Космополитизм ғоясининг геосиёсий мақсадлари ва глобаллашув билан боғлиқлиги.
Тарихда космополитизм тушунчанинг ҳаддан ташқари бўрттириб юборилишига доир қарашлар ҳам кенг тарқалган. Бундай қараш космополитизм ғоясида ўз ифодасини топиб, амалда дунё фуқаролигини даъво қилиш, шунингдек, миллий ва давлат суверенитетини рад этиш, турли миллий анъана, маданият ҳамда ватанпарварлик туйғусидан воз кечишни тарғиб қилган.
Космополитизм - яъни, қаерда яхши ҳаёт бўлса ўша ерни ватан деб билиш. Бу тамойил инсонда ватан ҳиссини йўқотади, ғурурни ўлдиради. Бу эса ҳар бир жамият учун ҳалокатлидир.
Космополитизмнинг негизлари тарихан антик давр фалсафасидаёқ вужудга келган. Қадимги юнон файласуфи Лаэртийнинг таъкидлашича, “космополит” сўзи илк бор киниклар таълимоти вакили синоплик Диоген томонидан қўлланган. Бошқа бир юнон мутаффакири Плутархнинг фикрига кўра, ушбу тушунчани китионалик Зенон киритган. Эпиктет назарида эса “космополитизм” атамасининг муаллифи Суқрот бўлган. Унинг айтишича, “Агарда файласуфларнинг одам ва Худонинг ўртасида яқинлик бор деганлари тўғри бўлса, унда инсоннинг ватани қаер деган саволга Суқротнинг мен афиналик ҳам, карфагенлик ҳам эмасман, мен космополитман, деган сўзлари билан жавоб бериш лозим” бўлган. Бундай маълумотлар Цицероннинг асарларида ҳам учрайди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, космополитизм ғоялари софистлар таълимотининг тарафдорлари асарларида ҳам ифодаланган. Антик полисни инқирозга олиб келган Пелопонесс урушлари македониялик Искандар империясининг вужудга келиши, кейинчалик эса Рим ҳукмронлигининг кучайиши турли мазмунга эга бўлган космополитик қарашларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Македониялик Искандар, Марк Аврелий бу ғояларни янги ҳудудларни қўлга киритиш ҳаракатларида кўрган бўлса, стоиклар —Зенон ва Китиона космополитизм идеалини кишиларнинг ҳаётини ягона, умумжаҳон қонунлари орқали амалга ошириш имконини берувчи
ижтимоий шаклни излашда деб билган. Хусусан, киринаикларнинг космополитик ғояси “қаерда яхши бўлса, ўша жой Ватан” деган иборасида ўз аксини топган. Ўрта асрларда католик черкови кескин космополитик тенденциялар тарафдори бўлган. Уйғониш даврида дунё фуқаролиги ғоялари феодал тарқоқликка қарши йўналтирилган эди. Бу ғоялар Данте Алигьери, Томазо Кампанелла, Петрарка, Пико дела Миранделло, Роттердамлик Эразм, Вивес, Рабле, Монтен каби мутафаккирларнинг асарларида рўёбга чиқарилган. Германияда ушбу ғояларни Лессинг, Гёте, Шиллер, немис мумтоз фалсафаси вакиллари Кант ва Фихте илгари сурган. Уларнинг ватанпарварлик туйғулари билан муштарак, миллий бирлашишга эришиш истагида намоён бўлган. Кейинчалик космополитизм кескин характерга эга бўлиб, капиталнинг даромад орқасидан қувиш манфаатларини акс эттира бошлайди. Жон Кеннеди “Тинчлик корпуси”ни ташкил этиб, дунёнинг турли жойларига ушбу ташкилотнинг ёш ҳодимларини юбора бошлади, буларнинг мақсади — ҳаммага инглиз тилини ўргатиш эди. Аслида, ҳар қандай миллат, катта-кичиклигидан қатъи назар, инсониятнинг бойлигидир ва шу боис унинг тили, маданий ва бошқа хусусиятларининг йўқ бўлиб кетиши ер юзидаги миллий ва генетик фонднинг, шахс имкониятларининг қашшоқлашувига олиб келади. Бу омилни асло инкор этиб бўлмайди. Лекин шунга қарамай, АҚШ Сербияни айнан Ғарб ва православлар муқаддас ҳайити куни бомбардимон қилгани, унинг миллиймаънавий анъаналарни назар-писанд қилмаслигидан далолат беради. Жаҳон миқёсида юз бераётган ҳозирги жараёнлар миллий давлатларнинг бир-бирига яқинлашуви, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, мафкуравий ҳамда маданий жиҳатдан интеграциялашувини тақозо этмоқда. Ушбу тенденциялар, маълум даражада, космополитизм кўринишида бўлиб, глобаллашув жараёнида ўз ифодасини топмоқда. Кишилик жамиятининг глобал яқинлашуви, аввало, техник тараққиёт, транспорт воситалари, алоқа ва коммуникация тармоқлари, микроэлектрониканинг ривожланиши билан боғлиқ. Посткоммунистик маконда мустақил давлатларнинг вужудга келиши, уларнинг бозор иқтисодиётига ўтиши ва жаҳон хўжалик алоқалари тизимига фаол киришиши глобаллашувнинг яна бир кучли омилига айланди. Ҳозирги
даврда глобаллашув жараёнининг кенгайишига аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги, айниқса, ишчи кучининг миграцияси сезиларли таъсир қилмоқда. Бугунги кунда дунёнинг бирорта ҳам давлати миграция жараёнларидан четда турган эмас. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари бор. Аввало, донор-давлатлар, яъни мигрантларни етказиб берувчи мамлакатларда аҳолининг тез ўсиши, меҳнатга лаёқатли бўлган аҳоли
орасида ишсизлик даражасининг юқорилиги, маошнинг пастлиги, етарли даражада ҳаёт кечириш учун зарур бўлган юқори иш хақи тўланадиган иш топиш ва ўз касбий маҳоратини ошириш имкониятининг чеклангани шулар жумласидандир. Реципиент, яъни қабул қилувчи давлатлар учун эса, қўшимча арзон иш кучига, юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж, ҳаёт шароитлари ва маошнинг юқори даражаси ҳос бўлиб, меҳнат миграцияси учун қулай шароит яратмоқда. Аҳолининг силжиши, ўз навбатида, объектив ҳодиса бўлиб, маълум маънода халқаро алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашувчи жараёнларнинг ривожланишига, халқаро транспорт ва коммуникация воситаларининг такомиллашувига, шунингдек, аҳолининг халқаро молиявий тузилмалардан кенг фойдаланишига, ахборот тарқатиш суръатига ижобий таъсир этади. Шу билан бирга, аҳоли миграцияси билан боғлиқ салбий жиҳатлар ҳам намоён бўлмоқда. Бу ноқонуний миграция тўлқинларининг давлат томонидан доимий равишда назорат қилинишини талаб этмоқда. Муҳожирлар орасида уюшган жиноятчилик, низолар ва бошқа қонунбузарликларнинг вужудга келиши ва ўсиши кўпгина давлатлар барқарорлигига салбий таъсир этаётганини мутахассислар таъкидламоқда. 2005 йил ноябрь ойида Франция, Бельгия ва Германия шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликлар бунга мисол бўла олади. И.А.Каримов ―Независимая газетага берган интервьюсида глобаллашув жараёни ғоявий-мафкуравий таъсирни, бу жараёнда нодавлат ноҳукумат ташкилотларнинг ўрни ҳақида тўхталиб, космополитизмнинг қуйидаги муҳим жиҳатига эътибор қаратган эди: ―Сир эмас, бизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ҳар доим олижаноб мақсадларни кўзлайвермайди. Айтайлик, ―ХХI аср лидерлари каби мавзуларда ўтказиладиган семинарларда улар иқтидорли ёшларни ―танлашда ҳокимиятга ёрдам беради, бироқ бунда улар энг аввало, ўз манфаатларини кўзлашади. Сўнгра чет элга мунтазам сафарлар уюштирилади, уларда турли симпозиум ва семинарлар давомида бу
одамларнинг онгига ғоят усталик билан таъсир ўтказилади. Шу тариқа ўзларини―дунё фуқаролари деб атайдиган кишилар тоифаси тайёрланади”48.
Do'stlaringiz bilan baham: |