Миллатлараро муносабатларда агрессив миллатчилик кўринишлари.
Миллатчилик миллатни жамият бирлигининг энг юқори шакли ва давлат шаклланишида бирламчи деб қаровчи сиёсий ёки ғоявий йўналишдир. Сиёсий ҳаракат сифатида давлат билан муносабатларда маълум бир миллий жамоанинг манфаатларини ҳимоя қилишга интилади.
Миллатчилик ўз миллатига садоқатни, унинг сиёсий мустақиллигини ва ўз халқи фаравонлигига хизмат қилишни, миллатнинг маданий ва манавий юксалишини, миллатнинг яшаш шароитларини, яшаш ҳудудини, иқтисодий захираларини ва манавий қадриятларини амалда сақлаб қолиш мақсадида миллий ўзликни англаш асосида бирлашишни тарғиб этади. У ватанпарварликка яқин миллий туйғуга суянади. Бу ғоя қарама-қарши синфий манфаатларга қарамасдан, жамиятнинг турли қатламларини бирлаштиришга интилади.
Бугунги кундаги радикал ҳаракатлар оʻзига миллатчи тус бериши туфайли “миллатчилик” ёки “национализм” тушунчалари этник, маданий ва диний тоқатсизлик билан коʻп богʻланади. Бунақа тоқатсизлик миллатчиликда мўтадил оқимлар тарафдорлари томонидан қораланади.
Кўпинча ОАВда”миллатчилик” сўзи остида этник миллатчилик ва унниг бир миллатни бошқа миллатдан устун қўйишга урғу берадиган шовинизм ва ксенофобия каби кескин шакллари назарда тутилади. Миллатлар аро низони юзага келтириш ва этник дискриминация каби этник миллатчиликнинг кўплаб кўринишлари халқаро қонунбузарликларга киради. Кўп миллатлилик шароитида миллатлараро муносабатларни йўлга қўйишда ҳар бир миллатнинг ўзига хослиги, манфаат ва эҳтиёжларининг хилма-хиллигини ҳисобга олишни тақозо этади. “Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда”34. Турли миллат ва элатларнинг ўзига хос маданий анъаналари ва қадриятлари каби жиҳатларни ҳисобга олиш, миллий манфаатлар тизимида миллатлараро муносабатларни барқарор ва изчил ривожлантириш имконини беради. “Чунки ижтимоий тараққиёт полиэтник жамиятларда турфа хиллик белгиларини ўзида намоён қилмоқда”35. Дарҳақиқат, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти атрофида бирлашиб, давлатлар ўртасидаги алоқалар чегара билмас даражада миллатлараро муносабатларга, миллий манфаат нуқтаи назарида ёндашувни ҳам тақозо этади. Яъни Ер юзида ижтимоий жараёнлар шиддатли тусга кириб борган бир шароитда, ҳар бир миллат манфаатларидаги ўзига хосликни авайлаб-асрашни, уларнинг бошқа миллатлардаги ўхшашлик жиҳатларини топа билиш миллатлараро муносабатларни барқарорлаштиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Акс ҳолда миллий манфаатлардаги ўзига хослик, бебаҳо миллий анъаналарнинг қадриятлашувига путур етади. Тадқиқотчи олимлар миллатлараро муносабатларни йўлга қўйишда глобаллашувнинг салбий жиҳатларига ҳам ҳақли равишда урғу бермоқда. Уни турли омиллар билан асосламоқдалар. Глобаллашув оқибатда қайси миллатлар ёки давлатлар қудратли бўлса, уларга хос “бир хил одатлар, умумий принциплар бўйича яшаш, умумий қадриятларга асосланиш, бир хил анъаналарга ва ахлоқ нормаларига бўйсуниш, қоидаларни бирхиллаштиришга интилиш” оқибатда миллий манфаатлардаги миллий анъаналар, урф одатлар ва қадриятларнинг кучлилар соясида қолиб кетишига олиб келади. Шунинг учун кўпмиллатлилик шароитида, миллатлараро муносабатларни оқилона йўлга қўйишда, миллий манфаатлардаги этномиллий ўзига хосликни - қизиқиш ва интилишларни ҳисобга олиш, анъана ва қадриятларни ҳурмат қилиш асосий мезон ҳисобланади. Шу асосда, миллий манфаатлар тизимида миллатлараро муносабатлар мувозанатлашувига ҳам эришилади. Республикамизда миллатлараро муносабатларни оқилона йўлга қўйишда қатор назарий тавсиялар ва амалий чоралар кўриб келинмоқда. Аммо миллатлараро муносабатлар шундай нозик масалаки, ижтимоий тараққиёт бу жараённи узлуксиз ва изчил такомиллаштириб боришни тақозо этади. Чунки турли манфаатлар ва эҳтиёжлар юзага келаверадики, бу миллий муносабатларни ҳам такомиллаштириб боришни тақозо этади. Бу эса, халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатлардаги тенг ҳуқуқлиликни, ижтимоий муҳитни соғломлаштириб боришни, миллий-маданий шарт-шароитлардан барча миллат вакиллари баҳраманд бўлиш имкониятларини янада оширишни тақозо этади. Шу билан бирга, юзага келиш эҳтимоли бўлган миллий низо ва зиддиятларни олдиндан кўра билиш, тинч йўл билан ҳал этиш, фуқароларимиз ўз халқи ва давлатининг жаҳон ҳамжамияти сари дадил қадам ташлаши, халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида иштирок этишидан фахрланиши каби туйғуларни ҳам тарбиялаб бориш муҳим амалий аҳамият касб этади. Республикамизда миллатлараро муносабатларнинг миллий манфаатларга мос тарзда, барқарорлашувига юртдошларимизнинг ишончи ортиб бормоқда. Республикада “Ижтимоий фикр” маркази социологик сўровномасига кўра, бу кўрсаткич 2016 йили 72,1% ни ташкил этган. Шу билан бирга, 2016 йили 20,0 фоиз респондент миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотлари фаол ишламаётганлигини ҳам қайд этган. Миллатлараро муносабатларни миллий ва умуминсоний талаблар асосида барқарорлаштириб боришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва ролини кучайтириш зарур Бугунги замон талаблари асосида, миллий муносабатларни такомиллаштириш ва миллий манфаатларни англаш сари ривожлантириш лозим бўлади. Бу, аввало, барча миллат вакилларига тенг ҳуқуқлилик имкониятларидан онгли ва самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, яъни жамият аъзолари ижтимоий фаоллигини янада ошириш, кадрлар масаласида адолатлилик ва билимлилик, ватанпарварлик каби тамойилларга асосланишни кучайтириш, юртимиздаги ҳар бир миллатнинг миллий маданий қадриятларидан, айниқса, миллий тиллар нуфузини оширишга янада эътиборли бўлиш лозим. Юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига анча йиллар бўлса-да, мавжуд имкониятлардан самимий фойдаланилмаяпти. Ўзбек миллатига мансуб баъзи фуқароларимиз ўзбек тилини мукаммал билмайди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Давлат таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатувларини 12 хил тилда намойиш этмокда, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда, мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда”. Фуқароларнинг диний эътиқод эркинликларидан фойдаланишда бағрикенглик тамойили таъсирини янада кучайтириш ҳам зарур. Албатта, миллий маданий ривожланиш борасида анчагина ижобий ишлар амалга оширилган. Аммо бу билан кифояланиб бўлмайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, миллатлараро муносабатлар 63 муайян юрт, миллат равнақи билан ёнма-ён барқарорлашаб ёки беқарорлашиб боради. Бу эса шу юртда яшаётган турли миллат вакилларининг миллий масъулиятига, давлат ва нодавлат жамоат ташкилотларининг этномаданий сиёсати борасидаги фаолиятига ҳам боғлиқдир. “Мамлакатимизда этник ўзига хосликни ривожлантириш ва миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришда 137 та миллий маданий марказ етакчи роль ўйнамоқда”36. Улар юртимиздаги барча миллат ва элат вакилларининг ўз миллий манфаатлари йўлида шу юрт барчамизники ғоясини таркиб топтиришда ҳисса қўшмоқда. Байналмилал маданият маркази турли миллат вакиллари ўртасида иноқлик, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамламоқда, уларга амалий ва услубий ёрдам бериб келмоқда. Кўриб турганимиздек, миллатлараро муносабатларни тинч, фаровон йўлга қўйишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўрни ва роли муҳимдир. Бироқ, “Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормокда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Бу иллатлар давлатни емириб, жамиятни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар учун мафкура базасига айланмоқда. Ана шундай мураккаб вазиятда мамлакатимизда турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш биз учун борган сари муҳим аҳамият касб этмоқда”37. Шундай вазиятда Республикамиздаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ўз ваколатларидаги вазифаларни миллий ва умуминсоний манфаатлар нуқтаи назаридан туриб, миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга қаратиши лозим бўлади. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, айниқса, бу борада аниқ ва яқинроқ ёндашув имконига эгадир. Турли миллатлар вакиллари маҳаллада истиқомат қилади. Маҳалла бошлиқлари, фаоллари турли миллат вакилларини қизиқиш ва интилишларини, ғам-ташвишларини яхши билади. Шунинг учун маҳалла ва шу каби маънавий-маърифий ташкилотлар нафақат маънавий тадбирлар билан, балки фуқароларнинг ҳаётий муҳим муаммолари билан боғлиқ бўлаган ижтимоий фаоллигини ошириш кабиларга ҳам алоҳида эътибор қаратиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |