Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобаллашув ва мафкуравий плюрализм



Download 0,97 Mb.
bet19/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобаллашув ва мафкуравий плюрализм.

ХХ аср ниҳоясига келиб салкам ярим аср давом этган “совуқ уруш” тугади, иккита қарама-қарши тизим ўртасидаги зиддият ўз якунига етди. Лекин дунё кўпчилик кутганидек осойишта бўлиб қолгани йўқ. Бугун икки қутбли мафкура ўртасида курашга барҳам берилган бўлсада, аммо дунёда мафкуравий курашлар тўхтаб қолгани йўқ. Аксинча жаҳон майдонларига мафкуравий босим ўтказишга уринишлари турли йўллар билан содир бўлмоқда. Жаҳон геосиёсатида халқларни маънавий-мафкуравий жиҳатдан тобе этишга ва таъсир доирасига олишга уринишлар давом этмоқда. Бунинг учун улар ҳозирги замон оммавий ахборот воситалари, уларнинг ютуқларидан, ҳамда турли хил марказлар, айни пайтда ўзаро ҳамкорликка йўналтирилган ижтимоий, маданий, иқтисодий воситалардан фойдаланиш орқали дунёнинг турли ҳудудларида ўзларига мос мафкуравий муҳитни шакллантириш мақсадларини ҳам кўзламоқда.


Бундай уринишлардан бири буюк давлатчилик шовинизмидир. Буюк давлатчилик шовинизмини Бирингчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек: “Муайян кучлар ва давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлик деб ёки миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш деб таърифлаш мумкин”. Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя доирасида, балки уни ўраб турган жуғрофий-сиёсий маконда ҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашда намоён бўлади”.1
Кўриниб турибдики, буюк давлатчилик шовинизми ғайри инсоний характерга эга. Зеро, у ўз моҳиятига кўра миллий тенгсизликни оқлаш, тарғиб қилиш ҳамда ҳимоя қилишнинг ўзига хос шаклидир. Буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик тахдидларига эътибор берадиган бўлсак, биринчидан, давлатлараро ва элатлараро зиддиятларни келтириб чиқаришга уринади; иккинчидан давлат суверенитетини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилади; учинчидан ташқи алоқаларни чеклашга, уни тенг бўлмаган шароитга солишга интилади; тўртинчидан, ОАВ орқали мафкуравий тазйиқ ўтказишга уринади; бешинчидан, минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро ишончсизликни келтириб чиқаради.
Диний мансублик асосида бўлиб олишга уринишлар. Инсон онги ва қалби учун кураш кескин тус олаётган вақтда хилма-хил қарашларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга интилиши табиий. Бунга эътиқод умумийлигига асосланган ҳолда якка мафкура ҳукмронлигини таъминлаш орқали жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан ўзига қарам қилишга бўлаётган ҳатти-ҳаракатларни мисол келтириш мумкин. Диний экстремизм шулар жумласидандир. Масалан, улар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг бирлашуви ғоясини илгари сурадилар. Улар ҳеч қандай маъмурий-жўғрофий ҳудудни тан олмайдилар, ер юзидаги барча мамлакатларда ягона мусулмонлик бирлиги ва уларнинг диний ва дунёвий ҳокимиятини ўзида мужассамлаштирган “халифа” раҳбарлигидаги ягона мусулмон давлати қуришни кўзлайдилар. Бу шартни бажармоқ, ниятга етмоқ учун ҳар қандай хунрезликка ва биродар кушликка фатво берадилар. Диний экстремизм ва терроризмнинг давлатимиз мустақиллигига таҳдиди қуйидагиларда намоён бўлмоқда. Биринчидан, улар фуқароларнинг ислоҳотчи давлатга ишончини йўқотишга уринишади; иккинчидан, одамларни ҳақиқий ва сохта диндорлик белгилари бўйича бўлишга уринишади; учинчидан одамлар онгида барча муаммоларнинг эчими дин деган тушунчани қарор топтиришга уринишади.
Жамият ҳаётида мафкуравий омилларнинг сезиларли таъсири мавжудлигини бир қарашдаёқ сезиш мумкин. Ғаразли геосиёсий мақсадларга эришиш йўлида мафкуравий таъсир ўтказишда энг аввало бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил деган қадимий тамойилга амал қилишга уринишни таъкидлаш зарур.
Бу тамойилни рўёбга чиқаришнинг биринчи йўли мамлакат ичида ижтимоий парокандаликни келтириб чиқаришдир. У жамият ҳаётининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларида ўзига хос кўринишда намоён бўлмоқда. Масалан, мамлакатимизга нисбатан бу усул ўтиш давридаги ижтимоий-сиёсий қийинчиликларни бўрттириб кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норозилигини уйғотиш, ўз ноғораларига ўйнайдиган мухолифатчи кучларни юзага келтириш йўли билан сиёсий беқарорликни келтириб чиқаришга бўлган ҳаракатларда намоён бўлди. Бу йўлда диний омилдан ҳам фойдаланишга уринишлар ҳам кузатилди. Анна шуҳолат ҳам “мақсад воситани оқлайди” деган ақиданинг геостратегик манфаатларни рўёбга чиқаришнинг асосий қоидасига айланаётганини кўрсатади.
“Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойилини амалга оширишнинг иккинчи йўли минтақа давлатлари ўртасида турли зиддиятларни юзага келтиришдир. Бу йўлнинг энг кенг тарқалган усули гўёки минтақада гегемонликка талабгор бўлган давлатнинг борлигини асослаш, таъбир жоиз бўлса, шундай давлат образини яратишдир. Бундай образларнинг яратилиши ер юзининг турли нуқталаридаги низоли, кам деганда давлатлараро муносабатларда тангликни юзага келтирганлиги тўғрисидаги мисолларни келтириш мумкин. Бундай “образлар” яратилиши натижасида мамлакатларнинг моддий-молиявий, маънавий-интеллектуал салоҳияти жамият тараққиётини таъминлаш ўрнига ана шу “образ” таъсирининг олдини олишга йўналтирилмоқда. Натижада иккинчи асосий мақсадга – муайян давлатни заифлаштириш орқали ўз “иттифоқчисига” айлантиришга эришилмоқда.
“Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойилини амалга оширишнинг учинчи йўли халқаро майдонда муайян мамлакат ҳақида нотўғри, нохолис тасаввурларни шакллантиришдир. Халқаро муносабатлар майдонидан айрим мамлакатларнинг вақти-вақти билан “қувғин” қилиниб турилиши ана шундай ҳаракатлар натижасидир.
Имтиёзли ҳамкорни белгилаш муайян минтақада геостратегик манфаатларни амалга оширишга хизмат қиладиган яна бир тамойилдир. Албатта, муайян сабаблар, айтайлик, диний, этник бирлик, маданий яқинлик ёки бошқа сабабларга кўра ҳар бир давлат қайсидир давлат билан имтиёзли ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Аммо гап “имтиёзли ҳамкор”дан минтақа давлатлари ўртасида айирмачиликни шакллантириш, “номақбул” давлатлар имкониятларини чеклаш йўлида фойдаланиш, шу билан бирга “ҳамкор” давлатнинг минтақадаги бошқа давлатлардан қайсидир жиҳатдан устунлигини таъминлашга қаратилган интилишлар ҳақида бормоқда. Аслида у ёки бу кўринишдаги устунликни таъминлаш ҳам асосий мақсад эмас. Бош мақсад – муайян минтақага таъсир ўтказиш плацдармга эга бўлишдир. Бундай плацдармга эга бўлишга интилиш ўз навбатида ушбу минтақанинг геостратегик имкониятлари билан белгиланади, имтиёзли ҳамкорликни белгилашда ана шундай узоқни кўзловчи ғаразли геосиёсий ва геостратегик мақсадлар ҳам ётиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Шу нуқтаи назардан қараганда, “имтиёзли ҳамкор” тамойили “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” тамойилининг тўлдирувчиси сифатида юзага чиқади. Бундай ҳаракатнинг зарарли оқибатларини Шарқий Европа ва Шимолий Африка давлатлари мисолида кўриш мумкин.
Тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳамкорлик тамойилига амал қилиш – геостратегик манфаатларни рўёбга чиқариш ва давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашнинг энг оқилона ва тўғри йўлидир. Ўзбекистон ўз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ ана шу тамойилга амал қилиб келмоқда. Негаки, бу тамойил геостратегик манфаатлардаги уйғунликка эришиш ва жаҳон миқёсида тараққиётни таъминлаш омилидир.
Шундай экан, вояга етаётган ёшларни, умуман, халқимизни маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун, кучли мафкуравий ҳимояга эга шахс сифатида тарбиялаш озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишнинг асосий шартларидан бири бўлиб қолаверади. Зеро, уларни миллат, давлат, Ватан шаъни дахлсизлиги учун истаган пайтда намоён бўладиган ишончли фазилатлар билан қуроллантириш лозим.
Янги мингйиликнинг бошларига келиб вазият анча ўзгарди. Геосиёсий ҳаракатлар пайт ҳам, жой ҳам, соҳа ҳам танлашмаяпди. Кучлар балансидаги ўзгаришларда устунликни даъво этувчи кучларнинг хатти-ҳаракати, турли минтақалардаги кескин кучаётган давлатлар, ташкилотлар дунёнинг мафкуравий манзарасига кескин таъсир этишмоқда. Бундай кўринишдаги воқеа-ҳодисаларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) нинг ҳудуди, таъсир доираси географиясининг кескин ўзгариши. 1949 йил 4 апрелда АҚШ ташаббуси билан Ғарбий Европани коммунизм ҳавфидан ҳимоя қилиш мақсадида тузилган ушбу ҳарбий-сиёсий блокка 12 мамлакат кирган эди. “Совуқ уруш” тугаши арафасида унинг аъзолари 16 та етиб деярли Корея урушини ҳисобга олмаганда йирик ҳарбий операцияларда иштирок этишмаган. Қизиқ томони бу ташкилотнинг коммунизм ҳавфи тугаганидан кейин таъсир зонаси ошиб кетди. Бугунги кунда унинг аъзолари 28 та, “Тинчлик йўлида ҳамкорлик дастури” доирасида 22 давлат иштирок этади. Ироқ, Афғонистон, Югославия, Ливия инқирозларини ҳал этишда фаол иштирок этди.
2. Шарқий Европанинг Полша, Чехия, Руминя ҳудудларида АҚШ нинг ҳаво ҳужумидан мудофа стратегик тизимининг барпо этилиши йўлидаги дастлаб қадамнинг қўйилиши. Пентагон томонидан бундай тизим Форс қўлтиғида, Японияда, Жанубий Кореяда, Австралияда ҳам барпо этилиши мумкин. Бу ҳолат жаҳон узра назоратнинг янги инструменти сифатида баҳоланмоқда. Ва биринчи галда Россиянинг геосиёсий манфаатларига тўла қарама-қарши келмоқда.
3. Жаҳон геосиёсатида, глобал иқтисодиётда “Хитой омили” нинг кескин кучайиши. Давлат воситачилигида, назоратида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар сабаб кейинги 30-35 йил давомида иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. Янги “жаҳон устахонаси” жаҳоннинг турли минтақалари билан савдо ва иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириб бормоқда. Халқаро майдонда иқтисодий ҳаётнинг барча муҳим йўналишларида “тинч интервенция” амалга ошрилмоқда.
4. Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Шарқий Европадаги конфликтлар, урушлар, ҳарбий-сиёсий инқирозлар халқаро майдондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни, геосиёсий манзарани кескин ўзгаришига олиб келмоқда. Ироқда 1990-1991 йиллардаги, 2000-2011 йиллардаги уруш мамлакатни вайронага айлантирди. Ироқ ҳудуди 435 052 км/кв (дунёда 57-ўрин), аҳолиси 36 миллиондан ортиқ (39-ўрин), нефт-газ заҳиралари бўйича кучли бешликка киради. Лекин уруш мамлакатнинг минтақадаги мавқеига кескин путур етди. Саддам Ҳусейн ҳокимиятдан четлаштирилганидан кейин навбатдаги парчаланиш бошланди. Мамлакат Шиалар, Суннийлар ва Курдлар ўратасида бўлиниб кетиш арафасида турибди. Шундай манзарани Ливия мисолида кўриш мумкин. Қирол Идрис И даврида АҚШ ва Буюк Британия Ливияни Шимолий Африкадаги таянч нуқтага айлантиришган. Ҳарбийлар Каддафи бошчилигида АҚШ ва Англия базаларига чек қўйишди. Монархия тугатилди. Ливия 1 759 540 км/кв (16-ўрин), аҳолиси 7.7 миллиондан ортиқ. Нефт ва газ заҳираларига бой бу мамлакатда АҚШ ва Ғарбий Европа фуқаролар урушини келтириб чиқаришди. Каддафи ўлимидан кейин мамлакатда хаос бошланди. Бошланиб кетган фуқаролар уруши, ҳокимият талашаётган томонларнинг баҳсларининг кети кўринмаяпди. Шундай ҳолат Шарқий Европада ҳам кузатилди. Украинанинг Европага интеграцияси сабаб мамлакатда фуқаролар уруши келиб чиқди. Минтақада ЕИ ва Россия ўз геосиёсий манфаатларини кўзлаб фаолият юритиши вазиятни чигаллаштириб юборди.
6. Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазият. Корея ярим оролида ҳарбий-сиёсий келишмовчиликлар ўз ечимини топмади. КҲДР нинг ўз ҳарбий салоҳиятини оширишга интилиши (атом синовлари) вазиятни чигаллаштирмоқда. Шунингдек Хитой-Тайван муносабатлари ўз ечимини топмади.
Дунёнинг мафкуравий манзараси таҳлил остига олинган адабиётлар, чиқишлар, ОАВ хабарларни таҳлил қилганда қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
Биринчидан, жаҳон ҳамжамияти янги минг йиллик арафасида кучлар балансига, атом қуролига таянган биполяр тизимдан воз кечсада, АҚШ ва НАТО етакчилигида бир қутбли дунё ундани жобий бўлиб чиқмади. Ўз лидерлигини турли воситалар билан янада мустаҳкамлашга интилиши АҚШ нинг кўп қутбли дунё тарафдори эмаслигини яққол кўрсатади. ШҲТ, БРИКС, ЕИ, Осиё ва Лотин Америкасида янги лидерлар пайдо бўлиши кўп қутбли дунё шаклланишини кўрсатмоқда.
Иккинчидан Ғарб араб давлатлари устидан ўз назоратини кучайтирмоқда. Бу йўлда улар зарурият туғилса ислом фундаменталистларини ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Бу “ҳисобли муҳаббат” қанча давом этиши ноаниқ. Негаки Ғарб давлатлари бу йўсиндаги сиёсати эскирганини Сурия воқеалари кўрсатмоқда.


Бугунги дунёда ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари тобора кенгаймоқда. Бирон бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзот маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган турли мафкуравий марказларнинг муттасил босимини доимий сезиб яшамоқда.

Ана шундай шароитда миллий истиқлол ғоясини эгаллаш орқалигина бундай мафкуравий майдонларда олиб борилаётган курашлар моҳиятини тўғри тушуниш ва олдини олиш мумкин.




Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish