Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Агрессив миллатчилик ғоявий мафкуравий таҳдид эканлиги



Download 0,97 Mb.
bet41/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Агрессив миллатчилик ғоявий мафкуравий таҳдид эканлиги.
Ҳар бир ижтимоий-сиёсий ва тарихий бирлик вакиллари қанча ўзларининг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва миллий ўзлиги ва ижтимоий ҳаётни теранроқ ва атрофлича англай борсалар, шунча уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва миллий онги ҳам ўсиб боради. Бу ҳолда улар ўзларининг мақсад ва манфаатларини ҳам теранроқ ва атрофлича англай бошлайдилар. Уларнинг онгидаги бундай ижобий ўзгаришлар, ўз навбатида уларнинг ғоя ва мафкураларининг ривож топишига олиб келади, чунки улар энди ўзларининг ғоя ва мафкураларида ўз мақсад ва манфаатларини тўлароқ ва яққолроқ ифода этишга эришадилар.
Жамиятнинг тараққий этиши авваламбор унинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-маънавий юксалишига боғлиқ бўлади. Бу юксалишлар албатта жамиятдаги ижтимоий-сиёсий қатлам, миллат ва элатлар вакиллари мақсад ва манфаатларининг ўзгариши ва юксалишига олиб келади. Энди бу бирлик вакиллари ўз олдига улканроқ вазифалар қўядилар. Ушбу ўзгаришлар албатта жамиятдаги мавжуд ғоя ва мафкураларнинг ўзгариши ва юксалишига олиб келади.
Жамиятдаги қайси бир ижтимоий-сиёсий қатлам ёки этник гуруҳвакилларининг онги қанча кўпроқ умуминсоний маънавий қадриятлар ва жаҳон миқёсида эришилган фан ютуқларини ўзида мужассам этса, шунча ушбу жамият аъзоларининг борлиқни тушуниш даражаси ҳам анча ошади ва бу даража асосида улар ўз мақсад ва манфаатларини ҳам тўғрироқ ва теранроқ англай бошлайдилар.
Ҳар қандай мафкура қанча ҳақиқатга яқинроқ бўлса, у шунча ривож топган бўлади ва унинг ҳаётийлиги ва амалга ошиш имкониятлари ҳам анча ошади. Инсоният тарихида шундай мафкуралар амал қилганки, улар ҳақиқатдан анча узоқда бўлган. Масалан, коммунистик мафкура бўйича, худо мавжуд эмас, коммунистик жамиятда миллатлар йўқ бўлиб кетади ва жамият аъзолари ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мавжуд мол-мулк, ноз-неъмат ва бойликлардан истаганича фойдаланиши мумкин бўлади ва ҳоказолар. Бундай ғояларга асосланган мафкуранинг қанчалик ҳақиқатдан узоқ эканлигини, собиқсоветлар давлатининг фожиали хотимаси яққол кўрсатди.
Жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ва бошқа турдаги юксалишлари муқаррар равишда унинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тизими ва структурасини ҳам ўзгартириб юборади. Жамиятдаги бундай ўзгаришлар, унда янги ижтимоий-сиёсий, турли тарихий бирликларнинг мақсадлари ва манфаатларини ифодаловчи юксалган ғоя ва мафкураларни ҳам вужудга келтиради.
Кейинги етмиш йиллардан ҳам кўпроқ вақт давомида Ер юзида нафақат ҳеч қандай дунёвий умуминсоний ғоя ва мафкура амал қилмади, билъакс бу йиллар давомида икки бир-бирига зид бўлган социалистик ва капиталистик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тизимлар ўртасида «совуқ уруш» деб ном олган, мафкуравий-ғоявий кураш давом этди. Бу мафкуравий-ғоявий кураш одамзодга беадад мусибатлар келтирди, яъни қанчадан-қанча инсонлар беҳудага ҳаётдан кўз юмдилар, кўплаб моддий бойликлар сарф-ҳаражат қилинди, миллионлаб одамларнинг онги вайронкорлик ғоялари билан заҳарланди, дунё халқлари ўртасида душманлик ҳиссиёти уйғотилди, табиатда экологик бўҳрон кучайди ва бошқалар. «Совуқ уруш»нинг одамзодга келтирган моддий ва маънавий зарарини сўз билан ифодалаш ёки тасаввур қилиш қийин. Ана шу зарарнинг бири шуки, айни айтилган мафкуравий кураш давом этди ва кейинги йилларда ҳам ягона умуминсоний ғоя ва мафкуранинг юксалиши ва амалга ошиши жуда кўп йилларга кечикиб кетди. Бугунги кунда жаҳон миқёсида кузатилаётган хавфли воқеалар шубҳасиз ана шу мафкуравий тўқнашувларнинг ҳам натижасидир. Ҳозир Афғонистон наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича халқаро марказга айланиб қолганлиги ёки Ироқда давом этаётган қон тўкилишлар шунга мисол бўла олади.
Бу фикрлардан келиб чиқиб шуни аниқ айтиш мумкинки, бугунги кунда тобора кескинлашиб кетаётган глобал жараёнларни сусайтириш ва йўққилиш учун, жаҳон тараққийпарвар кучлари тезроқ умуминсоний ғоя ва мафкуранинг юксалиши ва амал қилишига ўз эътиборини кучайтириши зарур.
Маълумки, фақат ҳар тарафлама ривожланган мамлакатдагина барча ижтимоий-сиёсий кучлар ва этник бирликларининг вакиллари тинч-тотув бўлиб, фаровон ҳаёт кечиришлари мумкин бўлади. Ҳозир ҳам ер юзида бундай мамлакатларнинг сони унча кўп эмас. Бундай мамлакатларда турли ижтимоий-сиёсий куч ва этник бирликларнинг ҳар бири ўзига хос ғоя ва мафкурага эга бўлсада, бироқ уларда бутун халқни бирлаштирувчи ва жамиятни юксакликка етакловчи ягона ғоя ва мафкура ҳам мавжуддир. Масалан, Япония давлатида ҳукмрон бўлган шундай мафкуранинг айрим ғоялари қуйидагилардан иборат, яъни «миллий давлатчилик тизими» (кокутай), «фуқаролик бурчи», «япон руҳи», «тадбиркорлик», «умуммиллийлик», «фидойилик», «ватанпарварлик», «патернализм», «жамоага садоқат», «модернизация» ва бошқалар38.Ҳозир Ўзбекистон Республикаси айни шундай бир тарихий даврнибосиб ўтмоқдаки, унинг мустақиллиги янада мустаҳкамланиши ва у буюк келажак сари тобора тезроқ тараққий этиб бориши учун, ундаги барча ижтимоий-сиёсий қатлам ва этник бирлик вакиллари миллий ғояси ва мафкурасини ўз онги ва қалбига жо этиб, шунга мувофиқ амал қилиб яшаши зарур.
Қадимдан бери инсоният тарихида амал қилиб келган ва ҳозир ҳам айрим давлатлараро муносабатларда ёки бир давлат доирасида учраб турмоқда. Уларда авваламбор, бир ҳукмрон миллат бошқа миллатларни таъқиб ва қувғин қилиши, эзиши ва уларга жабр-зулм ўтказиши, уларга нисбатан жамиятда миллий нафрат уйғотиши, кам сонли миллатлар йўққилиниб юборилиши ва ҳоказолар кўзда тутилган бўлади. Бундай мафкуравий кўринишларда бир миллатнинг бошқа миллатларга нисбатан устунлиги, буюклиги тарғиб қилинади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримоз бундай мафкура собиқ советлар давлатида ҳам амал қилганини шундай ифодалайди: “ … ўлкамиз узоқ вақт давомида ҳукмрон шовинистик ва агрессив миллатчилик ғояларининг бутун жафоларини тортиб келди”39. Буюк давлатчилик шовинизми мафкураси бўйича, бир миллат бошқа миллатлар устидан ўзининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий, маънавий ва бошқа ҳукмронлигини ўрнатиши мумкин. Бундай мафкура собиқ советлар давлатида амал қилгани бунга ёрқин мисол бўла олади. Буюк давлатчилик шовинизми мафкураси Ўзбекистонда коммунистик ва совет мафкураси билан чамбарчас қўшилишиб, биргалиқда амал қилган эди. Ҳозирги кунда бу мафкуралар пансоветизм деб номланиб, собиқ советлар республикаларида тарқатилмоқда. Пансоветизм мафкурасида, собиқ советлар давлати даврида одамлар бир мунча яхши яшаганлиги ва иқтисодий тенглиги, турли саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маълум даражада арзон бўлганлиги, ўқиш ва даволанишнинг бепуллиги, ўғрилик, наркомания ва бошқа жиноятларнинг камлиги каби омилва жараёнлар бўрттирилиб кўрсатилади. Пансоветизм мафкурасининг мақсадисобиқ советлар давлатини тиклаш ёки мустақил давлатларда беқарорликни келтириб чиқаришдан иборатдир.
Собиқ советлар давлати даврида халқимизнинг онгига коммунистик ғоялар анча сингдирилган эди. ХХ асрнинг 90-йиллари бошида халқимиз мустақилликка эришгач, биз бу ғоялардан очикдан-очиқ воз кечганимиз билан, тезда уларнинг ўрнини тўлалигича миллий ғоя ва мафкурамиз эгаллай олмади. Бундай мафкуравий вазиятдан ҳам, ташқи сиёсий кучлар, фурсатни бой бермасдан, фойдаланиб қолишга киришиб кетдилар. Уларнинг уринишлари беҳуда кетмади. Масалан, ёшларимизнинг бир қисми миллий урф-одатларимизга бефарққарайдиган бўлиб қолдилар, наркотик моддалар истеъмол қилувчиларнинг сони кўпайди, жамоада сўкиниш, оилага юзаки қараш, ўз вақтида оила қурмаслик, ёлғон гапириш, алдаш, бошқаларга зўравонлик ўтказиш, бадиий китобларни кам ўқиш, яхши ўқимаслик, чет мамлакатларга кетиб қолиш, ўғирлик қилиш ва бошқа иллат ва қусурлар анча кўпайди. Коммунистик ғоя жамиятнинг барча сохаларига чуқур сингдирилди.
Коммунистик (лотинча соммунис - умумий, ялпи) мафкураси ҳам сохта ғояларга асосланган мустабидчилик мафкураларининг бир кўринишидир. Бу мафкурага ХИХ асрда яшаб ўтган немис файласуфлари К. Маркс ва Ф. Энгельс асос солган эди. Бир кўринишда, бу мафкурада байналминаллик ғоялари қабул қилинган бўлсада, бироқ унда халқларнинг миллий ўзлиги, миллий ғурури ва умуман олганда, ҳар бир миллатга хос бўлган унинг маданий-маънавий хусусиятлари камситилади ва уларнинг йўқ бўлиб кетиши кўзда тутилади.
Бу сохта ва ўта баттол мафкура тарафдорлари, ўзларининг ёвуз мақсад-муддаоларига эришиш йўлида, уни барча жамият аъзоларининг онги ва қалбига турли усуллар билан сингдиришга ва марксистик ғояларига асосланган дунёқарашни бутун давлат миқёсида якка-ягона ҳукмрон мафкуравий асос бўлиб қолишига жон-жаҳди билан интиладилар. Давлат таянчига айланган бундай мутлақлаштирилган яккаҳоким мафкура ҳукмронлик қилган жамиятда бошқа барча мафкуравий кўринишлар қораланади, сўз ва шахс эркинлиги таъқиқланади, жамият давлатлашади, яъни мустақил бўлган жамоат ташкилотлари ва нодавлат тузилмалари йўқотилади, марказий ва маҳаллий ҳокимият қонун билан чекланмайдиган ва аслида қонунга бўйсунмайдиган кучга айланади. Шу билан бирга, қабул қилинган ҳуқуқий қонунларнинг роли (мақоми) камситилади, шунинг учун ҳам жамиятнинг барча жабҳаларида зўравонлик ҳукм сура бошлайди, инсонларнинг эркинлиги ва ҳар қандай миллийликнинг кўринишлари поймол қилинади,марказий ва жойлардаги ҳокимият битта сиёсий партия қўлига ўтиб қолади ва бошқа мафкуравий ғояларга асосланган партиялар мутлақо таъқиқланади.
Маълумки, ўзбек халқи мустақилликка эришмасдан олдин, етмиш йилдан ҳам кўпроқ вақт давомида шундай сиёсий ва мафкуравий зўравонликларга асосланган жамиятда яшаб келди, шу сабабли у беҳисоб моддий ва маънавий зарар кўрди, не-не азоб-уқубатларни бошдан кечирди, халқимизнинг қанчадан-қанча асл фарзандлари маҳв ва қатағон этилди. Ислом Каримов бу қаттол тузум ва ҳалқимизга етказилган мафкуравий зўравонликлар тўғрисида шундай фикр билдиради: «Биз зўравонликка, коммунистик ақидапарастликка асосланган етмиш йиллик даврни бошимиздан кечирдик» ва «....бу тизимнинг ягона мақсади-шу режимга керак бўлган мафкурани кишилар онгига зўрлик билан сингдириш эди»40 .Бундай мафкурани ўзига қурол қилиб олган манфур кучлар ҳеч бир халқнинг манфаати, бахт-саодати, жамиятнинг ривож топиши тўғрисида қайғурмайдилар.
Бошқа бузғунчилик ғояси ва мафкуралар тарафдорларига нисбатан ҳам шунга ўхшаш сўзларни қўллаш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда маълум файласуф М. Нурматовнинг фикрича : «...қизил мафкурада имон, инсоф, диёнат, андиша, ҳамият сингари тушунчалар мутлақо йўқ эди»41. Айтиш мумкинки, бундай ғайриинсоний ғоя ва мафкуралар жамият тараққиётига ҳам бавосита ва ҳам бевосита салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Дарҳақиқат, табиатнинг ҳар бир гўша, жой ва қисмида, албатта доимо нимадир мавжуд бўлишлигини рад этиб бўлмайдиган далилдир. Бироқ, жамиятда айрим ижтимоий-сиёсий ва маънавий вазиятлар вужудга келган даврда, одамларнинг онгида мафкуравий бўшлиқ келиб чиқиши кузатилади. Ҳар қандай жамиятнинг тарихий тараққиёти даврида шундай сиёсий, маънавий-маданий ва бошқа ўзгаришлар содир бўлиши мумкинки, айни шу ўзгаришлар туфайли, одамлар ўзларининг уларга ҳеч ҳам маъқул бўлмай қолган ёки маъқул бўлмаган мафкуравий қарашларини рад этиб, ўрнига янги шароит билан боғлиқ бўлган мафкурани ўзлаштириб олишга улгуролмаслиги мумкин. Мана шундай ҳолат Ўзбекистонда 1990 йилнинг бошида вужудга келган эди. Бунинг асосий сабаби - собиқ советлар давлати даврида халқимизнинг миллий руҳи ва маънавий эҳтиёжларига ёт бўлган, 70 йилдан ҳам кўпроқ вақт давомида жамиятимизда зўрлик ва ёлғон-яшиқ билан амалга оширилган коммунистик ва советлар мафкураси, ХХ асрнинг 80-чи йилларида таназзулга юз тутиб ўз умрини ўтаб бўлганлигидир.
Бўшлиқ соҳасида, жамият табиатдан шу билан фарққиладики, табиатда қандай туб ўзгаришлар ва ларзалар бўлиб ўтмасин, бари бир унинг катта ёки кичик қисмида ҳеч қандай бўшлиқҳосил бўлмайди. Жамиятда эса, унинг маълум даражада кескин ва туб ўзгариши натижасида, жамият аъзоларининг онгида мафкуравий бўшлиқ вужудга келиши заруриятга айланиши мумкин.
Жамият аъзоларининг онгида қай даражадаги ва қандай мафкуравий бўшлиқ вужудга келишини олдиндан пайқаш ва уни ўз вақтида айни улар учун маъқул бўлган мафкура билан тўлдириш доимо долзарб муаммо бўлиб келган. Шунга эътибор бериш керакки, ҳар қандай мафкуравий бўшлиқнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиши мумкин, чунки табиатда мутлақо бўшлиқ бўлмаганидек, ҳеч кимнинг онгида ҳам мутлақо мафкуравий бўшлиқ бўлиши мумкин эмас. Зеро, ҳар қандай жамиятда истиқомат қилувчи этник вакилларининг онгидаги миллийлик, тезда ўзгариб, йўқ бўлиб кетади десак, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Республикамиз эндигина мустақилликка эришган йилларда, фуқароларимиз рад этган сохта коммунистик мафкураси ўрнини миллий мафкура эгаллаши зарур эди. Бироқ бу жараён объектив ва субъектив сабаблар туфайли анча кечикиб кетди. Бу сабаблар тўғрисида «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» номли китобда батафсил ёзилган42. Советлар давлати даврида, миллатлараро тотувлик ғояси интернационализм тушунчаси билан алмаштирилиб, миллатлараро муносабатлар совет ва марксистик мафкура нуқтаи-назаридан, ҳукмрон миллат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тушунтирилар эди. Бу давлатдаги барча миллат ва элатларнинг бирлиги ва тотувлиги “совет халқи” деган ном билан айтилиб, унинг мазмунида ҳеч қандай миллий маъноси (унсури) мавжуд бўлмаган. Шунинг учун ҳам Ватанимизда истиқомат қилиб келаётган юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари 70 - йилдан ҳам кўпроқ вақт давомида ҳақиқий миллатлараро тотувлик ғояси руҳида тарбия олмади. Бизнингча, бунинг салбий оқибатлари ҳозиргача жамиятимизнинг маданий ва маънавий ҳаётида намоён бўлмоқда.
Маълумки, собиқ советлар давлати фашистлар Германияси устидан, ниҳоятда кўп фуқароларнинг нобуд бўлиши, совет раҳбариятининг “қаттиқ” қўллиги, одамларнинг фашизмга бўлган нафрати ва бошқа омиллар ҳисобига ғалаба қозонган эди. Немис фашистларининг энг катта хатоларидан бири шундан иборат эдики, улар дунёдаги барча миллат ва элатларни иккинчи даражали (тубан) халқлар ва уларнинг кўпчилиги йўққилиниши ва қолганлари эса уларнинг қулига айланиши зарур, деб очиқдан-очиқ эълон қилганидир. Хусусан, немис фашистлар ғалаба қозонган тақдирда Марказий Осиё ҳудудидаги Гростуркистан рейхскомиссариатини тузишни кўзда тутган эди. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг маҳаллий халқини қириб ташлаш ва Фарғона водийсини «тозалаб», бу жойга европалик аҳолини кўчириш режаси бўлган43. Шуниси диққатга сазоворки, шунга ўхшаш режаларни ўз вақтида Александр Македонский ҳам ўзининг “Васиятнома”сида баён этган эди.
Совет мустабид тузуми даврида бу мафкура сиёсий ақидалар исканжасига олинди ва расмий ҳокимият томонидан рад этилди, унинг гўё реакцион эканлигини «исботлаш»га ҳаракат қилинди. Мустабид тузум даврида миллий мафкура сиёсий тазйиқлар остида бўлсада яшаб қолди, у йўқолмади. Бошқача айтганда, бу даврда икки мафкуравий муҳит юзага келди. Биринчиси, расмий мафкура бўлиб, у коммунистик дунёқарашни акс эттирар, иккинчиси эса, расмий ҳокимиятнинг чеклашларига қарамасдан мавжуд эди ва норасмий равишда ўзбек халқининг миллий қарашларни ташкил этарди.
Мустақиллик йилларида совет мустабид тузуми даврида топталган ва йўқотишга маҳкум этилган миллий мафкура тиклана борди. У мустақиллик, миллий тикланиш ғоялари асосида янги сифатлар билан бойитилди. Чунки, ҳар бир ижтимоий-сиёсий тузумга унинг моҳиятидан келиб чиқадиган ғоявий-мафкуравий қарашлар мос бўлади. Шу билан бирга ғоявий-мафкуравий қарашлар ворислик тамойилига эга бўлганлиги учун ҳам улар янги мазмун ва сифатлар билан такрорланиши мумкин.
Ўзбекистондаги узоқ даврлар мобайнида шаклланган ижтимоий-сиёсий, маданий меросга эътибор бериладиган бўлса унда инсон ва жамиятни эзгулик ва яхшиликка ундовчи ғоялар ҳамиша устувор аҳамият касб этганлигини кўришимиз мумкин. Аммо, миллий маданий меросимиздаги барча қадриятлар ҳам ўзгармас, деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим.
Юртимизда шаклланиб, ривожланаётган миллий ғоя барча миллатларнинг манфаатларига мос. Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик Ўзбекистондаги барча миллат ва элат вакилларининг ғояси бўлиб қолмоқда.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish