Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet95/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Глобаллашу шароитида ахборот коммуникация тизимининг кучайиши.

  2. Ахборот коммуникация тизимининг сиёсий-ижтимоий ва демократик жараёнларга таъсири.

  3. Ахборот коммуникация тизимининг ғоявий-мафкуравий соҳалар билан боғлиқлиги.

  4. Ахборот коммуникация тизимини фуқаролар онгини манипуляция қилиш ва трансформациялашда ғоявий-мафкуравий жиҳатларининг намоён бўлиши.

22-мавзу: Глобаллашув шароитида ёшларнинг ғоявий-мафкуравий курашчанлиги.
Режа

  1. Ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни.

  2. Ёшларнинг ғоявий-мафкуравий курашчанлигини ошириш омиллари.

  3. Ёшларни миллий ғояга ишонч ва эътиқодини мустаҳкамлаш ғоявий-мафкуравий курашчанлигини оширишнинг муҳим шарти.


Ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни.
Ёшлар (ёш фуқаролар) — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслардир83.
Ҳозирги глобаллашув шароитида мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанлик – ҳар бир озод шахс ва эркин фуқаро учун зарурдир. Бугунги замонда инсон маълум кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг доимий таъсирини сезиб яшайди. Ахборот асри, электроника, информацион технологиялар асри деб ном олган бугунги замонда бундай таъсирлардан ҳоли бўлишнинг мутлақо имкони йўқ. Қолаверса, бугунги кунда фикрни, ғояни таъқиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмайди. Мана шундай шароитда ҳар бир ёш ўзининг мустақил фикрига, собит эътиқодига, мустақил тафаккур ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса турли зарарли мафкураларнинг охир-оқибатини англаб етиши қийин кечади. Мана шу шарт-шароитларнинг барчаси миллий ғоя, миллий мафкура, маънавият борасидаги тарбивий ишларимизнинг долзарблигини янада оширади.
Инсон маънавиятига таҳдид соладиган хавфлар ва улардан ўзини онгли ҳимоя қилиш кўникмалари таълим-тарбия, ота-оналар ўгитлари, яхшилик ва ёмонликларни кўриши ва билиши жараёнида шакллана боради. Болага илк ёшидан бошлаб нима яхши, нима ёмон, уларга қандай муносабат билдириш керак, деган саволларга асосланган боғча, мактаб тарбияси, ундан кейин ижтимоий тарбия йўлга қўйилсагина ҳар бир миллат соғлом, ишончли, мустаҳкам иммунитетга эга бўлади. Иммунитет эса ўз навбатида одамни тўғри йўлдан «оғиш»дан, турли йўлларга адашиб, кейин пушаймон бўлишлардан, бахтсизликдан, миллатни эса - парокандаликлардан, парчаланишлардан, синфий, маҳаллий ёки бошқа бўлинишлардан асраб туради. Демак, мафкуравий иммунитет - давлат ва миллатнинг маънавий бирлиги, маънавий соғломлигини ҳимоя қилувчи ғоявий қалқон вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди»84 деб таъкидлайди.
«Иммунитет» сўзининг маъноси Ўзбекистон миллий энсиклопедиясида қуйидагича берилган: (лот. - бирон нарсадан халос, озод бўлиш, қутулиш) - тирик мавжудотларнинг ўз бутунлиги ва биологик ноёблигини бузувчи ёт омиллардан ҳимояланиши, қаршилик кўрсатиши, резистентлиги. Ёт омилларга бактерия ва уларнинг токсинлари, вируслар, замбуруғлар, содда жониворлар, гелминтлар, кўчириб ўтказилган аъзо ва тўқималар, организмнинг ўзгарган ўз ҳужайралари (мас., ўсмасимон ҳужайралар) ва б. киради. Бу омиллар организм учун ирсий бегона бўлган кимёвий агентлар – антигенларни тутиб қолади.
Мафкуравий иммунитет маънавий, маърифий, сиёсий, иқтисодий билимларни оддийгина қабул қилиб олишини эмас, балки уларни онгли равишда тушуниб етишни, бу билимлардан замонавий ижтимоий воқеаларга мафкуравий курашлар воқелигидан келиб чиқиб, муносабат билдириш кўникмаларини шакллантириш, айрим носоғлом ғояларга жавоб бериш, уни қабул қилмаслик қолатидир.
Мана шу салоҳиятга эга ёшларга жоҳил ақидапарастликнинг «даъвати» ҳам, ахлоқни рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам ўз таъсирини ўтказа олмайди. Ёш авлодда мафкуравий иммунитет ўз-ўзидан тарбияланмайди, намоён бўлмайди. Унинг шаклланишида оила, маҳалла, таълим-тарбия тизими, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳиссаси катта бўлади.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish