Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet91/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Глобаллашув шароитида оммавий маданиятнинг ривожланиши ва кучайиши сабаблари.

  2. “Оммавий маданият”ни миллий ва умуминсоний маданиятга зид эканлиги.

  3. Ёшлар ҳаётида “оммавий маданият”нинг салбий оқибатларининг олдини олиш.

  4. Маънавий юксалиш ва миллий-маънавий қадриятларга ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлаш зарурлиги.

21-мавзу: Глобаллашув ва ахборот коммуникация тизими.
Режа

  1. Ахборот коммуникация тушунчаси маъно-мазмуни.

  2. Глобаллашув шароитида ахборот коммуникация тизимидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар.

  3. Ахборот технологиялари, интернет ва рақамли иқтисодиёт


Ахборот коммуникация тушунчаси маъно-мазмуни.
Ахборот (лотинча «информатио»-тушунтирмоқ, баён этмоқ) замонавий фан ва сиёсатнинг асосий тушунчаларидан бири; дастлаб кишилар томонидан оғзаки, кейинроқ ёзма ёки бошқа шаклларда узатилган маълумот.
Коммуникация – 1) кибернетикада – информация (ахборот)ларни алмашиш жараёни. 2) транспорт, алоқа йўллари ва шаҳар хўжалиги ер ости тармоқлари.
Илмий техника тараққиёти инсоният ва жамият моддий эҳтиёжларини қондириш учун улкан имкониятлар яратди. Янги юқори технологиялар жамият аъзолари турмушини исталган маҳсулот билан таъминлашга ва хизмат соҳасини жадал ривожлантириш учун шарт - шароит яратишга имконият беради. Ахборот яратиш ва тарқатиш соҳасида ҳам мислсиз ютуқларга эришилди.
Кишилар ўртасида хабар етказишни таъминлашга қодир ҳисоблаш техникаси, ахборот алоқа тизими, интернет тизими, шунингдек бошқа ахборот технологиялари инсон ва жамият ҳаёти, фаолиятида ахборотнинг аҳамиятини кескин ошириб юборди. Ҳозирги кунда илмий-техникавий ривожланиш билан ижтимоий-сиёсий ривожланиш ўртасида мутаносиблик мавжуд бўлган жамиятгина ҳар томонлама уйғун ривожланиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай жамият ўзининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ахборотга бўлган талаб ҳамда эҳтиёжини тўлиқроқ қондиришга интилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, бугунга келиб илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, ижтимоий ривожланишнинг ўлчами мазкур соҳаларда тўпланган ва алмашинаётган ахборотлар, уларнинг алмашиниш суръати ва ўзлаштирилиш тезлиги билан белгиланади.
Глобаллашаётган дунёда ахборот халқлараро ва давлатлараро муносабатларда катта аҳамият касб этади. Яъни, у жаҳон ҳамжамияти ҳаётида ҳам ижобий ҳам салбий куч сифатида намоён бўлиши мумкин. Шу маънода техникавий-технологик соҳада катта имкониятга эга бўлган мамлакатлар қулай шароитга эга бўладилар. Мана шу устунлик туфайли улар ўз шахсий манфаатларига мос келувчи қадриятларни, нуқтаи-назарларни, ғояларни, фикрларни илгари суришлари мумкин ва сурмоқдалар ҳам. Шунга кўра кўпгина давлатларда глобаллашувга қарши ҳаракатлар юзага келмоқда, булар ягона жаҳон уйғунлашган ахборот майдонини тузишни рад этмоқдалар. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, глобаллашувга қарши ҳаракатнинг ўзи тобора глобал харакат тусини олмоқда. Замонамизнинг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида ҳар қандай маҳаллий ҳодиса ёки воқеа замонавий ахборот технологиялари туфайли глобал ҳодиса ёки воқеага айланмоқда. Масалан, 2000 йил 11 сентябрда Ню Йоркда юз берган воқеа, Ливан тупроғидаги ҳарбий ҳаракатлар, Франциядаги ёшларнинг чиқишлари, у ёки бу мамлакатдаги сайловлар, авиа ҳалокат, табиий офат, террорчилик ҳаракати ва бошқа шунга ўхшаш воқеа ва ҳодисалар бунинг ёрқин далили бўлади.
Жаҳон миқёсида кезиб юрувчи бундай ахборотлар муайян давлат манфаатларига таъсир этмай қолмайди. Бу фақат шу ахборот тарқаладиган, алоҳида олинган бир мамлакатдаги ижтимоий, сиёсий жараёнлардан дарак бериши билангина эмас, балки бошқа мамлакатларнинг мазкур хабарлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган аудиторияси буларни ўз давлатидаги ҳолатга қиёслаши билан ҳам мазкур мамлакат манфаатларига таъсир этади. Шу сабабли давлатлар, ҳукуматлар ўртасида айрим келишмовчиликлар вақти-вақти билан юзага чиқиб туриши мумкин. Бунда ким ҳақ ёки ким ноҳақ эканлигини аниқлаш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.
Булар барчаси ахборот жараёнларининг глобаллашуви билан боғлиқ муаммолар долзарблигини яна бир карра таъкидлайди. Аммо мазкур муаммолар туфайли ахборот ишлаб-чиқариш ва тарқатиш имкониятларининг тенгсизлиги пайдо бўлади. Бу объектив вазиятни шундай деб қабул қилмоқ керак. Мамлакатлар бу борадиги ўз устунликларини шахсий манфаатларида фойдаланишлари бошқа гап. Мана шундай вақтда муносатларда кескинлик юзага келади, у кўп ҳолларда ахборий курашга ёки бошқача қилиб айтганда психологик урушга айланиб кетади.
Очиқ ахборот тизимларида ахборий-психологик хавфсизликни таъминлаш ҳозирги куннинг долзарб талабидир. Ҳар бир давлат бунинг устида бош қотирмоқда. Бу жаҳондаги янги геосиёсий тақсимот, янги минтақавий низоларнинг юзага келиши, миллатчилик, шовинизм, дин ниқобидаги экстремизм, экологик ҳалокатнинг таҳдиди кучайиши, спид, парранда грипи ва бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши билан боғлиқдир.
Юқорида қайд этилганларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси учун ҳам мазкур муаммолар муҳим эканлигини алоҳида таъкид этади. Бунинг долзарблиги давлатимиз учун миллий мустақилликни янада мустаҳкамлаш, иқтисод ва бозор муносабатларини тадрижий ривожланишини таъминлаш, ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштиришда яққол кўринади. Бунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, миллий анъаналарни ҳаётга қайтариш, муросасозликни тарбиялаш ҳам катта аҳамият касб этади. Маълумки, мустақил дунё қарашга эга маълумотли кишиларгина турли хил талқиндаги тазйиқларга руҳан барқарор қаршилик кўрсата оладилар. Бу биринчидан. Иккинчидан, мана шундай кишиларгина тегишли муҳит яратишлари ва миллий ғояларнинг дарғалари ҳисобланади.
Мана шунинг учун ҳам мазкур муаммоларни ўрганишда ахборотнинг шакли ва моҳияти; ахборот хавфсизлигини таъминлаш; очиқ ахборот тизимларининг ўзига хослиги; шахс, жамият ва давлат ахборий- психологик хавфсизлигини таъминлаш манбалари ва турлари; ахборот соҳасидаги миллий хавфсизликни таъминлашнинг аҳамияти ва тамойиллари; ОАВ ва ахборий қарама-қаршилик; ахборий-психологик хавфсизликни таъминлашда асосий йўналиш ва усуллар; очиқ ахборот тизимларда шахснинг ўз-ўзини ҳимоя қилиши; жамоатчилик фикри ва жамият ахборий-психологик хавфсизлиги; Ўзбекистон ОАВ лари ва жамиятнинг психологик хавфсизлиги каби мавзуларни чуқурроқ ўрганиш талаб этилади.
Юқорида санаб ўтилган мавзуларни ўрганишда ахборот, ахборий хавфсизлик, миллий манфаатлар, ахборот соҳасидаги миллий манфаатларга бўлган хавф, манбалари, жамоатчилик фикри, очиқ ахборот тизимлари, глобаллашув, ахборий қарама-қаршилик, ахборий-психологик кураш, ОАВ лари, онглилик, идроклаш, акс эттириш манипулятция қилиш, психологик қўпорувчилик, ижтимоий тарғибот, жамоатчилик онги, инсонни хуфиёна бошқариш ва бошқаларга алоҳида эътибор қаратиш жоиз.
Психология, социология, фалсафа, ОАВ назарияларидан олинган бу тушунча ва терминлар фанни чуқурроқ тушунишга, унинг асосий мазмунини, усуллари ва йўсинларини, яъни очиқ ахборот тизимларида фойдаланаётган усулларни идрок этишга, демак, ижобий ғояларни салбий ғоялардан фарқлай олишга кўмаклашади. Маълумки, ҳар қандай далил, ҳодиса ёки воқеа турлича талқин этилиши мумкин, шунга боғлиқ тарзда аудитория томонидан қабул этилиши ҳам мумкин. Шунинг учун аввал бошиданоқ, тушунчавий аппаратни белгилаб олиш, уни шарҳлаш лозим, шундан келиб чиққан ҳолда бирор ҳодиса ёки воқеани биз қандай идрок этишимиз ва талқин қилишимизга эътибор беришимиз даркор

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish