Мустаҳкамлаш учун саволлар
Ёшларнинг дунёқараши ва мустақил тафаккурига эга бўлиш омиллари.
Ғоявий-мафкуравий курашувчанлик ва уни белгиловчи мезонлар.
Ёшларнинг ғоявий-мафкуравий иммунитети.
Зарарли ғояларни олдини олишнинг муҳим шарти. Ёшларда ватанга дахлдорлик ҳисси, динлараро бағрикенглик ва фуқаролик позицияни ошириш механизмлари.
23-мавзу: Глобал хавфсизлик ва ғоявий-мафкуравий таҳдидлар.
Режа
Глобал хавфсизлик ва уни таъминлаш омиллари.
Глобал хавфсизлигини таъминлашнинг ғоявий-мафкуравий омиллари.
Глобал хавфсизлик ва уни таъминлаш омиллари.
Глобал хавф-хатар кўринишлари ва уни олдини олиш.
Маълумки, глобаллашув ҳам ижобий, ҳам салбий томонларга эга. Глобаллашувнинг ижобий жиҳати шундан иборатки, давлатлараро ўзаро таъсир такомиллашиб боради, давлатларнинг мувофиқлашуви, келишуви ва кооперацияси кучаяди, булар нафақат ривожланаётган, балки ривож топган мамалакатлар учун ҳам фойдалидир. Глобаллашув жараёнининг кучайишига халқаро ҳуқуқнинг ривожланиши, унинг мавқеининг ошиши ёрдам беради. Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишга интилган мамлакатлар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип (тамойил) ва норма(меъёр)ларини бузишга ҳақли бўлмайди. Миллий қонунчиликда халқаро ҳуқуқ нормаларига зид келадиган нормаларнинг бўлиши нафақат жаҳон ҳуқуқий тартиботига, балки мамлакатлар ўзининг миллий манфаатларига ҳам жиддий хафв солади.
Умуман, глобаллашув турли мамлакат одамлари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга, кишилар ўртасидаги миллий, диний ва маданий айирмаларни юмшатишга ёрдам беради, ахборот, технологиялар ва илмий-техник ютуқлар билан алмашинишга кенг шароит яратади. Шу билан бирга, глобаллашув бир қатор салбий томонларга эга, улар давлатлар ўртасидаги иқтисодий, ҳарбий-сиёсий ва демографик тенгсизликнинг мавжудлиги омили билан шартланган. Тенгсизликнинг мавжудлиги, кўпроқ ниқобланган шаклда давом этмоқда, унга юридик таъриф ёки баҳо бериш анча мушкул. Гап фақат айрим миллий иқтисодиётнинг ривожланган давлатлар ёки ҳатто алоҳида трансмиллий компаниялар олдидаги рақобатбардошлигининг заифлигида эмас, балки ривожланишнинг илмий-технологик, ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-маданий, табиий-иқлимий ва бошқа фарқларида ҳамдир. Бундай тенгсизликнинг тарихий жиҳатлари ҳам мавжуд: бир қатор давлатлар муайян тарихий обрўга эришганлар, бу уларнинг халқаро муносабатлар тизимидаги объектив мавқеида акс этган. қандайдир соҳалар, минтақалар ва давлатлар пайдо бўлди, уларга собиқ метрополиялар анъанавий равишда таъсир этишда давом этмоқдалар. Давлатлар тенгсизлиги қандай бўлмасин, уни бартараф этишнинг ягона йўли халқаро ҳуқуқ ролини ва суверен тенглик принципини (тамойилини) амалга оширишда давлатларнинг фаол позициясини кучайтиришдир. Давлат агар “кучлилар ” ўйинига тортилишни истамаса, у ўз суверенитети ва ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларга эга. Халқаро норма (меъёр) ва стандарт (ўлчам)ларга қатъий риоя этмоғи ва “ташқаридан бирор кимса” ўз манфаати йўлида мамлакатда бузғунчилик (подривной) фаолиятини авж олдирмаслиги учун буни назорат этиб бормоғи лозим.
Бир қатор мамлакатлар жаҳон ва миллий иқтисодиётлар ривожига таъсир этадиган даражада ривожланганлиги сабабли ўз таъсирини кенгайтиришга доимий суръатда интиладилар ҳамда суверенитет ва давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларини яширинча тарзда бузадиган сиёсий қуроллар (воситалар) ва чораларга яна-да кўпроқ мурожаат қиладилар. Одатда, бундай аралашув устамонлик билан этилади: ташкилий ниқоб сифатида нодавлат, ноҳукумат ташкилотларнинг обрў ва ресурсларидан фойдаланилади, либерал-демократик ислоҳатлар мафкураси, демократик институтларни ривож топтиришга бўлган эҳтиёжлар ишга солинади.
Навбатдаги муаммо шундан иборатки, глобаллашув -молиявий-иқтисодий ва ахборот-глобал тизимларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини ташкил этар экан, ушбу ўзаро боғлиқлик дунёнинг бир қисмига тааллуқли муаммо тез суръатлар билан кенгайиб, глобал шаклга кирганда, ўз моҳиятига кўра каскадли кризис (бўҳрон)ларни ўзида намоён этади. Бир мамлакатдаги иқтисодий силкиниш ёки бўҳрон (кризис)лар минтақавий ва ҳатто глобал оқибатларга эга бўлиши мумкин. Жаҳон иқтисодиётидаги пасайиш ёки турғунлик глобаллашувнинг боришида қарор топган ўзаро алоқа ва боғлиқликларни узиб ташлашга популистик чақириқларни келтириб чиқариши мумкин. Иқтисодий урушга, ҳаттоки ҳарбий-сиёсий тўқнашувга айланиб кетиш хавфи бўлган иқтисодий зиддият (низо)лар бунинг натижаси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |