Мустаҳкамлаш учун саволлар
Иқтисодий ҳаётнинг глобаллашуви ва унинг моҳияти.
Иқтисодий глобаллашувнинг кўринишлари.
Иқтисодий ҳаётнинг интеграциялашиши ва ундан кўзланган турли хил ғоявий-мафкуравий мақсадлар.
Жаҳон ҳамжамияти иқтисодий тараққиётидаги хилма-хиллик ва дунёда иқтисодий устунликка эришиш мақсадларининг ғоявий моҳияти.
5-мавзу: Глобаллашув ва унинг сиёсий соҳага ғоявий-мафкуравий таъсири.
Режа
Сиёсий глобаллашув тушунчасива ташқи сиёсат маъно мазмуни.
Сиёсий ҳаётда глобаллашувнинг таъсири, унинг намоён бўлиш хусусиятлари.
Сиёсий глобаллашувнинг ғоявий-мафкуравий соҳа билан боғлиги, унинг турли хил кўринишлари.
Сиёсий глобаллашув тушунчаси ва ташқи сиёсат маъно мазмуни.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ Ўзбекистон ўзининг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиёсий йўлни белгилаш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан сиёсий, дипломатик, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалаларига катта эътибор берди ва фаол ташқи сиёсат олиб борди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” (1992й), “Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” (1997й), “Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизатсия ва ислоҳ этишдир” (2005й) ва бошқа асарларида мустақил ташқи сиёсат юритиш қоидаларини белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида мамлакат ташқи сиёсати қоидалари қонунлаштирилди ва бу жаҳондаги кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорлик жараёнлари ортга қаймаслигининг ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. Бош қомусимизнинг 17 моддасида шундай дейилган,- “Ўзбекистон республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билаг таҳдид қилмаслик, чегараларнинг даҳлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади”.1
Ўзбекистонни халқаро хуқуқ субъекти сифатида белгилайдиган, Республиканинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларининг тартибга соладиган қонунлар қабул қилинди. “Ўзбекистон республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принтсиплари тўғрисида”ги, “чет эл инвеститсиялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги, “Ўзбекистон республикасининг ташқи сиёсий фаолияти консепцияси тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар ҳамда норматив хужжатлар ана шулар жумласидандир.
Мамлакатимизнинг жаҳон халқаро тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб тушган тинчликсевар ташқи сиёсати,уни жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Бугунги кунда Ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигини дунёдаги 180 дан ортиқ давлат расман тан олди. 131 мамлакат билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 44 мамлакат ўз элчихона ва ваколатхоналарини очган. 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ишлаяпти. Республикамизда 80 дан ортиқ чет эл ваколатхоналари ва 20 дан ортиқ хукуматлараро муассасалар фаолият кўрсатаяпти.1
Мустақил Ўзбекистон дипломатия соҳасида ўз салоҳияти ва анъаналари борасида аниқ асосланган ва узоққа мўлжалланган сиёсатни олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси “бугун ҳеч муболағасиз, ғурур ва ифтихор билан айтиш мумкинки, мустақилликка эришганимиздан буён ўтган тарихан қисқа давр ичида мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади”.2
Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-еътибори юксалиб бораётгани энг аввало:
-юртимизда демократик ва бозор иқтисодиёти ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган улкан идобий ўзгаришларда, улранинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилишида мужассам бўлмоқда:
-бу давлатимизнинг жаҳон аҳлига яхши маълум бўлган, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг амалий самарасида ўз ифодасини топмоқда;
-ва ниҳоят, бу мамлакатимизнинг халқаро сиёсат майдонида олиб бораётган ҳар томонлама пухта ишланган, чуқур ўйланган ташқи сиёсатининг натижаси сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон ташқи сиёсат соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда Бирлашган Миллатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ЮНЕСКО билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон ривожланган давлатлар билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга харакат қилмоқда. Айниқса, Россия, Жанубий Корея, Хитой,Япония ҳамда Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |