Глобаллашув ва Интеграция
Суверен давлатлар ўртасида маълум манфаатларни амалга ошириш жараёнидаги ўзаро муносабатларни акс эттирувчи интеграцион жараёнларни ўрганишга қаратилган тадқиқотлар кўп. Европа ва Марказии Осиё регионал интеграция жараёнлари хам бундан мустасно бўлмади. Улар кўп сондаги турли хил интеграцион қарашлар ва назарияларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу хол ажабланарли эмас, чунки айнан назарий моделларнинг тахлили орқалигина интеграцион жараённинг пировард натижасини хам олдиндан айтиш мумкин бўлади. Бу жараённинг назарий асосларни билиш кўр —кўрона ҳаракат қилишдан сақлаши билан бирга, хар бир қўйилаётган қадамни тахлил қилиш ва баҳолаш имконини яратади. Шу нарсани айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги пайтда собиқ СССР худудида кечаётган турли шаклдаги иқтисодий ва сиёсий — ҳуқуқий жараёнларга нисбатан билдирилаётган танқидий фикрлардан шу нарсани тушуниш мумкинки, ушбу жараёнларни амалга ошириш учун етарлича назарий база йўқ.
«Интеграция» тушунчаси лотинча «интеграцио» сўзидан олинган бўлиб, «бирлашиш», «тўлдириш» деган маъноларни англатади. Интеграция (лот. интегер — бутун) -1) айрим қисм ва элементларни бир бутунга бирлаштириш; 2) турли мамлакатларнинг бирлашмалари, тор доирадаги иқтисодий-сиёсий гурухлар қўшилиши. Интеграциянинг шакллари турличадир: илмий, сиёсий, ма-даний, халқаро ва ҳ.к.
Мазмун ва моҳиятига кўра «интеграция» тушунчаси кўпқиррали. Шу боисдан уни амалиётда қўлланилаётган сохасига қараб талқин қилишга эҳтиёж сезилади. Жумладан, у давлатлараро алоқаларга нисбатан қўлланилганда, мустақил субъектларнинг (муайян мақсадларни кўзлаб) ихтиёрий равишда хамкорлик муносабатларини йўлга қўйишини ёки шу мақсадда тегишли чора—тадбирлар тизимини ишлаб чиқишларини назарда тутади. Айтиш жоизки, бундай бирлик (давлатлар хамкорлиги) амалиётда иштирок этувчиларнинг қуруқ муносабатлари мажмуасинигина ўзида акс эттирмайди. Негаки, ҳар қандай интеграция жараёни унда иштирок этувчиларнинг арифметик йиғиндисигина бўлмасдан, ўзининг намоён бўлиши ва қамровига кўра кўлами кенгдир.
Мавжуд ижтимоий — сиёсий фанларга доир энциклопедик луғатларда «интеграция» тушунчасига турлича изох берилган. Бир томондан, уларнинг аксариятида тушунчанинг луғавий маъноси бир хил бўлсада, иккинчи томондан, «интеграция» тушунчаси мазмун ва мохияти жихатидан турлича (сиёсий, иқтисодий, маданий, ижтимоий, ҳуқуқий ва б.) талқин қилишади. Масалан, «Словарь иностранных слов» номли луғатда «Интеграция — бир хил ижтимоий тузулишга эга бўлган икки ёки ундан ортик давлатлар миллий ҳўжаликларининг ўзаро мослашиш ёки бирлашиш жараёнидир»,— деб берилган. Коновалова В.Н. тахрири остида чиккан луғатда тушунчага сиёсий томондан изох беришга харакат килинган, яъни: «Интеграция — сиёсий институтлар, давлат ёки давлатлараро доирада маълум бир сиёсий умумийликка, давлат ва жамият ривожланишида барқарорликка эришиш мақсадида турли хил сиёсий кучларнинг ўзаро қўшилиши ёки бирлашишидир». Проф. В.Бобков эса, интеграция унда иштирок этувчи субъектларга шундай моддий, интелектуал ва бошқа воситаларга эга бўлиш имкониятини яратиб берадики, бундай имкониятларга алохида олинган ҳеч бир давлат умуман эриша олмайди.
Интеграция термини Ғарбий Европа мамлакатлари давлатлараро институтларни яратиб бошлаганда, шунингдек иқтисодий сиёсатни координациялаш ва савдо эркинлигини таъминлаш мақсадида иқтисодий бирлашмаларни тузиш пайтида халқаро муносабатларда ишлатила бошланди
Шуниси қизиқарлики, Европа интеграциясини таҳлил қилувчи олимлар орасида ушбу минтақа доирасидаги давлатлар интеграциясига нисбатан шу кунгача ягона бир нуқтаи назар ишлаб чиқилмаган. Лекин шу билан бирга, уларнинг хаммаси интеграция ижобий ходиса эканлигини, шунингдек бу «хамма иштирок этувчи томонлар учун бир қатор устунликларга эга бўлишга қаратилган жараён»2 сифатида эътироф қилишмоқда. Айнан Европа минтақасидаги давлатларга нисбатан Жан Монне қуйидагича фикр билдирган: «Агар минтақа давлатлари ўз миллий суверенитетларини устивор йўналиш сифатида қараб ривожланадиган бўлишса, Европада хеч қачон тинчлик бўлмайди. Чунки бундай ривожланиш давлатларнинг устунлик қилиш сиёсатига ва миллий иқтисодий протекционизмга олиб келади. Европа давлатлари ёлғиз холла ўз халқлари учун етарли даражадаги фаровон турмуш шароитини яратиб бера олмайдилар. Зарурий ривожланиш динамикасига фақат шу нарса билан эришиш мумкинки, бунда минтақа давлатлари федерация ёки бошқа бир «Европа конфигурациясига» бирлашадилар, бу эса ўз навбатида иқтисодий ягоналикни келтириб чиқаради»3. Айнан шу фикрни Марказий Осиёда хозирги пайтда кечаётган хамкорлик жараёнларига нисбатан хам қўллаш мумкин.
К.Дойч интеграцияни давлатларнинг тинч яшашини таъминлаши мумкин бўлган реал имконият деб қарайди. Унинг фикрича савдони кенгайтириш, одамларнинг эркин харакати, маданий алмашинувнинг ривожланиши, сиёсий консултацияларнинг фаол ўтказилиши ва шунга ўхшаш каби бошқа чора тадбирлар орқали интеграцияга эришиш мумкин6. Э.Хаас интеграцияни миллий масштабда харакат қилувчи асосий шахсларни ўзига торта оладиган янги сиёсий таъсир марказларнинг пайдо бўлиш жараёни деб билган.
«Интеграция» тушунчасини таҳлил қилишда ва ўрганишда замонавий ёндашув шу нарса билан характерланадики, бунда интеграция «умумий манфаатларни реализация килиш ва хисобини олиб бориш мақсадида давлатлар ўзлари яратаётган ва хаммаси учун ягона бўлган янги институционал структурага ўз суверенитетларининг бир қисмини бериш жараёни» сифатида қаралади. Бу атаманинг таҳлили юзасидан шундай хулосага келиш мумкин: биринчидан интеграция минтақанинг физик, географик имкониятидан келиб чиқадиган объектив жараён ҳисобланади. Иккинчидан, маълум мақсад-манфаатларни реализация қилишга қаратилган томонларнинг ихтиёрий ҳатти-ҳаракатининг натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |