Мустаҳкамлаш учун саволлар
Глобаллашув ва реформизм ғоясининг ғоявий-мафкуравий таҳдид билан муносабати.
Социал реформизм ғояси, унинг турли халқлар ва сиёсий партиялар фаолиятида намоён бўлиши.
Концерватив ғояларнинг ўтмишга таяниши ва уни замонавий ҳаёт билан боғлаш имкониятлари.
Жамият тараққиётида анъанавийлик ва замонавийлик муаммоси.
13-мавзу: Глобаллашув ва космополитизм.
Режа
Космополитизм тушунчаси, ғояси, мақсади ва тарихий илдизлари
Космополитизм ғоясининг геосиёсий мақсадлар ва глобаллашув билан боғлиқлиги.
Космополитизм тушунчаси, ғояси, мақсади ва тарихий илдизлари
Дунё фуқароси ва ватансизлик ғоясининг ҳозирги давр мафкуравий курашлар билан алоқадорлиги.
Космополитизм- грекча – дунё фуқароси) Дунё фуқароси мафкураси бўлиб, бутун дунё фуқароларнинг мақсадларини ифодалайди ёки айрим миллатлар, давлатлар манфаатларини ифодалаб, айрим индивидлар манфаатлари. Д.Ж. Солунинг фикрича, космополитизм дунёқараш ва маданий, дунёнинг ягоналиги ва универсаллигига йўналтирилганлигини ифодаловчи дунёқараш ва маданий нормалардир.
Космополитизм - “жахон давлати” тузишни ва “жаҳон фуқаролиги”ни тартаб қилувчи таълимот. “Ватан — инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол топтирадиган, ҳаётига маъно-мазмун баҳш этадиган табаррук маскандир. У аждодлардан авлодларга қоладиган буюк мерос, энг азиз хотира. Ватан — ота-боболаримизнинг ҳоки поклари жо бўлган, вақти-соати етиб ҳар биримиз бош қўядиган муқаддас заминдир”.
Космополитизм жаҳон микёсида ахборот айирбошлаш
имкониятлари ошиб бораётган ҳозирги даврда “Ватан” тушунчаси нисбий характерга эга эканини рукач қилади. Бу оқим жамият тараққиётининг дастлабки, инсон ижтимоий оилавий муҳитдан ташқарида яшаши мумкин бўлмаган даврларида “Ватан” тушунчаси муайян аҳамиятга эга бўлмаган, деб уқтиради. Унингча, бугунги кунда айрим инсонларни Ватанга боғланиб қолиши шахс эркинликларининг чекланишига олиб келмоқда эмиш. Айни пайтда, космополитик қарашлар ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий муносабатларнинг глобаллашув жараёни Ватан туйғусини глобал
микёсда тасаввур қилиш имкониятларини беради, деган назарияга ҳам асосланишини таъкидлаш зарур.
Хақиқатда эса Сахрои Кабирда яшаётган бадавийлар ҳам, экологик вазияти нихоятда оғир худудларда яшаётган кишилар ҳам, миллатидан қатъи назар, паспортига “америкалик” деб ёзилган кишилар ҳам ўзлари яшаётган табиий-ижтимоий муҳит - Ватан туйғусига эга бўлган, унинг дахлсизлигини муқаддас билган бизнинг замондошларимиздир: Айтиш мумкинки, Ватан туйғуси - инсон маънавий камолотининг энг муҳим мезони бўлиб ҳисобланади. Ватанга мухаббат инсон маънавиятини шакллантирувчи омиллардандир. Биринчи президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга мухаббат туйғуси илдиз ортиб, юксала боради. Бу илдиз қанча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |