Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Дунё фуқароси ва ватансизлик ғоясининг ҳозирги давр мафкуравий курашлар билан алоқадорлиги



Download 0,97 Mb.
bet51/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Дунё фуқароси ва ватансизлик ғоясининг ҳозирги давр мафкуравий курашлар билан алоқадорлиги.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ИВ қурултойидаги нутқида: “2016 йилда ёшлар иштирокида 1 миллион 740 мингга яқин ҳуқуқбузарлик, 23 минг 440 та жиноят содир этилгани, ёш оналар ўртасида 8 мингдан ортиқ ажралиш ҳолати қайд этилгани барчамизни жиддий ташвишга солиши керак”, дея алоҳида таъкидлаган эди.
Фойдали иш билан банд инсон ўзига зарар қилиб ҳуқуқ бузмайди, оиласи, ўз ҳаётини гаровга қўйиб жиноятга қўл урмайди. Ҳалол даромади бор оилада ортиқча гап талашиш, тортишувлар бўлмайди. Демак, оилани ажралишга олиб келувчи сабаблар туғилмайди. Ёшларимиз тирикчилик илинжида мусофирчиликда сарсон-саргардон юрмайди. Шунинг учун ҳам Президентимиз қу­рултойда “Улар биз­нинг болаларимиз. Биз болам демасак, улар­ни ҳеч ким болам демайди. Ўзининг юртига керак бўлмаган болани биров болам дермиди?” тарзидаги юракни ларзага келтирадиган сўроқни ўртага ташлаган эди.
Бугун эса Шавкат ­Мирзиёев ёшлар ҳаётига оид муаммолар ечими бўйича глобал таклиф ва тавсияларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида кўтариб чиқди. Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассам­блеясининг 72-сессиясидаги нутқида билдирилган ғоя ва ташаббуслар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш, БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш каби таклиф ва ташаббуслар бугун дунёдаги кўплаб глобал муаммоларга ечим бўлади.
Хўш, давлатимиз раҳбари нима учун БМТнинг юксак минбаридан бундай долзарб таклиф ва ташаббус билан чиқди? Чунки бугун биз ҳамма замонларга нисбатан ҳам таҳликали, мураккаб ва зиддиятли бир даврда яшаяпмиз. Бугун ўзга мамлакатларни забт этиш учун қуролли ҳужум қилиб, аҳолини жисмонан йўқ қилиш шарт эмас. Одамларнинг қалби ва онги душманга фойда келтирадиган йўналишга ўзгартирилса бўлди, кейин шу аҳоли кўмагида ҳар қандай бойликка эгалик қилиш мумкин. Шу сабабли ҳам бугунги кунда бузғунчи кучлар турли туҳмат ва бўҳтонлар воситасида инсонларнинг, айниқса, тажрибасиз ёшларнинг онгини заҳарлаб, ўзларига қарам қилишга уринмоқда. Ана шундай вайронкор мафкуралардан бўлган халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг кундан-кунга кучайиб бораётган хуружлари натижасида дунёда минглаб бегуноҳ инсонлар, жумладан, аёллар ва қариялар, энг даҳшатлиси ёш болалар қурбон бўлмоқда. Оқибатда, масалан, бир пайтлар инсоният цивилизациясининг бешикларидан бўлган Ироқ ва Сурия бугун вайронага айланиб, миллионлаб тинч аҳоли жон сақлаш мақсадида ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бунинг асосий сабаби халқларнинг лоқайдлик ва бепарволикка берилиб, ўз вақтида хавф-хатарнинг олдини олмаганидир.
Шу нуқтаи назардан бугун инсон қалби ва онгини эгаллаш учун маънавий таҳдидлар кучайган, ақидапарастлик, диний экстремизм ва халқаро терро­ризм­нинг хуружлари авж олган таҳликали замонда она сайёрамиздаги тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш, дунё ёшларини турли бузғунчи мафкуравий хуружлар таъсиридан ҳимоя қилиш энг долзарб масалага айланди. Айни пайтда дунёнинг иқтисодий аҳволи ҳам, мафкуравий манзараси ҳам анча мураккаб. Қуйидаги факт ва рақамларга эътибор беринг:
— дунё аҳолисининг 46,3 фоизи катта қийинчиликларда кун кечирмоқда;
— 1 миллиард одам тоза ичимлик сувига муҳтож;
— 775 миллионга яқин киши ўқиш ва ёзишни билмайди. Уларнинг учдан икки қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Сайёрамиз ёшларининг қарийб 122 миллион нафари саводсиздир. БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари ташкилоти;
— ЮНЕСКОнинг маълумотига кўра, салкам 61 миллион нафар бола ўқиш ва ёзиш малакасидан мутлақо бехабар;
— 840 миллион одам тўйиб овқатлана олмайди;
— камбағалликда умр кечираётган болалар сони 1 миллиардга етди. Ҳар 7 сонияда 1 бола очликдан ёки тўйиб овқатланмаслик натижасида юзага келадиган касалликдан вафот этмоқда;
— БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар ёшларининг 60 фоизи ҳеч қаерда ўқимайди, ишламайди (таҳлилчилар фикрича, 10 ёшдан 24 ёшгача бўлган аҳолининг 89 фоизи ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади);
— дунёни қуйидаги бало-қазолар қамраб олмоқда: диний экстремизм; халқаро терроризм; гиёҳвандлик; “оммавий маданият”; “космополитизм” (“дунё фуқароси” ёки “ватансизлик” ғояси); “лудомания” (“ўйинбозлик”, телефон, компьютер, интернет ўйинлари касаллиги ёки “аср касаллиги”); миссионерлик, прозелитизм; нигилизм (урф-одат, анъана ва қадриятларга беписанд муносабатда бўлиш, уларни инкор этиш); зўравонлик (фашизм, неофашизм, шовинизм); эгоцентризм, индивидуализм; ОИТС; старизм (юлдузларга кўр-кўрона тақлид); вандализм (маданий ва моддий ёдгорликларни вайрон қилиш); ахлоқсизлик (фоҳишабозлик, беҳаёлик, бир жинсли никоҳлар); хеппининг (ваҳшиёна кўнгил очишлар).
Дунёнинг иқтисодий, мафкуравий аҳволи шундай экан, она Ватанимизда ҳолат қандай? Нуфузли халқаро ташкилотлар эълон қилган қуйидаги маълумотларга эътибор беринг:
— “Саве тҳе Чилдрен” хал­қаро ташкилоти рей­тинги­га кўра, Ўзбекистон дунё­даги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғам­хўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олди;
— Дунёда иқтисодиёти барқарор ривожланаётган 5 мамлакатнинг бири — Ўзбекистон (Халқаро жаҳон иқтисодий форуми маълумотлари);
— 2017 йилда дунёнинг қатор нуфузли халқаро ташкилотлари, тадқиқот институтлари томонидан эълон қилинган Бахтиёрлик ва хуш кайфиятлилик индексига кўра, 142 мамлакат орасида Ўзбекистон 3-ўринда, МДҲда 1-ўринда туриши эътироф этилди.
Демак, мамлакатимизда болаларимизнинг ўсиб-улғайиши, таълим ва тарбия олиши ҳамда ўз имкониятларини намоён қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев ҳақли равишда БМТ минбаридан ёш авлодга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг фикрлари замирида ёшларнинг бандлиги, очлик ва қашшоқликка қарши курашиш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси, гиёҳванд моддалар истеъмолига қарши кураш, жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалалар бор. Қисқача айтганда, ушбу сессияда Президентимиз “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясини илгари сурдилар. Шу сабабли ­Шавкат ­Мирзиёевнинг нут­қи жаҳон ҳамжамияти томонидан илиқ кутиб олинди.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish