Спорт – умуминсоният маданиятининг элементи
Спорт инглизча, эски франсуз тилидаги деспорт- “ўйин”, завқланиш маъноларини беради. Спорт жисмоний маданиятнинг таркибий қисми бўлиб инсоннинг жисмоний ва ақлий салоҳиятини
юксалтириб боришга, маълум бир мусобақаларда иштирокини таъминлашга қаратилган маълум бир қонун –қоидалар асосида йўлга қўйилган чора-тадбирлар, фаолият тизимидир.
Спорт кўпгина фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Буларга, педагогика, психология, тарих, жисмоний маданият назарияси ҳамда маданиятшунослик фанлари киради. Ушбу фанларнинг ҳар бири ўзининг специфик хусусиятларидан келиб чиқиб эътибор қаратади:
Педагогика – жисмоний маданиятнинг тарбиявий методларини ўрганади.
Тарих - жисмоний маданият ва спортнинг тарихий босқичларини вужудга келишини ўрганади.
Социология – жисмоний маданият ва спортнинг социал гуруҳларда таъсири функцияларини тадқиқ қилади.
Социология фани шунинг билан бирга бошқа фанлардан фарқли ўлароқ жисмоний маданият ва спортни чуқур, мукаммал ўрганади, бошқа фанлар элементларини ўз ичига олади.
Маданият аввало, ҳар қандай шаклнинг ҳамда инсоннинг яратилишини чизиб беради. Шунингдек, бинонинг қандай қад кўтарилиши, суратларнинг чизилиши, матнларнинг вужудга келиши ҳам ўзига хос кўринишга эга ҳисобланади. Инсон ҳам жисмоний маданият ва спорт билан ўзининг танини вужудга келтиради. Бундай холат, албатта спортнинг маълум бир тури орқали амалга, оширилади. Кейин шу холат ёрдамида турли кўринишдаги ҳаракатлар келиб чиқади.
Спорт маданияти - умумий маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсоннинг жисмоний ва маънавий шакилланишидаги категориялар умумлашуви, қонуниятлари, беллашувли фаолият доирасини англатади, кўпгина маданий тадқиқотчилар спортни инсонни ўзига тез тортадиган томонлари борлигини тушунтирадилар. Аммо, бундай хиссиёт нимадалигини билмайдилар. Чунки, спорт барибир инсонларга қизиқиш ва хурсандчилик бераверади. Тадкикотчи Ханс Уллих Гумберт фикрича, спортдан келадиган қувонч, ҳаяжон инсонга салбий таъсир қилмайди, аммо спортдаги муваффақият инсонлар соғлигига ҳам муваффақиятларига ҳам шерик бўлолмайди. Кўпгина файласуфлар бу холатни унинг автономлигини, алоҳидалигини санъат билан қиёслайдилар. Ханс Улрих Гумберт ҳам спортнинг санъатга яқинлигини кўрсатиб ўтган. Шу ўринда айтиш жоизки, бу нарса спорт томошабинлари фаолияти билан боғлиқ, яъни спортда спорсименлар, тренерлар, менеджерлар қатнашадилар, улар спортни ҳам ташқи ҳам ички томонидан кўриб ҳис қиладилар. Спортнинг санъат билан ўхшашлиги шуниси билан аниқки, ҳудди архитектор, дизайнер ва сувратчилар ўз асарлари билан инсонларни мамнун қилгандек, спорт ҳам ўзининг йўналишлари билан инсонларга қувонч, ҳавас уйғотади.
Дарҳақиқат спорт фаолиятида спортчилар қадриятнинг қайси тури билан кўпроқ қизиқадилар, адолат биланми? Ёки қандай бўлмасин ғалабани қўлга киритиш ёки зўрлик ва гўзаллик кўринишлари биланми?
Масалан, зўрликни спортнинг кўпгина турларида кўриш мумкин. Бу ҳолат спорт туридаги дистансия масофа билан характерланади. Мисол учун голф ўйинини оладиган бўлсак, бунда оралиқ масофа анча катта. Шунингдек спортнинг футбол, регби, хоккей турларида эса бу ҳолат ўта юқорилиги билан характерланади. Аммо, спортнинг кураш турида эса барча рекордлар зўрлик даражаси билан баҳоланади. Спортнинг яна мавзуларидан бири бу адолатли ўйин мавзусидир. Адолатли ўйин спортдаги социал норма ва қадрият сифатида жамоатчиликка тарқалган ўйинлардандир. Биз биламизки, агар спортда натижа асосий мақсад бўлиб қолганда, ноҳақ ғалаба қилиш холати кучаяди. Бу ҳолат кўп ҳолларда ҳақиқий ғалабани йўқ бўлишига олиб келиши мумкин.
Шундай қилиб, спортга маданиятнинг бир кисми сифатида каралиши тўгрисидаги мавзулар асосан социологияга оид мавзуларга жуда яқин ҳисобланади. Чунки, спортда бериладиган норма қадриятларнинг ушбу соҳаси ходимлари ва врачлар, тренерлар ҳамда спорт билан шугулланувчи барча инсонлар учун ўрганилиши, спорт социологиясининг равнақ топишига улкан замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |