Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet24/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Халқаро валюта фонди. ХВФ 1944 йил июлда Бреттон-Вудс (АҚШ, Ню-Гемпшир штати) да ташкил топган, қароргоҳи Вашингтонда жойлашган. ХВФ — ҳукуматлараро корпоратив валюта-молиявий ташкилот бўлиб, фаолияти давлатлараро вужудга келадиган, тўсатдан рўй берувчи ва олдиндан билиш мумкин бўлмаган миллий валюталарнинг ўзгарувчанлиги, давлатларнпнг миллий валюталарини алмаштирпш доирасидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилгандир. ХВФнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
1. Халқаро савдонинг ўсишига ёрдам кўрсатиш;
2. Миллий валюталар қадрини бир меъёрда ушлаб туришга кўмаклашиш;
3. Жамғармага аъзо давлатларнинг жорий ҳисоб-китобларини амалга ошириш жараёнида кўп томонлама тизимни ташкил этишга кўмаклашиш;
4. Халқаро савдонинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллар, валюталар борасидаги тўсиқлар вужудга келмаслигига ёрдам бериш;
5. Савдо ва тўловлар доирасидаги тўсиқлар вужудга келмаслиги учун аъзо давлатларга кредит ресурслартни бериш;
6. Халқаро валюта доирасида вужудга келувчи муаммоларни ечиш борасида маслаҳат-форумлар ўтказиш.

Иқтисодий глобаллашув жараёнининг ғоявий мафкуравий жиҳатлари.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 21 сентябрда ХВФ га аъзо бўлиб кирди. ХВФ юқорида қайд этилган ТМК билан бир қаторда иқтисодий жараёнларнинг глобаллашуви шароитида муҳим аҳамият касб этади.
Глобаллашувнинг ижобий тарафларини баҳолаш мушкулдир: инсониятнинг имкониятлари ортиб бормоқда, унинг ҳаётининг барча жабҳалари ҳисобга олинмоқда, ўзаро уйғунлашув шароитлари туғилмоқда. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви умуминсоний муаммоларни ҳал этишнинг жиддий асосларини яратмоқда. Глобаллашув жараёнларининг ижобий томонлари сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин:

  1. Глобаллашув меҳнатнинг ихтисослашуви ва халқаро тақсимотининг чуқурлашувига кўмак беради. Бу шароитларда восита ва ресурслар самарали тақсимланади, аҳоли ўртача турмуш тарзининг ортишига ва аҳоли ҳаётий истиқболларининг кенгайишига олиб келади.

  2. Глобаллашув жараёнларининг муҳим устуворликларидан ишлаб чиқариш кўламида иқтисод қилиш бўлиб, бу харажатларнинг қисқариши ва нархларнинг пасайишига, натижада барқарор иқтисодий ўсишга олиб келади.

  3. Глобаллашувнинг устуворликлари шунингдек, барча тарафларни қониқтирувчи ўзаро манфаатдор асосда эркин савдодан ютиш билан боғлиқдир.

  4. Глобаллашув рақобатни кучайтирган ҳолда, янги технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг бошқа давлатларда тарқалишини рағбатлантиради. Бунда тўғридан-тўғри инвестициялар ўсиш суръатлари жаҳон савдоси ўсиш суръатларидан бир неча баробар устун бўлади, бу эса миллий иқтисодиётларга бевосита таъсир этувчи саноат технологиялари қўлланилиши, ТМК вужудга келишининг муҳим омили ҳисобланади.

  5. Ишлаб чиқаришни глобал миқёсда рационализация қилиш ва илғор технологияларни тарқатиш, ҳамда жаҳон миқёсида инновацияларни доимий тадбиқ этиш учун рақобат босими натижасида глобализация меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келиши мумкин.

  6. Глобаллашув давлатларга катта ҳажмдаги молиявий ресурсларни жамлаш имкониятини беради, чунки сармоядорлар кенг молиявий имкониятларни кўплаб бозорларга жалб этадилар.

  7. Глобаллашув умуминсоний муаммоларни ҳал этишнинг жиддий асосларини яратади, аввало экологик муаммолар бўлиб, у жаҳон ҳамжамиятининг умумий хатти-ҳаракатлари, ресурсларнинг жамланиши, турли соҳалардаги хатти-ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишини талаб этади.

Умуман олганда кўплаб мутахассисларнинг умид қилишича, глобализация пировард натижада дунёдаги умумий иқтисодий ҳолатнинг ўсишига олиб келади.
Глобаллашув жараёнлари ривожланган мамлакатларда қўллаб-қувватланади, аммо ривожланаётган ва қолоқ давлатларда қаршиликка учрайди. Демак, глобаллашув жараёнлари ким учун фойдалилиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Ишлаб чиқариш неъматларининг адолациз тақсимланиши минтақавий, миллий ва халқаро даражада низоларни келтириб чиқаради. Даромадларнинг мутаносиблашуви эмас, уларнинг қутблашуви юзага келади. Бу жараёнларда ривожланаётган давлатлар бой давлатлар қаторига кираверади, ночор мамлактлар эса улардан ортда қолаверади. “Миллий иқтисодиётларнинг жаҳон тизимига интеграциялашуви тенгсизликни йўқотиш ва юмшатиш ўрнига, аксинча уни кучайтиради ва кўп ҳоллларда уни кескинлаштиради.”
Глобаллашув жараёнлари натижасида барча мамлакатларда юзага келиши мумкин бўлган потенциал салбий оқибатлар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари бўйича халқаро савдо, ишлаб чиқариш натижаларини номутаносиб тақсимланиши;

  • миллий иқтисодиётларнинг ноиндустриаллашуви;

  • алоҳида давлат иқтисодиёти назорати суверен ҳукуматлардан бошқа кучли давлатлар, ТМК ёки халқаро ташкилотларнинг қўлига ўтиб кетиши;

  • молиявий соҳанинг эҳтимолий беқарорлиги, миллий иқтисодиётнинг жаҳон даражасидаги боғлиқлиги сабабли потенциал минтақавий ёки глобал беқарорлиги. Алоҳида давлатдаги маҳаллий иқтисодий силжишлар ёки инқирозлар минтақавий ёки глобал оқибатларга олиб келиши мумкин.

Глобаллашувнинг оғриқли оқибатларини ўзларида кам ривожланган давлатлар ҳис қиладилар. Уларнинг асосий қисми халқаро миқёсда хом ашё етказиб берувчи ва кўп меҳнат талаб қилувчи соҳаларни юритувчи давлатлар сифатида иштирок этиб, ҳар жиҳатдан етакчи давлатларга боғлиқ бўлиб қоладилар, даромадалари эса кам ва беқарор жаҳон бозори конъюнктурасига боғлиқ бўлиб қолади. Бундай давлатларга глобализация жараёнлари юқорида санаб ўтилган муаммолардан ташқари қуйидагиларни ҳам пайдо қилади:

  • ривожланган мамлакатлардан технологик жиҳатдан тобелик ва ортда қолишнинг ортиши;

  • ижтимоий-иқтисодий номутаносибликнинг ортиши;

  • аҳоли асосий қатламининг қашшоқланиши;

  • кам ривожланган давлатларнинг жаҳон хўжалиги тизими барқарорлиги ва меъёрий ишлашига боғлиқлигининг ортиши;

  • ТМК томонидан давлатнинг миллий иқтисодий ривожланишга қаратилган сиёсатини чеклаши;

Юқорида таъкидланганидек, глобаллашувдан асосан саноати ривожланган мамлакатлар ютуққа эришади. Аммо уларда ҳам танганинг икки тарафи бўлгандек ўзига хос муаммолар юзага келади. Бундай ижтимоий-сиёсиё муаммолар қаторига қуйидагиларни келтириш мумкин бўлади:

  • Мамлакат ичида ишсизликнинг ортиши, бунга сабаб:

  • янги технологияларнинг жорий этилиши саноатда иш ўринларининг қисқаришига олиб келади ва ижтимоий кескинликни кучайтиради;

  • ишлаб чиқариш тузилмасининг ўзгартирилиши ва кўп меҳнат талаб қилувчи товарларни ишлаб чиқаришни ривожланаётган мамлакатларга кўчириш бу давлатлар анъанавий тармоқларига жиддий зарба бўлади ва кўплаб ишлаб чиқаришнинг ёпилишига сабаб бўлади;

  • ишчи кучининг кучли жамланганлиги.

  • Биринчи даражага ўтиб олган ТМК кўпинча ўз манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди, натижада миллий давлатчилик заифлашади ва баъзи функциялар турли давлатусти ташкилот ва уюшмаларга ўтади.

Жиддий муаммолардан яна бири глобализациядан келадиган афзалликларнинг нафақат давлатлар ўртасида, балки тармоқлараро ҳам кузатиш мумкин бўлади. Ташқи савдодан фойда олувчи ва экспортга йўналган тармоқларга оммавий равишда капитал ва малакали иш кучи оқиб келади. Бошқа тармоқлар эса бозорнинг очиқлиги сабабли рақобатга чидай олмай қоладилар. Бундай тармоқлар ўзгарган хўжалик шароитларига мослашишлари учун қўшимча тадбирларни амалга оширишларига тўғри келади. Инсонлар иш ўринларини йўқотадилар ва янги иш ўринларини қидирадилар ёки қайта малакаларини оширадилар. Бу эса йирик ижтимоий харажатларни қисқа муддатларда талаб этади. Охир оқибат иш кучининг қайта тақсимланиши амалга ошади, аммо ижтимоий харажатлар юқори бўлади.
Демак, замонавий жаҳон иқтисодиёти глобаллашув жараёнлари қуйидагиларда намоён бўлади:

  • ишлаб чиқаришнинг интернацианаллашуви пироварддаги товарни яратиш учун турли босқичларда ва турли шаклларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар иштирок этишини назарда тутади. Халқаро савдо битимларида ярим тайёр маҳсулотлар салмоқли ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқаришнинг интернацианаллашуви институти сифатида ТМК лар иштирок этади;

  • капитал интернацианаллашуви чуқурлашувида капиталнинг халқаро ҳаракати давлатлар ўртасида тўғридан-тўғри инвестиция кўринишида, фонд бозорининг интернацианаллашувида намоён бўлади;

  • ишлаб чиқариш кучларининг глобаллашуви ишлаб чиқариш, илмий техник, технологик билимлар алмашиниши, ҳамда ишлаб чиқариш ҳамкорлиги, ишлаб чиқариш ресурслари халқаро ҳаракатидан юзага келади;

  • халқаро ҳамкорликни таъминловчи глобал моддий, ахборот, ташкилий –иқтисодий инфратузилмани шакллантириш;

  • халқаро меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш асосида алмашинув интернациаллашувини кучайтириш. Халқаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида моддий ишлаб чиқаришга қараганда хизматлар соҳаси илгариламоқда;

  • ишчи кучи халқаро миграцияси кўламининг ортиши. Қолоқ давлатлардаги ишчи кучи ривожланган мамлакатлардаги паст малакали ишларга жалб этилмоқда. Шунингдек, замонавий технологиялар компютерларга алоқадор дастурий ишларни бошқа юртдаги ишчига буюртма қилиш имкониятлари туғилди;

  • Ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг атроф-муҳитга таъсири интернацианаллашувининг ўсиши глобал муаммоларни халқаро ҳамкорликда бартараф этишни тақозо қилмоқда



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish