Жахон сиёсий мафкуравий жараёнларни геосиёсий манфаатлар билан боғлиқлиги.
ХХ асрнинг 90-йилларида МДҲ, Осиё ва Ғарб мамлакатларидаги сиёсий ғоялар. ХХ аср 90-йиллари бир қатор мустақил давлатларнинг юзага келиши билан, дунёни бир асрга якин ларзага солиб кетган СССРнинг парчаланиши билан изоҳланади. 1991 йил 8 декабр куни СССРнинг тугатилганлиги ва МДҲ нинг ташқил этилгани эълон қилинди. МДҲ таркибига ун иккита республика аъзо бўлиб кирди. Бу иттифоқнинг асосий мақсади советлар даврида шаклланган иқтисодий алоқаларнинг давомийлигини таъминлаш эди.
МДҲ мамлакатлари бир тузумдан иккинчи тузумга ўтишда бозор иқтисодиёти муносабатларини вужудга келтиришда хилма-хил кийинчиликларни бошидан кечирдилар.
Уларнинг деярли ҳаммасида мустақилликни саклаб қолиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, турли ғоявий курашлар, бўзгунчи кучлар таҳдид хавфини сезиб яшади ва ҳозирга кадар МДХ давлатларининг баъзиларида ушбу жараён давом этмоқда. Тожикистондаги фуқаролар уруши, Қирғизистонда амалга оширилган тартибсизликлар, Украина ва Грузияда қўлланилган «Рангли инқилоблар» туфайли халқ тинчлиги бўзилди, осойишталикка путур етди.
ХХ асрнинг 90-йилларида МДҲ фаолияти бир оз секинлик билан давом этган бўлса ҳам, ҳозирги пайтда бу нуфузли ҳамжамият фаолиятида жиддий ўзгаришлар давом этмоқда. Бугун МДҲ аъзолари халқаро тинчлик, хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий-ҳаражат ва қуролларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга оширишда фаол қатнашмоқдалар.МДҲ фаолиятида давлатларнинг тинчлик ва хавфсизлигига қаратилган уюшган жиноятчилик ва хавфли ҳаракат-терроризмга карши кураш ғояси энг муҳим ғоя ҳисобланди. Шу билан бир қаторда МДҲ аъзолари ҳамкорликнинг бошқа йулларини топиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ЕВРАЗЭС каби халқаро уюшмаларда қатнашмоқдалар.
ХХ асрнинг 90-йилларнинг энг муҳим воқеаси сифатида Шанхай ташкилотининг ташкил топишидир.
Шанхай Ҳамкорлик Ташқилоти Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустахкамлаш ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш максадида тузилган халқаро ҳукуматлараро ташкилот 1992 йил вужудга келганда, унинг аъзоси Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозогистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бўлган бўлса-да, улар бирин-кетин ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кирди. 2004 йилдан ташкилот тўла ишга киришди. Осиё минтақасида тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва бақарорликни таъминлаш ва саклаб туриш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий соҳалардаги ҳамкорлик, энергетик, транспорт, туризм ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган ғояларни илгари сурди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг сиёсий фаолияти сифатида Осиёда халқаро терроризмнинг олдини олишга мўлжалланган тадбирлар, айниқса, муҳим ўрин тутди.
Маълумки, халқаро терроризм кундан-кунга кучайиб, инсоният ҳаёти учун энг хавфли тахдидга айланиб бормокда. Терроризм ХХ асрда ҳам инсонлар бошига кўп кулфатлар келтирган. Агар унинг тарихига назар солсак, бу бузгунчи мафкура узок даврни бошидан кечирган ва ривожланиб борган.Терроризм, террорчилик-зўрлик ва жахолат мафкураси, у бир неча асрлар олдин шаклланган. У жамият тараккиёти яхлитлиги ва хавфсизлиги нуктаи назаридан ҳар доим вайронкорлик ғояларига асосланди. ХХ аср охирларига келиб турли-туман ижтимоий сабаб-окибатлар ва бахонаю-найранглар асосида у халқаро ҳодисага айланди.
Терроризм бугун ошқора равишда сиёсий тус олган. Халқаро жараён сифатида инсониятнинг тинчлигига катта хавф туғдирмокда. «Терроризмнинг ҳозирги боскичи аввалгиларидан анча фарк қилади. Бу фарклар террористик ҳаракатларни содир этиш тактикаси ва уларни амалга ошириш воситалари, жиноятчиликнинг бошка турлари билан уйгйнлашиб кетишда унинг факат сиёсий эмас, балки ижтимоий йуналтирилганлигида ҳам якқол кўринади. Бугунги кунда терроризмнинг ривожланишига фан-техника ютуклари қўл келмокда. Террористлар заҳар, ханжар, револьер, ясама бомбалардан курол ва портловчи моддаларнинг янги турларига ўтишмокда. Терроризм муҳим объектларни нишонга олиб турибди. Бу рўйхатга ядровий объектлар, электрон станциялар, сув омборлари, тугонлари, аэропортлар, ҳарбий объектлар ва турар жой бинолари, ишлаб чикариш воситаси, иншоотлари киритилган»26
Терроризмга карши кураш бугун халқаро курашга айланди. Инсоният ўз тинчлиги ва хотиржамлигини саклаш учун халқаро терроризмнинг илдизига болта уруш усул ва воситалари устида изланиш йулида кийинчиликларни бошидан кечирмокда. Дунёнинг бузгунчи кучлари эса ўзларининг ғаразли максадлари йулида терроризмдан фойдаланиб, уни кувватлантириб, бошкариб турибди. Терроризмга карши курашиш давомида жахон ҳамжамияти давлатларининг миллий қонунчилигида алоҳида урин ажратилган. Ўз қонунчилигида терроризмга карши махсус қонунлар жорий этган давлатлар орасида Буюк Британия, Италия, Туркия, Германия, АКШ каби бир канча давлатлар бор.
Ғарбда терроризмга карши кураш айникса 2001 йил 11 сентябр вокеаларидан сўнг кенг тус олди.
2001 йил вокеасидан сўнг бу хакда И.Каримов берган баёнотдаги Ушбу фикрларни келтирамиз: «Бугун бутун инсониятга ката тахдид солиб тўрган бу иллатга барҳам бериш борасидаги курашидан ҳеч кайси давлат четда қолмаслиги табиий. Жахондаги юздан ортик давлатнинг мазкур масаласи буйича фикр ва катъий позициясини баён қилгани ҳам хакикатни тасдиклайди. Бундай кучлар ва давлатларни бирлаштираётганҳамжамиятнинг катъиятлиги табора мустахкамланиб, бу кураш, бу ҳаракат охиригача олиб боришга ҳеч кандай шубха қолмаяпти». Терроризм бузгунчи мафкура, вайронкорликка асосланган ҳаракат сифатида унинг кучайиши дунё давлатларига босими, тахдиди кун тартибига унга карши ҳаракатларни кучайтириш, мавжуд ва келажакда келиб чикиши эхтимоли бўлган жиноий ҳаракат ва хавфларга кенг чора-тадбирлар куриш масаласини кундаланг қилиб кўймокда.
ХХ асрга хос сиёсий мафкуралар жараёни доимо ўзгариб, ривожланиб турди. Асрнинг охирига келиб эса космополитизм, индивидуализм сингари ғоялар янада жонланди. Дунёда давлатларнинг мавке алоҳида ўрин эгаллади. Глобаллашувнинг кучайиши, турли мафкуравий курашлар, ғоявий тахдидлар ХХ аср охирига келганда инсониятни чуқур ўйлантираётган масалага айланди.
Терроризм ўсиб, халқаро терроризмга кўтарилиши ХХ аср классик мафкураларининг эволюциясига ёрқин мисол бўла олади. Инсоният тараккиёти сингари мафкуралар ривожи тарихий жараён сифатида намоён бўлмоқда.
Бугунги авлод атрофда бўлаётган сиёсий жараёнларга бепарво яшай олмайди. Зеро, каерда бепарволик, локайдлик бор экан, уша ерда инсоннинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатувчи ғоялар, мафкуралар тахдиди кучаяди. Инсоният бугун ўзини турли ёт ғоялардан химоя қилиб яшашга маҳкум.Шундай экан, бугун ҳар биримиздан дунёда содир бўлаётган ҳар бир вокеа, ўзгаришлар жараёнига нисбатан теран тафаккур билан назар ташлаш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |