Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобаллашув шароитида оммавий ахборот воситалари



Download 0,97 Mb.
bet92/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобаллашув шароитида оммавий ахборот воситалари. Сиёсий-ижтимоий жараёнларда, маънавий-мафкуравий жараёнларда тарғиботнинг муҳим ажралмас қисми – оммавий ахборот воситаларидир (ОАВ). ОАВ ҳар қандай шахсга очиқ, оммавий тарзада, махсус техник воситалар ёрдамида, турли маълумотларни узатиш учун тузилган муассасалардир. Уларнинг ўзига хос белгилари- оммавийлиги, яъни истеъмолчиларнинг чекланмаган доираси, махсус техника асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, алоқадаги томонларнинг макон ва замонда бўлингани, тўғридан-тўғри бўлмаган мулоқоти ва ш.к.
ОАВ ларига матбуот, оммавий маълумотномалар, радио, телевидение, кино-овоз ёзиш, видеога олиш кабилар киради. Охирги ўн йилликларда ер йўлдошлари орқали, алоқанинг кабелли, радио ва телевидение, электрон матнли тизимлар, шунингдек ахборотни тўплаш ва кўпайтиришнинг индивидуал воситаларининг кенг тарқалиши натижасида мулоқот воситалари ҳам жиддий ўзгармоқда. Сиёсий тизимнинг мулоқот воситаларига эҳтиёжи унинг жамиятдаги функсиялари, сиёсат агентларининг сони, сиёсий қарорларни қабул қилиш усуллари, давлатнинг катта-кичиклиги ва бошқа бир қатор омиллар билан ўлчанади. Ўтмишдаги анъанавий жамиятларда мулоқот воситаларига эҳтиёж катта бўлмаган. Бундай воситалар ролини асосан чопарлар, элчилар, хабарчилар, савдогарлар, алоқа кабутарлари бажариб, улар оғзаки ёки ёзма шаклда сиёсий ахборот- қирол фармонлари ва буйруқлари, ноибларнинг, зарур бўлганда фуқароларнинг хатини етказишган. Ҳудуди кичик бўлган давлатлар, шаҳарлар фуқароларни хавф-хатарлардан огоҳлантириш учун ёки диний ходисалар ҳақидаги хабарни етказиш учун ўзига воситалардан - қўнғироқ, олов ёқиш каби усуллардан кенг фойдаланишган. ХIХ-ХХ асрларга келиб телеграф, телефон воситаларининг яратилиши, радио ва телевидениенинг кашф этилиши давлатларнинг коммуникацион эҳтиёжларининг қондириб қолмай сиёсий тарғиботда ҳам инқилоб ясади. ОАВ Тофлер ёзганидек «ҳокимият ресурсларини жуда кам сарфлаган ҳолда кўзланган ҳолда кўзланган мақсадларга етиш; одамларни бу мақсадлардан шахсан манфаатдор эканликларига ишонтириш, рақибларни иттифоқчиларга айлантириш» имконини беради81. Саноати ривожланган мамлакатларда билим ва ахборот ҳокимияти жамиятни бошқаришда пул ва давлат зўрлигини иккинчи даражага тушириб хал қилувчи мавқени эгаллай бошлади. ОАВ жамиятдаги билим ва бошқа сиёсий аҳамиятга бўлган ахборотнинг бевосита тарқатувчиси ва эгасидир.
Жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ОАВ нинг функсиялари хилма-хилдир. Ҳар қандай замонавий жамиятда улар у ёки бу шаклда бир қатор умумий сиёсий функсияларни бажарадилар. Уларнинг энг муҳими ахборот тарқатишдир. У фуқаролар ва ҳокимият органлари учун энг муҳим ходисалар тўғрисида маълумотларни топиш ва тарқатишдан иборат.
Одамларнинг сиёсий ходисалар ва жараёнлар ҳақида холис фикр юритишлари учун ОАВ нинг ахборот тарқатиш борасидаги фаолияти билим бериш, таълим функсияларини ҳам ўз ичига олади. Бу функсия фуқароларга улар ОАВ дан ҳамда бошқа манбалардан оладиган маълумотларни холисона баҳолаш ва тартибга солиш имконини берадиган билимларни етказишда намоён бўлади. У фуқароларни ахборотнинг мураккаб зиддиятли оқимида адашмасликка ўргатади. ОАВ нинг таълим функсияси унинг ижтимоийлашув функсиясига ўсиб ўтади. Аммо сиёсий таълим билимларни доимий равишда олишни, ҳамда инсоннинг билиш ва баҳолаш имкониятларини оширадиган бўлса, сиёсий ижтимоийлашув инсоннинг меъёрлар, қадриятлар, хулқ-атвор намуналарини ўзлаштирилишини англатади. У шахсни ижтимоий борлиққа мослашишига ёрдам беради. Шундай қилиб жамиятда ОАВ нинг энг муҳим вазифлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Қонун ва қоидаларни, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланган қадриятларни оммавий оммавий равишда татбиқ этиб бориш;

  2. Жамиятдаги, инсонлар ўртасидаги турли хил ихтилофларни тинч йўл билан хал қилишга ўргатиш;

  3. Давлат тузилишининг бош масалалари бўйича жамоатчилик келишувини шубҳа остига олмаслик ва шу кабилар.

ОАВ нинг ахборот тарқатиш, таълим ва ижтимоий ҳаётга жалб этиш борасидаги фаолияти унга танқид ва назорат функсиясини бажариш имконини беради. Сиёсий тизимда бу функсияни муҳолифат, шунингдек махсус назорат институтлари амалга оширади. ОАВ нинг назорат функсияси жамоатчилик фикри ва обрўсига асосланади. Гарчан, ОАВ лари давлат ва хўжалик назорат органларидан фарқлича маъмурий ёки иқтисодий чоралар қўллай олмасаларда, уларнинг назорати кўпинча анча самарали ва қаттиққўл, негаки улар воқеа-ходисаларга, шахсларга нафакат ҳуқуқий, балки маънавий баҳо ҳам берадилар. Демократик жамиятда назорат функсиясини амалга оширишда ОАВ лари жамоатчилик фикри билан бир қаторда қонунга ҳам таянадилар.
Юқорида кўрсатилган барча функсиялар ОАВ ларининг сафарбарлик функсиясини тўғридан-тўғри амалга ошишувига хизмат қилади. У одамларни муайян сиёсий ҳаракатларга ундаш, уларни сиёсатга жалб этишда намоён бўлади. ОАВ лари инсон онги, қалби ва хиссиётларига, фикрлари, баҳолаш усуллари ва мезонларига таъсир этишнинг катта имкониятларига эга. ОАВ ларининг функсиялари юқоридагилар билан чекланиб қолмайди. Шунингдек ОАВ лари инновацион функсияни ҳам бажаради. У сиёсий ўзгаришларни бошлаб беради. Бунинг учун муайян ижтимоий муаммоларни кенг ва қатъий туриб қўяди. Уларга ҳокимият ва жамоатчилик диққатини тортади. Тезкор функсия- ОАВ лари муайян партиялар ва уюшмаларнинг сиёсий фаолиятига хизмат қилади, жамоатчилик ва ижтимоий фикрни шакллантириш функсиясидир.
Оммавий ахборот воситалари - энг асосий, қудратли ва таъсирчан тарғибот қуроли ҳисобланади. Чунки оммавий ахборот воситалари омманинг ўзига хос тарбиячиси, муҳим тадбирларнинг ташкилотчиси, долзарб муаммоларни ҳал қилишнинг таъсирчан қуроли бўлиб хизмат қилади. Айнан оммавий ахборот воситалари орқали миллий қадриятларимиз ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғоя ва демократик тамойиллар тарғиб-ташвиқ қилинади. Оммавий ахборот воситалари доимо демократия ва сўз эркинлигининг ўзига хос ўлчови, кўрсаткичи бўлиб келган. Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари демократик тараққиётни рағбатлантиради ва мустаҳкамлайди.
Аксилтарғибот «Ғояга қарши ғоя билан курашиш» тамойилига мос равишда олиб борилиши керак. Бунда давлатимиз сиёсатига қарши кучларнинг ғоявий ҳужумларини қайтариш талаб этилади. Бунинг учун:

  • ҳорижий журналистларнинг ҳукумат сиёсатини бузиб талқин қилувчи чиқишларига йўл қўймаслик;

  • диний ақидапарастларнинг танлаган йўлимизга қарши мафкуравий қўпорувчилик ҳаракатларига зарба бериш;

  • ривожланган давлатлар томонидан бўладиган маънвий-мафкуравий таъсирларга қарши ғоявий иммунитетни тарбиялаб бориш;

  • ахборот хилма-хиллиги шароитидаги турли информацион тажовузларнинг асл мақсадини фош этиш;

  • ёшларда озод шахс ва эркин фуқаронинг асосий жиҳатларини тарбиялаб боришга кенг эътибор қаратиш талаб этилади.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish