Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Минтақавий можаролар хавфсизликка таҳдид кўриниш эканлиги, унинг ўзига хос кўринишлари



Download 0,97 Mb.
bet37/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Минтақавий можаролар хавфсизликка таҳдид кўриниш эканлиги, унинг ўзига хос кўринишлари.


Мавжуд минтақавий танглик шароитида Ўзбекистоннинг хавфсизлигига таҳдид хаёлий эмас, балки яққол мавжуддир. Минтақавий можарони фақат тарафларнинг белгилаб қўйилган доиралардаги қуролли қарама-қаршилиги, шу жумладан тинч аҳоли ўртасида кўплаб қурбонларга олиб келадиган қарама-қаршилиги деб ҳисобламаслик керак. У муайян жамият ва қўшни давлатлар ҳаётига таъсир кўрсатадиган қарама-қаршиликдир. Агар масалага шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, бу таҳдиднинг хақиқатан мавжудлиги яққол аён бўлади.
Инсоният цивилизациясининг ривожланиш тарихи, айниқса, ҳар жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлиб қолган ҳозирги дунё шароитида, шундан аниқ далолат бериб турибдики, алоҳида олинган бир давлатдаги ҳар қандай можаро узоқ вакт давомида миллий чегаралар доирасида қолиб кета олмайди. Бир қанча сабабларга кўра бундай можаро назорат килиб бўлмайдиган даражада ёйилиб кетиши муқаррар. Бу эса эртами, кечми қўшни давлатлар олдига барча салбий оқибатлари билан бирга қатор муаммоларни кўндаланг қўяди. Ҳатто минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш даражасигача бориб етади. Шу нуктаи назардан қараганда, можаронинг яширин ва ошкора байналмилаллашуви тангликни чуқурлаштиради. Чунки турли мақсадларни кўзлайдиган ва танглик чиққан ҳудудда ўз манфаатларини таъминлашга интиладиган ташқи кучлар ҳамма вақт шай туради.
Шундай қилиб, алоҳида олинган давлатдаги ички можарони, шу можаро билан қўшни мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқани бир-бирига боғлик бўлмаган ҳодисалар деб ҳисоблаш хато бўлур эди. Афғонистондаги, Суриядаги ҳарбий-сиёсий танглик бутун Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорлик холатига ҳам, жумладан, Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Марказий Осиёдаги давлатларнинг биронтаси ўзини хавфдан ҳоли деб ҳисобламайди ва ишонч билан олға бора олмайди, деган фикрни давом эттириш мантиқан тўғри бўлур эди.
Ҳозирнииг ўзидаёк кўзга ташланаётган ва кейинчалик вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар кўлами кенг.
Биринчидан, вазиятнинг ривожланиши натижасида қуролли ёки бошқача тарздаги қўпорувчилик фаолияти атайлаб ёки беихтиёр қўшни давлатлар ҳудудига ўтиши мумкинлиги жиддий эътиборни талаб қилади. Чунки афғон ва маълум даражада тожик можаролари амалда назорат қилиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолди. Бундай шароитда Марказий Осиёнинг ҳамма давлатларида турлича нисбатларда яшаётган, турли соҳаларда ва турли даражаларда кўп асрлардан бери таркиб топган, тарихий ўзаро алоқалари (шу жумладан, кўп сонли кариндош-уруғчилик алоқалари ҳам) намоён бўлиб турган асосий этносларнинг жойлашиш хусусиятини ҳам хисобга олиш керак бўлади.
Ҳозирги замон тарихи шуни яққол кўрсатмоқдаки, ўзларининг сиёсий ва бошқа максадлари йўлида миллий масалани дастак қилиб олишга интиладиган кучлар, энг аввало, одамларни юксак даражада сафарбар этадиган ҳиссиётларга умид боғлайдилар. Кейинчалик уларни ҳар қандай сиёсий донишмандлик ва соғлом фикрни инкор этадиган жангари тажовузкорлик йўлига буриб юбориш мумкин, деб ўйлайдилар.
Иккинчидан, сўнгги йилларда воқеалар фожиали тус олганлигининг яна бир сабаби шундаки, афғон можароларига, маълум этник низолардан ташқари, яна диний тус ҳам берилди. Исломнинг кескин сиёсийлашув жараёни содир бўлмоқда. У ўта радикал тус олди — ҳокимият тепасига чиқишга даъвогарлик қилиш ва барча диндошларни мададга чақирган ҳолда бунга қуролли йўл билан эришишга очикдан-очик уриниш юз бермоқда.
Учинчидан, ҳокимиятга интилаётган турли афғон гуруҳларининг этник-диний даъволари асосида келиб чиққан Афғонистон можаросининг марказдан қочувчи тўлқинлари бутун минтақага салбий таъсир кўрсатишда давом қилмоқда ва муайян шакл касб этмоқда.
Ниҳоят, алоҳида эътиборга молик бўлган яна бир потенциал хавф-хатар ҳақида. Можароларнинг давом этиши баъзи бир кимсаларга “ажратиб юборилган халклар” муаммосини зўр бериб авж олдиришга имкон бермоқда.
Умуман олганда минтақавий можаролар атрофдаги давлатлар учун (табиийки, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас) айнан ҳозир кенг доирадаги муаммоли ҳудудларга айланди. Улар сиёсат, мафкура, миллатлараро муносабатлар ва бошқа соҳаларга ҳам зимдан салбий таъсир этиши, путур етказиши мумкин.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish