги оғир ижтимоий вазият;
-ҳарбий-сиёсий кескинлик кучаймоқда;
-наркотрафик масаласи (маълумотларга қараганда урушдан сўнг наркотик етиштириш 3-4 баробарга ортган);
-асосий фаолияти Марказий Осиёга қаратилган йирик халқаро террористик ва экстремистик ташкилотларнинг (“Ал-Қоида”, “Толибон”, Ўзбекистон Ислом ҳаракати) батамом йўқотилмаганлиги, бунинг оқибатида минтақага террористик ва экстремистик кучларнинг кириб келиши ва вазиятни кескинлаштиришга ҳаракат қилиши кузатилмоқда. Бу бевосита Қирғизистон ва Андижон воқеалари билан боғлиқ;
-мамлакатда АҚШ ва Европа давлатлари сиёсатига нисбатан норозиликларни кучайиб бориши.
Таҳдидларнинг иккинчи блокига тадқиқотчилар томонидан кўрсатиб ўтилган давлатлараро қарама-қаршиликлар, зиддиятларни киритиш мумкин. Булар биринчи навбатда минтақа давлатлари ўртасидаги чегараолди дарё сувларидан самарали фойдаланиш муаммолари1, чегараларни делимитация қилиш билан боғлиқ ҳудудий масалалар2 ва этник зиддиятлар3, экологик, иқтисодий муаммолар ва бошқалардир.
Сув таъминоти ва чегараолди сув ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш муаммоси Марказий Осиё давлатлари ривожига тўсқинлик қилаётган омиллардан бири ҳисобланади. Сув муаммоси – Марказий Осиё мамлакатларида давлат қурилишидаги яхлит жараёнга таъсир кўрсатувчи, миллий хавфсизлик манфаатларига бевосита дахлдор бўлган мавзу. Чунки сув доимо тараққиётнинг энг муҳим геоиқтисодий ва стратегик ресурси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Уларни назорат қилган ҳолда, нафақат ўз иқтисодиётини ва ижтимоий соҳани ўзгартириш, шунингдек, умуман, Марказий Осиёдаги вазиятни ҳам назорат қилиш мумкин.
Минтақанинг чекланган сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш натижасида келгусида уларнинг камайиб кетиши Марказий Осиёда геосиёсий ва ижтимоий-иқтисодий беқарорлик жараёнини кучайтириши мумкин. Шунинг учун Марказий Осиё мамлакатларининг келгусидаги ривожи сув таъминоти муаммосининг муваффақиятли равишда ҳал этилишига боғлиқдир.
Марказий Осиё мамлакатлари мустақиликка эришганидан сўнг, минтақадаги сув масалаларида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Янгидан ташкил топган бешта мустақил давлат ўз йўлини бозор иқтисодиётига қадам ташлаш билан бошлади, бу эса беқарор экологик вазият шароитларида минтақанинг айрим ҳудудларида сув ресурсларини бошқариш ва ундан фойдаланиш масалаларига ёндашувларни қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Минтақанинг ҳар бир давлати атроф-муҳит муаммоларига муносабатни ўзгартирган ҳолда ҳамда халқаро сув ҳуқуқи тамойилларига мувофиқлаштириш заруратини англаган ҳолда, ўзининг миллий ижтимоий-иқтисодий тараққиёт манфаатларини белгилади.
Сув муаммолари ХХI асрга келиб инсоният олдида турган энг асосий муаммолардан бири бўлиб қолди. Бугунги кунга келиб шу нарса аниқ бўлмоқдаки, алоҳида давлатлар ўртасидаги ҳуқуқий асосни таъминламай туриб, сув муаммоларини ҳал қилишга эришиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ҳуқуқий асос уни амалга оширишнинг асосий воситаси деб ҳисобланмоқда. Бундай шароитда, умумий хавфсизликни таъминлаш ва мувозанатга эришиш манфаатлари ва шу билан бирга миллий хавфсизлик ва барқарорлик нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг ушбу жараёнда жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок этиши долзарб масалалардан биридир. Шунинг учун ҳам минтақа давлатлари миллий манфаатларининг ўзаро уйғунлигига эришиш ва уларни мувофиқлаштириш эҳтиёжи сезилади. Давлат раҳбарлари томонидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Бу муаммолар ҳукуматлараро комиссия даражасида ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Аммо, бу соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Зеро, мазкур муаммоларнинг ўзаро ҳамкорликда бартараф этилиши бугунги кунда устувор вазифалар сирасига киради. Марказий Осиёда сув-энергетика, экология муаммоларининг ижобий ҳал этилиши натижасида минтақанинг иқтисодий барқарорлигига эришиш имкониятлари очилади.
Марказий Осиёда яшаётган халқларнинг муҳим ҳаётий манфаатларига дахлдор бўлган иқтисодий, сув-энергетика, транспорт-коммуникация, экология характеридаги умум-минтақавий масалаларни ҳал қилиш учун ўзаро ҳамжиҳатлик ва амалий ҳаракатлар механизмини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади1.
Таҳдидларнинг учинчи блокида глобаллашув оқибатида минтақа давлатлари илғор босқичлар билан ривожланаётган технологик тараққиётдан ортда қолиб кетишларини кўрсатиб ўтмоқдалар2. Бугунги кунда халқаро муносабатлар тизимида юз бераётган глобаллашув жараёни албатта объектив ва қонуний бўлиши билан бир қаторда, у жуда шавқатсиз жараёндир. Бу хусусият шундан иборатки, унинг имкониятлари ҳамма давлатларга бирдек тақсимланмайди. Ундан фақат ривожланган давлатлар, балки трансмиллий корпорациялар ҳам катта даромад оладилар.
Марказий Осиё давлатлари учун бу жараёндаги энг катта хавф - уларнинг халқаро бозорда хош ашё базаси йўналишида қолиб кетишларидир. Бу эса минтақа иқтисодий хавфсизлигининг устувор омилидир. Бу жараёнда минтақа давлатларининг муаммони ҳал қилишлари ўта мушкул вазифа ҳисобланади. Минтақавий иқтисодий интеграцияни шакллантириш ва кенгайтириш масала ечимининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Интеграция эса биринчи навбатда иштирокчи давлатлардан ишлаб чиқариш салоҳиятини ўстиришни талаб этади. Кўриниб турибдики, агарда давлат маълум бир иқтисодий ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлмаса, глобализация жараёни унга салбий таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, минтақа давлатлари бу масалага ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳам тўқнаш келадилар.
Тўртинчи блокдаги таҳдидларни сиёсатшунослар бевосита геосиёсат билан боғлайдилар1. Марказий Осиё минтақаси инсоният ривожланишида, халқаро кучлар мувозанатида доимо муҳим роль ўйнаб келган2. Баъзи бир чет эл олимлари минтақанинг геосиёсий аҳамиятини оширишга уринмасалар-да, уларнинг барчаси қуйидаги омилларга катта эътибор қаратадилар ва уларни таҳдид сифатида кўрсатадилар3.
Биринчидан, бу минтақа нефть ва газ заҳираларига бой ҳудуд эканлигидир . Ундан ташқари ҳудуд олтин, уран, рангли металлар каби стратегик русурслар базасига эга.
Иккинчидан, Марказий Осиё Шимол ва Жануб, Шарқ ва ғарбнинг ўта муҳим транспорт-коммуникация йўлларининг кесишган нуқтасида жойлашган. Шунга қарамасдан минтақа континентал ҳудуд ҳисобланиб, у мустақил равишда денгиз йўлларига чиқиш имкониятидан маҳрум. Ундан ташқари минтақа Россия, Хитой каби йирик давлатларнинг бозорига яқин жойлашган. Бу эса минтақа бозорига катта таҳдид эканлигини англатади .
Учинчидан, Марказий Осиё ислом ва христиан , шарқ ва ғарб цивилизацияларининг тўқнаш чизиғи ҳисобланади. Мазкур омил ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Чунки бугунги кунда минтақа ислом дини кенг тарқалган геосиёсий макон мақомига эгадир.
Тўртинчидан, бу минтақада дунёнинг йирик геостратегик кучлари бўлмиш Россия, Хитой ва АҚШ манфаатлари кесишади. Шу нуқтаи назардан минтақа жуда мушкул геосиёсий қуршовда жойлашган. Шимолдан Россия билан, шарқдан Хитой билан, жанубдан ислом дунёси билан, ғарбдан АҚШ ва Европа давлатлари билан туташлиги минтақанинг давлатлари ташқи сиёсатида кўп қиррали қийинчиликлар келтириб чиқаради. Бу ҳолат минтақа давлатлари геосиёсий ҳаракатланишининг чегараланишига олиб келади ва кўп ҳолларда танлов ҳуқуқидан маҳрум этади. Сўнги даврларда минтақада ташқи куч омили тобора кучайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Албатта юқорида эътироф этилган минтақанинг геосиёсий ва геоиқтисодий омиллари йирик давлатлар эътиборини ўзига жалб этмасдан қолмайди. Лекин уларнинг манфаатлари минтақа давлатларининг манфаатларига ҳар доим ҳам мос келавермайди. Энг катта хавф бу, авваломбор, йирик давлатларнинг ўзаро манфаатларидаги қарама-қаршиликлардир. Шу ўринда минтақа давлатлари ўз миллий ва минтақавий манфаатларининг устуворлигини сақлаган ҳолда ташқи сиёсат, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг долзарб муаммолари борасида умумий минтақавий ёндашувни ишлаб чиқишлари мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда минтақа давлатлари олдида турган муҳим вазифа – хавфсизлик, барқарорлик, терроризм ва экстремизм билан боғлиқ ўткир муаммоларни ҳал этиш борасида минтақа давлатларининг ягона сиёсатини ишлаб чиқишга эришишдан иборат.
Бешинчи блокка биз бугунги кунда айрим ғарб давлатларининг ўз миллий манфаатларини кенгайтиришда асосий воситага айланган «демократия экспорти», “иккиламчи меъёр” сиёсати ва “ахборот хуружи” каби воситаларни киритмоқчимиз.
Собиқ иттифоқнинг парчаланишидан сўнг бу ҳудудда кўплаб янги давлатлар вужудга келди. Улар янги тизим барпо этишга, халқаро муносабатларда муносиб ўрин эгаллашга ҳаракат қилди. Бу ҳолат эса айрим Ғарб давлатларининг геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатларини бу ҳудудда жойлаштиришга катта имкониятлар очиб берди. Натижада £арб демократия модели тарғиб қилина бошланди. Албатта, бу ҳаракатлар турли хил нодавлат ташкилотлар, лойиҳалар, фондлар орқали амалга оширилди. Аммо бу ташкилотларнинг фуқаро, шахс, жамият ва давлатнинг умумий манфаатлари, демократик жараёнлар эмас, балки айрим давлатлар манфаатларининг ҳимоячиси сифатида фаолият юритиши унга бўлган салбий реакцияни ошириши билан бирга, халқаро ҳуқуқий мезонларнинг бузилишига олиб келади. Бугунги кунда айрим ғарб давлатлари томонидан Марказий Осиё давлатларига ўз геосиёсий йўналишларида «ғарб демократия» моделини мажбурлаб тарғиб қилиш тенденцияси кузатилмоқда. Улар давлатда конституцион тузумни ағдаришга ва жамиятда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган. Айрим Ғарб давлатларининг нодавлат ташкилотлари (ННТ) ўзларининг фаолиятлари давомида Марказий Осиё минтақасининг ўзига хослигини, унинг шарт-шароитлари ва урф-одатларини эътиборга олмаган ҳолда ҳаракат олиб боришмоқда. Охир-оқибатда улар томонидан қўллаб-қувватланаётган объектлар мавжуд ҳокимиятни ағдариш ва ислом халифалигини ўрнатиш мақсадида яширинча фаолият юритаётган минтақавий ва халқаро экстремистик ҳамда террористик ташкилотларнинг аъзолари бўлиб чиқмоқда. Бу фаолият на демократик қадриятларни дунёга ёйишга, на халқаро ҳуқуқий нормативларга мос келади. Қизиғи шундаки, минтақадаги беқарорликлар минтақа давлатларининг миллий хавфсизлигига, йирик куч марказларининг манфаатларига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Бундан ташқари, мазкур халқаро нодавлат ташкилотлар томонидан давлатларнинг ички ишларига аралашиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг натижасида давлатлардаги ҳуқуқ тартибот ва суд органларининг фаолиятида қийинчиликлар юзага келмоқда. Бундай аралашишлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид келган ҳолда, давлат манфаатларига таҳдид солади. Бу ҳаракатлар эса бевосита «ахборот хуружи» билан амалга оширилмоқда ва бугунга келиб, у миллий ва минтақавий хавфсизлик таҳдиди сифатида шаклланди.
Сўнгги даврларда бу омил террористик ва экстремистик ташкилотлар қўлида асосий қурол воситасига айланмоқда. Бизга маълумки, ҳар бир ахборот тагида манфаат ётади, ўз навбатида, ҳар бир ахборотнинг халқаро ва миллий манфаатлар доирасида, халқаро-ҳуқуқий ва қонуний меъёрлар асосида ишлатилиши демократик тамойилларнинг асосий мезони ва мазмун-моҳияти ҳисобланади. Аммо ахборотдан белгиланган ҳаётий муҳим милий ва халқаро манфаатларга зид келган ҳолда фойдаланиш жиноятдир.
Глобализация жараёнининг бевосита ахборот билан боғлиқ эканлигини тушуниш қийин эмас, албатта. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда ахборот иқтисодиётнинг энг дорамад келтирувчи манбаига айланиб бормоқда. Масалан, АҚШ стратегик тадқиқотлар институтининг маълумотларига кўра, ахборот махсулотига сарфланган ҳар бир доллар, ёқилғи-энергетика соҳасига ажратилган 1 доллардан кўра, бир неча ўн баробар фойда берар экан. Бу фақат унинг иқтисодий жиҳати, сиёсий жиҳати эса ўз шахсий манфаатларига ўта арзон, ўта қулай йўллар билан эришиш. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда ахборот омили ҳам сиёсий ҳам иқтисодий жиҳатдан айрим кучлар манфаатига хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам янги мустақил давлатларнинг миллий хавфсизлигини таъминлашда сиёсий, иқтисодий, ҳарбий омиллар билан бир қаторда, унинг информацион жиҳатлари борган сари долзарблашмоқда. Президентимиз айтганларидек, ахборот омили ядровий полигонлардан ҳам даҳшатли омилга айланиб бормоқда. Агарда мазкур омилга алоҳида эътибор берилмас экан, у борган сари кучайиб боради. Натижада айрим кучлар қўлида асосий қуролга айланади. Бу эса нафақат давлатлар ёки минтақаларда кескин вазиятни вужудга келишига олиб келади, балки халқаро миқёсда ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Зеро, бутун дунё бир ягона, бўлинмас тизимни ташкил қилар экан, бу таҳдид барча дунё давлатларининг манфаатларига тўлиқ жавоб беради. Унга қарши кураш, биринчи навбатда, давлатлардан ўзаро ҳамкорликда унинг умумжаҳон ҳуқуқий асосларини яратишни талаб этади. Афсуски, бугун халқаро ҳамкорлик ва ҳуқуқнинг асосини ташкил этган халқаро ташкилотлар доирасида қабул қилинган ҳужжатларни унинг аъзолари томонидан қўпол тарзда бузиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳолат эса давлатларнинг халқаро ташкилотларга бўлган ишончини йўқолишига, халқаро ҳуқуқий нормалар аҳамиятининг пасайишига олиб келмоқда. Натижада мазкур таҳдидларга бўлган ёндашувлар ўртасида фақлар юзага келмоқда ва бу муаммонинг ечимини қийинлаштирмоқда.
Бир сўз билан айтганда, халқаро муносабатлар тизимида юз бераётган ўзгаришлар натижасида миллий хавфсизлик, минтақавий хавфсизлик ва халқаро хавфсизлик каби тушунчаларнинг моҳиятини тушунишга, уларнинг ўзаро боғлиқлигини англашга бўлган эътибор ортиб бормоқда. Дунёнинг информацион хавфсизлик ҳолати унга бўлган замонавий ёндашувларни ишлаб чиқишга ва миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизликка нисбатан концептуал қарашларни ривожлантиришга ундамоқда.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish