Конструктив ва деструктив ғояларнинг бир-бирига зидлиги, сабаблари
Деструктив, ғайриинсоний, ёт ғояларнинг зарарли оқибатлари ҳаммасидан ҳам дахшатлироқдир. Бу ғоялар инсон қалбига зид ва уни салбий тарафга ўзгартиради, носоғлом турмуш тарзини шакллантиради, фикрлар хилма-хиллигини чеклайди, қарамлик, тобелик, мутелик муҳитини яратади, тафаккур тарзини ўз негизларидан бегоналаштиради, зарарли урф-одат, анъаналарни тарғиб қилади, уларнинг кириб келишига муҳит яратади. Мамлакатни, халқни ўз миллий қадриятларидан, охир-оқибат мустақил тараққиёт йўлига раҳна солади, жамиятда халқлар ва миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенгликка раҳна солиб, ихтилофлар, парокандаликка олиб келади.
Деструктив ғояларнинг таъсирини олдини олиш омиллари хилма-хил. Бу аввало, инсон омили орқали амалга ошади. Инсоннинг маънавий дунёси бой бўлиши, уларни ғоя билан ғоянинг фарқига боришига имконият яратади. Мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлайди.
Миллий ғоя тарғиботи технологияларида зарарли ғояларнинг олдини олиш йўллари қуйидагилар қилиб белгиланган:
оилада ёшларга соғлом тарбия бериш;
фуқароларнинг миллий ғоя негизларига иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш;
миллий ғурур ва ифтихор билан яшашга уриниш;
ҳар томонлама баркамол авлод қилиб тарбиялаш;
мафкуравий иммунитетни ошириш;
фуқаролар онгида миллий ғоя ишончини шакллантириш.
Буларга эришиш учун эса, миллий ғоя тарғиботига зид, салбий ҳолатлар бўлган бефарқлик ва лоқайдлик, мақтанчоқлик, хушомадгўйлик, ҳасадгўйлик, манманлик, ҳақиқатни менсимаслик, таниш-билишлик, маҳаллийчилик, мансабпарастлик ва манфаатпаарастлик каби салбий иллатларни ҳар биримиз ўзимиздан соқит қилишимиз зарур. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Менга ҳақиқий Ватанпарварлар керак”28, деб уқтиради.
Демоктарик жамиятда эркин фикр ва фикрлар, ғоялар хилма-хиллиги, танқид, ўзини-ўзи танқид қилиш муҳитини яратиш, демократия ва ошкоралик муҳитини яратиш соғлом ва эркин рақобат муҳитини яратиш жамиятда илм-маърифатнинг мавқеини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу конструктив ғояларнинг ривожига амалий, инновацион ғоялар, илғор теҳнологияларни қўллаб қувватлашга, жамият тараққиётига хизмат қилади.
Конструктив ва деструктив ғоялар бир-бирига зид ғоялардир. Чунки улар турли хил ижтимоий гуруҳларнинг ўзида ифода этади. Конструктив соғлом кучлар манфаатини кўзласа, деструктив ғоялар эса носоғлом кучларнинг манфаатини, қарашларини акс эттиради. Бугунги глобал дунёда бундай кучлар ўртасида ўзаро низо ва ихтилофлар сақланиб турибди. Буни ҳисобга олиш керак.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар конструктив характерга эга. Эзгу мақсадаларни кўзлайди. Белгиланган ҳаракатлар дастури тараққиёт стратегиясини амалга оширишга хизмат қилади. Истиқболда фуқаролар учун эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватанда яшаш имкониятларини яратади ва мустаҳкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |