Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet108/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Дунёдаги глобал ўзгаришларни тинчлик ва барқарор тараққиётга таъсири.

  2. Барқарор тараққиётнинг ғоявий-мафкуравий ўзгаришлар билан боғлиқлиги.

  3. Миллий ғоя барқарор тараққиёт омили.

  4. Илм-маърифат ривожланиши ва барқарор тараққиёт.

25-мавзу: Геосиёсат ва ғоявий-мафкуравий таҳдидлар.
Режа

  1. Глобаллашув ва геосиёсат тушунчаларининг ўзаро муносабати.

  2. Геосиёсий мақсадлар ва геосиёсатдаги ўзгаришлар.

  3. Геосиёсатда ғоявий-мафкуравий мақсадларининг акс этиши.


  4. Глобаллашув ва геосиёсат тушунчаларининг ўзаро муносабати.
    Ғоя ва мафкура геосиёсий омил эканлиги.

Мана юз йилдирки, жаҳон сиёсатшунослигида “геосиёсат фани” атамаси ишлатиб келинмоқда. Мана шу юз йил давомида геосиёсатнинг фан сифатидаги моҳияти ва чегаралари, объекти ва предметига доир баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Геосиёсат қанчалик ёш бўлса, шунчалик жўшқин фандир – у инсоният сиёсий тафаккур тарзидаги ўзгаришларга мос равишда ўзгаради ва ривожланади.
Классик геосиёсатда ҳам, ҳазирги геосиёсатда ҳам “геосиёсат” тушунчасининг универсал формуласи йўқ. Моҳият эътибори билан, бу ҳолат шаклланиш ва ривожланиш жараёнини бошдан ўтказаётган барча ижтимоий фанларга хос хусусиятдир.
Геосиёсат ХИХ аср охирларидан бошлаб фан сифатида шакллана бошлади ва сиёсий география предмети соҳасидан баъзи нарсаларни қабул қилган ҳолда ривожланди. Бу жараён тахминан 1950 йилларда интиҳосига етди.
Гап шундаки, Буюк географик кашфиётлар даврида асос солинган сиёсий географиядан инсонлар ўша вақтлари мутлақо бошқача вазифаларни ҳал қилиб беришини кутган эдилар. Буюк географик кашфиётлар натижасида олинган кўпдан-кўп маълумотларни умумлаштириш, янги географик ва сиёсий алоқалар, мақсадларни системалаштириш, эски ва янги дунёларнинг географик харитасини янгидан тузиш ва ҳоказолар, айниқса, долзарб эди.
Буларнинг ҳаммаси географлардан жиддий ҳаракат ва меҳнат талаб қилар эди. Айни шунинг учун ҳам кўпгина тадқиқотчилар “сиёсий география” “геосиёсат”дан олдин пайдо бўлган ва асосан “қайд этувчи” вазифасини бажарган, деб ҳисоблайдилар.
Классик геосиёсатчилар бу фанга биринчи навбатда янги ҳудудлар ва янги геосиёсий шароит хусусида давлатнинг “қарор қабул қилиш” ҳамда “буюриш” функциясини амалга ошириш соҳаси деб қараганлар.
“Сиёсий география”га немис олими Фридрих Ратцель (1844-1904) 1897 йилда ёзган “Сиёсий география” асарида асос солган, “геосиёсат” тушунчасини бўлса, тахминан йигирма йилдан сўнг асли швед бўлган германшунос олим Рудольф Челлен (1864-1922) илмий адабиётга киритган, деб ҳисоблашади.
Рудольф Челлен ўзининг “Давлат ҳаётнинг шакли сифатида” асарида геосиёсатни “конкрет маконда жойлашган, доим кенгаядиган ва ривожланадиган, географик ва биологик организм – давлат ҳақидаги таълимот” сифатида таърифлаган.
Ратцелнинг айтишича, геосиёсат давлатнинг ўз атрофига, қўшниларига, биринчи навбатда, жойлашган маконига муносабатини ўрганади ва географик макон муносабатларидан (атрофдаги оламдан) келиб чиқадиган масалаларни ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Шунингдек, Ратцель геосиёсатни географик жиҳатдан изоҳланган сиёсат, ўз мустақил тадқиқот соҳаси бўлмаган оралиқ илм сифатида баҳолаган, уни кўпроқ сиёсатга яқин бўлган, сиёсий шароитларга, унинг географик жиҳатларининг таҳлилига ва географик шарҳига йўналтирилган соҳа деб ҳисоблаган.
Собиқ СССР ва бошқа социалистик мамлкатларда геосиёсатнинг тарихий ўтмиши жуда қизик ва мураккаб бўлган. 1917 йилгача рус геосиёсий мактаби жаҳонда етакчи ва илғорлардан бири ҳисобланган бўлишига қарамай, инқилобий тўнтаришдан сўнг давлат тепасига келган большевиклар амалда бу фанни тақиқлаб қўйдилар. Шунинг учун ҳам бу мамлакатларда геосиёсат хийла узоқ вақт – ХХ асрнинг 80-йилларигача империалистик давлатларнинг ҳудудий босқинчилигини оқлайдиган сохта буржуа фани ҳисобланган ва бу фаннинг асосий тадқиқ объектлари ва предметини ўрганиш асосан “иқтисодий ва сиёсий география” зиммасига юклатилган эди.
ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб бутун социалистик дунёда, шу жумладан СССРда илмий тафаккурнинг бу йўналиши қайта баҳоланди. Олдинги ёндашувлардан аста-секин воз кечилди, “геосиёсат фани”га салбий буржуа назарияси деган ёрлиқлар энди осилмай қўйди. Энди бу фанни давлатларнинг сиёсати, айниқса, ташқи сиёсатини асосан турли географик омиллар: макон жойлашуви, муайян табиий заҳираларнинг бор-йўқлиги, иқлими, аҳоли зичлиги ва унинг ривожланиш суръати каби омиллар билан аниқлайдиган ғарб сиёсий концепцияси сифатида таърифлай бошладилар.
Шуни қайд қилиш керакки, гарчи 1917-1991 йилларда собиқ СССРда геосиёсий мактаб деб номланган илмий тадқиқот марказлари бўлмаса-да, баъзи институтлар ва ҳарбий академияларда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг аъзолари учун махсус махфий докладлар, тадқиқотчилардан пинҳон тутилган турли-туман материаллар тайёрланган. Ҳақиқатда мамлакатнинг ташқи сиёсати, унинг у ёки бу давлат билан стратегик муносабатлари илмий тадқиқот натижаларига ва умуман, давлатдаги геосиёсий илм-фанга суянган ҳолда, унинг стратегик манфаатларини акс эттирган. Олий ўқув юртларида “геосиёсат” фани ўқитилмаганига қарамай, талабаларга сиёсий география, топография, ҳарбий стратегия ва бошқа фанлар доирасида умумий геосиёсий маълумот берилган.
СССР қулаганидан кейин бутун жаҳонда ҳам, советлардан кейинги мамлакатларда ҳам геосиёсий тадқиқотлар янада кучайди, унинг категория ва объектлари анча кенгайтирилди ва бойитилди ҳамда конкрет-татбиқий мазмунга эга бўлди, ҳозирги вақтда жаҳонда юз бераётган ўзгаришларни англаш ва уларга таъсир кўрсатишнинг реал воситасига айланди. Шубҳасизки, булар геосиёсатнинг кўпгина соҳалари илмий асосларининг кенгайгани меваси бўлди.
Асосан давлатнинг ҳудуди ва аҳолиси, халқларнинг этник хусусиятлари, макон ва цивилизация характеристикаси, мамлакатнинг ҳарбий куч-қудрати, хавфсизлиги ва ҳудуд экспанцияси ва ҳ.к. геосиёсий ва геостратегик масалаларни тадқиқот объекти қилиб олган классик гесосиёсатдан фарқли ўлароқ, ҳозирги геосиёсат кўпроқ халқаро оламда давлатнинг иқтисодий-сиёсий, технология, молия, инновация ва энергия (шу жумладан ҳарбий) имкониятлари ва кучи, жаҳондаги мусбат имижи, халқаро жараёнларга таъсири, цивилизация мезонлари (маданий тараққиёти, глобал ахборот ва коммуникация технологияларига чиқиши, виртуал таъсир соҳалари ва б.) билан шуғулланадиган илмий йўналишга айланди.
Бу айланиш, моҳият эътибори билан, геосиёсатнинг фан сифатидаги тадқиқот объектига алоқадор бўлибгина қолмай, жаҳон тартиботининг барча асосларини тубдан ўзгартирди, ўзгарган давлатнинг ҳозирги кучини стратегик ва сиёсий баҳолаш меъёри катта макон ва ҳарбий қудрат эмас, кўпроқ юқорида қайд этилган омиллар ва воситалар билан ўлчанишини исбот қилиб берди.
Тадқиқотчилар бугунги кунда давлатнинг қудрати, унинг жаҳондаги таъсир доиралари, халқаро имижи, ХХ аср бошидаги сингари, мамлакат маконининг катта-кичиклиги, аҳолисининг сони, табиий бойликларининг кўплиги ва ҳарбий кучи эмас (улар ўзининг алоҳида аҳамиятини йўқотмаганига қарамай), балки кўпроқ геоиқтисодий мезонлар ва юқорида айтилган омиллар билан ўлчанади, деб ҳисоблашади.
Ҳозирги геосиёсатда ишлатиладиган, кўпинча иқтисодий ва цивилизацион ёндашувларга суянадиган ғоялар ва назариялар унинг академик фанга ва сиёсий амалиётга айланишини (амалий геосиёсат ёки геостратегияга) борган сари шарт қилиб қўймоқда.
Ҳозирги босқичда академик геосиёсат жаҳон геосиёсати циклларини ўрганиш ва қайта баҳолаш воситасида жаҳон тартиботи ва унинг тузилмаларининг ўзгаришини, давлатларнинг геосиёсий коди ва векторларини, буюк давлатларнинг қулаши ва тарқаб кетиши сабабларини тадқиқ этади ва тегишли хулосалар асосида илмий башоратлар беради.
Бундай тадқиқотларга, биринчи навбатда, тарихий ва замонавий геосиёсий қонуниятларни ўрганиш ва умумлаштириш, сиёсий ва миллий-диний устунликка, географик иқтисодий детерминизмга асосланган кўпстандартли назарий-методологик ёндашувлардан воз кечиш ва бошқа хусусиятлар хосдир.
Тадқиқотчилар ҳозирги босқичда амалий геосиёсатда иккита – прагматизм ва идеализм оқимини ажратиб кўрсатишади.
Классик геосиёсий ғоялар ва назарияларга асосланган прагматиклар кўпроқ давлатлараро ва давлатларнинг ички зиддиятларини баҳолаш, халқаро муносабатларни ўрнатиш, давлат бошқаруви тизими, уларнинг фарқи ва жаҳон сиёсатига, ҳозирги халқаро тартиботга таъсири, унинг характеристикаси ва сайёранинг конфликтли минтақаларига таъсири, куч ишлатиш вариантларини (ҳарбий-иқтисодий таъсир кўрсатиш ва б.) баҳолаш ва ҳал қилиш билан шуғулланадилар.
Халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлигидан келиб чиқадиган идеалист геосиёсатчилар бўлса, халқаро муносабатларда адолатли ва инсоний давлатлараро муносабатларни қарор топтириш, либерал жаҳон муҳити ғоясини тарғиб этишади.
Ҳар иккала геосиёсий йўналишни тадқиқ этиш ва амлга оширишда сиёсий географиянинг, айниқса, унинг давлатшунослик, сиёсий минтақашунослик, минтақавий сиёсат ва элеторал география соҳаларининг ролини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шундай қилиб, ХХI асрнинг ва учинчи минг йилликнинг глобал даъватлари, давлатлараро муносабатлар ва жаҳон тартиботининг мавжуд вазияти билим системаси сифатидаги геосиёсат мазмуни, объекти ва предметига ҳам таъсир ўтказади, унинг категорияларининг кенгайиши ва бир шаклдан иккинчи шаклга ўтишини шарт қилиб қўяди.
Жаҳон ҳамжамиятининг, бутун инсониятнинг келажакдаги тақдири ва эҳтиёжлари бугунги кунда геосиёсатчилар олдига классик геосиёсатнинг асос тамойиллари, баҳолаш мезонлари, геосиёсий билим ва қоидаларини тубдан қайта баҳолаш ва ҳозирги замон талабларига уйғунлаштириш вазифасини қўйди.
Россиялик тадқиқотчи Э.А.Поздняковнинг фикрича, геосиёсат географик муҳитнинг сиёсий омилларидан фойдаланиш йўли билан унга таъсир кўрсатиш имкониятларини юзага чиқаришга, уларни ўрганишга, давлатнинг иқтисодий, экологик, ҳарбий-стратегик хавфсизлиги таъмин этилишига хизмат қилади. Амалий геосиёсат давлатнинг ҳудуд муаммолари, сарҳадлари, аҳолиси билан бирга, у молик бўлган стратегик заҳираларнинг жойлаштирилиши ва фойдаланилишига оид барча нарсаларни ўрганади. Шундай қилиб, Поздняковнинг фикрича, геосиёсат – макон устидан назорат ҳақидаги билимлар тизимини ўрганадиган фандир.
Баъзи тадқиқочилар геосиёсат илми маконга табиий маънода эмас, кўпроқ сиёсий-стратегик, давлатларнинг субъектив нуқтаи назаридан ёндашади, деб ҳисоблайдилар.
Ҳозирги вақтда геосиёсат фақат жаҳон тартиботининг ўзгартирилишида асосий ғоя ва қурол эмас, етакчи мамлакатларнинг стратегик сиёсатини ва инсониятнинг келажакдаги қисматини башорат этишда калит ролини ўйнайди.
Геосиёсат давлатга ўз макони ва бу маконда яшаган аҳолисини юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳликалардан ҳимоя қилиш ҳақида маълумотлар етказиб беради.
Бугунги сиёсатшунослар жаҳоннинг ҳозирги сиёсий бўлиниши билан географик ва иқтисодий минтақавий бўлиниш орасида уйғунлик йўқлигини геосиёсатнинг ўзига хос характеристикаси сифатида тақдим этаётирлар. Шунингдек, давлатларнинг сиёсий чегаралари билан жаҳоннинг маданий-ахборот бўлиниши бир-бирига қатъиян мос келмаяпти. Замон геосиёсат классикларининг геосиёсатнинг асослари, предмети, субъекти ва объекти билан боғлиқ баъзи тушунчалари фан-техника тараққиётининг бугунги даражаси доирасида янгидан баҳолашни тақозо этмоқда.
Шундай қилиб, умумий хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳозирги даврда геосиёсатни мақсадли ва субъектив, илмий ва мафкуравий, назарий ва амалий фаолият соҳаси сифатида сайёранинг (қитъа, минтақа, мамлакат, қуруқлик, денгиз, ҳаво, ҳарбий, космик ва шу каби маконларнинг) вазиятини, бу вазиятга таъсир кўрсатувчи (географик, тарихий, сиёсий, мафкуравий, демографик, ахборот, мудофаа, диний-маданий, ижтимоий-иқтисодий, коммуникация ва б.) омилларни, мамлакатлар ва мамлакатлар бирлашмаларининг геостратегик ривожини ҳаракатлантирувчи кучларни ва фаолияти асосларини ўрганувчи фан сифатида таърифласа бўлади.
АҚШнинг “Американа” геосиёсий қомусида геосиёсат географик, тарихий, сиёсий ва бошқа омилларнинг биргаликдаги таъсирини тадқиқ этиш билан давлатнинг стратегик куч-қудратини ўрганувчи фан сифатида таърифланган.
Америкалик олим Ж.Геддиснинг фикрича, геосиёсат пировардида давлатларнинг геосиёсий кодларининг ҳозирланишига хизмат қилади.
Геосиёсий код ҳар бир мамлакатнинг ўзи, қўшнилари, дўстлари ва рақиблари ҳақида илмий институтлар томонидан тайёрланган тушунчаларни, ташқи сиёсатнинг вазифа ва мақсадларини, геостратегик ва хавфсизлик доктриналарини аниқлаб берадиган қонунлар ва фаолиятлар тўпламидир1.
Геосиёсат жаҳонда юз берган халқаро, минтақавий ва давлатлараро сиёсий жараёнларни бевосита ўрганмайди (буни “халқаро муносабатлар” фани ўрганади), фақат уларга ҳавола қилади ва тегишли муносабат билдиради.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish