Либерализм ғоясининг турли халқлар ва сиёсий партиялар фаолиятида акс этиши.
Ядро таҳдиди хавфи сақланиб қолмоқда. Бу ядро қуролига эга бўлган давлатнинг аниқ мақсаддаги ядро зарбаси ҳам, яхши режалаштирилган куч ишлатиш хатти-ҳаракати ёки коррупция туфайли ядро қуролини қўлга киритган террористларнинг ядро интенданти ҳам бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам бу минтақавий ёки глобал ҳалокатга олиб келиши мумкин.
Дунёдаги вазиятни яхши томонга ўзгартиришнинг реал имкониятлари мавжуд. Технологик ва ташкилий имкониятлар нуқтаи назаридан бугунги кунда глобаллашувнинг стихияли жараёнларини назорат остига олиш ва жаҳон тараққиёти бошқарилишини таъминлаш учун бартараф этиб бўлмайдиган тўсиқлар йўқ. Дунёнинг ўзаро боғлиқлиги янада ортган ва айни пайтда у янада кўпроқ қисмларга бўлинган бир шароитда сиёсат, бошқарув ва очиқ институтларнинг аҳамияти ортиб бораётгани жаҳон афкор оммаси томонидан кенг эътироф этилмоқда ва бунга эътироз қилувчилар кам учрайди.
Очиқ институтлар самарадорлиги ҳақида, бозорларни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишга қандай ёрдамлашган маъқуллиги тўғрисида баҳслашадилар. Бу албатта, муҳим. Аммо шуниси ҳам муҳимки, миллий ва очиқ глобаол институтлар одиллик ва бирдамлик тамойиллари асосида иш тутсинлар, амалда кишиларнинг ҳуқуқи ва шаънини, асосий эркинликларини, турмуш тарзини эркин танлаш ва уларнинг ўз маданий-тамаддуний хослигини сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида қайғурсинлар.
Ва яна, глобаллашувга аввало, бириктирувчи омил сифатида қараш лозим. Глобаллашувнинг бу томондан фойдаси фундаментал фанларни ривожлантириш бўйича саъй-ҳарактларни бирлаштириш, илмий маълумотларнинг глобал глобал тизимини яратиш, турли халқ ва давлатларнинг тарихий, маданий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, диний тажрибаларини умумлаштиришдир. Ер куррасининг миллий-этник ва диний турфа хиллигига қарамасдан дунё ягона цивилизацион моделни яратиш томон ҳаракатланмоқда. Бу модель миллий ва диний хилма-хиллик ва ўзига хосликни инкор қилмайди, аксинча, маданиятлар бир-бирини бойитишнинг ривожланган механизмлари ёрдамида суверен ривожланиш учун шароит яратади. Фақат глобаллашувни ижобий қабул қилишгина (идрок этишгина) биргаликда мавжуд бўлишнинг шундай тартибига олиб келадики, унда ҳар бир халқ, ҳар бир алоҳида олинган шахс ўзининг миллий ёки диний мансублигига боқмасдан табиат берган инъомларга эга бўлади ва улардан фойдаланади.
Глобаллашув объектларидан ҳеч бири (стратегик, маданий, иқтисодий ва ш.к. бир қатор параметрларга кўра) алоҳида ҳолда қандай бўлсада бирор-бир таъсирчан ва самарали муқобилни таклиф этиш ва таърифлаш лаёқатига эга эмас. Глобал (оламшумул) чақириқ шунга яраша глобал (оламшумул) жавоб бўлишини кўзда тутади, акс ҳолда қаршилик кўрсатаётган субъект оддийгина вақтинча айланиб ўтилади ёки у ўзининг бор куч ва ресурсларини муқаррар ҳодиса билан курашга сарфлайди.
ХХ асрнинг 60-70 йилларида глобал муаммолар тўғрисида халқаро жамият томонидан жиддий гапирила бошланди. У даврларда асосан атроф-муҳитнинг жиддий салбий ўзгариши, демократик хавф, табиий бойликлар, озиқ-овқат ва энергия манбаининг танқислиги, бой ва камбағал давлатлар ўртасидаги фарқнинг тобора катталашиши инсониятни кўпроқ ташвишлантирган. Ундан ташқари ўша даврнинг йирик хавфи - атом урушнинг бошланиши инсоният тарихидаги энг йирик глобал таҳдид эканлиги очиқдан-очиқ гапирила бошлаган.
Вақтлар ўтиши билан учинчи жаҳон урушининг олди олинди ва бу катта тарихий ҳодисага айланди. Бугунга келиб, инсониятнинг глобал муаммоларга бўлган муносабати тубдан ўзгарди ва чуқурлашди.
Халқаро иқтисодий глобаллашув, телекоммунакация соҳасидаги ўзгаришлар, минтақавий интеграциянинг ривожланиши натижасида глобал муаммоларнинг олдини олиш учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга бу шарт-шароитларга тўсқинлик қилаётган бир қанча омиллар ҳам мавжуд. Сиёсий харитада ўнлаб янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши ва уларни ташқи ва ички сиёсатида муаммолар келиб чиқиши оқибатида экология, табиий ресурслар, демография, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш Билан боғлиқ глобал муаммолар иккинчи даражага ўтиб қолди. Икки қутбли дунёнинг тугаши билан янги хавфлар вужудга кела бошлади: диний экстремизм, халқаро терроризм, этник, миллий, тарихий, маданий муаммолар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |