Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Сиёсий ҳаётда глобаллашувнинг таъсири, унинг намоён бўлиш хусусиятлари



Download 0,97 Mb.
bet27/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Сиёсий ҳаётда глобаллашувнинг таъсири, унинг намоён бўлиш хусусиятлари.


Ўзбекистон мустақилликнинг биринчи кунидан халқаро ташкилотларга аъзо бўлишга харакат қилди. Бугунги кунда Ўзбекистон кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир.
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида унинг билан ҳамкорлик қилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октябрда ташкил топган дунёда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, унга рахна солувчиларга нисбатан чора тадбирлар қўллаш, миллатларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили асосида дўстона муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий характердаги халқаро муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш борасида самарали фаолият кўрстамоқда.
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлгандан буён унинг тузилмалари ихтисослашган ташкилотлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда.
Тошкентда Холид Малик бошчилигида БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1993 йил 24 октябрда фаолият кўрсата бошлади.
Ваколатхона таркибига БМТнинг тараққиёт дастури ахборот ва ижтимоий алоқалар бўйича бўлими, гиёхвандлик моддаларига қарши кураш бўлими, фан маданият ва таълим масалалари бўйича бўлими, қачоқлар ишлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, халқаро болалар жамғармаси, саноат тараққиёт ташкилоти, жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқ-аҳволи жамғармаси ва БМТнинг кўнгиллилар дастури киради.
Ўзбекистонда 1993 йилдан бошлаб амалга оширилаётган БМТнинг тараққиёт дастури лойиҳаларининг умумий қиймати 17,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.1
Республикамизда 4 та асосий соҳалар бўйича БМТнинг узоқ муддатли дастурлари амалга оширилди.
Биринчи соҳа, барқарор, мустаҳкам даромад манбаини ташкил қилиш билан боғлиқ.
У кичик ва ўрта тадбиркорликни микрокредитлаш схемасини ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш воситасида аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган.
Иккинчи соҳа, атроф-муҳитни мухофаза қилишга катта куч ва имкониятни сафарбар қилиш;
Учинчи устувор соҳа, бу ўзгаришлар учун инсон ресурсларини ривожлантириш. Бу дастур доирасида юқори билимга эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг ахборот ва коммуникатсия технологияси ютуқларидан тўла фойдаланишга ёрдам бериш кўзда тутилган. Шу дастур доирасида ахборот технологиясидан кенг фойдаланиш учун кичик ва ўрта бизнесга ёрдам берилади;
Тўртинчи йўналиш, мамлакат тараққиётининг турли ҳил соҳаларига доир ресурсларга йўл топишни таъминлашда хукуматга ёрдам бериш ҳамда бу масалалар бўйича маслаҳат хизмати кўрсатиш, ташқи ёрдамларни мувофиқлаштириш масалаларида хукуматни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.1
Ўзбекистонда спид ва бошқа касалликларнинг ёйилишини бартараф этиш билан боғлиқ ишлар ҳам олиб борилмоқда.
Узоқ муддатли лойиҳалардан ташқари БМТ фавқулодда холатларда ҳам Ўзбекистонни қўллаб-қувватламоқда. Масалан: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги қурғоқчилик оқибатларини бартараф этишда бу халқаро ташкилот яқиндан ёрдам бермоқда.
2003-2004 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига кўра, тараққиёт дастури турли лойиҳаларнинг ижроси учун 75миллион 770 минг АҚШ доллари ажратилди.
Хусусан, 2002 йилда бундай мақсад учун 14 миллион 497 минг доллар маблағ сарфланди.
Экология муаммосини ҳал қилиш бўйича БМТ билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилди.
И.А.Каримов айнан БМТ минбаридан туриб Марказий Осиё халқларининг дарди бўлмиш Орол денгизи тақдири бугунги кунда аллақачон минтақавий муаммо доирасидан чиқиб, халқаро аҳамият касб этганини таъкидлади. Жумладан, юртимиз рахбари Орол денгизи фожиасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро молиявий тузилмалар, шунингдек, ривожланган мамлакатлар кўмаги билангина бартараф этиш мумкинлигини айтган эди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач 90 дан ортиқ халқаро шартномалар ва конвентсияларга, инсон ҳуқуқлари бўйича 38 та конвентсияга қўшилди. БМТ котибияти ажратиб берган 22 та асосий битим конвентсиялардан 19 тасини Ўзбекистон ратификатсия қилди. Улар орасида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияси, фуқаролик ва сиёсий хуқуқлар, иқтисодий ва маданий хуқуқлари тўғрисидаги оналикни мухофаза қилиш тўғрисидаги конвентсиялар бор.
1995 йилда Олий Мажлиснинг инсон хуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), 1996 йилда Олий Мажлис хузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги институти, 1996 йилда инсон хуқуқлари бўйича Республика миллий маркази, 1997 йилда жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ташкил қилинди.
БМТ ваколатхонаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар юзасидан маслаҳатлар ва амалий ёрдам беришдан иборатдир.
БМТ нинг тараққиёт дастури томонидан чиқарилган “Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат ва иқтисодий ўтиш” китобида қайд қилинишича гарчи Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар анча секинлик билан бошланган бўлсада лекин қисқа вақт ичида улар жадаллаштириб ва Ўзбекистон собиқ Шўро худудида бўлган мустақил давлатларга нисбатан бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишда махсулот ишлаб чиқаришнинг кескин камайиб кетишининг олдини олишда, даромаднинг пасайиши ва камбағалликнинг кенг ёйилишига қарши чора-тадбирлар кўришда катта муваффақиятларга эришди.
Ҳозирги вақтда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришнинг “Ўзбек модели” жаҳон ҳамжамиятининг катта эътиборига сазовор бўлмоқда. 1998 йил 7 октабрда Тошкентда бўлиб ўтган “Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбекча модели” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конферентсия бунинг далилидир.
Бу конферентсияда БМТ Ваколатхонаси, Жаҳон банки, Халқаро валута жамғармаси вакиллари, Финляндия, Голландия, АҚШ, Япония, Россиядан келган мутахассислар иштирок этишди.
Ўзбекистонда инсоният тараққиёти тўғрисидаги маълумотномалар 1995 йилдан эътиборан ҳар йили тайёрлаб келинади. Маълумотноманинг асосий вазифалари- мамлакатда амалга ошириб келинаётган сиёсатни инсон тараққиёти нуқтаи назаридан туриб таҳлил қилиш, ҳар қандай жамиятда муқаррар равишда пайдо бўладиган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишнинг мумкин бўлган йўлларини топишдан иборат.
Бу республикамизнинг жаҳон тизимидаги ҳиссаси ва ўрнини аниқлаш имконини беради.
Юртимизда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар доирасида Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорлик ҳам самарали бўлмоқда.
1994 йил март ойида Ўзбекистонда ваколатхонасини очган ЮНИСЕФ ўз фаолиятини саккизта дастур бўйича амалга оширмоқда.
ЮНИСЕФ шу дастурлар доирасида Ўзбекистонга сифатли овқатланиш, таълим, тоза ичимлик суви, болалар хуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни мустаҳкамлаш каби болаларга таалуқли муаммоларни ҳал этишга кўмаклашаяпти.
Давлатимиз бошлиғи ўз маърузаларида Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор таклифлар киритди.
Булар: Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари юзасидан БМТнинг семинарини чақириш; Марказий Осиёни ядросиз минтақа деб эълон қилиш; БМТ хавфсизлик кенгаши хузурида вужудга келиб турган халқаро низоларни таҳлил қилиш ва бунинг учун махсус гуруҳ ташкил этиш; Марказий Осиёда Наркобизнесга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун БМТнинг минтақавий комиссиясини ташкил этиш.
И.А.Каримовнинг БМТ таркибида терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш таклифини эътиборга олиб, БМТ 2001 й 28 сентабрда 1373 резалютсиясига мувофиқ терроризмга қарши кураш бўйича қўмита ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
БМТ хавфсизлик кенгаши қошида терроризмга қарши кураш бўйича қўмита ташкил этилиши билан Ўзбекистон ташаббуси сиёсий жиҳатдан амалга ошди.
Афғон можаросини ҳал қилиш ва Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш масалалари бўйича Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорликда жуда катта ишлар амалга оширилди. 2002 йил 18 октабрда БМТ Бош котибининг Ўзбекистонда бўлиши ва Президенти билан учрашуви ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки бўлди.
Ўтган йиллар давомида БМТнинг Ўзбекистондаги вакили вазифасини бажарган катта обрўга эга бўлган Ҳолид Малик, Павел Крал, Ричард Конрай мамлакатимизнинг бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлигининг кенгайишига, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ўзларининг катта хиссаларини қўшдилар.
Ўзбекистон БМТ га тенг хуқуқли аъзо бўлиб ва ҳамкорлик қилиб аввало дунёвий эътиборга сазовор бўлди.
Дунё овози Ўзбекнинг овози янгроғида янада қудратлироқ янгради. Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлиги, мамлакатимиз тараққиётини жадаллаштиришга, Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.1
БМТ Бош Ассамблеясининг 61 ва 63-сессияларида ташкилотга аъзо давлатларнинг кўпчилик овози билан “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи худуд” Резолютсияси қабул қилинди. 2009 йилнинг март ойидан бошлаб эса, ушбу Шартнома кучга кирди.
Чунончи, 2010 йил 20-21 сентабр кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик тараққиёт мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисида сўзлаган нутқида ҳам Юртбошимиз Афғонистон масаласига яна бир карра тўхталиб ўтди.
Ҳозирда Афғонистондаги вазият, афсуски,анча мураккаблигича қолмоқда. АЙСЕФ деб аталмиш коалицион қўшинларнинг 2014 йилгача ва ундан кейин қўшни Афғонистон худудидан олиб чиқиб кетилишининг эълон қилиниши ушбу мамлакат ва унинг атрофидаги вазиятнинг янада чигаллашувига, терроризм, экстремизм ва наркотрофикнинг янада кучайишига туртки бермоқда.1
Вужудга келаётган ана шундай вазиятда воқеаларнинг салбий равишда ривожланишининг олдини олиш учун Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “6+3” мулоқат гуруҳининг тузилиши энг мақбул вариант сифатида Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши жараёнига муҳим ҳисса қўшиш мумкин.
2010 йил 4-5 апрел кунлари БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистонга ташриф буюриб дастлаб Нукус шаҳрида Орол бўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган тақдимот маросимида иштирок этди ва Оролбўйидаги экологик вазият билан яқиндан танишди. БМТ Бош котиби Президент Ислом Каримов билан учрашганда, “Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги умумий масалаларни ҳал этиш доирасида ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда ишлашдан мамнунман, Орол денгизини кўриб, бу фалокатнинг бутун минтақа экотизимига етказган салбий таъсири нечоғлик катта эканлигига ишонч хосил қилдим. Мураккаб экологик шароитда яшаётган одамлар билан учрашдим. Қарийб бутун минтақа аҳолиси бошидан кечираётган офатни тасаввур қилишнинг ўзи оғир”, деб таъкидлаб, давлатимиз раҳбарининг бу борадаги ташаббуслари нақадар асосли ва муҳим эканлигини яна бир бор эътироф этди.2
Пан Ги Мун Орол муаммосини ҳал этишга кўмаклашишга, ушбу экологик фожиа оқибатларини бартараф қилиш учун БМТнинг эксперт салоҳияти, молиявий ва бошқа ресурсларини жалб этиш борасида барча саъй- харакатларни сафарбар қилишга тайёр эканини билдиради.
Ўзбекистон ва БМТнинг экология соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида Оролбўйидаги вазият деградатсиясининг олдини олиш ва Орол фожиаси оқибатларини енгиллаштириш бўйича қабул қилинган тезкор чоралар устувор аҳамиятга эга.
Орол денгизи экологик фожиасининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда, 2008 йилнинг 11-12 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва БМТ вакилларининг фаол иштирокида “Орол муаммоси, унинг аҳволи генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири, оқибатларини енгиллаштириш борасида халқаро ҳамкорлик чоралари” мавзусидаги халқаро конферентсия ўтказилди.
2014 йил 28-29 октябр кунлари Урганч шаҳрида И.А. Каримов ташаббуси билан халқаро ташкилотлар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иштирокида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида халқаро конферентсия бўлиб ўтди.1
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг халқаро конферентсия иштирокчиларига табригида таъкидлаганидек, “Амударё ва Сирдарёнинг Оролга умумий қуюлиш ҳажми кейинги эллик йил ичида қарийб 5 борабор, Орол денгизининг суви 14 баровардан кўпроқ камайди, унинг шўрланиш даражаси эса деярли 25 марта ортди. Бу Орол денгизида илгари бўлган балиқ ва бошқа денгиз мавжудотларнинг деярли буткул йўқолишига олиб келди. Оролнинг қуриган қисми ўрнида ҳосил бўлган 5,5 млн гектардан ортиқ майдондаги янги Оролқум сахроси тобора бутун Оролбўйи минтақасига ёйилмоқда. Бу ердан ҳар йили атмосферага қарийб 100 млн тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, қум бўронлари ва кучли шамоллар билан мазкур ҳудуддан анча олис бўлган минтақаларга ҳам тарқалмоқда.”2
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ўз видеомурожаатида дунёдаги кенг кўламли антропоген ҳалокатлардан бири деб эътироф этилган ва миллионлаб аҳоли ҳамда атроф-муҳитга катта зарар етказаётган Орол бўйи минтақасидаги экологик бўрон муаммолари мухокамасига бағишланган ушбу халқаро конферентсияни ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.3
Икки томонлама муносабатларда хавфсизлик, экология, иқтисодий ривожланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш каби масалалардан ташқари БМТни ислоҳ қилиш, хусусан, унинг органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 48, 50, 55, 65 сессияларидаги маърузаларида халқаро аҳамиятга эга бўлган кўплаб долзарб масалаларни кўтариб чиқди. Булар; Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича БМТнинг доимий фаолият юритувчи семинарининг чақиртирилиши; БМТ хавфсизлик кенгаши ҳузурида, юзага келаётган мажораларни таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш бўйича махсус гуруҳ тузиш; Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш; Марказий Осиё минтақасида норкобизнесга қарши ҳамкорликда курашиш учун БМТнинг минтақавий комиссиясини тузиш; Орол муаммоси бўйича БМТнинг махсус комиссиясини тузиш; Хавфсизлик Кенгаши ҳозирги дунёнинг ижтимоий, иқтисодий, этник маданий, диний, маънавий жиҳатдан ғоят хилма-хиллигини бар-баравар тарзда акс эттириш, Марказий Осиё минтақасида кимёвий-бактериологик қуроллар устидан халқаро назорат ўрнатиш, БМТ бош котибининг ваколатларини кенгайтириш, БМТ хавфсизлик кенгаши доимий аъзоларини кўпайтириш, Афғонистон муаммосини тинч йўл билан хал этиш ва бошқа таклиф ва тавсиялардир.
Булар юзасидан БМТ ва Ўзбекистон ҳамжиҳатлигида харакат қилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимиз БМТнинг қатор таркибий тузилмалари-тараққиёт дастури, Аҳолишунослик бўйича жамғармаси, гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури, таълим, фан ва маланият масалалари бўйича ташкилоти билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Жумладан, БМТнинг тараққиёт дастури Ўзбекистонда кўп йиллардан буён фаолият олиб боради. Ўтган йили 3та асосий йўналишда иш олиб борилди. Биринчи йўналиш- энрего тежамкорлик ва яшил иқтисодиёт, тараққиёт дастурининг мазкур лойиҳаси бўйича БМТ Ўзбекистон хукумати билан ҳамкорликда энергияни тежаган холда ривожланишга ва экологик барқарорликни таъминлашга кўмаклашмоқда. Иккинчи йўналиш- бизнес соҳасида ва давлат бошқарувида, Ўзбекистон минтақаларида хизматлар кўрсатиш контсептсияси илгари сурилди. Бу соҳада тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг турли минтақаларида “Ягона ойна марказлари” фаолият юритмоқда.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish