Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet52/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Космополитизм ғоясининг ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.

  2. Умумий ватан ва ватансизликка дават этишнинг таҳдидли оқибатлари.

  3. Дунё халқи ва дунё фуқароси тушунчаларининг демократик тараққиётга зидлиги.

  4. Турли халқлар ва миллатларнинг ўзига хос миллий-маънавий негизларини тан олишнинг ҳақиқий ватанпарварлик билан боғлиқлиги.

14-мавзу: Глобаллашув ва халқаро терроризм.
Режа

  1. Терроризм ва халқаро терроризм тушунчаларининг маъно-мазмуни.

  2. Халқаро терроризм ва унга қарши курашнинг зарурлиги.

  3. Халқаро террористик ташкилотлар ва унга қарши курашда жаҳон тинчликсевар кучларни ўрни.


Терроризм ва халқаро терроризм тушунчаларининг маъно-мазмуни.
Терроризм (лот. – қўрқув, даҳшат) – сиёсий рақибларни, мухолифатларни йўқотиш ёки қўрқитиш, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадидаги зўравонлик ҳаракатлари(таъқиб қилиш, бузиш, гаровга олиш, қотиллик, портлатиш ва б.)49.
Терроризм ва унинг турли шакллари масштаблари жиҳатидан ижтимоий-сиёсий ва маънавий муаммолар оқимини юзага келтирди. Терроризм ва экстремизм оқимларининг турли кўринишлари кундан-кун мамлакатлар ва уларнинг фуқароларини хавфсизлигига тобора таҳдид солиб бормоқда. Террор натижасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий босим юзага келтирилмоқда. Ва шунингдек, инсонларнинг рухиятида куркувни шакллантириши натижасида, психологик хавфсизликка эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Замонваий терроризмнинг можороли манбаи ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб ўсиб келмоқда. Ўша вақтдаги бутун мамлакат ҳудудларида терроризмнинг дунё миқёсида тарқалишига фаол майдон ва ўчоқлари пайдо бўлиши сабаб бўлган эди. Ҳозирда 500 га яқин ноқонуний террористик ташкилотлар махсус органлар томонидан қайд этилган. Биргина 1968-1980 йиллар оралиғида 6700 та террористик акт содир этилган бўлиб, унинг натижасида 3368 киши ҳалок бўлган бўлса, 7474 киши жарҳатланган.1980-85 йиллар оралигида 500-800тагача 1990-йил арафасида эса 900 ва ундан ошикрок террористик хуруж содир этилган. Ҳозирда террористик фаолиятнинг авж олаётганлиги жаҳон афкор оммаси томонидан эътироф этилмоқда. Жумладан, махсус тайёрланган шахс гуруҳ ва ташкилотлар фаолиятида террор характерининг мураккаблашиб, вахшийлик асосида ва инсонийликдан ташқари бўлган меъёрлар орқали ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бир қатор Россия олимлари ва хориж тадқиқот марказлари маълумотларига қараганда умуман террор соҳаси бўйича ташкил этган бюджет 5-20 миллиард долларгача етган.
Терроризм халқаро ва глобал муаммо даражасига чиққанлигини уни бартараф этиш борасида жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка интилаётганлиги билан белгилаш мумкин. Бизга маълумки, яқиндагина терроризм ҳақида гап борганда уни локал ҳодиса сифатида қайд этиш устувор аҳамият касб этган эди. Лекин ХХ асрнинг 80-90 йилларидан бошлаб у универсал феноменга айланди. Терроризмнинг глобаллашуви ва кенг миқёсда интеграллашуви бунинг ёрқин далилидир. Бу феномен турли соҳаларда халқаро алоқалар ва ҳамкорликни кенгайиши ҳамда глобаллашувини ўсиб бориши билан ҳам белгиланади. Замонавий терроризмни кучайиб бориши кўп сонли террор ташкилотлар гуруҳлар билан бир қаторда уларни қўллаб қувватловчи турли структуралардан тортиб бутун бошли ҳомий мамлакатларнинг фаолияти билан ҳам боғлиқ. Бугун террористик ташкилотларни моддий тарафдан кўллаб қувватлаш асосида араб нефт ишлаб чиқариш сохасидаги даромадни ножоиз ишлатиш холатларини кузатилаётганлиги ва ривожланган Ғарб давлатлари томонидан амалга оширилаётган стратегик мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг ҳосиласидир деган ёндошувлар ҳам мавжуд.
Шунинг учун ўзининг молиявий заҳирасини Рассия, Афғонистон ёки Косова ва бошқа шу каби бир қатор мамлакатларда низоларни келтириб чиқариш ва уларни фукороларини хавфсизлигига путур етказиш асосий мақсад қилиб олинган. Ривожланган мамлакатлар худудида турли диний ва этник оқим ҳамда диаспоралар мавжудки улар ўзга ижтимоий-маданий муҳитдан қониқмаётганликлари оқибатида бошқа мамлакатлардаги “акалари” уларни қўллаб қувватлашига олиб келмоқда. Умуман олганда замонавий терроризмнинг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий манбаи шундай омиллар билан белгиланади.
Дунёдаги одамларни террористик ҳуружни авж олишдан хавфсираши унинг қурбонлари сони кўплиги ва янги технологиялар орқали етказилаётган зарарларни кўринаётганлиги ва биноларни вайроналарга айланаётгани билан ҳам асослаш мумкин. Террор давлатнинг сиёсий тартиботи билан бир қаторда давлат қурилишининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт стратегиясига ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳар бир онгли одам эсдан чиқармаслиги керак. Бу яқин вақт оралиғида террористик ҳуружлар асосида Шимолий Ирландия, АҚШ, Россия, Кения, Танзания, Япония, Аргентина, Ҳиндистон, Покистон, Жазоир, Исроил, Миср, Туркия, Албания, Югаславия, Колумбия, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонимизда ҳам бир қанча инсонларни қурбон берилиши ва моддий зарарларни қайд этилишини кўришимиз мумкин.
Замонавий терроризмнинг асосий характерли жиҳати шундан иборатки, унда маълум бир худудда пайдо бўлган ёвуз ғоя ёки ҳаракат замонавий техника, технология ва ахборотлар оқими орқали дунё миқёсида кенг тарқалмоқда. Замонавий терроризмни яна миллий, диний, этник низолар, сепаратистик ҳаракатлар билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Замонавий терроризмни қўллб қувватлаётган ташкилотларнинг мақсадли фаолияти асосида мафкуравий, ҳарбий, тижорий ва сиёсий масалалар ётганлигини кўриш қийин эмас.
Замонавий терроризм фақатгина дунё аҳолиси руҳиятига қўрқув солиб қўймасдан балки инсон ҳаётини барбод қилувчи наркотик ва ҳарбий қурол-яроқ савдосини турли йўналишларда тарқатаётганлиги билан ажралиб туради. Шунингдек замонвий терроризм информатсион жамиятда ахборотлар соҳасида ҳам ҳукмронликка эришишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозирда кибертерроризм тушунчаси ижтимоий-илмий муомалада кенг қўлланилмоқда. Замонавий терроризмнинг бу шакли давлатлар ва унинг фуқароларига ўзининг тез тарқалиши ва таъсир доираси билан жуда катта миқдорда моддий ва маънавий зарар етказаётганини кўриш қийин эмас албатта. Масалан, 1996 йил АҚШ университетининг математика бўйича профессори қўлга олинди. У Т.Казинский бўлиб 18 йил мобайнида бутун америка аҳолисини қўрқувда яшашга мажбур қилган. Унинг ёвуз мақсадини амалга оширувчи объекти ва диққат эътибори университетлар, авиакомпаниялар, компютер бўйича малакали мутахассислар ҳамда шу компютер соҳасида олди-сотди тижоратчилар бўлган. Бу террорчининг мақсади илмий-техника тараққиётини фалокатга олиб бориши ва урбанизатсияни инсоният тараққиётига салбий таъсир кўрсатишини исботлашдан иборат бўлган. Бунинг учун энг аввало ўзининг террористик ҳуружини амалга ошириш мақсадида американинг машҳур газеталарида ўзининг қарашлари ифодаланган манфестини тарғиб қилишга ҳаракат қилиб бундай ёндошувни қўллаб қувватлашга уларни мажбур қилган.
Замонавий терроризм ўзининг мураккаб таъсир кўрсатиш усуллари, воситалари ва технологияларига эга. Шунинг учун ҳам унга қарши курашда замонавий фан ва техника ҳамда ижтимоий-сиёсий имкониятлардан фойдаланиш нафақат жаҳон афкор оммаси учун балки, мустақил Ўзбекистонимиз учун ҳам стратегик аҳамиятга эга бўлган мақсад ва вазифалардан ҳисобланади. Бугун дунёнинг барча мамлакатлари ижтимоий, сиёсий ҳаётида хилма-хил оммавий ахборот воситаларида энг катта ташвиш билан ўз ифодасини топаётган муаммо-халқаро терроризм ва экстремизм эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Бугун инсоният янги минг йилликка қадам қўйган, ўз тараққиётининг мисли кўрилмаган чўққиларига кўтарилган бир даврга келиб шундай муаммога рўбарў бўлдики, унинг ҳалокатли нафасини бутун дунё яқиндан сезмоқда. Ҳозирги вақтда терроризмнинг тажовузидан ўзини холи ҳис қиладиган бирорта қитъа ёки давлатнинг ўзи йўқ. Худди вабо каби ер юзининг кўплаб мамлакатларига ёйилиб бораётган бу бало-қазо эртага кимни нишонга олишини ҳам олдиндан айтиш қийин.
Терроризмнинг кўлами кенгайиб, барча қитъалар ва мамлакатларни қамраб олаётганлиги учун ХХ аср 2-ярмидан «Халқаро терроризм» деб атала бошланди. Терроризм ўтмишда бир ёки бир неча шахснинг ғаразли манфаати йўлида хизмат қилган бўлса, ХХ аср охирида ва ХХI аср бошларидан бошлаб, халқаро миқёсда иш бошлаб бутун ер юзида қотил, ақидапараст, жоҳил гуруҳ оқимларини ҳукмронлик қилиши учун восита сифатида фойдаланилди. Бунга болшевизм, фашизм, диний экстремизм мисол бўла олади.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish