Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet11/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Глобаллашув ва унга хос хусусиятлар нималардан иборат.

  2. Глобализм ва аксилглобализмни қиёсий таҳлил қилинг.

  3. Глобаллашув ғоявий-мафкуравий соҳада нималарда кўринади.

  4. Глобаллашув шароитида ёт ва зарарли ғоялар ва унинг сабаблари нималардан иборат.


2-мавзу. Ижтимоий ҳаётнинг глобаллашуви ва ғоявий-маънавий таҳдидлар
Режа

  1. Глобаллашув ва ижтимоий ҳаёт тушунчаси ўзаро боғлиги, маъно-мазмуни

  2. Глобаллашув ва унинг ижтимоий ҳаёт соҳалари билан боғлиги

  3. Ижтимоий ҳаёт соҳаларининг глобал хусусиятлари, соҳалари ва йўналиши

Глобаллашувнинг ижтимоий фан таълим жараёнлари билан боғлиқлиги

Фан инсоният яшаётган дуёни ангалаш, билиш жараёнидир. Бу жараён инсониятни ўраб турган атроф-муҳимни, қолаверса инсониятниг ўзини турли даражалардаги
моделлаштиришларга асосланган билим даражасида акс этади. Билишнинг вазифаси борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг икки табиатини, уларда алоқадорлик ва боғланишларни, улардаги амал қиладиган қонунлар ва қонуниятларни, хуллас, уларнинг моҳиятини билишдан иборатдир. Билиш шу билан бирга предмет ва ҳодисаларни «ўз ҳаракатида», «жонли» ҳолатда, «ҳаёт ҳолатда», ўзгариб ва ривожланиб туришда билишни талаб қилади. Илмий билиш натижасида ҳосил қилинган билимларнинг маълум тизимлари фанларни вужудга келтирди.
Фан илмий билишнинг шаклидир. Фан борлиқ ва унинг турли кўринишлари: табиат жамият, инсон, инсон тафаккури тўғрисидаги илмий билиш жараёнида юзага келган билимлар тизимларидан иборатдир. У инсоннинг борлиқни билиши, ўрганиши ва ўзлаштиришининг ўзига ҳос назарий шакли бўлиб, ўзларида моддий ва маънавий омилларни бирлаштирувчи кўп қиррали ижтимоий ҳодиса ҳисобланади.
Фан жамият тараққиёти моддий ва маънавий жиҳатдан маълум етукликка эришган даврда, инсоният илмий билиши борлиқ ҳақида маълум миқдордаги билимларни ҳосил қилиши натижасида вужудга келади.
Биз яшаётган дунё кейинги йилларда ниҳоятда ўзгариб кетди. Хусусан, Ватанимиз тарихида ХХ асрнинг 90-йилларида оламшумул воқеалар юз берди: мамлакатимиз мустақилликка эришиб, ўзига ҳос тараққиёт йўлини танлади, ривожланишнинг ўзбек моделини амалга оширишга киришди, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида жаҳон ҳамжамияти билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйди. Халқимизнинг ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш зарурати дунёқарашни тубдан ўзгартириш, эски ақидалардан тамоман воз кечиш, истиқлол мафкурасини шакллантириш, халқ маънавиятини юксалтиришни тақазо этмоқда. Бунда ижтимоий фанлар ривожи улкан аҳамият касб этади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов тўғри таъкидлаганлари каби: «Кўп асрлик тарихимиз шуни кўрсатадики, инсон дунёқараши шаклланишида маърифатнинг, хусусан, ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёс. Бу жамиятшунослик бўладими, тарих, фалсафа, сиёсатшунослик бўладими, психология ёки иқтисод бўладими-уларнинг барчаси одамнинг интелектуал комолотга эришувида катта таъсир кучига эга».
Маълумки, Марказий Осиё халқларининг фалсафий дунёқарашлари-уларнинг хилма-хиллиги ва сермазмунлиги билан ажралиб туради. Улар кўп қиррали миллий маданият, ахлоқ-одоб, имон-эътиқод ва бошқа олижаноб фазилатларимизда мужассамлашган. Шундай экан, янги давр фалсафасида миллий маданиятимиз, қадриятимиз, миллий меросимиздан, айниқса, ислом таълимотидан, ундаги қиммат баҳо фалсафий фикрлардан унумли фойдаланмоғимиз лозим.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов қайд қилганидек, давр халқимиз дунёқарашини миллий истиқлол ислоҳ қилишни қатъий талаб қилмоқда. Янгича фалсафамизни истиқлол ғоялари билан уйғунлаштириб ривожлантиришимиз даркор. Янги давр фалсафаси-ҳаётдан ажралиб қолган мавҳум назарий масалалар билан чегараланиб қолмасдан, балки мустақил давлатимизни мустаҳкамлашга оид бўлган масалалар билан шуғулланиши керак.
Мустақиллик шароитида халқимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлар ва уларнинг фалсафий жиҳатлари, миллий ва миллатлараро муносабатлар, ижтимоий зиддиятларнинг келиб чиқиши ва уларни бартараф этиш шакллари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, инсон ва инсоният тақдирининг муштараклиги, ҳозирги даврда бутун инсониятга дахлдор бўлган умумбашарий муаммолар ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Фан нима? Фан илмий билимлар тизимидир. Фан ўзининг илмий тушунча услублари ва методологиясига эга бўлган, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг маҳсус усули, илмий билимлар тизимидир. Шунингдек, фан ижтимоий онг шаклларидан биридир.
Фаннинг моҳиятини инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини билишда унинг қуйидаги хусусиятларини эътиборга олиш муҳимдир:
- инсон фаолиятнинг ўзига ҳос тури;
- аҳолида ижтимоий институт сифатида фан илмий билимлар йиғиндиси;
- инсониятнинг маънавий салоҳияти, олам, табиат, жамият ва инсон тўғрисидаги тасаввур ва қарашларни шакллантиради;
- оламни ўзлаштириш воситаси ҳисобланади.
Фан ўз олдига илмий билимлар яратишни мақсад қилиб қўяди. Илмий фаолият моддий неъматлар ишлаб чиқариш фаолиятидан кескин фарқ қилади. Кишилар меҳнат фаолияти сиёсат, санъат, дин ва ҳоказо соҳалардаги фаолиятлари ҳам билим орттиради. Лекин илмий билимлар изчиллиги, тизимлилиги ва ҳақиқийлиги билан ажралиб туради.
Оламни илмий билиш оламга янгича муносабат, янгича қарашни тақозо этади. У оламни диний, бадиий, ахлоқий, сиёсий билишдан кескин фарқ қилади. Воқеликка илмий муносабат ҳар қандай ақидапарастлик ва фанатизмни (тақдири азалга ишонишни) истисно этади. Илмий билиш аввал бошданоқ фалсафий дунёқараш билан ўзвий боғлиқ равишда вужудга келди. Фалсафа илм-фан хулосаларига таяниб, оламнинг янгича манзарасини яратиш имконига эга бўлди.
Илмий билишнинг даражалари ҳақида гапирганда шуни айтиш мумкинки, у эмперик (тажрибага асосланувчи) ва назарий шаклларга бўлинади. Эмперик билим асосан тажриба ва эксприментлар жараёнида олинадиган ва ҳақиқийлиги тажрибалар жараёнида синаб кўрилган билимлардир. Билишнинг назарий даражасида илмий қарашлар, билимлар қатъий тизимга солинади. Илмий тушунчалар қатъий мезон асосида ўрганилаётган фаннинг кўпқиррали томонларини чуқурроқ ва тўлароқ билишга имкон беради.
Илмий билимлар ҳосил қилиш усулларига қараб, фанлар экспериментал ва фундаментал фанларга ажратилди. Шунингдек, улар ўрганиш объектига қараб, табиий, ижтимоий гуманитар ва техник фанларга бўлинади. Тадқиқот предметини чуқурроқ ўрганиш жараёнида фаннинг янги соҳа ва тармоқлари вужудга келади. Масалан, табиатшунослик фанларининг ботаника, зоология, кимё, математика, физика каби соҳалари; ижтимоий-гуманитар фанларнинг тарих, қадимшунослик (археология), этнография, социология, сиёсацҳунослик, фалсафа, этика, педагогика, психология, маданиятшунослик каби соҳалари вужудга келди. Уларнинг ҳар бири яна қатор тармоқлардан иборатдир. Масалан, тарих фанининг қадимги дунё тарихи, ўрта асрлари тарихи, янги замон тарихи; фалсафанинг онтология, гносеология, аксиология, фалсафа тарихи каби.
Инсониятнинг кейинги икки юз йиллик тарихи давомида табиатни ўзлаштириш, инсон моҳиятини билиш, жамиятни такомиллаштириш борасида эришган ютуқлари фан тараққиёти билан бевосита боғлиқлидир. Инсон табиий ва ижтимоий муҳитга яхшироқ мослашиш, табиатнинг стихияли кучлари олдида ожиз ва чорасиз бўлиб қолмаслик учун фанга мурожат қилади.
Фанни кенг қамровли ҳодиса сифатида қараб чиқар эканмиз унинг қуйидаги функцияларини санаб ўтишимиз мумкин.

  1. Маданиятнинг алоҳида бир соҳаси, тармоғи ҳисобланади;

  2. Болиқни, атроф-муҳитни ўзлаштириш (илмий-назарий) услуби;

  3. Табиий ва ижтимой шароитларга мослашувчанлик функсияси;

  4. Социумнинг атроф муҳитга оптик хулқ-атворини шакллантирувчи вариатив функцияси;

  5. Фаннинг глобал тизимларини кузатувчиси ва ижтимоий, табиий жараёнларининг назоратчиси сифатидаги монитор функцияси;

  6. Атроф-муҳит ҳақидаги олган билим ва ахборот берувчи информатив функцияси.

Бошқа соҳалар сингари, маҳсус ўзига ҳос институт сифатида фанининг ўзига специфик белгилари мавжуд.

  1. Универсаллик – инсон томонидан кашф этилган универсумга ҳос бўлган билимларни бериш.

  2. Фрагментарлик – борлиқ яхлит ҳолда эмас, балки унинг алоҳида бир параметрлари ёки фрагментлари таҳлил этилади. Фан фалсафа сингари борлиқни алоҳида умум категория сифатида қабул қила олмайди. Фаннинг ҳар бир соҳаси оламнинг алоҳида бир соҳасининг проексияси бўлиб шу соҳани ёритишича асосланган бўлади.

  3. Умумаҳамиятга моликлик – фан эришган ютуқлар барчага баробар аҳамиятга эга бўлади. М. Филология; физиология ва ш.к.

  4. Эгасизлик (обезличенност) – кашфиётчининг индивидуал хусусиятлари, миллати, келиб чиқиши илмий билиши жараёнининг натижасида аҳамияциз.

  5. Тизимлилик (систематичност) – фан турли хулосалар, қисмларнинг оддий механик йиғиндиси эмас. У ўзига ҳос тузилишга эга.

  6. Номукаммаллик (незавершенност) – илмий билиш чексиз даражада ўсаётган бўлсада у ҳеч қачон мутлоқ, тугал ҳаракатга эриша олмайди.

  7. Ворисийлик – эришилган ҳар бир илмий ютуқ, янгилик, кашфиёт мавжуд база заминида вужудга келади.

  8. Танқидийлик – фан ҳар доим ўзи эришган чин билимларга, натижаларга шубҳа билан қарашга, қайта текширишга тайёр бўлиши.

  9. Одоб-аҳлоқ доирасидан чекиниш. Фан томонидан чуқур ва кенг таҳлил остига олинган жараёнларни хусусида фикр билдириш, очиқ-ойдин ёритиш маълум бир этноснинг миллий-маънавий қадриятларига, баъзан муайян бир диннинг нормаларига зид келиши мумкин.

  10. Рационалистик.

  11. Ҳиссиёт (чуственност).

  12. Ишончлилик.

Олимнинг вазифаси – табиат ҳодисаларини бошқарувчи қонунларни очиб бериш, унинг назарий моделини яратиш, эришилган факт ва хулосаларни умумлаштиришдан иборат. Табиат фанлари табиатдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ва уларда мавжуд бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Бу фанлар мълумотларини ўрганиши билан бизнинг табиат ҳақидаги тасаввурларимиз кенгайиб боради.
Фанда ҳақиқат муаммосини ҳал этишда ақл ва ҳиссиётнинг аҳамияти беқиёсдир. Амалиётда тажриба йўли билан ўз аҳамиятини, чинлигини исбот эта олган билимгина ҳақиқат ҳисобланади. Табиат ҳақидаги билимлар асосга эга бўлиши лозим – бу қоида фаннинг сосий тамойили ҳисобланади. Бу дегани ҳар алоҳида олинган хулоса, фикр эмпирик равишда кўзатилиши лозим дегани эмас, балки тажриба қабул этилаётган ҳар бир назария учун асосий аргумент, асос бўлишини англатади.
Фаннинг хулосалари натижалари, аҳамияти ҳар бир инсон учн умумийдир. Жамиятшунослик фанлари эса одатда маълум гуруҳ аъзоларининг манфаатлари, уларнинг субъектив қарашлари билан ҳам иш кўради.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish