Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Халқаро терроризм ва унга қарши курашнинг зарурлиги



Download 0,97 Mb.
bet53/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Халқаро терроризм ва унга қарши курашнинг зарурлиги.
Бугун биз террорчилик мисолида халқаро миқёсда уюшган, бир неча қудратли марказлар томонидан сиёсийлашган халқаро жиноий гуруҳларни кўрамиз. Энг даҳшатлиси, терроризмни қўллаб-қувватловчи, уни молиявий таъминловчи ғоявий раҳнамолик маъсулиятини ўз зиммасига олувчи гуруҳлар, марказлар, ҳатто давлатлар пайдо бўлди.
Халқаро терроризмнинг иқтисодий базасини – ноқонуний равишда амалга оширилаётган наркотик моддалар савдоси, қурол-яроғ савдоси, қимматбаҳо металлар савдоси, нефт савдосидан тушадиган маблағлар ташкил этади. Масалан: БМТ нинг маълумотларига кўра, жаҳондаги гиёҳванд моддаларнинг 75 % биргина Афғонистонда етиштирилмоқда. Ундан ишлаб чиқарилаётган наркотик моддалар савдосидан тушган сармоя миллиардлаб АҚШ долларини ташкил (этади) этиши ҳеч кимга сир эмас. Маълумотларга қараганда ундан тушган фойданинг кўп қисми қурол-яроғ сотиб олиш ва террорчилик мақсадлари учун қилинаяпти. Демак, дунёнинг тинчликсевар давлатлари ана шу молиявий каналларни қонуний таъқиқлаш ҳақида бош қотиришлари керак.
Замонавий халқаро терроризмнинг энг хатарли хусусиятларидан бири унинг такомиллашган қурол-аслаҳа ва ҳарбий технологиялардан фойдаланиш имконияти ва кўламининг ошиб бораётганидир. Дунё ҳамжамияти террорист-ларнинг анъанавий қуроллар билан биргаликда, биологик ва кимёвий моддалардан ҳам фойдаланишга уринишларининг гувоҳи бўлиб турибди. Бунга мисол ҳозирда АҚШ ва бошқа мамлакатларга қарши биологик ҳужум уюштириш билан боғлиқ дўқ-пўписаларнинг кучайиб бораётганидир.
Бундан ташқари, террорчилар ядровий хатарнинг тарқатувчилари қаторига киришларини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Шу билан бирга, террорчилар АҚШ шаҳарларида ва Европанинг кўпчилик давлатларида содир этилган мудҳиш жиноятларидан ўзларининг бошқа қора мақсадлари йўлида ҳам фойдаланишга интилмоқдалар. Масалан: улардан гўёки ривожланаётган мамлакатлар халқларининг қашшоқлиги сабаби бўлмиш Ғарбдан қасос олиш, унга қарши диний экстремистик туйғуларини авж олдириш. Ғарбона қадриятларга нисбатан омма нафратини кучайтириш йўлида фойдаланилмоқ-даки, бу Ғарб дунёси ҳаётида изсиз қолмаётир. Террорчилик ҳаракатлари оқибатида айнан олинган у ёки бу давлатга етказилган маънавий ва моддий талофатлар салмоғининг адоғига етиб бўлмайди. Террорчилик деган иллат таг-томири билан суғуриб ташланмас экан, бу аччиқ қисмат ҳар бир давлат, халқ, миллатнинг бошига тушиши мумкин. Бу ҳақиқатни ҳозирги кунда бутун жаҳон аҳли теран англамоқда.
Умуман – терроризм бир гуруҳнинг ҳокимиятни қўлга киритиш мақсадида қурол ишлатиб қўрқитиш йўли билан олиб борадиган сиёсатидир
Кейинги йилларда жаҳоннинг қатор мамлакатларида АҚШда, Туркия, Покистон, Саудия Арабистони, Россия, Кавказ орти мамлакатларида ва бошқа мамлакатларда содир этилган террорчилик хуружлари терроризмни қачонлардир бир мамлакат доирасидан чиқиб халқаро терроризмга айланганини тасдиқлайди.
Кейинги йилларда бизнинг юртимизда рўй берган 1999 йил феврал воқеалари, 2004 йил 29-30 апрел ва 1 апрел кунлари Тошкент вилоятидаги, Бухоронинг Ромитан туманидаги, ўтган йили май ойида Андижон шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари ва қўпорувчилик ҳолатлари ҳам ана шу халқаро террорчилик ҳаракатлари билан бевосита боғлиқ.
Халқаро террорчи кучлар қайтадан бирлашиб бош кўтараётган, ўта маккор ва ёвуз услубларни қўллаётган бугунги мураккаб вазиятда ҳаётнинг ўзи халқаро ҳамжамият, жумладан, минтақамизда жойлашган барча давлатлардан бу балога қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришни, бир ёқадан бош чиқариб, бундай урунишларга кескин ғоявий зарба беришни, ҳарқандай тажовуз ва террорчилик хуружларини олдини олиш уларнинг мафкуравий заминини йўқотиш ва аввало ёшларимизнинг қалби ва онги, соғлом тафаккури учун курашни тақазо этмоқда.
Халқаро терроризм биз учун янгилик ҳам, айни пайтда тасодифий ҳам эмас. Бироқ, камдан-кам кишиларгина ёвузликни туғилган заҳотиёқ англайди, тушунади, ўз вақтида баҳо беради ва унга ўз муносабатини билдиради. Дунёдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар боришини олдиндан англаш, пайқаш муҳим.
И.Каримов жаҳон сиёсатдонлари орасида биринчи бўлиб жаҳон аҳли эътиборини диний экстримизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро, сиёсий, ҳуқуқий асосларини яратишга қаратди.
Ўзбекистон раҳбари 1995 йилнинг 24 октабрида БМТ нинг 50-йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус тантанали йиғилишида, 1999 йилнинг 18 ноябрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) нинг Истанбул Саммитида сўзлаган нутқларида, 2000 йилнинг 8 сентабрида БМТ Бош Ассамблеясининг «Мингйиллик саммити»да сўзлаган нутқларида диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши биргаликда курашишга даъват этди ва қатор принтсипиал чора ва тадбирларни таклиф қилди.
Жумладан: «Халқаро терроризмга қарши кураш марказини ташкил этиш масаласини кескин қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади. Мазкур марказнинг вазифаси – фақат терроризмнинг ўзи билан эмас, балки уни қўллаб-қувватлаётган, қурол-яроғ ва маблағ билан таъминлаётган, жойларга жўнатаётган марказларга қарши курашни мувофиқлаштиришдан иборат бўлиши даркор»,- дея уқтирди Ўзбекистон раҳбари.
Дунё давлатлари ўртасидаги маданий, маънавий, иқтисодий, сиёсий алоқаларни кучайтириш ўрнига инсоният зотига қирон келтирадиган гиёҳванд моддаларнинг умумжаҳон бозорининг ноёб молига айлантириш ва шу йўл билан жаҳон халқларини таназзулга келтиришдан даҳшатлироқ нарса йўқ.
Терроризм, жумладан, халқаро терроризм 5-10 йиллик эмас, дунё сиёсатдонларининг айтишича бутун ХХ аср мобайнида давом этиши мумкин экан. Бас, шундай экан унга қарши чора-тадбирларни ҳам биргаликда ишлаб чиқиш керак.
Барчамиз бир жон бўлиб терроризм ва экстремизм ҳавфига қарши кураш олиб боришимиз, «Ўз уйингни ўзинг асра» деган шиорнинг маъносини кенг ва чуқур англаб Ватанимизнинг тинчлигини, халқимиз осойишталигини кўз қорачиғидек сақлашимиз зарур.
Агар қонун йўли билан бу курашнинг асослари яратилса, ҳеч қандай терроризм, диний экстремизм бизга хавф сола олмайди. Чунки уларни жиловлайдиган қонунлар ишга тушади ва албатта самара беради.
Демак, юқорида баён қилинган фикрларимизни таҳлил қилган ҳолда қуйидаги хулосаларни чиқарамиз:
1) Терроризмга қарши курашнинг бош субъекти, бу ҳар бир давлатнинг ўзидир, унинг қонунчилик ва ижрочи ҳокимиятидир.
2) Ҳар бир давлатда ўйланмасдан қабул қилинган сиёсий қарорлар ҳам терроризмнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.(Мисол: Чеченистон воқеаларини эсга олайлик).
3) Терроризмга қарши курашиш учун у, ёки бу давлатда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши зарур(сиёсий, ижтимоий, иқтисодий тадбирлар).
4) Халқаро терроризмга қарши курашиш учун дунё давлатлари ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур. Чунки «бутун дунё ягона ва ўзаро боғлиқдир».
5) Терроризм ва наркобизнесга қарши кураш соҳаларида ҳамкорликка доир маълумотларни марказлаштирувчи ягона ахборот тизимини яратиш зарур.
6) Енг асосийси яхши самара берадиган терроризмга қарши курашувчи халқаро марказ тузиш лозим.
7) Марказий Осиё давлатлари иштирокида терроризмга қарши тезлик билан ҳаракат қиладиган бирлашган қуролли қўшин тузиш ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish