Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet28/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Учинчи йўналиш- Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликдаги “Бандликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик” лойиҳаси асосида ногиронлиги бўлган инсонлар ва бошқа ижтимоий заиф гуруҳ вакиллари бандлигини таъминлашга ёрдам берилди.
Фан, таълим ва маданият соҳаларини ривожлантириш, қадимий обидаларни асраб-авайлаш борасида БМТ қошидаги ЮНЕСКО ташкилоти билан Ўзбекистоннинг муносбатлари изчил ривожланиб бораяпти.
Бир сўз билан айтганда ўтган давр мабойнида Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаол аъзоларидан бирига айланди. Мана йигирма уч йилдирки, мамлакатимиз ушбу халқаро ташкилот билан узвий ҳамкорлик қилиб, дунёда ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Мамлакатимизнинг БМТ доирасида глобал ва минтақавий масалаларда кўтариб чиққан ташаббуслари кўплаб ижобий саъй-харакатларнинг бошланишига сабаб бўлибгина қолмай, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга ҳам муносиб ҳизмат қилмоқда. Дунёда тинчлик ва барқарорликни, халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш йўлида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги бундан кейин ҳам изчил давом этаверади. БМТ бош ассамблеясининг 72 сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси янги босқич бўлди.

Сиёсий глобаллашувнинг ғоявий-мафкуравий соҳа билан боғлиқлиги.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1946 йил 14 ноябрда фаолият бошлаган таълим, фан маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКО га ҳозир дунёнинг 185 мамлакати аъзо. Шулардан 165 таси ташкилот бош қароргоҳи жойлашган Париж шаҳрида ўзининг доимий ваколатхонасига эга.1
ЮНЕСКОнинг мақсади халқлар ўртасида таълим, фан маданият каби соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали дунё миқёсида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишдир.
ЮНЕСКО 58 йиллик фаолияти давомида ўзининг маърифатпарвар ғоялари билан дунёнинг ҳар бир нуқтасига кириб борди. ЮНЕСКО учун дунёнинг барча халқлари тенг. Уларнинг ўтмиши, бугунги куни, ўзига хос яшаш тарзи ва хилма-хил маданиятини бирдай эъзозлайди. Гарчи мазкур ташкилот дунёда маорифни ривожлантириш, маданий меросини асраш ва коммуникатсияни юксалтиришга ихтисослашган бўлса-да, аммо жаҳонда ялпи хавфсизликни сақлашдаги ўрни ҳам беқиёс.
1999-2007 йилларда ЮНЕСКОнинг директори лавозимида Япониялик, 1937 йилда туғилган Кончииро Матсууро фаолият кўрсатди.
У Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейи арафасида Хоразмга ташриф буюрди. Унда Хоразм катта таассурот қолдирди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қадимий ёдгорликларни асраб-авайлаш, буюк бобокалонларимиз номларини улуғлаш, дунёга танитиш, халқимизнинг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссасини ҳаққоний баҳолаш, умуман қадимий маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримизни тиклаш ва тарғиб қилиш борасида буюк ишлар амалга оширилди.
Бунда Ўзбекистон ЮНЕСКО ҳамкорлигининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Бу обрўли ташкилот, ўзбек халқининг жаҳон маданияти ҳазинасига қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби буюк мутафаккир боболаримиз таваллудининг 1000 йиллигини, Ал Хорзамийнинг 1200 йиллигини, Самарқанднинг 2500 йиллиги, Тошкент шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга бош қош бўлган.1
Мамлакатимиз истиқлолга эришгандан сўнг ЮНЕСКО билан алоқалар янги, юксак босқичга кўтарилди. Ўзбекистон 1993 йил 29 октабрда ЮНЕСКО га тўлақонли аъзо бўлди.
ЮНЕСКО ўзининг Марказий Осиёдаги фаолиятининг устувор йўналиши сифатида қуйидагиларни белгилаган:
-Таълимни ислоҳ қилиш ва уни режалаштириш ҳамда бошқаришни кучайтириш;
-Маданий меросни сақлаш ва маданий туризмни рағбатлантириш;
-Мустақил матбуот, радио ва телевидениени ривожлантириш;
-Ахборотдан фойдаланиш ва ёзма меросни сақлаш.
“Биз деган эди Ислом Каримов ЮНЕСКО нинг 1996 йилда бўлиб ўтган ижроия Кенгаши сессиясида аввало маънавий соҳада, фан, маданият, таълим ва ахборот соҳаларида интегратсиялашувни ёқлаб чиқамиз”.2
ЮНЕСКО нинг қарори билан Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги, Бухоро ва Хива шаҳрларининг 2500 йиллиги, Имом ал Бухорий ва Аҳмад Фарғонийнинг таваллуд айёмлари, “Авесто”нинг 2700 йиллиги, “Алпомиш” халқ достонининг 1000 йиллиги, Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги, Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги, Хоразм маъмун академиясининг 1000 йиллиги халқаро майдонда кенг нишонланди.
Ўзбекистонда тўрт мингдан ортиқ маданий ёдгорликлар ва осори-атиқалар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги ЮНЕСКО томонидан жаҳон маданиятининг муҳим ёдгорлиги сифатида тан олинган.3
Бухоро, Хива, Самарқанд шаҳарлари, шунингдек, Усмон Қуръони, Тошкентдаги Абу Райхон Беруний номидаги қўлёзмалар институтининг қадимий қўлёзмалар туркуми “Жаҳон умуминсоний қадриятлар” рўйхатига киритилди.
1998 йил 6 ноябрда ЮНЕСКО ижроия кенгаши 155-сессияси якунловчи мажлисининг Тошкентда ўтказилиши жаҳон аҳамиятига молик воқеа бўлди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 47 делегат иштирок этди.
Ижроия кенгаш сессияда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовга инсоний идеалларни эъзозлаган, маданий қадриятларни тиклаш ва сақлашдаги, илмий меросни ўрганишдаги хизматлари учун ЮНЕСКОнинг Абу Али Ибн Сино номидаги олтин медали тақдим этилди.1
Биринчи Президентимизнинг ЮНЕСКО олтин медали билан мукофотланиши республикамизда рўй бераётган жуда катта ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришларни халқаро ҳамжамият томонидан шак-шубҳасиз эътироф этилганлигини кўрсатади.
2002 йил январ ойида Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ва Бонн Университетининг илмий тараққиёт маркази билан “Хоразм вилояти ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий ва экологик реструктуризатсия қилиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Лойиҳани амалга ошириш маркази Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат Университети бўлиб, Орол бўйи регионидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.
2002 йил июл ойида Хива шаҳрида ЮНЕСКОнинг ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ва “Камолот” республика ёшлар ижтимоий харакати “11-июл Умумжаҳон Аҳолишунослик куни”га бағишланган катта тадбир ўтказилди.
2002 йилда Ўзбекистон ЮНЕСКОга аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб, 2001 йилда таъсис этилган “Тинчлик устуни” соврини билан мукофотланди.
Бу Биринчи Президентимиз раҳбарлигида хукуматимиз олиб бораётган тинчликпарвар сиёсатининг дунёдаги юксак эътирофидир.
ЮНЕСКО каби жаҳон миқёсида фаолият юритувчи халқлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорлик ғояларини тарғиб қилувчи ташкилотлар нечоғли керак экани, улар билан ҳамкорлик қилиш қанчалик муҳим аҳамият касб этиши янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда.2
ЮНЕСКО нинг юртимиздаги ваколатхонаси ҳам самарали фаолият юритиб келмоқда.
Маданий ва табиий меросни аниқлаш, мухофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам эътиборга лойиқ. Давлатимизнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвентсияга қўшилиш бу борада мустаҳкам асос яратиш имконини берди.
Биринчи Президентимиз бошчилигида тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш, аждодларимиз бой меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, илм-фан, таълим соҳаларини изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсда кенг эътироф этиб келинмоқда. Хусусан, миллий маданиятни ривожлантириш, маданий-тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва ЮНЕСКО билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданиятлараро ва динлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда маданий ранг-барангликни қўллаб-қувватлаш борасидаги улкан хизматлари учун давлатимиз раҳбари ЮНЕСКО нинг икки олий нишони- “Абу Али ибн Сино” ҳамда “Боробудур” олтин медаллари билан тақдирланган.1
ЮНЕСКО томонидан 2003 йилда “Барқарорлик ва тараққиёт учун таълим 10 йиллиги”еълон қилинди. Бу борада мамлакатимизда ҳам кўплаб тадбирлар ўтказилди. Ушбу дастур доирасида аҳолининг тил ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, маънавият ва маърифат йўналишлари бўйича таълимни ривожлантириш, фан-техника ютуқларидан янада кенг фойдаланишни таъминлаш каби вазифаларни изчиллик билан амалга оширилди.
ЮНЕСКОнинг фан даструлари доирасида биологик хилма-хилликни асраш ва табиий манбалардан оқилона фойдаланиш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш, маданий қадриятларни ривожлантиришга бағишланган лойиҳалар амалга оширилди.2
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 2013 йил 25 август куни Оқсаройда “Шарқ тароналари” ХХ халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти- ЮНЕСКО Бош директори Ирина Боковани қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмоннинг ЮНЕСКО раҳбари сифатида юртимизга илк ташрифи мамлакатимизни янада яқинроқ билиш, халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан танишиш имконини беришига ишонч билдирди.
Томонлар Ўзбекистоннинг бой маънавий меросини тиклаш ва чуқур ўрганиш борасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, маданият, таълим, фан ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқда.
Ирина Бокова самимий қабул учун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентига миннатдорлик билдириб, Ислом Каримовни мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги билан табриклади. Дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири- Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган, мамлакатлар ва халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини, маънавий ҳамфикрлиликни мустаҳкамлашга қаратилган олижаноб ғоя ва мақсадлари боис тобора оммавийлашиб бораётган IХ халқаро санъат ва маданият анжмунининг муваффақиятли ўтишига тилак билдирди.
Меҳмон Ўзбекистоннинг бутун дунёда тан олинаётган ютуқлари барча соҳаларда узоқни кўзлаб амалга оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистон раҳбарининг маданият ва таълимни ривожлантириш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратаётган доимий эътибори самараси эканини алоҳида таъкидлади.1
Ўзбекистон билан ЮНЕСКО нинг алоқалари бундан кейин ҳам изчил ривожланиб бораверади.
Ўзбекистон истиқлол йилларида мустақил ташқи сиёсат олиб бориб, унинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратди ва ташқи сиёсатнинг асосий тамойилларини ва йўналишларини аниқ белгилаб олди. Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат олиб борди. Марказий Осиё минтақасини тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлашга харкат қилмоқда. Шунинг учун халқаро террорризмга қарши кураш бўйича БМТ қошида марказ тузишни таклиф этди. Юртбошимизнинг ушбу ташаббусини халқаро ташкилот қўллаб-қувватлади. Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича бир нечта таклифлар юртбошимиз томонидан билдирилди.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларимизни мувофақиятли амалга ошириш мақсадида фаол ички ташқи сиёсат олиб бориб, халқаро ташкилотлар ва дунё давлатлари билан ўзаро манфаатли ва тенг хуқуқли ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга эришилди.
Ўзбекистон халқаро ташкилотлар саммитларида ва Олий даражадаги учрашувларда умумбашарий муаммоларни кўтариб, уларни ҳал қилиш бўйича юртбошимиз томонидан аниқ таклифлар билдириб турибди.
Ўзбекистон умумбашарий муаммолар- халқаро терроризм, диний экстремизм, норкотик моддалар жиноятчилиги, одам савдосига қарши кураш, экологик одатларни бартараф этишда фаол иштирок қилишни ўзининг инсонпарварлик сиёсатининг асосий вазифаси деб билмоқда.
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Унинг 10 дан ортиқ тузилмалари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ўзбекистон Биринчи Президенти БМТ Бош ассамблеясининг (1993, 1995, 2000, 2010 йилларда) қатнашиб маъруза ўқиди. Бутун жаҳон жамоатчилигининг диққатини инсоният учун катта хавф солаётган умумбашарий муаммоларни ҳал қилишга қаратди.
Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти аъзоси сифатида унинг ишларида фаол қатнашмоқда. ШҲТ қошидаги аксилтеррор маркази штаби Тошкент шаҳрида жойлашган.
Ўзбекистон маданий меросни асрашда, қадимий ва бой тарихимиз ва маданиятимизни тиклаш ва сақлашда, буюк алломалар номларини қайта тиклаш ва ободонлаштиришда ЮНЕСКО билан яқиндан ҳамкорлоик қилмоқда. Мустақиллик йилларида 20 дан ортиқ юбилейлар юртимизда халқаро майдонда кенг нишонланди.
Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириб бормоқда.
Айниқса, Ўзбекистон учун Россия Федератсияси, Жанубий Корея, Хитой халқ республикаси, Япония энг ишончли шериклар ҳисобланади. Шунинг учун бу давлатлар билан Ўзбекистон ўзаро манфаатли тенг хуқуқли ҳамкорликни янада ривожлантириб бормоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги. Мамлакатимиз минтақада етакчи давлат ҳисобланади. Шунинг учун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналиши хисобланади. “Туркистон умумий уйимиз” шиорига республикамиз амал қилиб келмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топди. Дунё Ўзбекистонни тан олди. Ўзбекистон дунёни таниди. Ўзбекистоннинг халқаро майдонда обрўйи ошиб бормоқда. Ўзбекистон том маънода халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди.
Бугунги кунда ёшлар юртимизнинг шон-шуҳратини янада баланд кўтариб, унинг даврўғини дунёга намойиш қилишлари лозим. Бунинг учун улар яхши ўқишлари, ишлашлари, ижтимоий фаол бўлишлари лозим.
Юртимизни бало-қозолардан сақлаш, тинчлик ва хавфсизлигимизни таъминлаш учун ҳаммамиз масъулмиз. Огоҳ, хушёр, сезгир, уйғоқ бўлишимиз керак.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish